Судан давлат бюджети нархлар кўтарилиши ва қашшоқ ҳаётдан дарак бермоқда
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Судан давлат бюджети нархлар кўтарилиши ва қашшоқ ҳаётдан дарак бермоқда
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилояти мажлиси
аъзоси устоз Сулаймон Дасис қаламига мансуб
Ҳар янги милодий йил бошида давлат бюджети эълон қилинади. Бу ҳақдаги маълумот молиявий вазирлик ва миллий иқтисод бўйича мутахассислар томонидан тайёрланади. Судан молия вазирлиги 2017 йил охирида 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасини чиқарди ва уни қонун шаклида ижро қилиниши учун парламентга тақдим қилди. Биз бу лойиҳа воқесини тушунтириш ва тафсилотларини баён қилишдан олдин бюджет ўзи нима ва у нима учун тайёрланади шу ҳақда билиб олишимиз лозим.
Давлат бюджети давлатнинг кирим ва чиқим меъёрини пул бирлигида кўрсатиб берувчи батафсил маълумотдир. У давлатнинг келаси йилдаги мақсадларини рўёбга чиқаришга қаратилган молиявий режасини ўз ичига олади. Давлатнинг қонун чиқарувчи ҳокимияти шу маълумотга таянади.
Бюджет сиёсий ишдир, чунки у давлатнинг сиёсий ақидаси ҳақида хабар беради. Давлат кирим ва чиқимларини ўрганар ва таҳлил қилар экан, мана шу ақида асосида юради. Бюджет яна давлат қабул қиладиган иқтисодий низомдан хабар беради. Демак у иқтисодни юргизиш ва давлатнинг иқтисодий аҳволини сиёсий ва иқтисодий ҳаётда ўзи етишга интилаётган ҳолга олиб чиқиш учун воситадир.
Молиявий вазирлик 2017 йил охирида 2018 йил бош бюджетини тайёрлашга киришди. Ваҳоланки, Судан халқи иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда кун кечирмоқда, нархлар осмонда, қийинчилик кундан-кун кучаймоқда. Аҳолининг 46 %и қашшоқ, 35 %и ишсиз, бу ҳолат турмушни тоқат қилиб бўлмас даражага олиб келган. Мана шундай қийин аҳволда молиявий вазирлик бир неча ойдан бери давлат бюджети устида ишлади ва 2018 йил бюджетини тақдим этди. Жўжани кузда санаймиз деб бежиз айтилмаган.
Бюджетнинг умумий кўлами 173,1 миллиард бўлиб, ундан солиқ ва бошқалардан тушган кирим 108,8 миллиард, яъни 63 %ни ташкил қилади. Ташқи қарзлар, жумҳурият қарзи ва банк системасидаги қарзлар 55,3 миллиард, яъни умумий киримнинг 32 %ни ташкил қилади. Демак, солиқ ва қарзлар бюджетнинг 95 %ни ташкил қилмоқда.
Судан молия вазирлиги эълон қилишича долларнинг баҳоси 6,9дан 18 жунайҳга кўтарилган, яъни қадрсизланиш 200 %дан ортган. (Судан минбари газетаси, 2017 йил 25 декабр). Ҳукумат ишлаб чиқариш соҳасида электр энергияси баҳолари кўтарилгани ва буғдой нархининг ошганига Халқаро Валюта Фондидан бериладиган субсидия (пул билан таъминлаш) бекор қилинганини баҳона қилди. Бундан ташқари газолиндан (чала тозаланган бензиндан) субсидия бекор қилинганини айтар экан, уни қизил чизиқ деб атади ва бу (газ, бензин ва бошқа ёқилғи)лар субсидияси бекор қилинишини англатади, деди. Молия вазири Муҳаммад Ракобийнинг 2018 йил бош бюджети ҳақида: «Яқин кунларда кескин иқтисодий чоралар кўрилади, иқтисодий муаммолар вақт ўтиши билан эмас, тўғри тадбирлар қўллаш билан ечилади», «Чорасизлик туфайли кескин чоралар кўришга мажбурмиз» каби баёнотлари оловни янада кучайтирди.
Бу бюджет одамларни ҳалокатга олиб боришини исботлаш учун катта эътибор шарт эмас. Чунки унинг келажаги муваффақиятсиз бўлиши кундек равшан. Табиий газ инқирози барчани чарчатди, нон дўкони олдидаги навбат кутишлар эса ушбу бюджетдан туғилажак ҳақиқий машаққатдан дарак бермоқда.
Шунинг учун Умматга ҳақиқатни очишимиз, золимлар ҳузурида ҳақни гапиришимиз ва эгри-бугри йўллар қаршисида тўғри йўлни чизиб беришимиз лозим. Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳамда Аллоҳнинг ва Росулининг Суннатига суянган ҳолда қуйидагиларни айтамиз.
Биринчи: 173 миллиард жунайҳнинг 108,8 жунайҳи, яъни 63 %и солиқ ва божхонадан тушган кирим. Бу катта маблағ бўлиб, одамлар молини ботил йўл билан ейишга киради.
﴿وَلا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ﴾
«Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ-ҳаром йўллар билан емангиз!» [Бақара 188]
Бу солиқлар товарлар баҳосига таъсир кўрсатади, яъни уларнинг қимматлашишига олиб келади, натижада аҳвол янада оғирлашади. Одамлар ҳаёт қийинчиликларига дуч келади ва қашшоқлик янада кучаяди. Ўзи аслида товарларга қўйиладиган солиқлар шаръан ҳаромдир. Маъқал ибн Ясор ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтади:
«مَنْ دَخَلَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَسْعَارِ الْمُسْلِمِينَ لِيُغَلِّيَهُ عَلَيْهِمْ كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يُقْعِدَهُ بِعُظْمٍ مِنَ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Кимки мусулмонлар товарларини қимматлатиш мақсадида бир нарса (солиқ) жорий қилса, Аллоҳ Таоло қиёмат куни уни улкан оловда азоблайди». Аҳмад ривояти.
Иккинчи: Бож олиш ҳам солиқнинг бир туридир. Пайғамбаримиз ﷺ:
«لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»
«Солиқ солувчи жаннатга кирмайди», деганлар. Шунинг учун божхона ҳаққини ёки шу кабиларни кўпайтиришдан сақланиш лозим. Чунки бож ҳаққини ошириш импорт молларига бўлган божхона ва бошқа мажбуриятларни уч баробар орттириб юборади.
Учинчи: Аммо буғдой ва шунга ўхшаган бошқа товарлардан субсидияни бекор қилишга келсак, бу давлатнинг Ислом унга юклаган вазифасини бажармаслигидир. Чунки давлат одамлар ишларини назорат қилиши вожиб, яъни уларни озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаши лозим. Пайғамбаримиз ﷺ айтади:
«الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Имом бошлиқдир ва у қўл остидагилардан жавобгар». Бундан ташқари субсидияни бекор қилиш Халқаро Валюта Фондининг Судан ҳукуматига қилаётган буйруғи бўлиб, бу Судан ҳукуматининг мустамлакачи кофир муассасаларга тобелигига қатъий далилдир.
﴿وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا﴾
«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
Тўртинчи: Бюджетдаги камомадни қоплашда қарзга таянишга келсак, бу ички қарзми ёки ташқи қарзми фарқсиз рибодир. Бундан ташқари бу қарз берувчи давлат ва муассасаларга тобе бўлиш, сиёсий жиҳатдан ўзини ўлдириш ва кофирлар тузоғига тушиш демакдир. Шунинг учун ёмғирдан қочиб дўлга тутилди деганидек, муаммони касаллик билан тузатиб бўлмайди.
Бешинчи: Ажабланарли нарса шуки, парламентдаги депутатлар одамлар ҳаётини жаҳаннамга айлантираётган ва уларнинг ҳаққига риоя қилмайдиган бюджетни қарсак ва такбирлар билан қабул қилишмоқда. Улар бу қилмишлари билан бу халққа мансуб эмасликлари ва улар томонидан ноиб ҳам эмасликларини кўрсатишмоқда. Қолаверса улар – халқнинг азоб уқубати ҳамда уни ҳалокатга олиб борувчи сиёсатлар учун битим тузаётган душманлардир.
Олтинчи: Кирим ва чиқимлардан келиб чиқиб бюджетни белгилаш капиталистик низом системаси асосида фикрлашдир. Бу система юртларни риболи қарзларга ботириб, бизни ҳасислардан тиланчилик қиладиган кишиларга айлантирганидан сўнг, энди одамларни қашшоқ қилиб, юрт бойликларини гаровга қўймоқда.
﴿ومَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]
Бундай даҳшатлар гирдобидан чиқиш йўли Исломга қайтиш ва муолажаларни Ислом ҳукмларидан олишдир. Муолажалар Ислом ҳукмларидан олинсагина давлатнинг кирим ва чиқимлари ҳам одамларни Аллоҳга бўйсундирувчи шаръий аҳкомга айланади.
Роя газетасининг 2018 йил 17 январ чоршанба кунги 165-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми