Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мабдаларни ҳаётдаги иш-амалларнинг ўлчови жиҳатидан текшириш
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мабдаларни ҳаётдаги иш-амалларнинг ўлчови жиҳатидан текшириш
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Аввало ҳаётдаги иш-амалларнинг ўлчови деган жумла ҳақида мулоҳаза юритиб кўрсак. Эътибор берилса ҳар бир инсон амалларни яхши ва ёмон ёки тўғри ва нотўғри каби турларга ажратади. Амалларни бундай турларга ажратиш ҳар бир инсоннинг ўзидаги иш-амаллар ўлчови асосида юз беради. Яъни у ўзидаги иш-амаллар ўлчовига кўра амалларга тўғри ёки нотўғри, яхши ёки ёмон дея бахо беради. Демак, ҳар бир мабданинг ўзига хос иш-амаллари ўлчови мавжуд.
Ҳаётдаги иш-амалларнинг ўлчовлари жиҳатидан текшириладиган бўлса, социализм мабдасида ҳаётдаги ўлчов моддийлик, яъни моддий низомдир. Моддий низомнинг ривожланиб бориши билан ўлчов ҳам ривожланиб боради.
Айтиб ўтилганидек социализм мабдасида амаллар ўлчови моддийлик бўлиб унда қўлга киритиладиган натижа эътиборсиз қолиб моддий жиҳатнинг ортиб боришига аҳамият берилади. Яъни маркетинг масалаларига эътиборсиз қаралган, бунинг натижасида талаб, эхтиёж каби масалалар бўйича кўрсаткичлар эътиборсиз қолдирилиб, фақат юқори раҳбариятдан белгилаб берилган режа бўйича маҳсулот ишлаб чиқарилган. Хуллас Собиқ Иттифоқ даврида қўлланилган режали иқтисодиёт моддий ўлчов бўйича иш кўришнинг ёрқин мисолидир. Моддий ўсиши уларда ижобий баҳоланиб моддий жиҳатдан пасайиш – шарт шароит эътиборга олинмасдан – салбий ҳисобланади. Энди моддий низом ривожланиб ўлчов ҳам ривожланиши тўғрисида фикрлаб кўрсак. Моддий низомнинг ривожланиши дейилганда яшаш тарзининг моддий жиҳатдан ўсиб бориши назарда тутилмоқда, яъни социалистлардаги ҳар қандай моддий кўпайиш ўсишни англатади. Табиийки моддий ўсиш билан бирга моддий ўлчов бирликлари ҳам ўсиб боради. Мисол учун оғирлик ортиб бориши билан уни ўлчов бирлиги ҳам кўтарилиб боргани каби, килограмм, центнер, тонна. Шу тарзда моддий низомнинг ривожланиши билан ундаги ўлчов ҳам ривожланмоқда.
Капитализм мабдасида эса ҳаётдаги амалларнинг ўлчови манфаатдорликдир. Ишлар айнан шу манфаатдорликка қараб ўлчанади ва шу асосда амалга оширилади.
Капиталистлар яхши ва ёмон амалларни манфаатдорликка асосланган ҳолда, яъни фойда зарарга қараб белгилайдилар. Улар фойдали деб билган амалларга киришиб зарарли деб билган амалларга киришмайдилар.
Исломда эса ҳаётдаги амалларнинг ўлчови ҳалол ва ҳаром, яъни Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларидир. Демак, ҳалол қилинади, ҳаром эса қилинмайди. Бу ўлчов ривожланмайди ва ўзгармайди. Бу ўлчовда манфаатдорлик ҳакам бўла олмайди, унда фақат шариат ҳакамдир.
Исломдаги амаллар ўлчови бўлган ҳалол ва ҳаромнинг ўзгармаслиги ва ривожланмаслиги тўғрисида гапириб ўтамиз. Яъни мусулмон учун амаллар ўлчови ҳар қандай шароитда ва замонда ҳалол ва ҳаромлигича қолаверади. Ҳеч бир ҳолатда бу ўлчов ўзгармайди. Бу ўлчовга ҳеч қандай қўшимчалар қўшилмайди. Мисол учун фойдали ва зарарли эканлигига ҳам эътибор қаратилади, дейилгани каби қўшимчалар қўшилиб ривожлантирилмайди.
Баъзан бошқа бир воқелик билан иккинчи бир воқелик тушунилишда адаштириб юборилади. Қуйида ана шунга ўхшаш бир мисол келтирамиз.
Ижтиҳод йўли билан аввал ҳаром деб топилган бирор амал устида тадқиқот ишларини олиб борган бошқа бир мужтаҳид, аввалги ижтиҳодчининг далилларидан кучлироқ далил топса ёки ҳукм чиқарилаётган воқелик аввалги ижтиҳодчининг тушунишидан бошқача бўлганлигини тушунса ҳамда яна бошқа шаръий сабабларга кўра ҳукм ўзгариши мумкин. Лекин бу ҳолат замонлар ёки шарт шароит ўзгариши билан амалларнинг ўлчови бўлган ҳалол ва ҳаром ўзгаради ёки ривожланади дейилишига сабаб бўлмайди. Чунки бу ерда бир амалга тегишли бщлган ҳукм ўзгармоқда, холос, аввалги ижтиҳодчи шаръий далилларга асослангани каби кейинги ижтиҳодчи ҳам шаръий далилга асосланди ва амаллар ўлчови ҳам ҳалол ва ҳаромлигича қолди. Шунинг учун бу каби мисоллар Исломдаги амаллар ўлчовининг ўзгаради ва ривожланади дейилишига далил бўла олмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллох
15.08.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми