Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши навбатдаги сталинча суд ҳукми

بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши навбатдаги сталинча суд ҳукми
2017 йил 5 апрелда Приволжск ҳарбий трибунали, Татаристон аҳолисидан тўрт нафар биродаримиз устидан Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партия сафида фаолият қилганлик айблови билан ҳукм ўқиди.
Ҳукм қуйидагича бўлди:
Шакиров Айрат: 1992 йил туғилган, 18 йил қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди;
Юнусов Наиль: 1989 йил туғилган, 17 йил қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди;
Ибатуллин Райнур: 1989 йил туғилган, 17 йил қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди;
Салимзянов Арслан: 1987 йил туғилган, 16 йил қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бундай сталинча ҳукмлар сиёсий ҳукм саналади. Чунки уларда маҳкумларнинг бирор террористик фаолият билан шуғуллангани тўғрисида лом-мим дейилмаган. Судга Федерал хавфсизлик хизмати томонидан тақдим этилган сохта айбловларнинг барчасида айбланганларнинг масжидларда намозхонларга сақофат бериш фаолияти билан шуғулланганликлари айтилди. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир Россияда – ҳеч қандай далилсиз – террористик ташкилотлар рўйхатига киритилган.
Бу мусулмонларга қарши қабиҳ зулмдир. У хавфсизлик хизматлари олиб бораётган «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида олиб борилмоқда. Аммо аслида эса, Ислом Уммати уйғонишига қарши кураш доирасига киради. Чунки раҳбарлар мусулмонларнинг сон жиҳатдан ҳам, сифат жиҳатидан ҳам ривожланаётганидан қўрқишмоқда.
Айнан шу сабабдан Россия экстремистик материаллар рўйхати, деган нарсани ишлаб чиқди. Унинг таркибига буюк уламолар асарлари, Росулуллоҳ САВнинг ҳадис китоблари киритилган. Мақсад, мусулмонларни исломий сақофатлардан маҳрум этишдир. Шунинг учун Федерал хавфсизлик хизмати даъватни етказаётган йигитларни қувғин қилиб, «терроризм»га қарши курашаётганларини иддио қилмоқда.
Чунки вақт шуни исботладики, Исломга қарши олиб борилган ҳар қандай сиёсат Ислом Уммати уйғонишини ҳаргиз тўхтатолмайди. Тумшуғи остидан сал узоқроқни кўра оладиган киши бу сиёсат аввало уни ишлаб чиққан ва татбиқ қилганларнинг ўзларига зарар келтиришини англаб етмоқда. Энди, йигитларнинг Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият қилгани сабабли сталинча суд қилинаётганларига келсак, бу уларни бошқа биродарлари учун сабот ва тақвода намунага айлантирмоқда, жамият уларни сиёсий маҳбуслар, дея баҳоламоқда.
وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ
«Улар (мўминлардан) у мўминлар фақат қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими
Расмий сайт: www.hizb-russia.info
Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ