| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тақлидий иймон ва ақлий иймон: Лафз бир, лекин натижа нега фарқли?

Тақлидий иймон ва ақлий иймон: Лафз бир, лекин натижа нега фарқли?

By htadmin
21.02.2026
247
0
Share:

Тақлидий иймон ва ақлий иймон: Лафз бир, лекин натижа нега фарқли?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда кўпчилик мусулмонларнинг иймони «меросхўрлик» характерига эга бўлиб қолди. Биз мусулмон оилада туғилганимиз, ота-онамиздан шуни эшитганимиз учун мусулмонмиз. Саҳобаи киромлар эса иймонни излаб топганлар, унинг устида фикр юритиш орқали қатъий қарорга келганлар ва уни онгли равишда қабул қилиб, иймон келтирганлар.

Иймон – ақл ва далилдан келиб чиққан қатъий тасдиқ. Шунинг учун у шунчаки ҳиссий ишонч эмас. Агар инсондаги эътиқод ақл ва ҳужжатга таянмаса, у ҳақиқий иймон мақомига кўтарила олмайди, балки шунчаки гумон ёки кўр-кўрона эргашиш, яъни тақлид даражасида қолиб кетаверади. Бугунги кунда кўпчилик мусулмонларнинг эътиқоди “меросхўрлик” тусини олган. Биз исломий оилада туғилганимиз ва аждодларимизни шу дин устида кўрганимиз учунгина ўзимизни Исломга мансуб деб биламиз. Албатта, ақлий ё тақлидий иймон келтириладими, Ислом наздида булар мақбул ҳисобланаверади. Яъни тақлидий иймонга эга инсон ҳам мусулмондир. Бироқ бу Аллоҳ буюрган ва талаб қилган ақлий иймон даражасидаги мустаҳкам иймон эмас.

Тақлидий иймон бирор далил ва ҳужжатга таянмасдан, шунчаки атрофдагиларга эргашиш ёки муҳит таъсирида шаклланган ишончдир. Бунинг воқелиги шундаки, инсон “Аллоҳ бор” дейди, чунки жамиятда шу гап қабул қилинган. У намоз ўқийди, чунки унинг муҳитида бу одатга айланган. Бироқ бундай тақлид ниҳоятда заиф бўлиб, бирор шубҳа ёки ҳаётий машаққат қаршисида тез совиб қолади ёки бутунлай парчаланиб кетади. Энг хатарли жиҳати шундаки, тақлидий иймон шахсни ҳаракатга келтирувчи ва унинг турмуш тарзини тубдан ислоҳ қилувчи инқилобий қувватга эга эмас. Буни тушуниш учун электр токини мисол қилиб олайлик: биз токнинг ўзини бевосита кўз билан кўра олмаймиз, лекин чироқнинг нур сочиши ёки техника воситаларининг ишлаши каби аниқ асарлари орқали унинг мавжудлигига заррача шубҳа қилмаймиз. Соғлом ақл эгаси “ток кўринмаяпти-ку” деб уни инкор этмайди, аксинча, атрофдаги аниқ натижалардан келиб чиқиб, унинг борлигини ақлан тасдиқлайди.

Шунга ўхшаб, инсон ўзининг чекланган сезги аъзолари билан Аллоҳ таолони ҳис қила олмаса-да, ақл ва далиллар орқали У Зотнинг борлиги ҳақида қатъий қарорга кела олади. Яъни инсон Яратувчининг ўзини кўрмаса-да, уни ақлан “кўра олади”. Ақлий иймон борлиқ, ҳаёт ва инсон ҳақида ёрқин фикр юритиш орқали коинотдаги мукаммал низомни кўриб, унинг Яратувчиси борлигига ақлий ҳужжатлар асосида қатъий ишонч ҳосил қилишдир. Унинг воқеси шундаки, инсон ҳужайрадаги мураккабликни ёки фалакдаги тартибни ўрганиб, “булар ўз-ўзидан ёки тасодифан бўлиши мумкин эмаслигини” англаб етади. Мана шу иймон – ақлий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган қатъий ишончдир.

Ақлий иймон инсоннинг иродасини тўлиқ бошқаради. Саҳобаларнинг эътиқоди айнан мана шундай пойдеворга қурилган эди. Улар нафақат Қуръон оятларини тадаббур қилиб, унинг инсон сўзи бўлиши мумкин эмаслигини идрок этганлар, балки бутун борлиқни теран ақл билан кузатиб, Ҳақ таолонинг борлигига қатъий иймон келтирганлар. Шу боис, уларнинг иймони фақат қалбларинигина эмас, балки бутун тушунчаларини, ҳаётларини ва сиёсатларини ҳам ўзгартириб юборди. Саҳобаларнинг иймони уларни иймон келтирган илк кунлариданоқ Маккадаги ботил куфр тузумига қарши шиддатли фикрий ва сиёсий курашга ундади. Улар шунчаки ибодат билан чекланиб қолмай, балки мавжуд зулм низомини ағдариб, ўрнига Илоҳий адолатни ўрнатиш йўлида жонларини жабборга бердилар. Бу ақлий иймоннинг қудрати эдики, улар аввал Мадинада Ислом давлатини тикладилар, сўнгра Исломни оламшумул рисолат сифатида бутун дунёга кўтариб чиқиб, империяларни парчалаб, халқларни жаҳолатдан ҳидоят нурига олиб чиқдилар.

Бугунги мусулмонларнинг фожиаси эса, уларнинг иймони сиёсий иродадан маҳрум, жонсиз бир тақлидга айланиб қолганидадир. Ислом оламини ислоҳ қилиш, куфр ва мустамлакачилик низомларини ўзгартириш ўрнига, мавжуд тубан-хор воқеликка мослашиб яшашни “тақдир” дея қабул қилмоқдалар. Агар иймон ақлий бўлса, у инсонни тинч қўймайди, зулмга тоқат қилмайди, ботил билан келишмайди. Тақлидий иймон эса, мусулмонларни амалдаги куфр тузумларига қарши курашдан тўсиб қўйди. Уларни шундай бир ҳолатга келтирдики, ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилаётган, Ислом аҳкомларини ҳаётдан узоқлаштириб, унинг ўрнига Ғарбнинг чириган капиталистик демократиясини тиқиштираётган тузумларга қарши нафрати қолмади. Ақлий иймон эгаси “Ла илаҳа иллаллоҳ” деганда, Ундан ўзга ҳукм чиқарувчи йўқлигини англайди ва бунга зид бўлган ҳар қандай низомга (демократия, социализм ёки диктаторлик) қарши сиёсий-фикрий жанг эълон қилади.

Бироқ бугунги тақлидий иймон эгалари куфр тузумларини “шу воқеликда яшашга мажбурмиз” дея тан олмоқдалар. Уларнинг иймони фақат масжид деворлари ичида ёки шахсий ибодатларда қолган. Сиёсат, иқтисод ва халқаро майдонда Исломнинг йўқлиги уларни қаттиқ безовта қилмай қўйган. Бу иймоннинг ақлдан узилиб, шунчаки руҳий ҳис-туйғуга айлангани натижасидир. Ақлий иймон эса, куфр тузумининг ҳар бир қонуни Илоҳий ҳукмга зид эканини кўради ва унинг пойдеворини фикрий жиҳатдан емиришга, Ислом давлатини қайта тиклашга киришади. Саҳобалар куфр тузумини ислоҳ қилишга эмас, балки уни илдизи билан қўпориб ташлашга ҳаракат қилганлар. Бугунги мусулмон эса, куфр низоми ичида “исломий яшаш” ҳақидаги бемаъни хаёлларга берилган.

Ақлий иймон инсонни амалий ҳаракатга қандай ундайди? Буни тушуниш учун тарихга ва ҳаётий воқеликка назар солайлик:

Қийноқлар қаршисидаги сабот

Билол розияллоҳу анҳуни иссиқ қумга ётқизиб, устига улкан тош қўйишганда, у “Аҳад, Аҳад” дейишдан тўхтамади. Нега? Чунки унинг иймони тақлидий эмас, ақлий эди. У тошни қўяётган Умайя ибн Халафнинг ожиз бир махлуқ эканини, ҳақиқий куч фақат Аллоҳда эканини ақлан тасдиқлаган эди. Унинг онггида Аллоҳнинг азамати воқеликдаги азобдан минг чандон устун эди. Бугунги тақлидий иймон эгаси эса, озгина иқтисодий қийинчилик ёки ишхонасидаги бошлиғининг тазйиқидан қўрқиб, Ислом фарзларидан воз кечиб қўя қолади.

Ботил низомларни рад этиш

Жаъфар ибн Абу Толиб р.а. Нажошийнинг ҳузурида турганда, унга ялтоқланмади ёки куфр аҳлига ёқадиган гапларни айтмади. У Исломни қандай бўлса, шундай баён қилди. Саҳобалар куфр назарияларини (бутпарастлик, қабилачилик) фикрий жиҳатдан чил-парчин қилдилар. Бугунги мусулмон эса, “демократия Исломга зид эмас” дея кофирларнинг мафкурасини оқлашга уринади. Бу иймоннинг ақлга асосланмаганлигидандир.

Давлат ва Рисолат масъулияти

Саҳобалар иймон келтиргач, ўзларини дунёнинг тақдири учун масъул деб билдилар. Рустамнинг (Форс қўмондони) ҳузурига кирган Рибъий ибн Омир р.а.нинг: “Аллоҳ бизни инсонларни инсонларга қуллик қилишдан, инсонларнинг Парвардигорига қуллик қилишга олиб чиқиш учун юборди”, – деган сўзлари ақлий иймоннинг сиёсий чўққиси эди. Улар ўзларини шунчаки «диндор» эмас, балки дунёни куфр зулматидан қутқарувчи сиёсий куч деб билдилар. Бугунги тақлидий иймон эгаси эса, фақат ўз нафси, оиласи ва тирикчилиги билан овора. Унинг иймони уни мустамлакачиликка қарши курашга, Умматнинг бирлигини тиклашга ундамаяпти.

Нега саҳобалар зафар қучди-ю, бугунги мусулмонлар хорликда? Чунки саҳобалар учун “Аллоҳ Ҳоким” деган гап шунчаки тилдаги шиор эмас, балки ақлий тасдиқланган ҳақиқат эди. Агар Аллоҳ Ҳоким бўлса, демак, Унинг ҳукмидан бошқа ҳукм бўлиши мумкин эмаслиги — бу оддий мантиқ улар учун мутлақ қонун бўлган. Тақлидий иймон соҳиби эса, дин учун қурбонлик қилиш вақти келганда иккиланади, чунки унинг ичида “ишқилиб шу гаплар ростмикан?” деган яширин шубҳа яшайди. Бугунги мусулмон “Аллоҳ кўриб турибди” деса-да, гуноҳ қилаверади, чунки унинг иймони ҳиссий ва тақлидийдир. Саҳобалар эса Аллоҳнинг кузатиб туришини ақлан англаганлари учун, ҳатто ҳеч ким йўқ жойда ҳам У Зотнинг ҳайбатидан титраб туришарди. Тақлидий иймон — бу сув устидаги кўпикка ўхшайди, биринчи сиёсий ёки мафкуравий шамолда йўқолади. Ақлий иймон эса, ер қаърига чуқур илдиз отган азим дарахт кабидир, уни ҳеч қандай тўфонлар қимирлата олмайди. Биз ҳам иймонимизни тақлиддан ақлий пойдеворга ўтказмас эканмиз ва уни давлат ҳамда рисолат даражасига кўтармас эканмиз, лафзимиз саҳобаларники билан бир хил бўлса-да, натижамиз аянчли бўлиб қолаверади. Иймон – бу фақат тасбеҳ ўгириш эмас, балки ботил тузумларни парчалаб, ҳақни олий қилиш учун олиб бориладиган тинимсиз кураш демакдир.

 

Салоҳиддин

21.02.2026й

 

Tagsақлий иймонТақлидий иймон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо оламни йиғлатди: Эй оламлар Роббиси, иймон аҳлини ўзинг қўзғат!

  • МАҚОЛАЛАР

    Қалб касаллиги бўлган ҳасаддан эҳтиёт бўлинг!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисий Мисрни Сурия аҳолисини қирғин қилишга йўл олувчи Россия учоқлари учун база қилиб бермоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/