Исломни татбиқ қилишгина уни дунёда энг кенг тарқалган динга айлантира олади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Исломни татбиқ қилишгина уни дунёда энг кенг тарқалган динга айлантира олади
2017 йил 6 апрелда «Ҳурра» сайтида қуйидагича хабар тарқатилди:
«АҚШнинг «Pew Тадқиқотлар Маркази» тахминларига кўра, туғилиш сони эътиборидан, 2035 йилга бориб, мусулмонлар сони насронийлар сонидан ортиб кетади, ўз навбатида, бу Исломни дунёдаги энг кенг тарқалган динга айлантиради.
Марказнинг билдиришича, туғилиш сони бўйича ҳалигача насронийлар пешқадамлик қилиб турибди. Бироқ марказ олиб борган тадқиқотлар, Исломнинг кенг кўламда тарқалаётгани сабабли, бу ҳолат 2035 йилга қадар давом этмаслигини кўрсатди. Чунки 2010 билан 2015 йиллар орасида бутун дунёдаги туғилишнинг юздан 31 %и мусулмон ота-оналарда бўлган.
Марказга кўра, мусулмонлар орасидаги туғилишнинг бу қадар кўтарилишига, насронийларда, хусусан, Европада туғилиш нисбатининг тушиб кетиши ва қарилик нисбатининг кўтарилиши сабаб бўлмоқда, яъни уларда болалар ўлими нисбати юқорилашда давом этмоқда. Тадқиқотлар Германияда 2010 йил билан 2015 йил орасида янги туғилган гўдаклар орасидаги ўлим ҳолати 1.4 миллионга етганини таъкидламоқда».
Роя газетаси шарҳи:
Тўғри, дунёдаги исломий ўсиш ҳақида айни ҳисоботда келтирилган фактлар хушхабар, албатта. Бироқ Исломнинг дунёда энг кенг тарқалган динга айланиши учун мусулмонлар ўзларининг сонини кўпайишини ва насронийлар сонини камайишини ҳаргиз кутиб ўтирмайдилар. Йўқ, Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг Исломни даъват ва жиҳод йўли билан бутун оламга етказиши, Роббимиз Субҳанаҳу ва Таолонинг шариатини мусулмону ғайримусулмонларга адолат ва инсоф ила татбиқ этиши, мусулмонларга қилинадиган инсофни ғайримусулмонларга ҳам қилиши ва мусулмонларни таъминлаган ҳуқуқ билан ғайримусулмонларни ҳам таъминлаши, мана шуларнинг барчаси Аллоҳнинг динига инсонларни мажбур бўлмасдан ихтиёран киришларига туртки бўлади. Инша Аллоҳ, Ислом барча динлардан ғолиб бўлиб, дунёдаги энг тез ва кенг тарқалган динга айланади. Аллоҳ Таоло бундай деди:
إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّـهِ وَالْفَتْحُ* وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّـهِ أَفْوَاجًا* فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ ۚ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا
«Қачон Аллоҳнинг ёрдами ва нусрати келса ва одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз, дарҳол Роббингизга ҳамд айтиш билан покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган зотдир» [Наср 1-3]
Роя газетасининг 2017 йил 12 апрел чоршанба кунги 125-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб