Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!
2027 молиявий йили учун мудофаа бюджетини тасдиқловчи қонунчилик тўплами таркибига киритилган, С.4784 рақамли янги Америка қонун лойиҳасининг мазмуни Вашингтоннинг 2026-2036 йиллар давомида Работ билан хавфсизлик битимини чуқурлаштириш учун мукаммал стратегик пойдевор барпо этиш сари интилаётганини фош этди. Ушбу ҳужжат матнида бу режа «Мудофаа ҳамкорлиги бўйича Америка-Марокаш йўл харитаси» деб номланган. Бундан аввал эса, Трамп маъмурияти 2026 йил 16 апрель куни Вашингтонда Марокаш билан «Ҳарбий ҳамкорлик йўл харитаси» номи остида 2036 йилгача давом этадиган мудофаа келишувини имзолаган эди.
Апрель ойидаги келишув Американинг Марокаш билан боғлиқ хавфсизлик ва стратегик қарашларининг умумий чизиқларини чизиб берган бўлса, аммо ҳозирги қонун лойиҳасининг мақсади — ушбу қарашни Америка учун узоқ муддатли ҳуқуқий ва хавфсизлик мажбуриятига айлантиришдир. Шунингдек, у апрель келишувида тўлиқ ошкор қилинмаган сирларни фош этади: унда очиқланган амалий чора-тадбирлар орқали Марокашни Ўрта ер денгизининг ғарбида, Саҳел минтақасида ва Африка қаърида Америка гегемонлиги ва унинг мустамлакачилиги учун бир платформага айлантиришга асос солади, ушбу чоралар жумласидан:
- Минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва инқирозларга қарши муштарак шайликни ошириш банди остида Марокаш ҳудудида АҚШ хавфсизлик базаларини(нафсларини) барпо этиш.
- Терроризмга (яъни Исломга) қарши кураш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда Америка, Марокаш ва минтақани нишонга олувчи таҳдидларга қарши туриш учун йўл харитасини белгилаш.
- Америка томонидан илгари фойдаланилган стратегик ҳаво учиш-қўниш йўлакларини қайта тиклаш учун харажатларни ўзаро тақсимлаш формуласини қабул қилиш (ўтган асрнинг эллигинчи йиллар давридаги ҳарбий ҳаво базаларини қайтариб олиш; Сиди Сулаймон, Бен Жарир ва Нуасир). Шунингдек, Америка мудофаа жиҳозларини сотиб олиш ва кўп тармоқли ўқув-синов мажмуасини барпо этиш орқали Марокаш Қуролли Кучларини модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш.
- Икки томонлама ва кўп томонлама ҳарбий машғулотларнинг кўлами ва ҳажмини, худди «Африка шери» маневрлари каби кенгайтириш. Бу эса, киберхавфсизлик, дронлар (учувчисиз учоқлар) амалиётлари, ушбу дронларга қарши туриш қобилиятлари, сув ости технологиялари, гибрид урушларга қарши туриш, ҳаётий муҳим инфратузилмалар, таъминот занжирларини муҳофаза қилиш ва ҳарбий ҳаракатчанликни ўзига қамраб олиш соҳаларини ушбу машқларга интеграция қилиш имконини беради.
- Икки давлат ўртасидаги келажакдаги ҳамкорлик, замонавий урушлар андозалари гувоҳ бўлаётган ўзгаришлар ҳамда илғор мудофаа технологиясига бўлган қарамликнинг ортиши контекстида, ҳарбий соҳада сунъий интеллектдан ва автоном тизимлардан фойдаланиш билан боғлиқ ривожланишларни ҳам албатта ҳисобга олади.
Ушбу қонун лойиҳаси худди апрель келишуви каби шунчаки аввалги битимларнинг техник узайтирилиши эмас, балки у Америка гегемонлиги учун нозик бўлган стратегик шароитда, Марокашнинг истисноий геостратегик мавқеини эътиборга олган ҳолда, уни Ўрта ер денгизининг ғарбида Американинг стратегик хавфсизлик тузилмасининг бир бўлагига айлантиришни мақсад қилган янги Америка стратегик хавфсизлик пойдеворидир (ушбу мавқе — учта йирик ва ҳаётий стратегик доираларнинг: Атлантика, Ўрта ер денгизи ва Африканинг кесишган нуқтасидир, бунинг устига Марокаш логистик, ҳарбий, тижорат ва энергия транзити учун ҳаётий стратегик сув йўли бўлмиш Жабали Ториқ бўғозининг жанубий кириш йўлини назорат қилиб туради).
Лекин Марокашнинг хавфсизлик доираси ва стратегик вазифаси фақатгина геостратегик мавқе билан чекланиб қолмайди, зеро Америка уни Ислом оламининг ғарбий қисмида ўз гегемонлигини мустаҳкамлаш ва у ердаги исломий лойиҳаларга қарши туриш учун бир база ва ҳужум платформасига айлантиришга, ҳамда ундан Жабали Ториқ бўғози орқали Европанинг шимолий Ўрта ер денгизи устидан нуфуз ва назорат дарвозаси ўлароқ, қолаверса, Саҳел ва Африка қаъридаги ўз мустамлакачилик нуфузини бошқариш воситаси сифатида фойдаланишга интилмоқда.
Зеро, Ироқ ва Афғонистондаги аввалги қимматга тушган муваффақиятсизликлар Американи ўз стратегик доктринасини қайта шакллантиришга мажбур қилди. Эндиликда, у тўғридан-тўғри босиб олиш ва улкан ҳарбий базалар орқали гегемонлик ўрнатиш ўрнига, минтақавий таянч нуқталари ва маҳаллий ижро этувчи малай режимларга суянадиган гегемонликнинг янгича бир андозасига ўтди. Бунда ушбу маҳаллий режимлар ўз зиммаларига Америка гегемонлигининг харажатлари ва юкларини олган ҳолда, унинг хавфсизлик, стратегик ва разведка нуфузининг давомини шакллантирадилар. Эрон уруши ва Американинг боши берк кўчага кириб қолгани фонида эса, Американинг хавфсизлик муаммоси янада катталашди ва шу билан бирга Американинг қўллаб-қувватлаш ва тийиб туриш тизими доирасида минтақавий устунларга бўлган стратегик эҳтиёжи кучайди.
Марокаш ва унинг малай режими эса, ўзининг истисноий географияси ва стратегик ресурслари билан Американинг ушбу эҳтиёжларига тўлиқ жавоб беради. Зеро, у Саҳел ва Африкада цивилизациявий ва тарихий чуқурлик, Европа Ўрта ер денгизи шимолига очилган ойна, Исломга қарши урушга буткул шерик бўлган, тартибли ва жанговар тажрибага эга армияси, кучли разведка идоралари ва тажрибаси, Вашингтон билан юқори даражадаги боғлиқлик ва чуқур хавфсизлик мувофиқлаштируви, стратегик металлар ва конлари, хавфсизлик базалари ва таянч нуқталари, турли-туман портлари, аэропортлари ва рельефига эга. Буларнинг барчаси Америкага учта қитъа ўртасидаги, жумладан Ислом минтақасининг ҳаётий муҳим ва хавфли географиясидаги савдо, энергия, ҳарбий ҳаракатланиш, логистик таъминот ҳамда разведка ва кибермакон устидан тўлиқ назорат ва ҳукмронлик тақдим этади.
Демак, «Мудофаа ҳамкорлиги бўйича Америка-Марокаш йўл харитаси» қонун лойиҳаси — бу Американинг изма-из келган инқирозларидан кейин ўз гегемонлигини қўллаб-қувватлаш ва стратегик имкониятларини кенгайтириш учун Марокашни Ўрта ер денгизининг ғарбида ўз хавфсизлик платформасига ва стратегик базасига айлантиришга қаратилган режасидир. Бунда Саҳрои Кабирнинг Марокашга тегишли эканини тан олиш тузоғи ҳамда Марокашдаги бошқарувнинг заифлиги қулай омил бўлиб хизмат қилди.
Бу Американинг сиёсий қарамликка замин хозирлаш ўлароқ, стратегик тобеълик ва кишанланиш уруғларини экишдек маккор режасидир. Зеро Американинг режаси Марокашдаги бошқарувнинг маҳкам ядроси бўлмиш армиянинг ичига шунчаки сизиб киришни эмас, балки ундан ҳам нарини — яъни уни ўз хавфсизлик тузилмасига интеграция қилиш орқали унинг ҳарбий доктринаси, ташкилий тузилмаси, стратегик режалаштириши, аслаҳаси, ресурслари ва хавфсизлик маҳкамалари устидан тўлиқ назорат ва бошқарув ўрнатишни мақсад қилгандир. Бу жараён Америка қўмондонлик тизимлари орқали ҳамда унинг ҳарбий доктринаси ва хавфсизлик фалсафасига мувофиқ алоқа ва мувофиқлаштиришни кенгайтириш ва кучайтириш орқали амалга оширилади. Шу билан бир вақтда Америка технологияси ва аслаҳасига бўлган тобора ортиб борувчи қарамлик ҳам бор (Марокаш Африкада Америка қуролларини – «Фалкон» ва «Ф-16» самолётлари ва уларга тегишли эҳтиёт қисмлар, ўқ-дорилар ва модернизация пакетларини сотиб олиш бўйича биринчи ўринда туради).
Бундан ҳам хавфлироғи — Американинг операцион (ишга тушириш) тизимларига ва тактик техник маълумотларга эгалик қилишидир. Бунинг устига турли хил жанговар тармоқларни ўзаро боғловчи радарлар ва «Линк-16» тизимлари ҳамда сунъий интеллект технологияси каби илғор Америка жиҳозлари ва технологиялари билан бўлган хавфсизлик ва разведка боғлиқлиги ҳам мавжудки, уларни фақатгина Америка қўмондонлиги амалиётларни бошқариш протоколлари орқали мутлақ назорат қилади. Сўнгра у ерда дронлар ва Американинг бошқарув платформалари бор, кейин эса хавфсизлик фалсафаси ва мақсадини қайта белгилаш, хавф, таҳдид, душман ва дўстни янгидан таърифлаш орқали нишонга олинган армиянинг ҳарбий доктринасини қайта шакллантирадиган, Америка қўмондонлиги назорати остидаги даврий машғулотлар ва кенг кўламли маневрлар келади.
Мана шу ерда ҳарбий доктринани йўлга олиб, унинг ўрнига муқобил доктринани сингдириш жараёни содир бўлади. Натижада бошқарувнинг асосий ядроси ўз мафкураси, маҳкамалари, қуролланиши, режалаштириши ва ижроси билан Америка қўмондонлиги бошқаруви остига ўтади, хавфсизлик ва уруш қарори Америка ҳузурида гаровга айланади, яъни армия Американинг гаровига айланади. Ушбу вазият то ўзининг узил-кесил пировард мақсадига — мустамлакачи Америкага тўлиқ сиёсий тобеликка етиб бормагунча асло тўхтамайди.
Мана шу хоинлик ва ор-номуссизлик режимлари бизнинг бошимизга солган кулфатларидир: улар юртларимизни, бойликларимизни, истисноий геостратегик мавқеларимизни ва улкан армияларимизни кофир Ғарбга хизмат қиладиган қуролларга ҳамда ўзимизга ва юртларимизга қарши бало-офатга айлантириб қўйдилар!
Устоз Муножий Муҳаммад
Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ