Бирлашиш тўғри мақсадда бўлсагина қўшотар қурол бўла олади

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Бирлашиш тўғри мақсадда бўлсагина қўшотар қурол бўла олади
- Гуруҳларнинг ягона ҳарбий ҳайъатда бирлашиши шаръий матлаб ва халқ истагидир. Биз, бундай аламли шароитлар юзага келишидан олдин сизлардан бирлашишни талаб қилган эдик.
- Бироқ, бугун юз бераётган ишлар майдонни деярли икки қисмга бўлиб қўйди. Бу бўлинишда кўплаган хавф-хатарлар бор. Чунки бу – икки гуруҳ ўртасидаги ҳар қандай бўлғуси жангни фожиали жангга айлантириб, Шом қўзғолонини барбод қилади.
- Бундай фожиали бўлиниш қўзғолон ишларини бошқараётган фуқаро ва ҳарбий раҳбарлар томонидан тўғри сиёсий етакчилик танлаб олинмаганлиги натижасидир. Улар, Қуръон ва Суннатдан истинбот қилинган аниқ сиёсий лойиҳа асосида ҳамда қўзғолоннинг Аллоҳни рози қилувчи мустаҳкам асосларидан келиб чиқиб, барчаларини бирлаштиришга қодир бўлган сиёсий етакчиликни танлаб олмадилар. Бу етакчилик Шомда ва Шомдан туриб Уммат келажагини чизиб кўрсатиб берар ҳамда ғоя ва мақсадлардаги ноаниқликни майдондан четлатар эди. Тортишув ва қарама-қаршиликдаги асосий сабаб мана шудир.
- Барча гуруҳларни унинг етакчилиги остида бирлашишга биз чақираётган сиёсий етакчилик Ҳизб ут-Таҳрирдир.
- Аммо, гуруҳлар унинг асосида бирлашиши вожиб бўлган мустаҳкам асосларга келсак, бу асослар қуйидагилардир: Ғарбдан ва унинг ҳукмдорлардан ташкил топган малайларидан бира тўла алоқани узиш, шу жумладан сиёсий мақсадда берилаётган ифлос маблағлардан воз кечиш. Режимни барча рамзлари ва арконлари билан қулатиш. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш.
- Аниқ сиёсий лойиҳа ҳақида айтадиган бўлсак, бу лойиҳа Ҳизб ут-Таҳрир тақдим қилган Халифалик лойиҳасидир. Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати дастурини, жиҳозларини, муассасаларини ва бошқарув механизмини тафсилоти билан баён қилган.
- Янги ҳарбий ҳайъатлар ўзларидаги онгни Уммат эгаллаган онг савиясига кўтариши ва тўғри йўлда юриши лозим. Шунда уларнинг барчаси Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий етакчилиги остида бирлашади. Ҳизб-ут-Таҳрир кучларни тўғри йўналтириб Аллоҳнинг изни ила, Халифалик давлатини барпо қилади.
- Бу билан биз қўзғолонни тайёргарликсиз тусмоллаб ҳаракат қилишдан, жарга қулашидан сақлаб қоламиз ва уни онгли равишда, ҳидоят асосида собит қадам ташловчи қўзғолонга айлантирамиз. Бу билан биз Алоҳдан келувчи ғалабага ҳақли бўламиз.
أَفَمَن يَمْشِي مُكِبًّا عَلَىٰ وَجْهِهِ أَهْدَىٰ أَمَّن يَمْشِي سَوِيًّا عَلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ
«Ахир юз тубан (яъни оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида Тўғри Йўлда юрадиган кишими?!» [Мулк 22]
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ