Капитализм мабдасидаги иқтисодий низом хусусидаги хулоса
بسم الله الرحمن الرحيم
Капитализм мабдасидаги иқтисодий низом хусусидаги хулоса
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Оллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Оллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Оллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос:77)
Аввалги мақолаларимизда капитализм мабдасидаги иқтисодий низом таянадиган асослар, капиталист олимларнинг тақчиллик, эҳтиёж, манфаат, қиймат, нарх хусусидаги ўз нуқтаи назарлари асосидаги қарашлари ва фикрлари билан танишиб чиқдик. Эндиги мавзуларимизда буларнинг хатолигини асосли далиллар асосида очиб берамиз ин ша Аллоҳ.
Аввало нисбий тақчилликни воқесини очсак, сабаби нисбий тақчиллик ҳодисаси улар айтганидек иқтисодий муаммо эмас. Чунки улар буни хато асосларга қуришди ва бузуқ асосдан келиб чиқишди. Чунки улар инсон эҳтиёжлари янгиланиб туради ва улар хилма-хил, демак, бу эҳтиёжларнинг чегараси йўқ, қондириш воситалари бўлган товарлар ва хизматлар эса қанчалик кўп бўлмасин, барибир чегаралидир, дейишди.
Бу гап хато ва воқеликка зиддир. Бунинг тафсилоти қуйидагича: биз инсоннинг асосий эҳтиёжлари билан камолий эҳтиёжларини бир-биридан фарқлашимиз зарур. Чунки инсоннинг асосий эҳтиёжлари доимо бир хил бўлиб, улар ўзгармайди, кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Бу эҳтиёжларни албатта қондириш талаб қилинади. Бу эҳтиёжлар еб-ичиш, кийим-кечак, уй-жойдан иборат бўлиб, чеклангандир. Қанчалик технология тараққиётига эришилмасин ва тирикчилик воситалари қанчалик ривожланмасин, бу эҳтиёжлар ўша-ўша ўзгармай қолаверади. Янги-янги қондириш воситалари қанчалик кўпайиб, хилма-хил бўлмасин асосий эҳтиёжлар чекли бўлиб қолаверади. Бинобарин уларни қондириш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди ва ҳеч қандай тўсиқни пайдо қилмайди. Одамлар сони эса чегаралидир. Аллоҳ Таоло ер юзидаги ҳар бир ўрмалаган жонга ризқ беришни Ўз зиммасига олган.
Аллоҳ Таоло деди:
وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا
– „Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Оллоҳнинг зиммасидадир“. (Ҳуд:6)
Ибтидоий асрларда инсон шу эҳтиёжларни қондириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ҳаракат қилар эди. Бу эҳтиёжларни қондиришида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Чорвачилик билан шуғулланилган асрларда ҳам, деҳқончилик қилиб ердан фойдаланилган асрларда ҳам ҳол ўша-ўша ўзгармаган. Саноат тараққиётига, маданиятга ва ривожланишга эришилган асрларда ҳам, ҳатто мана бу тезлик асрида ва космос забт этилган асрда ҳам бу асосий эҳтиёжларни қондириш ўша-ўша, ўзгармаган.
Аммо саноат тараққий этиб, технология ривожланиб бориши билан эҳтиёжларнинг, яъни истак-хоҳишларнинг ўсиб боришига келсак, бу нарса фақат камолий эҳтиёжларга нисбатан кўзга ташланяпти, холос. Асосий эҳтиёжлар эса ўсмайди, ўз чегарасида қолаверади. Камолий эҳтиёжлар қондирилмаса ҳеч қандай муаммо келиб чиқмайди.
Бу ҳайратга солувчи саноат тараққиёти шароитида инсон ўша-ўша инсон бўлиб қолаверади, ўзгармайди, асло ўзгармайди, унинг эҳтиёжлари ҳам ўша-ўша, ўзгармайди. Агар ҳар томонга қулоч ёйган бу оламдаги геоаҳоли тасвирини амалга оширсак, яъни бу ер куррасининг ҳамма аҳолисига, улар яшайдиган турли минтақаларга, хилма-хил ҳаёт тарзларига тўхталадиган бўлсак, тирикчилик воситалари борасида жуда катта фарқ борлигини, бундай воситалар айрим минтақаларда етарли ва кўп эканини, бошқа минтақаларда эса жуда кам эканини кўрамиз. Лекин бу ерда асосий эҳтиёжларни қондиришга тааллуқли ҳеч қандай иқтисодий муаммо топилмайди.
Лекин ғарблик иқтисодчилар бу инсон ҳақида моддий нуқтаи назардан туриб баҳс юритар экан, асосий эҳтиёжлар билан камолий эҳтиёжлар ўртасидаги фарқни ажратишмади. Уларнинг айтишича, эҳтиёжларнинг чегараси йўқ эмиш, шунча кўп миқдордаги товар ва хизматлар бу чегарасиз эҳтиёжларни қондириш учун етарли эмас эмиш, шунинг учун иқтисодий муаммо мавжуд бўлиб тураверар эмиш.
Улар ўзларининг иқтисодий назарияларини хато, бузуқ, нотўғри, воқега хилоф асосларга қуришганини қатъий ва аниқ далиллашимиз учун оддий қизиқиш ва бирламчи тадқиқотларгина эмас, балки ҳаёт тарзлари турлича бўлган жамиятлар воқесидан олинган тирик мисолларнинг ўзи кифоядир. Масалан Вашингтон, Нью-Йорк, Лондон, Париж ва бошқа шаҳарларга назар ташласак, улардаги аҳоли, оиланинг ҳар бир аъзоси битта ёки кўп автомашинага эга эканлигини кўрамиз. Шундан сўнг ўрта Шарқ, Африка, шарқий Осиёдаги шаҳар ва қишлоқларга, саҳроларга келсак юзлаб, балки минглаб одамларнинг битта автомашинага ҳам эга эмасликларини кўрамиз. Хўш, бу уларда бирор муаммони туғдирдими? Уларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга бунинг таъсири бўлдими? Табиийки йўқ.
Демак, уларнинг асосий хатоси – асосий эҳтиёжлар билан камолий эҳтиёжларни бир-биридан фарқлай олишмаганидир. Демак, чегарасиз эҳтиёжлар, деган нарсанинг ўзи йўқ. Аксинча эҳтиёжлар чегаралидир. Товарлар ва хизматлар, яъни қондириш воситалари эса ҳар қандай шароитда, инсоният босиб ўтган ҳар бир асрда доимо эҳтиёжлардан кўп баробар ортиқ бўлган. Демак, ҳеч қандай муаммо йўқ.
Қондириш воситалари бўлган товарлар ва хизматлар жуда кўп бўлиб, магазинларга деярли сиғмай қолган, бозорларда босилиб ётибди. Шунга қарамай, қашшоқлик, қўл учида кун кўриш ҳамон давом этмоқда. Бунга сабаб ёмон тақсимлашдир ва эҳтиёжларни тўла қондириш учун мана шу улкан миқдордаги товар ва хизматларни жамиятнинг ҳар бир аъзосига тақсимлашни кафолатлайдиган иқтисодий низомнинг татбиқ этилмаётганидир. Демак, муаммо фақат тақсимлашдадир, холос.
Инсондаги эҳтиёжлар фитрий (туғма)дир. Шунинг учун ҳар бир инсон беихтиёр интилиб, ўз эҳтиёжларини қондирадиган нарсани излайди. Асосий эҳтиёжлар еб-ичиш, кийим-кечак, уй-жой эканини айтиб ўтдик. Ибтидоий асрларда яшаган инсон ғорларни ўзига бошпана қилиб олган. Кейинчалик чайлада яшаган. Чайлани бошпана қилиб олган. Ғорда ёки чайласида ухлар экан, роҳат ва оромни ҳис қилган. Кейинчалик уйларни қурадиган бўлди, уларнинг режасини тузишда ва қуришда маҳорат касб этди. Ана шунда ҳам у қасрларда яшайдими ёки ғор ва чайлада яшайдими, бундан қатъий назар, бошпанага бўлган эҳтиёжини қондириши бир хил бўлган.
Инсоннинг еб-ичишга бўлган эҳтиёжига нисбатан ҳам шундай. Чунки қондиришга интилиш фитрийдир. Инсон ҳайвонлар ва балиқларни овлайди, ердан униб чиққан мўл-кўл набототларни ейди ва хилма-хил меваларни ейди. Унинг еб-ичишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши унга ором ва роҳат бағишлайди. Инсон бугун ўзига иштаҳани қитиқлайдиган мазали таомларни етарлича тайёрлаётгани бунга тўлақонли мисол бўла олади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло дейди:
فَلْيَنظُرِ الْإِنسَانُ إِلَى طَعَامِهِ * أَنَّا صَبَبْنَا الْمَاء صَبّاً * ثُمَّ شَقَقْنَا الْأَرْضَ شَقّاً * فَأَنبَتْنَا فِيهَا حَبّاً * وَعِنَباً وَقَضْباً * وَزَيْتُوناً وَنَخْلاً * وَحَدَائِقَ غُلْباً * وَفَاكِهَةً وَأَبّاً * مَّتَاعاً لَّكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ
–“Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсинчи! Биз (осмондан) сув-ёмғирни қуйдирдик. Сўнгра Ерни (гиёҳлар билан) ёрдик. Сўнг Биз унда дон-дунни, узум ва кўк-ларни, зайтун ва хурмоларни, қуюқ дарахтзор боғларни, мева-чева-ю, ўт-ўланларни сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин деб ундириб-ўстириб қўйдик-ку!”. (Абаса:24-32)
Аллоҳ Азза ва Жалла яна шундай дейди:
وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَناً وَجَعَلَ لَكُم مِّن جُلُودِ الأَنْعَامِ بُيُوتاً تَسْتَخِفُّونَهَا يَوْمَ ظَعْنِكُمْ وَيَوْمَ إِقَامَتِكُمْ وَمِنْ أَصْوَافِهَا وَأَوْبَارِهَا وَأَشْعَارِهَا أَثَاثاً وَمَتَاعاً إِلَى حِينٍ * وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّمَّا خَلَقَ ظِلاَلاً وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ الْجِبَالِ أَكْنَاناً وَجَعَلَ لَكُمْ سَرَابِيلَ تَقِيكُمُ الْحَرَّ وَسَرَابِيلَ تَقِيكُم بَأْسَكُمْ كَذَلِكَ يُتِمُّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تُسْلِمُونَ
–“Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларининг териларидан кўчадиган кунларингизда ва қўнадиган кунларингизда енгил кўтариб кета оладиган уй –ўтовлар (бунёд) этди ҳамда (қўйларнинг) жунларидан, (туялар-нинг) юнгларидан ва (эчкиларнинг) тивитларидан маълум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва матолар (яратди). Аллоҳ сизлар учун Ўзи яратган нарсалардан соя-салқин жойлар (бунёд) этди ва сизлар учун тоғлардан ғор-бошпаналар қилди ҳамда сизлар учун иссиқ (совуқ)дан асрайдиган кийимлар ва сизларни (душманнинг) зиён етказишидан сақлайдиган совут-лар (яратди). У зот шояд мусулмон бўларсизлар, деб сизларга Ўз неъматини мана шундай комил қилиб берур”. (Ан-Наҳл:80-81)
Инсоннинг кийимга бўлган эҳтиёжига келсак, у ўз танасини беркитиб турадиган ёки қаҳратон совуқ ва жазирама иссиқдан ҳимоя қиладиган кийимга интилиши табиийдир. Бу тўғрида ҳам у ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. У ҳозир бу эҳтиёжини замонавий қондириш воситалари билан қондирмоқда. У ерда ухласа ҳам, сомон, бўйра, юмшоқ тўшак, кроватларда ухласа ҳам, буларнинг барчасида унинг уйқуси ўша-ўша, бир хил уйқу бўлиб унга роҳат ва ором бағишлаган. Худди шунинг сингари инсон ўзининг авратини ва уят жойларини беркитиб турадиган, қаттиқ совуқ ёки қаттиқ иссиқдан сақлайдиган кийимни излаб топишга табиий равишда интилади. Инсон кийим-кечакни тарих тонгидаёқ билган, уй-жойларни ҳам. Мана бу қадимги баланд қасрлар, эҳромлар, ибодатхонадаги ҳайкаллар ҳамон сақланиб, кўз ўнгимизда турибди. Улар ва бошқалар ҳеч қандай машина, технология ва саноат тараққиёти бўлмаган ўша даврларда ҳам инсоннинг бошпана, кийим ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжлари қондирилганини кўрсатиб турибди. Бу асосий эҳтиёжларни ва бошқаларни қондириш оқибатида қандайдир муаммо юзага келганини тарих бизга ҳикоя қилмаган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салохиддин
19.08.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми