| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат

By htadmin
30.08.2017
1710
0
Share:

Қуръон боғларига саёҳат

بسم الله الرحمن الرحيم

ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.

 Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва хамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўъжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

 Ушбу рукнимизнинг ўтган сонида Бақара сурасининг 92 – 96 оятларини ўрганган эдик. Қуйида мазкур суранинг давомини кўриб чиқишда давом этамиз.

قُلْ مَن كَانَ عَدُوّاً لِّجِبْرِيلَ فَإِنَّهُ نَزَّلَهُ عَلَى قَلْبِكَ بِإِذْنِ اللّهِ مُصَدِّقاً لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَهُدًى وَبُشْرَى لِلْمُؤْمِنِينَ * مَن كَانَ عَدُوّاً لِّلّهِ وَمَلآئِكَتِهِ وَرُسُلِهِ وَجِبْرِيلَ وَمِيكَالَ فَإِنَّ اللّهَ عَدُوٌّ لِّلْكَافِرِينَ * وَلَقَدْ أَنزَلْنَا إِلَيْكَ آيَاتٍ بَيِّنَاتٍ وَمَا يَكْفُرُ بِهَا إِلاَّ الْفَاسِقُونَ * أَوَكُلَّمَا عَاهَدُواْ عَهْداً نَّبَذَهُ فَرِيقٌ مِّنْهُم بَلْ أَكْثَرُهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ * وَلَمَّا جَاءهُمْ رَسُولٌ مِّنْ عِندِ اللّهِ مُصَدِّقٌ لِّمَا مَعَهُمْ نَبَذَ فَرِيقٌ مِّنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ كِتَابَ اللّهِ وَرَاء ظُهُورِهِمْ كَأَنَّهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ

 “Айтинг(эй Муҳаммад): “Ким Жаброилга душман бўлса (У Аллоҳга душмандир). Зеро у (Жаброил) Аллоҳнинг изни билан қалбингизга ўзидан аввалги китобларни тасдиқ этадиган ва мўъминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуръонни олиб тушган. Ким Аллоҳга ва унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Мекоилга душман бўлса, бас, албатта Аллоҳ (бундай) кофирларга душмандир. Ҳақиқатан Биз сизга очиқ оятлар нозил қилдик. У (оятларга) фақат фосиқларгина кофир бўладилар. Ҳар қачон бирон аҳдга аҳдлашсалар улардан бир гуруҳи бузаверадими? Уларнинг кўплари иймон келтирмаслар. Қачон уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқ этувчи Пайғамбар келса, китоб (Таврот) берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китобини (Қуръони Каримни) ҳеч нарса билмагандек орқаларига отдилар”. (97 – 101)

Тафсир

Аллоҳ Таъоло ушбу оятларда ҳам яҳудийларнинг тубанликлари, Аллоҳга ва Унинг фариштаси Жаброил алайҳиссаломга душманликлари тўғрисида сўз юритади.

 1- Яҳудлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у кишига қайси фаришта келиши ҳақида сўрашганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом келишини айтадилар. Шунда улар, у (Жаброил) бизнинг душманимиз, у пайғамбарларга китобни эмас, азобни олиб тушади, агар сенга келадиган фаришта Микоил бўлганида биз иймон келтирган бўлар эдик, дейишди. Шунга жавобан Аллоҳ Таъоло мана шу оятни нозил қилиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга, ким Жаброилга душман бўлса, у одамга “Менинг қалбимга Аллоҳнинг изни ила Қуръонни олиб тушадиган фаришта мана шу Жаброилдир, Қуръон ўзидан олдинги пайғамбарларнинг китобларини тасдиқловчидир, у ҳидоятдир, мўъминлар учун суюнчли хабардир, Жаброил алайҳиссалом сизлар ўйлагандек азобни олиб тушмайди” дейишларини буюрди.

 Бу ерда Қуръон (هُدًى ҳидоят) деб номланяпти. Ўзи сафнинг олдида борадиган, қолганлар унинг ортидан борадиган киши ҳодий бўлади. Отлар подасининг олдинда борадиганларига нисбатан ҳам мана шу сўз ишлатилади. Қуръон мўъмин учун ҳодийдир. Яъни, мўъмин унга эргашади, унинг фармону тақиқларига итоат этади, Қуръон у мўъмин учун йўлбошчи бўлади.

 Қуръон (بُشْرَى хушхабар) деб ҳам номланди. Чунки у мўъминларга тайёрлаб қўйилган жаннатлар ҳақида, қиёмат кунидаги Аллоҳнинг ризоси ҳақида суюнчли хабар беради.

 “Ўзидан аввалги китобларни”. Яъни, унинг олдида. Бу сўз “بَيْنَ يَدَيْهِ ” ўзидан олдинги, деган маънони англатади.

“Зеро у (Жаброил) қалбингизга Қуръонни нозил қилди — فَإِنَّهُ نَزَّلَهُ عَلَى قَلْبِكَ”. Шартнинг жавоби. Яъни, кимки Жаброилга душман бўлса, унга айтингки, Жаброил Аллоҳнинг каломини пайғамбарга олиб тушган.

 2 — Шундан сўнг Аллоҳ яҳудларга Микоил ҳам, Жаброил ҳам фаришта эканини, улардан бирига душман бўлган одам иккинчисига ҳам, бинобарин ҳамма фаришталарга душманлигини ва кимки Аллоҳга, Унинг пайғамбарларига, фаришталарига душманлик қилса, кофир бўлишини баён қилади.

“Албатта Аллоҳ (бундай) кофирларга душмандир — فَإِنَّ اللّهَ عَدُوٌّ لِّلْكَافِرِينَ”.

“مَن كَانَ عَدُوّاً لِّجِبْرِيلَ – Ким Жаброилга душман бўладиган бўлса,” оятидаги “من — ким” сўзи шарт маъносидадир. Яъни ким шундай қилса… Бу шартнинг жавоби (فَإِنَّ اللهَ عَدُوٌّ لِلْكَافِرِينَ )дир. Яъни, кимки Аллоҳга душман бўлса, унга айтгинки, …Аллоҳ кофирларнинг душманидир.

 Аллоҳ Таъоло ҳамма фаришталарни айтиб ўтиш билан бирга Жаброил ва Микоил алайҳиссаломларни алоҳида зикр қилди. Ом (умумни ифдаловчи сўз ёки жумла) сўздан кейин хос (хоссатан бир хусусиятлиликни англатувчи) сўз келиши шу хоснинг эътиборлилигини билдиради. Яъни Жаброил ва Микоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳни фариштаси экани эътибори ўта муҳимдир.

 3 — Кейин Аллоҳ Таъоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга очиқ оятлар яъни, у кишининг ҳақиқий пайғамбар эканликларини кўрсатувчи қатъий, равшан белгилар нозил қилганини баён қилади. Бу оятларга Парвардигорининг буйруғидан бош тортган, У Зотнинг шариатига итоат этмаган, У Зот белгилаб қўйган ҳудудлардан тажовуз қилиб ўтган кимсагина куфр келтиришини ҳам айтиб ўтади. “Ҳақиқатан Биз сизга очиқ оятлар нозил қилдик. У (оятларга) фақат фосиқларгина кофир бўладилар”.

 4 — Яҳудлар ҳар доим аҳдни бузганлари туфайли Аллоҳ Таъоло уларни тавсифлашда улар бузмаган аҳд қолмаган, деган маънодаги гапни айтади.

 Бу ерда (كُلَّمَا ҳар қачон) сўзининг ишлатилишига эътибор берсак, у шарт ва жавобнинг такрорланишини ифодаловчи зарфдир (равиш, ҳолатни ифодаловчи сўз). Яъни, улар бирор нарсага аҳдлашдиларми, аниқ уни бузмасдан қўймасдилар.

 “Улардан бир гуруҳи бузаверадими? — نَّبَذَهُ فَرِيقٌ مِّنْهُم”. Яъни, уни улардан бир қисми Аллоҳга берган аҳдини бузди.

 “Ҳақиқатан уларнинг кўпи иймонсизлардир — بَلْ أَكْثَرُهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ”. Бу гап аҳдни бузган қисмнинг озчиликни эмас, кўпчиликни ташкил қилишини англатади. Аслида гуруҳ сўзидан озчиликни ташкил қилувчи қисм тушунилар эди, ана шу эҳтимолни йўққа чиқариш учун, яҳудийларни озчилиги эмас, кўплари аҳдини бузадиган хоинлар эканини билдириш учун мазкур оятни келтирди.

 Кейинги оятда Аллоҳ Таъоло яҳудийларни аҳдига вафо қилмасликларини, ҳатто уларга хабари келган, ўзларининг китоблари Тавротдан билиб олишган Пайғамбарнинг хабарини ҳам инкор қилишлари ҳақида айтиб ўтади.

 “Қачон уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқ этувчи Пайғамбар келса, китоб (Таврот) берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китобини (Қуръони Каримни) ҳеч нарса билмагандек орқаларига отдилар”.

 Мақоланинг келгуси сонида яҳудийларнинг Аллоҳ тақиқлаган сеҳр амали билан шуғулланишга ҳарис бўлишлари ҳақидаги сўз билан давом этамиз.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

31.08.2017й.

+1
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Синган қалқон ортида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зўравонлик қилишда давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трампнинг Америка президентлигига қайтиши ва бунинг Ғазога қарши яҳудийлар олиб бораётган урушга таъсири

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/