Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги тўқнашувлар
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги тўқнашувлар
Билол Муҳожир қаламига мансуб
Кашмир, Ҳиндистон билан Покистон ўртасида муаллақ масала бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат Британия босқинчилиги пайтида Ҳинд Ярим ороли тақсимланиб, 1947 йилда Покистон ташкил топгандан бери шундай. Покистон-Ҳиндистоннинг сиёсий позициялари Кашмир масаласига боғлиқ бўлиб қолган дейиш ҳам мумкин. Бу Кашмирни иккига бўлиш позициясидир: бир бўлаги Ҳиндистон томонидан босиб олинган (Жому, Кашмир водийси ва Ладахдан иборат) Жому ва Кашмир минтақаси, иккинчи бўлаги, Покистонга қарашли Озод Кашмир ва Жилжит минтақаси. Қарашлардаги бундай мувофиқлик, Ҳиндистондаги сиёсий майдон нисбатан барқарорлашгандан сўнг, яъни 1996 йилги сайловларда америкапараст «Бхарата Жаната» партияси ҳокимиятга келиши ортидан пайдо бўлди.
Бу мувофиқликка қарамай ҳамда татбиқ этиш мақсадида бирор ечимга эришиш учун икки давлат ўртасида бир неча бор сиёсий учрашувлар бўлиб ўтса-да, бироқ Кашмир фронти бир кун ҳам тинчигани йўқ. Бу нотинчлик 1947 йил 17 июлда Британ парламенти Ҳиндистонни мустақил қилиш тўғрисида қонун қабул қилгандан бери тўхтагани йўқ. Бу қонун Британия ҳукм юритишига якун ясади ва бу мустамлакачи давлат у ердан чиқиб кетгач, ўша пайтда Ҳиндистонда ҳукм сураётган амирликларга ё Ҳиндистонга ёки Покистонга қўшилиш ихтиёрини берди. Маълумки, Британиянинг ўз босқинчилиги остида бўлган сўнг эса мустақиллик берган икки қўшни давлатлар ўртасида низо уруғини экиб кетишдек, ифлос одати бор. Шундай қилиб, бу ихтиёр айни юртлар аҳолисининг истагига мувофиқ амалга ошадиган ва ҳар бир амирликнинг географик бўлиниши эътиборга олинадиган бўлади, натижада Ҳиндистон ва Покистон, деган икки давлат пайдо бўлади. Бироқ учта амирлик: Ҳайдаробод, Жунагадх ва Кашмир амирликлари бу борада қарор қабул қилмайди. Кейин Кашмир ҳокими ҳиндус Хари Сингх – мустақил бўлиш қўлидан келмагач – Ҳиндистонга қўшилишга қарор қилиб, кўпчиликни ташкил қилувчи мусулмон аҳоли фикридан кўз юмади, Британиянинг бўлиниш қоидаларига ҳам эътибор қилмайди… Ҳиндистон ўзига Кашмирнинг қўшилишига рози бўлади, қолган икки амирликнинг ҳокимлари фикри асосида Покистонга қўшилиш қарорларига рози бўлмайди. Ана шундан бошлаб, ҳодисалар кескин тус олиб, 1947 йилда Кашмир мусулмонлари билан Ҳиндистон кучлари ўртасида жанг бошланади ва Ҳиндистон вилоятнинг учдан бирини босиб олади. Кейин низога БМТ аралашади ва Хавфсизлик Кенгаши 1948 йил 13 августда ўт очишни тўхтатиш ва ўз тақдирини ўзи белгилашга оид референдум ўтказиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ўтган ҳафта Покистон ва Ҳиндистон масъуллари, пайшанба куни баҳсли Кашмир вилоятида уч киши ҳалок бўлганини айтишди. Ўшанда икки давлат чегарачилари бир-бирларига қарата ўт очишганди ва бу икки давлат ўртасидаги тарангликни янада кучайтирди. Ҳодисадан бир ҳафта илгари Покистон армияси Ҳиндистон томонини Кашмир томонидан туриб, Покистоннинг чегарабўйи қишлоқларидаги покистонлик аҳолига ҳужум қилганликда айблаганди. Ҳинд кучлари эса, Кашмирдаги Покистон армияси жойлашган ерларга ҳужум қилиб, вайрон қилганини, буни Покистон томонидан қуролли шахсларни Ҳиндистонга ўтиб олиш уринишларига қарши шундай қилганини иддио қилди. Лекин Исломобод буни инкор этди. Покистон полициясининг жанубий Бунш минтақаси бўйича полицияси масъули Муҳаммад Усмоннинг айтишича, Ҳиндистон бомбардимонни эрталаб бошлаган ва унда икки нафар оддий фуқаро ҳалок бўлган, олти нафари ярадор бўлган. Тинимсиз зўравонлик амалиётлари содир этиб келаётган Ҳиндистон полицияси матбуот воизига кўра эса, бу икки нафар шахс, пайшанба куни Супур минтақасида ўлдирилган «экстремистлар» бўлган эмиш.
Сўнгги ҳафталарда Кашмирнинг икки томонини ажратиб турган линиядаги бир неча минтақаларда мушрик ҳинд аскарлари билан покистонликлар ўртасида тўқнашувлар аланга олди, мушрик аскарлардан ва оддий фуқаролардан бир нечтаси ҳалок бўлди. Кашмирдаги маҳаллий мушрик ҳукумат 2017 йил 28 май якшанба куни хавфсизлик вазиятини назорат қилиш учун Сабзор минтақасида кўчада юришни тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу қарор айни минтақада Кашмирни Покистонга қўшишни талаб қилувчи Ҳизбул Мужоҳидин раҳбари Аҳмад Бҳатнинг ўлдирилиши ортидан чиқарилди.
Шундай қилиб, босиб олинган Кашмирда хавфсизлик вазияти сокинлашса, икки давлат ўртасини бўлиб турувчи линиядаги фронт ҳам сокинлашмоқда… Мушриклар ҳукумати Кашмирда қотилликлар қилса ёки вазиятни мурккаблаштирса, айни фронтда ҳам отишмалар авж олмоқда. Юқорида айтганимиз Хавфсизлик Кенгашининг ўз тақдирини ўзи белгилаш тўғрисидаги қарорини Ҳиндистон татбиқ қилишни истамайди, бу ҳаммага ойдек маълум. У яхши билади, агар уни татбиқ қиладиган бўлса, Кашмирдаги одамлар албатта Покистонга қўшилишга қарор қилади, чунки улар Покистонни ўз юртимиз дейдилар ва ердаги Ислом шиори сабабли ўзларини шу юртга мансуб деб биладилар. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу каломида худди мушриклар каби яҳудий ва насронийлар ҳақидаги сўзлар ҳиндусларга нақадар мос келмоқда:
أَمْ لَهُمْ نَصِيبٌ مِّنَ الْمُلْكِ فَإِذًا لَّا يُؤْتُونَ النَّاسَ نَقِيرًا
«Ёки уларнинг мулкдан бир насибалари борми? Шундай бўлган тақдирда ҳам одамларга зиғирчалик мурувват қилмаган бўлур эдилар!» [Нисо 53]
Босиб олинган Кашмирдаги қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаётган Покистоннинг хавфсизлик хизмати (ISI)дир. Армия қўмондонлигига бўйсунувчи бу хизмат Покистон ташкил топган пайтда исломий хизмат бўлиб тузилган ва асосий вазифаси тарихий душман (Ҳиндистон) ҳаракатини назорат қилишдан иборат бўлган. Шунинг учун бу хизматнинг ичкаридаги исломий жамоаларни ва мухолафатни қувғин қилиши унинг эътиқодига ётдир, исломий оламдаги бошқа хавфсизлик хизматлари эътиқодига ҳам ётдир. Бироқ икки давлат ўртасида, айниқса, Кашмир масаласида бирорта ҳам битим айни исломий хавфсизлик хизматининг сиёсий ақидаси асосида тузилгани йўқ. У икки давлат ўртасидаги турли масалалар қолиб, Покистондаги холис мусулмонларни, яъни фуқаролик давлати ўрнига, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун фаолият қилаётганларни ҳамда Кашмир ва Афғонистондаги мужоҳидларни қувғин қилиш билан машғул бўлмоқда.
Покистондаги режим юртдаги жамоатчилик фикрини эътиборга олмайди. Шу боис у турли йўллар билан, хусусан, маҳаллий ахборот воситалари орқали жамоатчилик фикри билан ўйнашиш ва уни адаштириш унинг қўлидан келади, маҳаллий ахборот воситалари режим қўлидаги қўғирчоққа, сиёсий қуролига айланди-қолди. Бироқ бу режимнинг армия муассасасида муаммоси бор, чунки армия икки қисмга бўлиниб қолган: режимнинг хўжайинига (АҚШнинг ўзига) тобе ва мойил бўлиб қолган қўмондонлик, холис ҳарбийлардан иборат қўмондонлик ва булар кўпчиликни ташкил қилади. Шунинг учун бу режим айни холис ҳарбийлардаги Ҳиндистонга қарши жанговарлик ақидасини ўзгартириш учун уларни тарбиялаши ва баъзи сиёсий вазифаларни уларга топшириши керак бўляпти. Бугун АҚШнинг янги маъмурияти халқаро масалалардан энг долзарблари билан машғул, собиқ маъмурият каби у ҳам айни масалаларни ҳал қилишдан ожизлик қилмоқда, бунинг устига, Америкадаги иқтисодий вазият ҳам мураккаблашмоқда… Мана шуларнинг бари Кашмир масаласини ҳал этилмасдан бир жойда муаллақ қолишига сабаб бўлмоқда, ваҳоланки, ҳар икки давлат раҳбарлари бу масаланинг ҳал этилишига рози бўлиб турибди.
Кашмир масаласи, Фаластин масаласи каби, уларга қарши ҳар қанча тил бириктирувчилар тил бириктирмасин, ҳаргиз ҳал этолмайди, иккала масала ҳам озодликка мунтазир бўлиб турибди. Уларнинг озодлиги эса, рошид халифа қўмондонлиги остидаги мусулмон армиясиз асло амалга ошмайди. Зотан, ушбу армия ҳақида Росулуллоҳ A қуйидаги сўзлари билан башорат берганлар:
«يَغْزُو قَوْمٌ مِنْ أُمَّتِي الْهِنْدَ، فَيَفْتَحُ اللَّهُ عَلَيْهِمْ حَتَّى يُلْقُوا بِمُلُوكِ الْهِنْدِ مَغْلُولِينَ فِي السَّلاسِلِ، يَغْفِرُ اللَّهُ لَهُمْ ذُنُوبَهُمْ، فَيَنْصَرِفُونَ إِلَى الشَّامِ فَيَجِدُونَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ بِالشَّامِ»
«Умматимдан бир қавм Ҳиндга ғазот қилади, Аллоҳ уларнинг қўли билан бу юртни фатҳ этади, ҳатто ҳинд подшоҳлари қўлига кишан соладилар, Аллоҳ уларнинг гуноҳини мағфират айлайди, кейин улар Шомга юзланиб, Шомда Исо ибн Марямни топадилар».
Роя газетасининг 2017 йил 7 июн чоршанба кунги 133-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми