Мусулмонларнинг азоб-уқубатлари то Роббилари шариатини барпо этмагунларича давом этаверади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Мусулмонларнинг азоб-уқубатлари то Роббилари шариатини барпо этмагунларича давом этаверади
Ҳижрий 1440 йил 9 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 15 январ сешанба куни «Наҳор» газетаси веб-сайти қуйидаги хабарни нашр қилди:
«ЮНИСЕФ ташкилоти Сурияда қочқин болалардан 15 нафари (уларнинг аксари эмизиклик болалар) қаттиқ совуқ ва соғлиқни сақлаш тизимининг йўқлиги сабабли ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ушбу болалар ўлими Сурия жанубий шарқидаги Иордания билан чегарадош Рукбон лагерида юз берган. Маълумки, айни лагер бошқа лагерлар қатори инсонпарварлик ёрдамига жуда муҳтожликдан азият чекади. Бошқа болалар эса, юрт шарқидаги ИШИД ташкилоти «уя»сидан қочиб келгандан сўнг машаққатли йўл азоби оқибатида ҳалок бўлган».
Роя газетаси шарҳи:
Мусулмонлар шуни билмоқлари керакки, уларнинг шунча азоб-уқубатларига Халифаликнинг ағдарилгани ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг «халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дея сифатлаган раҳбарларининг йўқлиги сабабдир. Кофир Ғарб жинояткор Мустафо Камол қўли билан Ислом давлатини ағдарганидан буён мусулмонларга мусибат ва аламлар кетма-кет келиб, улар бўрилар галаси қаршисидаги чўпонсиз етим қўзиларга ўхшаб қолдилар… Роббилари билан кучли бўлган мусулмонлар заиф аҳволга тушдилар… душманларнинг ҳавои нафсига ем бўлиб, бир бутун тана бўлган мусулмонлар бўлиниб-сочилган таналарга айланиб қолдилар…, бир неча аср бутун дунёнинг хўжайинлари бўлганларидан сўнг бугун гўё қуллардек бўлиб қолдилар. Бас, мусулмонлар то Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Халифалик давлатини барпо этмас эканлар, азоб-уқубатлари давом этаверади. Бу борада мусулмонлар саҳобаи киромлар тортган азоб-уқубатлардан ибрат олмоқлари ҳамда уларнинг бу азоб-уқубатдан қутулиш тариқатига эргашмоқлари лозим. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺ мусулмонларнинг ўлдирилиши, қийноққа солиниши, азоб-уқубатларга тутилиши ва Абу Толиб дарасида қамал қилиниши, Ҳабашистонга ҳижрат қилиш каби барча азоб-уқубатларига Ислом давлатини барпо этиш билан якун ясадилар. Хўш, мусулмонлар Росулуллоҳ ﷺ йўлига эргашиб, иккинчи Ислом давлатини барпо этиш орқали Роббилари шариатини татбиқ этадиларми, азоб-уқубатларига чек қўядиларми?! Ёки баъзи кимсалар мусулмон юртларига ҳамон тажриба майдони, деб қарашяптими?!
Роя газетасининг 2019 йил 23 январ чоршанба кунги 218-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ