Курдлар АҚШга ишонишлари жуда қимматга тушишини англамаяптиларми?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Курдлар АҚШга ишонишлари жуда қимматга тушишини англамаяптиларми?!
Ҳижрий 1438 йил 25 Рамазон, милодий 2017 йил 20 июн сешанба куни «Orient» сайтида қуйидаги хабар чоп этилди:
«АҚШнинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форднинг айтишича, курдларнинг америкаликларга ишонганликлари уларга қимматга тушади. Америкаликлар улардан Ироқда Саддам Ҳусайн даврида узоқ фойдаланиб, сўнг воз кечгани каби, Сурияда ҳам улардан фойдаланиб, Исломий Давлатдан кейинги босқичда воз кечади. Агар Асад курдларни йўқ қилиш учун Эрон ва Туркия билан иттифоқ тузадиган бўлса, Америка Курдистон ғарбини ҳаргиз ҳимоя қилмайди».
Роя газетаси шарҳи:
Ҳақиқатдан ҳам, АҚШнинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форд баёноти Суриядаги курдлар тақдиридан ҳамда Сурияда вазият барқарорлашгач, Америка улардан воз кечишидан огоҳлантирмоқда. Айниқса, курд сепаратист жангарилари барча қарорларини салибчи Америкага топшириб қўйишган. Америка эса, Дамашқдаги мазҳабпараст илмоний режимни маҳкам ушлаб турибди, шу режим орқали Шом аҳлига зулм қилишни ва ўзгариш сари бўлган истакларини бостиришни қасд қилган.
Шунинг учун курд биродарларимиз ва ҳарбий гуруҳлар, балки бутун Шом аҳли ўзларига қарши қилинаётган макрни англаб етмоқлари лозим. Шунингдек, жаҳолат бошчилари томонидан чиқарилган фатволар орқали уларни шиа ва бошқа гуруҳ-гуруҳларга бўлингандан кейинги ёвузликдан огоҳ бўлмоқлари лозим… Ҳозир улар гуруҳ-гуруҳ қилиб яккалаб қўйилмоқда… Шу боис барча гуруҳлар ўзларини жавобгар ҳис қилиб, қўзғолонга қандай ёрдам бериш ҳақида қарор қабул қилмоқлари шарт, чунки шундагина нажот топадилар. Бунинг учун аввало, ўзларига берилаётган нопок маблағлардан воз кечиб, мустамлакачи кофир Ғарб, асосан, АҚШ билан бўлган алоқаларини узмоқлари, унинг ювиндихўр ҳукмдорларини рад этишлари ва исломий сиёсий лойиҳани қабул қилмоқлари керак. Ушбу лойиҳа уларнинг ўз ақидаларидан балқиб чиққан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳасидир. Шояд, карами кенг ва қудрати улуғ Аллоҳ шу курдлар қўли билан Умматга нусрат берса, ажаб эмас.
Роя газетадан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ