“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан

بسم الله الرحمن الرحيم
“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан:
Мактабдаги таълим: Мактабдаги таълимдан кўзланган мақсадлар
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ
– “(Эй Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни – хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди”. (Алақ.1-5)
Аввалги мақолаларимизда Халифалик давлатида таълимнинг умумий мақсадлари тўғрисидаги фикрларимизни баён қилган эдик. Бугун эса Халифалик давлатида мактабдаги таълимдан кўзланган мақсадлар ҳақида сўз юритамиз.
Мактабдаги таълимдан асосан учта мақсад кўзланади, улар қуйидагилар:
1. Ақлияси ва нафсияси баркамол мусулмон шахсни тарбиялаб вояга етказиш. Бу иш мактабдаги таълим босқичи тугалланиши билан тамомига етиши керак.
Мактабдаги таълим жараёнида Ислом Уммати фарзандларини ақлияси ва нафсияси Ислом ақидасига асосланадиган мумтоз шахсиялар қилиб етиштириш, уларнинг қалблари ва ақлларига Ислом ақидасини сингдириш билан бўлади. Бу иш ўқувчиларнинг мактабга қадам қўйган илк кунларидан бошланади ва мактабдаги таълим ниҳоясига етиши билан тамомига етади, ин ша Аллоҳ. Шу давр мобайнида ёш ниҳоллардан илдизлари бақувват бўлган дарахтлар шаклланади ва уларнинг меваларидан давлат ҳам, уммат ҳам, уларнинг ўзлари ҳам баҳраманд бўладилар. Давлат ва Умматнинг куч-қудрати, келажаги, тараққий этиши айнан ёш мусулмон авлодга, асосийси эса, унда ақлияси ва нафсиясига асос бўладиган Исломий ақиданинг қанчалик мустаҳкам ўрнашганига боғлиқ бўлгани туфайли Халифалик давлати таълим системасига, хусусан мактабдаги таълимга энг юқори даражада эътибор қаратади.
2. Ўқувчига ўз атрофидаги нарсалар билан алоқага кириша олиши, яъни ҳаётнинг барча соҳаларида фойдаланиладиган турли асбоб-ускуналар, ихтиролар, масалан компьютерлар, электр асбоблари, электрон аппаратлар, деҳқончилик қуроллари, саноат асбоблари ва бошқалар билан ишлай олиши учун зарур бўлган билимларни бериш ва малака ҳосил қилдириш.
Бу билимлар мусулмоннинг дунёқарашига тўғридан тўғри алоқаси бўлмаган билимлардир. Улар исломий ақидадан келиб чиқмайди, балки улар исломий ақидага асосланган бўлади. Исломий ақидага асосланишини қуйидагича тушуниш мумкин. Аллоҳ ўз бандаларига диний билимлар билан бир қаторда дунёвий билимларни ҳам эгаллаб, Ўзи рози бўладиган тарзда ишлатишга буюрди:
وَاللَّهُ أَخْرَجَكُمْ مِنْ بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ لَا تَعْلَمُونَ شَيْئًا وَجَعَلَ لَكُمُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَالْأَفْئِدَةَ ۙ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
“Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз. (Дунёда фақат инсон боласигина жуда ожиз ҳолда туғилади. Бошқа ҳайвонларнинг болалари туғилгандан бир оз ўтиб, ҳаракатга тушади, ўзи юради, онасини эмади ва бошқа ҳожатларини чиқаради. Инсон боласи эса, йиғидан бошқа ҳеч нарсани билмай тураверади. Ҳар бир нарсани унга соат, кун, ҳафта, ой эмас, балки йил давомида ўргатиш керак. Ўша ўрганиш ҳам Аллоҳ берган хусусиятлар билан бўлади.)”. (Наҳл. 78)
Дунёвий илмларни эгаллашнинг вожиблиги тўғрисида шариатда яна кўплаб далиллар келган. Бу билимлар ўқувчини ҳаёт майдонига қадам қўйишга тайёрлаш ва ўз атрофидаги нарсалар билан алоқага кириша олиши учун зарур бўлган билимлардир. Биринчи навбатда, ҳисоб-китоб ва ҳаётда ишлатиладиган асбоб-ускуналар ҳақидаги умумий билимлар каби зарурий илмлар ўргатилади. Компьютерлар, электр асбоблар, электрон аппаратуралар, уй-рўзғор буюмлари, йўл қоидалари ана шу билимлар жумласига киради. Бу билимларни беришда ўқувчилар яшаётган жой ва муҳит ҳисобга олинади, яъни бу жойда саноат ривожланганми ёки қишлоқ хўжалигими ёки тижорат ривожланганми, бу жой тоғликми ёки паст-текисликми ёки денгиз соҳилида жойлашганми, иссиқми ёки совуқми, шу нарсалар ҳисобга олинади.
3. Ўқувчига бирламчи зарурий билимларни бериш билан уни олий ўқув юртларига киришга тайёрлаш. Улар араб тили, фиқҳ, тафсир ва ҳадис каби сақофий фанлар бўладими ёки математика, химия, физика каби аниқ фанлар бўладими, фарқи йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух.
24.03.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ