Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
-4-
Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш
(давоми)
بسم الله الرحمن الرحيم
Биродарининг ҳожатини чиқариш ёки мушкулини осон қилиш учун уни ҳимоя қилиш ҳам суннатдир. Муслим ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَنْ كَانَ وُصْلَةً لأَخِيهِ الْمُسْلِمِ إِلَى ذِي سُلْطَانٍ لِمَنْفَعَةِ بِرٍّ أَوْ تَيْسِيرِ عَسِيرٍ أُعْيِنَ عَلَى إِجَازَةِ الصِّرَاطِ يَوْمَ دَحَضَ الأَقْدَامُ»
«Кимки мусулмон биродарининг ҳожатини чиқариш ёки мушкулини осон қилиш учун салтанат эгасининг олдига алоқачи бўлиб борса, қадамлар тойиладиган кунда унинг кўприкдан ўтиб олишига ёрдам берилади».
Биродарининг обрўсини ғойибона ҳимоя қилиш ҳам мандубдир. Термизий Абу Дардодан ривоят қилган ва ҳасан ҳадис, деган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَنْ رَدَّ عَنْ عِرْضِ أَخِيهِ رَدَّ اللَّهُ عَنْ وَجْهِهِ النَّارَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Кимки биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, қиёмат кунида Аллоҳ унинг юзидан ўтни қайтаради».
Абу Довуд Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«الْمُؤْمِنُ مِرْآةُ الْمُؤْمِنِ, وَالْمُؤْمِنُ أَخُو الْمُؤْمِنِ, مِنْ حَيْثُ لَقِيَهُ, يَكُفُّ عَلَيْهِ ضَيْعَتَهُ وَيَحُوطُهُ مِنْ وَرَائِهِ»
«Мўъмин мўъминнинг ойнасидир. Мўъмин мўъминнинг биродаридир. Йўлиққан пайтида уни ҳалокатдан қайтаради, орқаваротдан эса уни ҳимоя қилади».
Аллоҳ Субҳанаҳу мусулмонга биродарининг узрини қабул қилиш, сирини сақлаш ва унга насиҳат қилишни вожиб қилган.
Узрни қабул қилиш хусусида, Жувдондан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَنْ اعْتَذَرَ إِلَى أَخِيهِ بِمَعْذِرَةٍ فَلَمْ يَقْبَلْهَا, كَانَ عَلَيْهِ مِثْلُ خَطِيئَةِ صَاحِبِ مَكْسٍ»
«Узр сўраб турган биродарининг узрини қабул қилмаган кимсанинг устида ўлпон йиғувчининг гуноҳидек гуноҳ бўлади».
Муслимда Тамим ибн Авс Дорийнинг ҳадиси келади. «Пайғамбар (с.а.в.) айтдиларки:
«الدِّينُ النَّصِيحَةُ, قُلْنَا لِمَنْ؟ قَالَ لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ»
«Дин насиҳатдир», дедилар. Биз: «Кимлар учун?», деб сўрадик. У киши: «Аллоҳ, Унинг Китоби, Пайғамбари, раҳбарлар ва умум мусулмонлар учун», деб жавоб бердилар». Ҳаттобий: «Ҳадис диннинг устуни, таянчи насиҳатдир, деган мазмундадир», деган.
Энди Аллоҳ учун ёмон кўришга келсак, Аллоҳ Субҳанаҳу очиқ кофир, мунофиқ ва фосиқларни яхши кўришдан қайтарган. Аллоҳ йўлида ёмон кўриш эса бировни кофирлиги ва гуноҳи учун ёмон кўришдир. Аллоҳ Субҳанаҳу мўъминларни Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган кофир кимсаларнинг ёмонликларидан огоҳ этиб, уларни ёмон кўришга буюриб ўз каломида шундай дейди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُمْ مِنْ الْحَقِّ يُخْرِجُونَ الرَّسُولَ وَإِيَّاكُمْ أَنْ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ إِنْ كُنتُمْ خَرَجْتُمْ جِهَادًا فِي سَبِيلِي وَابْتِغَاءَ مَرْضَاتِي تُسِرُّونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ وَأَنَا أَعْلَمُ بِمَا أَخْفَيْتُمْ وَمَا أَعْلَنتُمْ وَمَنْ يَفْعَلْهُ مِنْكُمْ فَقَدْ ضَلَّ سَوَاءَ السَّبِيلِ
– „Эй мўъминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган Ҳақ (Дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг Йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар, (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки, Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши Билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у Тўғри Йўлдан озибди!“ (60:1)
Табароний Али (р.а.) дан ишончли санад билан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«ثَلاَثٌ هُنَّ حَقٌّ: لاَ يَجْعَلُ اللَّهُ مَنْ لَهُ سَهْمٌ فِي الإِسْلاَمِ كَمَنْ لاَ سَهْمَ لَهُ, وَلاَ يَتَوَلَّى اللَّهَ عَبْدٌ فَيُوَلِّيهِ غَيْرُهُ, وَلاَ يُحِبُّ رَجُلٌ قَوْمًا إِلاَّ حُشِرَ مَعَهُمْ»
«Уч нарса ҳақдир, бўлиши аниқдир: Аллоҳ Исломдан улуши бор одамни улуши йўқ одамга ўхшатиб қўймайди, Аллоҳни ҳожам деб билган кишига бошқа биров ҳожалик қилолмайди, қайси бир киши қайси бир қавмни яхши кўрса, қайта тирилишда ўшалар билан бирга бўлади».
Ушбу ҳадисда қайта тирилишда ёмонлар билан бирга бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирилиб, уларни яхши кўришдан қатъий қайтариляпти.
Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«… وَإِذَا أَبْغَضَ اللَّهُ عَبْدًا دَعَا جِبْرِيلَ فَيَقُولُ إِنِّي أُبْغِضُ فُلانًا فَأَبْغِضْهُ, قَالَ فَيُبْغِضُهُ جِبْرِيلُ ثُمَّ يُنَادِي فِي أَهْلِ السَّمَاءِ إِنَّ اللَّهَ يُبْغِضُ فُلانًا فَأَبْغِضُوهُ, قَالَ فَيُبْغِضُونَهُ ثُمَّ تُوضَعُ لَهُ الْبَغْضَاءُ فِي الأَرْضِ …»
«…Агар Аллоҳ бир бандани ёмон кўрса, Жаброилни чақириб: «Мен фалончини ёмон кўраман, сен ҳам ёмон кўр», дейди. Жаброил ҳам ёмон кўриб само аҳлига: «Аллоҳ фалончини ёмон кўради, сизлар ҳам уни ёмон кўринглар», деб жар солади. Улар ҳам ёмон кўрадилар. Кейин унга ер юзида ёмон кўрилиш битилур…». Ҳадисдаги «Кейин унга ер юзида ёмон кўрилиш битилур», жумласи талаб ирода қилинган хабардир.
Гўё эй ер аҳли, Аллоҳ ёмон кўрган кимсани сизлар ҳам ёмон кўринглар, дейиляпти. Ҳадиснинг мазмуни шуни тақозо қилиб турибди. Қолаверса, ҳадис Аллоҳ ёмон кўрган кимсани ёмон кўриш вожиблигига ҳам далолат қилади. Ашаддий душманни ёмон кўриш ҳам шунинг жумласидандир.
Ҳақни гапириб, гапирган гапи ҳалқумидан нарига ўтмаган кимсаларни ёмон кўриш вожиблиги хусусида ҳам ҳадис ворид бўлган. Муслимдаги Алининг ривоятида шундай дейилади:
«إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ r وَصَفَ نَاسًا – إِنِّي لأَعْرِفُ صِفَتَهُمْ فِي هَؤُلاءِ – يَقُولُونَ الْحَقَّ بِأَلْسِنَتِهِمْ, لاَ يَجُوزُ هَذَا مِنْهُمْ, وَأَشَارَ إِلَى حَلْقِهِ, مِنْ أَبْغَضِ خَلْقِ اللَّهِ إِلَيْهِ»
«Пайғамбар (с.а.в.) айрим одамларни сифатлаб – «Мен улардаги сифатларни биламан – Тиллари билан ҳақни гапирадилару, гапирган гаплари мана бу ерларидан нарига ўтмайди», деб ҳалқумга ишора қилдилар. «Улар Аллоҳнинг энг ёмон кўрган махлуқларидир», дедилар.
Аҳмад Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Равоҳа Хайбар яҳудийларига қарата шундай деган:
«يَا مَعْشَرَ الْيَهُودِ, أَنْتُمْ أَبْغَضُ الْخَلْقِ إِلَيَّ, قَتَلْتُمْ أَنْبِيَاءَ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ, وَكَذَبْتُمْ عَلَى اللَّهِ, وَلَيْسَ يَحْمِلُنِي بُغْضِي إِيَّاكُمْ عَلَى أَنْ أَحِيفَ عَلَيْكُمْ …»
«Эй яҳудийлар жамоаси, сизлар мен энг ёмон кўрадиган халқсизлар. Аллоҳ Азза ва Жалланинг Пайғамбарларини ўлдирдинглар, Аллоҳга қарши ёлғонлар уюштирдинглар. Аммо сизларга бўлган нафратим мени сизларга нисбатан адолатсизлик қилишга мажбур қилолмайди».
Хулоса қилиб шуни айтамизки, Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш сифати билан Аллоҳнинг розилиги, раҳмати, нусрати ва жаннатини умид қилган ҳар бир мусулмон сифатланиши керак.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин.
15.03.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ