| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›2017 йилги Давос иқтисодий форуми Глобаллаштириш ва магнатлар кураши

2017 йилги Давос иқтисодий форуми Глобаллаштириш ва магнатлар кураши

By htadmin
09.02.2017
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

2017 йилги Давос иқтисодий форуми Глобаллаштириш ва магнатлар кураши

Доктор Муҳаммад Малковий қаламига мансуб

Роппа-роса бир йил муқаддам бундай сўзларни ёзган эдик: «Давос форуми мажбурий муҳожирлик, давлатлар ва режимлар емирилиши, халқаро кураш ва низолар, ишсизлик, озиқ-овқат тақчиллиги каби аламли халқаро масала ва кризисларни муҳокама қилиш билан ниҳоясига етди». Мана, тўла бир йил бўлибди ҳамки, муҳокама этилган мазкур масала ва кризисларнинг бирортаси ҳам ҳал этилгани йўқ. Аксинча, қашшоқлик нисбати ортмоқда, дунёдаги нарх-наво омили кучаймоқда, бутун дунё бўйлаб сочилган Сурия қочқинлари сони беш миллиондан ортиб кетди… Бугун сармоядорлар ва сиёсатчилар тўпланиб, дунёни жарликка, суръат билан қулашга етаклаб кетмоқдалар, оғир кризислар устига кризислар, муаммолар устига муаммолар орттирмоқдалар. Айнан шулар очлик, касаллик, қотиллик, қийноқ ва қочқинликдан қийналаётган миллионлаб инсонлар ҳаётини янада қийин аҳволга олиб келмоқдалар. Бу форум ташкил этилганидан бери молиявий ҳукмронлик қуролларидан бири бўлишдан, йирик кимсалар манфаатини камбағал ва бечоралар ҳисобига муҳофаза қилишдан бошқа нарсага ярамади. Айни иқтисодий форумга 1971 йил яҳудий иқтисодчи Клаус Шваб асос солган. Ўшандан бери Давос форуми бутун оламни йирик корпорация ва Халқаро Банклар томонидан бошқарилувчи молиявий муассасага қай даражада итоат этишини ўлчовчи термометр вазифасини ўтамоқда. Бу форумга халқаро йирик ширкат ва банклар ҳукмронлик қилади. Шу билан бирга, айни форум анқонинг уруғини кутавериб силласи қуриган қашшоқ ва оч халқ учун ухлатувчи морфин бермоқда. Бу форумнинг таъсис этилиши АҚШ томонидан Бреттон-Вудс битимининг бекор этилиши билан бир вақтга тўғри келгани ҳам тасодиф эмас. Зеро, Бреттон-Вудс битимида АҚШ доллари олтин ўрнини эгаллаб, Американинг молиявий ҳукмронлиги манбаига ва капиталистик глобаллаштириш калитига айланди.

18-20 январ кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган «Давос 2017» форуми, капитализмнинг иқтисод ва олам бойликлари устидан қилаётган ҳукмронлик занжирининг навбатдаги ҳалқасидир. Зеро, капитализм айни ҳукмронликни кризислар келтириб чиқариш орқали амалга оширмоқда. Катта давлатлар ҳам олам бойликлари устида ўзаро кураш олиб боришмоқда, камбағал халқлар эса сариқ чақага ҳам эга бўлолмай қолмоқда…

Шуниси аниқки, ушбу халқаро молиявий муассасаларнинг халқлар бойлигига ҳукмрон бўлишлари бора-бора заифлаша бошлади, улар аянчли даражада муваффақиятсизликка юз тутишлари мумкин бўлиб қолди. Гап шундаки, айни муассасалар фойдаланаётган глобал иқтисодий системанинг пайтавасига қурт тушиб, барча соҳада аврати очилиб қолди ва шармандаси чиқа бошлади. Стивен Фидлернинг «Уолл-Стрит Жорнал» газетасида ёзишича, Европа ва АҚШдаги сўнгги ўзгаришлар ортидан, яъни «Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ва Дональд Трампнинг АҚШ президенти бўлиб сайланишидан сўнг глобал иқтисодий система» ликиллаб қолди. У базўр оёғида турибди, иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг бошланган глобал интеграция оқими хавф остида. Стивенга кўра, товар ва молларнинг эркин оқиб кириши билан ажралиб турувчи глобаллаштириш системаси бугун оғир синовга юз тутмоқда. Чунки – дейди у – бу глобаллаштириш системаси бойликни шунча кўпайтиришига қарамасдан, миллионлаб инсонларни қашшоқлик ботқоғидан тортиб чиқаришда муваффақиятсизликка учради. Бу система Ғарбдаги асосий секторларда тенглик ва умид қилинган фаровонликни рўёбга чиқарувчи система йўқлигини ҳис қилишни пайдо қилди. Одамлар ишончини ўрганувчи «Эдельман» марказининг йиллик ҳисоботига кўра, аксар халқлар иқтисодий ва сиёсий тузумлар бизни мана шундай хор аҳволга солиб қўйди, деб ҳисобламоқда.

Навбатдаги Давос форумида юз берган энг ғаройиб ҳол шу бўлдики, Хитой президенти Си Цзиньпин глобаллаштириш системасини ҳимоя қилди. У «глобаллаштириш системасини қутқариб қолишга ҳаракат қилиш лозим», деди. Гарчи унинг бу баёноти Трампнинг глобаллаштиришга қарши баёнотлари танқиди сифатида янграган бўлса-да, бироқ бунда муҳим бир парадокс бор. Чунки ҳануз хитойча социализм системасига эътиқод қилаётган бир давлат раҳбари энди глобаллаштиришни ҳимоя қилиб қолди. Демак, капитализм ўз манфаатларига хизмат қилиши учун олиб келган глобаллаштиришдан, энди бошқа биров фойдаланаётган кўринади. Натижада, иқтисодчи экспертлар Пекин билан Вашингтон орасида тижорат уруши келиб чиқиш хавфидан огоҳлантиришмоқда. Дарҳақиқат, капиталистларнинг еб тўймаслиги ва даромад орттириш учун турли воситаларни қидириши сабабли Хитой дунё сармоядорлари учун энг унумдор, давлатга айланди, у ерда ҳамма нарсанинг заводлари очилган. Бу эса АҚШ билан Европани Хитойда ишлаб чиқарилган товарларнинг йирик бозорига айлантирди.

Трамп қарашлари бўйича, Хитойни энг муҳим куч-қудрат омилларидан биридан, яъни ишлаб чиқариш учун унга молларнинг оқиб кириш, сўнг ўз маҳсулотларини АҚШ ва Европа бозорларига экспорт қилишдек муҳим қудратидан маҳрум қилиш керак. Аммо бундай қараш зоҳирда Америка қудратини намоён этса-да, бироқ аслида, унинг мабда-системасини вайрон этади. Чунки маблағ ва иш-бизнесларни Хитойдан Америкага қайтариш, унинг иқтисодиётини – ўн йил давом этган қийинчилик ортидан – барқарорлашишига ёрдам берса-да, бироқ бунинг учун катта иқтисодий молиявий силкиниш албатта бўлиб ўтиши керак. Бу силкиниш эса глобал тузумни ағдариб ташлаши мумкин… Белгия бош вазири ўринбосари бу ҳақда – глобал пойдевордаги айни ўзгариш ғоят хавфли эканини таъкидлади. Бундан ташқари, капиталистик тузум устунларидан биридаги инқилоб бутун тузумга, бинобарин, Америка ва Европа куч-қудратига зарар етказиши турган гап. Бу ҳақда Жаҳон Банки директори Кристин Лагард сўз юритиб, «глобаллаштиришга орқа ўгирмоғимиз жуда хавфлидир», дея огоҳликка чақирди. Машҳур иқтисодчи Нуриэль Рубини ҳам агар йирик давлатлар бир-бирларига ёрдам қўлини чўзмас экан, савдо, валюта ва молияда хатарли низолар келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳақиқатда, капиталистик глобал тузум оламни реал кризис хавфига олиб келди. Қитъалараро корпорациялар моллари юзлаб баробарга ортиб кетди ва бу корпорациялар бойликларни, бутун оламдан тўплаб, бир ерга ғарам қилиб олишди. Бир вақтнинг ўзида, халқлар қашшоқлиги ортгандан ортиб, зулм ва зўравонликни ҳис эта бошладилар… Халқнинг бундай ҳис-туйғуси эса, худди араб давлатлари қўзғолони каби, ҳар қандай лаҳзада портлаши мумкин… Бундай портлаш халқларни эксплуатация қилиб, бойликларини талон-тарож қилаётган мавжуд глобал тузумни ларзага солиши муқаррар. Бундан ташқари, капитализм майдонидан ташқарида юрувчи Хитойдек бир давлатга йирик глобал қудрат ва иқтисодга айланишга имкон берган ҳам, бутун Ғарбнинг капиталистик тузумига таҳдид солишига сабаб бўлган ҳам мана шу капиталистик тузумдир. Эртага Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби бошқа давлатлар ҳам кучайиб, бу йирик молиявий давлатлар билан беллашишга ҳаракат қилиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, хусусан, Трамп ва унинг маслаҳатчилари етакчилигидаги АҚШ бу давлатлар хавфсизлиги ва тинчлигига раҳна солиб, халқаро тузум келажагини хавф остида қолдириши ҳам турган гап.

Шундай қилиб, демак, иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка ихтиро қилган глобаллаштириш деган нарса оламни тубсиз жарлик ёқасига олиб келиб қўйди. Бунга Аллоҳ Таолонинг ҳақ-рост айтган ушбу каломи мос келади:

إِنَّمَا مَثَلُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الْأَرْضِ مِمَّا يَأْكُلُ النَّاسُ وَالْأَنْعَامُ حَتَّىٰ إِذَا أَخَذَتِ الْأَرْضُ زُخْرُفَهَا وَازَّيَّنَتْ وَظَنَّ أَهْلُهَا أَنَّهُمْ قَادِرُونَ عَلَيْهَا أَتَاهَا أَمْرُنَا لَيْلًا أَوْ نَهَارًا فَجَعَلْنَاهَا حَصِيدًا كَأَن لَّمْ تَغْنَ بِالْأَمْسِ ۚ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

«Дарҳақиқат, бу ҳаёти дунёнинг мисоли худди Биз осмондан ёғдирган бир сувга ўхшайди, бас, одамзод ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган ер набототи у билан аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни-кеча обод бўлмагандек, вайронага айлантириб қўюрмиз. Тафаккур қила оладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз»  [Юнус 24]

Роя газетасининг 2016 йил 25 январ чоршанба кунги 114-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳижрат инсоният тарихидаги муҳим ҳодисадир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими Исломга қарши курашиш ва Фаластин аҳлига душманлик қилишдан бошқа нарсани билмайди!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/