| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

  • Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари

  • Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

By htadmin
11.07.2026
0
Share:

Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

Охирги уч ўн йиллик давомида глобаллашув дунё иқтисодиёти ривожланишининг якуний босқичи экани ҳамда савдо-сотиқни эркинлаштириш ва сармоя, товар ҳамда технологиялар ҳаракати қаршисида чегараларни очиш дунёни барқарор фаровонлик ва илгари кузатилмаган иқтисодий интеграция даврига етаклайди, деган ишонч маҳкам ўрнашди. Трансмиллий компаниялар қитъалараро тузилмаларга айланди, ишлаб чиқариш занжирлари эса Шарқий Осиёдан Европа ва Америкагача чўзилди, шу билан бир вақтда миллий давлатлар глобал бозорларнинг қудрати қаршисида камроқ таъсирга эга бўлиб кўринди.

Лекин 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқироздан бошлаб, коронавирус пандемияси, Россия-Украина уруши, Америка-Хитой кескинлиги, Яқин Шарқда содир бўлаётган тартибсизликлар, Американинг Эронга қарши уруши ва охир-оқибат миллий манфаатларни устун қўйиш хоҳишининг кучайишигача дунё гувоҳ бўлган ҳодисалар глобал иқтисодий тизим ичидаги чуқур дарз кетишларни фош этди. Барқарорлик ва фаровонлик ваъда қилган глобаллашув кўплаб давлатлар назарида хавф-хатар, қарамлик ва стратегик заифлик манбаига айланди.

Бугунги кунда дунё очиқ глобаллашув асридан босқичма-босқич иқтисодий протекционизм асри сари ҳаракат қилаётгандек кўринмоқда. Унда савдо тўсиқлари ва юқори божхона тўловлари қайтмоқда ҳамда таъминот занжирлари иқтисодий самарадорлик эмас, балки миллий хавфсизлик эътиборлари асосида қайта шакллантирилмоқда. Бироқ ушбу бурилиш шунчаки савдо сиёсатидаги оддий бир ўзгаришни англатмайди, балки у ўз бағрида ўта чуқур иқтисодий тартибсизликлар эҳтимолини ташувчи ва бутун халқаро тизимни қайта шакллантириши мумкин бўлган мавҳум ўтиш босқичининг бошланиши бўлиши мумкин.

Хўш, глобал иқтисодиёт ҳалокат ёқасида турибдими? Уни бунга етаклаётган асл ҳақиқий сабаблар нималардан иборат? Дунёни кутаётган ўша номаълумликнинг табиати қандай?

Биринчидан: Нима учун глобаллашув ортга чекинмоқда?

  1. 2008 йилдаги глобал молиявий инқироз зарбаси

Молиявий инқироз шуни фош этдики, глобал боғлиқлик нафақат ўсишни, балки инқирозларни ҳам тарқатади. Молиявий вирус Америка Қўшма Штатларидан бутун дунё иқтисодиётига тарқалди, бу эса ҳаддан ташқари ўзаро қарамликнинг фойдалари теварагида шубҳаларни уйғотди. Бугунги кунда вазият технологиянинг ёйилиши ва ишлатилиши жиҳатидан янада кенгроқдир. Америка бозорида бирор молиявий инқироз содир бўлиши билан, хусусан доллар қийматининг бошқа валюталарга нисбатан ўзгариши юз бериши билан, ушбу инқирознинг асорати бир неча кун, хатто бир неча соат ичида бутун дунё бозорларига кўчади.

  1. Коронавирус пандемияси ва таъминот занжирларининг вайрон бўлиши

Хитой заводлари тўхтаб, жаҳон портлари қисман ёпилган вақтда, саноатлашган давлатлар ташқи ишлаб чиқаришга бўлган қарамликлари стратегик заифлик нуқтаси эканини англаб етдилар. Мана шу сабабли Америка ва бошқа давлатлар ўз ҳаётий муҳим саноат тармоқларини мамлакат ичига қайтаришга – «саноатни релокация қилиш (ички бозорга қайтариш)»ж сиёсатига киришдилар.

  1. Америка-Хитой тўқнашуви

Дунёдаги икки энг йирик иқтисодиёт ўртасидаги рақобат технология, яримўтказгичлар, энергетика ва таъминот занжирлари устидаги урушга айланди. Бу эса икки томонни ўзаро савдо ва инвестиция чекловларини жорий этишга мажбур қилди ва бу вазият бундан ҳам баттарроқ тус олиши мумкин. Буларнинг барчаси глобаллашувни вайрон қилишга ҳисса қўшади.

  1. Россия-Украина уруши

Уруш шуни кўрсатдики, иқтисодий қарамлик, хусусан энергетика, озиқ-овқат ва стратегик маъданлар соҳасида, сиёсий қуролга айланиши мумкин экан.

  1. Эрон ва Яқин Шарқ уруши

Ушбу уруш янги босқичга ўтишни тезлаштирадиган тарихий бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Чунки харажатлар ортган сари, глобаллашув ўзининг энг муҳим устунларидан бирини — арзон таннархли ишлаб чиқаришни йўқотади. Транспорт ва энергетика хавф-хатарлари ортиши билан глобаллашув барҳам топиш таҳдиди остида қолади.

Иккинчидан: Келаётган глобал иқтисодий қулашнинг асл ҳақиқий сабаблари

  1. Глобал қарздорликнинг портлаши

Жаҳондаги умумий қарз миқдори 300 триллион доллардан ошиб, рекорд даражага етди. Хавфли жиҳати шундаки, судхўрлик (рибо) фоиз ставкаларининг ортиши ушбу қарзларга хизмат кўрсатиш таннархини янада қимматроқ қилади, бу эса ҳукуматлар ва компанияларни банкротлик ёки молиявий инқирозга етаклайди.

  1. Таъминот занжирларининг парчаланиши

Глобаллашув ишлаб чиқаришни глобал суратда тақсимлаш орқали харажатларни камайтириш устига қад ростлайди. Протекционизм эса, харажати юқори бўлишига қарамай, ишлаб чиқаришни мамлакат ичига кўчиришга мажбур қилади. Бу эса товарлар баҳосининг ошишига, инфляция суръатларининг юксалишига ва глобал иқтисодиёт самарадорлигининг пасайишига олиб келади.

  1. Энергетика инқирози

Қайта тикланувчи энергия сари юзланишга қарамай, глобал иқтисодиёт ҳануз катта даражада нефть ва газга суянади. Ҳар қандай кенг кўламли геосиёсий беқарорлик ишлаб чиқариш ва транспорт харажатларини кескин суратда ошириб юбориши мумкин, бу эса глобал молиявий тизимнинг иқтисодий инқирозларини тезлаштиради.

Бундан ташқари, бу ерда баён қилиш фурсати бўлмаган жуда кўп бошқа сабаблар ҳам мавжуд.

Учинчидан: Глобал иқтисодиётни қандай номаълумлик кутмоқда?

Дунё ўзаро рақобатлашувчи иқтисодий блокларга (Америка блоки, Хитой блоки, Европа блоки, Осиё блоки ва бошқа минтақавий блокларга) бўлиниб кетиши мумкин. Эркин савдонинг чекланиши натижасида ишлаб чиқариш камроқ самарали ва қимматроқ бўлади, оқибатда, дунё ишлаб чиқариш, энергия, хомашё ва бошқалар харажатларининг ортиши сабабли узоқ давом этувчи турғунлик ва инфляция (стагфляция) босқичига қулайди ҳамда кураш воситалари иқтисодий санкциялар, савдо қамали ва технологик назоратга айланади.

Кутилаётган қулаш анъанавий молиявий ҳалокатларга ўхшаш тўсатдан бўладиган қулаш бўлмай, балки дунёни ўн йиллар давомида очкўзлик, манфаатпарастлик ва монополия (эҳтикор) билан бошқарган ҳамда асли судхўрлик (рибо) устига барпо бўлган мавжуд иқтисодий тизимнинг босқичма-босқич емирилиши ва парчаланиши кўринишида намоён бўлади.

Бу янада бўлинган, камроқ самарали ва тўқнашувларга кўпроқ мойил бўлган янги бир тизимнинг қайта туғилиши бўлиши мумкин. Бу — бир ҳовуч озчилик фойдасига бўлган маҳкам иқтисодий боғлиқликка суянувчи дунёдан, ресурслар, технология ва нуфуз устидаги рақобат бошқарадиган дунёга ўтишдир.

Бу қисқа ва ҳануз мавҳум бўлган ўтиш босқичидир, лекин у мавжуд капиталистик тизимни барча қуроллари билан суриб ташлайдиган ва халқаро майдонда ўзини куч билан эмас, балки зулмни йўқ қилиш ва инсоният муаммоларини буткул ҳал этишдаги софлиги, шаффофлиги билан ўзини намоён қиладиган янги жаҳон тартиби учун унумдор замин ҳозирлаяжакдир. У ҳам бўлса — Раббоний Ислом низомидир. У башарият хайри учун ўз шартлари ва тизимини жорий қилишга қодир бўлган ягона мабдадир.

Зеро Ислом иқтисодий тузуми аслида муаммоларнинг дастлаб мавжуд бўлмаслиги устига барпо бўлгандир, агар муаммо келиб чиқса, унинг қайта қайтмайдиган ечими мавжуддир. Чунки у учта устун устига қад ростлайди, улар: мулкдорлик, мулк тасарруфи ва бойликларни тақсимлашдир. Бунда у мол-мулкнинг ҳақиқий эгаси Аллоҳ азза ва жалла экани ҳақидаги қоидадан келиб чиқади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿آمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَأَنفِقُوا مِمَّا جَعَلَكُم مُّسْتَخْلَفِينَ فِيهِ فَالَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَأَنفَقُوا لَهُمْ أَجْرٌ كَبِيرٌ﴾

«Аллоҳга ва Унинг Росулига иймон келтиринглар ва Сизларни унда халифа (ворис) қилиб қўйган нарсалардан инфоқ қилинглар. Бас, сиздан иймон келтирган ва инфоқ қилганлар учун улкан ажр бордир» (Ҳадид, 7).

Лекин Ислом иқтисодий тузумини ер юзининг чекка-чеккаларида татбиқ қилишимиз учун энг аввало Ислом мабдаини яхлит ҳолда татбиқ қилишимиз шартдир; чунки улар ўзаро ажралмайдиган бўлаклардир. Ислом мабдаини татбиқ қилиш учун Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида фаолият юритаётганлар билан бирга қадамни тезлаштириш ҳамда Росулуллоҳﷺнинг ушбу хушхабарини рўёбга чиқариш вожибдир:

«Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Бугунги кунда содир бўлаётган ҳодисалар биз босиб ўтадиган оғир бир тўлғоқ давридир. Биз бутун дунё  уйқуда ушлаб туришга интилаётган Ислом девини уйғотиш устида фаолият юритажакмиз. Лекин улар уйғониш бошланганини сезиб қолдилар, шу сабабли у суяниши мумкин бўлган қуролларини вайрон қилишга киришдилар ҳамда имкон қадар Ислом юртларининг инфратузилмаларини бузишга, уларни парчалашга ва бўлиб ташлашга ҳаракат қилдилар.

Албатта, Ғарб биз билан алоҳида-алоҳида ажралган давлатлар ўлароқ муомала қилмайди, балки бизга бир Уммат сифатида адоват сақлайди. Афсуски, биз ушбу ваҳшиёна ҳужумга Умматнинг кенг ва қамровли тушунчаси билан эмас, балки миллий давлатлар мантиқи билан муомала қилмоқдамиз!

Бас, уйғонинглар, эй мусулмонлар! Ўзлигингизга қайтинглар ва душманингизни ўз бағрингиздан қувиб чиқариш учун ўзаро бирлашинглар, бу иш ҳукмдорлардан бошланиб, мутакаббир капиталистик мабда билан ниҳоясига етади. Аллоҳ Таоло айтади:

 ﴿قَالُوا أُوذِينَا مِن قَبْلِ أَن تَأْتِيَنَا وَمِن بَعْدِ مَا جِئْتَنَا ۚ قَالَ عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَن يُهْلِكَ عَدُوَّكُمْ وَيَسْتَخْلِفَكُمْ فِي الْأَرْضِ فَيَنظُرَ كَيْفَ تَعْمَلُونَ﴾

«Улар: «Сен бизга келишингдан аввал ҳам,   бизга келганингдан кейин ҳам озорландик», дедилар. (Мусо) айтди: «Шояд Роббингиз душманингизни ҳалок қилса ва сизларни ер юзида халифа (ворис) қилиб қўйса, сўнгра қандай амал қилишингизга назар ташласа»» (Аъроф 129).

Устоз Набил Абдулкарим

Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан

TagsглобаллашувЖаҳон иқтисодиёти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    СИНАЙ: ЮЗАКИ МУСТАҚИЛЛИКМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ҚАРАМЛИК?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шарқий Африка давлатларида ҳар 48 сонияда бир инсоннинг нобуд бўлаётгани капиталистик цивилизация самараларидан биридир

  • МАҚОЛАЛАР

    Капиталистик демократия тузуми татбиқ бўлар экан, аёл қадри тикланмайди!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/