Ҳукмдорлар бўладими ёки малайларми, ана ўшалар душманлар билан тил бириктирувга рози бўлишмоқда!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳукмдорлар бўладими ёки малайларми, ана ўшалар душманлар билан тил бириктирувга рози бўлишмоқда!
2017 йил 13 апрел пайшанба куни Судан ташқи ишлар вазири Иброҳим Ғандура «Жанубнинг бўлиниши, ўзимиз рози бўлган тил бириктирув асосида бўлди, бугун содир бўлаётган ишлар, мана шу тил бириктирувнинг натижасидир, бунинг гуноҳи уларнинг бўйнига тушади», деди. Бу гапни у Россия ташқи ишлар вазирининг гапига жавобан айтди. Маълумки, ўтган пайшанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров америкалик ҳамкасби Рекс Тиллерсон билан матбуот конференцияси ўтказиб, унда бундай деганди: «Обама маъмурияти Умар Башир ҳукуматидан Судданни икки қисмга бўлишга рози бўлишини талаб қилган, бу талабни уни (Баширни) Халқаро жиноий судга бермаслик муқобилида Судан муаммосини ҳал этиш мақсадида қилган». Яна бундай деди: «Жануб бўлиниши Обама маъмурияти томонидан АҚШ лойиҳаси бўлган».
Ташқи ишлар вазири баёнотига нисбатан биз Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти аъзолари бундай деймиз:
Биринчи: Биз жануб бўлинмасидан олдин, «Найваша» битими Суданни бўлиб ташлаш ва Исломни бошқарувдан, қонунчиликдан узоқлаштириш мақсадидаги Америка тил бириктирувидир, дея Судан аҳлини, хусусан, ҳукумат ва мухолафатдаги сиёсатчиларни бир неча бор огоҳлантирганмиз. Учрашувлар, маърузалар, конференциялар, форумлар, миллионлаб одамлардан имзо тўплаш ва учлик пойтахти (Хартум, Умдўрмон ва Баҳр минтақалари) бўйлаб юришлар каби қатор тадбирлар ўтказганмиз, Умматнинг армия сафидаги холис фазандларига мурожаатлар йўллаганмиз. Қуролли кучлар бош қўмондонлигига ва парламентга Ҳизб мурожаатлар йўллаган. Бир неча китобчалар, минглаб нашралар ва матбуот баёнотлари чиқариб, одамларни айни тил бириктирувдан огоҳ этган, унга қарши чиқишга чақириб келган. Бироқ ҳукмрон режим ушбу холис насиҳатимизни қабул қилиш ўрнига, йигитларимизни ҳибсга олган ҳамда юрт сиёсатчилари бундай машъум тил бириктирувни олқишлаб туришган эди!!
Иккинчи: Инқоз ҳукумати қанча-қанча тил бириктирувларни қабул қилиб, қанча-қанча иттифоқлар тузди, бойлик ва ресурсларга бой юртимизни мана шу аҳволга, хору зорлик, қашшоқлик, қимматчилик, турмуш тарзи оғир бўлган аҳволга олиб келди!
Учинчи: Ташқи ишлар вазири бу жиноятни эътироф этса-да, ҳукумат қатор тил бириктирувларини тўхтатгани йўқ. Мисол учун, юртни америкаликларга топшириб, юрт дарвозаларини ланг очиб қўймоқда, шу орқали бу юртни мусулмонларга қарши жосуслик инига айлантирмоқда… Бунга мисол, «Africa Intelligence» веб-сайти «Судан билан АҚШ ўртасида разведка ҳамкорлиги кенгаймоқда» сарлавҳали мақола нашр қилди. Унда айтилишича, Судан билан АҚШ ўртасида, «терроризм»га қарши кураш доирасида битим имзоланган, битимда Хартумнинг Америка Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ)га мезбонлик қилиши айтилади, келаси май ойида МРБ раиси ўринбосари Жина Хэспелнинг Хартумга келиши кутилмоқла. (Судан трибун 2017 йил 7 апрел).
Тўртинчи: Бу ҳукумат душманлар тил бириктирувига рози бўлишдан, уларнинг юртимиздаги жинояткорлик режаларини амалга оширишдан ҳануз тўхтагани йўқ. Миллий диалог, деган масхарабозлиги ҳам шулар жумласидан. Бу режа орқали Америка илмонийликни очиқдан-очиқ татбиқ қилиб, юртнинг қолган қисмларини ҳам бўлиб ташламоқчи.
Хуллас калом: одамлар Халифалик қулаши ортидан бу зараркунанда давлатлар жиноятини очиқроқ англаб етишлари учун Ҳизб ут-Таҳрир фош этган ҳақиқатлар кундан-кунга очилиб бормоқда. У шуни такрор таъкидлаб келдики, то Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилмас экан, асло мустамлакачилар қўлини кесишнинг, мусулмонлар муаммоларини ҳал этишнинг имкони йўқ. Чунки ушбу давлатни Роббул оламин аҳкомлари билан холис инсонлар бошқаради. Улар Умматни душманлар тил бириктирувидан ҳимоя қиладилар. Бу Росулуллоҳ САВнинг ушбу ҳадисларининг исботидир:
»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«
«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».
Демак, халифа душман ва мунофиқларнинг макру найрангларидан тўсувчи қалқондир.
لِمِثْلِ هَـٰذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ
«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 61]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми