Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
بسم الله الرحمن الرحيم
Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
Аввалги мавзуларимизда “Иқтисодий кризислар – пул воқесининг натижасидир” бўлимининг биринчи – “Олтинга алмашинув низомидаги кризислар” мавзуси билан танишиб чиққан эдик, бугун шу бўлимнинг иккинчи – “Мажбурий қоғоз пуллар низомидаги кризислар” мавзуси билан танишамиз.
2.Мажбурий қоғоз пуллар низомидаги кризислар.
Мажбурий қоғоз пуллар – ҳукуматлар томонидан чиқарилиб, асосий пулларга айлантирилган, лекин олтин ё кумушга алмашинмайдиган, олтин ё кумуш ёки банкнот захираси билан кафолатланмаган пуллар бўлиб, қонун орқали чиқарилаверади, бироқ уларни чиқарган банк олтин ё кумушга айлантириб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олмайди.
Бу низом шароитида кризислар тобора тезлашаверади. Чунки давлатларнинг ўзаро сиёсий ва иқтисодий рақобатлашуви, хусусий бозорлардаги чайқовчиликлар, давлатларнинг бошқа давлатларга товар экспорт қилиши ёки улардан товар импорт қилиши, қарз олишга бўлган эҳтиёжи каби ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар валюталарнинг кўтарилиб, пасайишдаги қийматига кескин таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида нархлар ва иқтисодий муомала барқарорлигига эришиш – агар бундай барқарорлик бутунлай йўқ бўлиб кетмаса – жуда қийин бўлиб қолади. Бундай ҳолни ҳозир маҳаллий ва иқтисодий муомалада кузатиш мумкин.
Бу низом шароитида давлатларнинг ғам-ташвиши ўз захиралари борасида бутун эътиборини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан таъсир ўтказа олувчи давлатлар валютасига қаратиш бўлиб қолади. Бу валютага муҳтож бўлганлари учун унинг барқарорлигига аҳамият беришга мажбур бўлишади. Зеро, ўша давлатларда юз берадиган ҳар қандай сиёсий ёки иқтисодий ўзгариш кризис шаклида бошқа давлатлар пулида, бинобарин уларнинг иқтисодида акс этади. Масалан, пули долларга боғланиб қолган давлатларнинг ғам-ташвиши ўз захираларини сақлаб қолиш учун доллар барқарорлигини сақлаб қолишдан иборат бўлиб қолади. Одамларнинг маҳаллий валютага бўлган талаби кучайса, бу нарса шу давлат валютасининг курси долларга нисбатан кўтарилишига олиб келади. Шунда бу давлат ўз валютасидан катта миқдорни бозорга ташлайди ва унинг ўрнига бозордан долларларни йиғиштириб олади, яъни валютасини долларга сотади. Энди бунинг акси юз бериб, одамлар маҳалий валютадан воз кечса, яъни таклиф ортиб кетса – бундай ҳол чайқовчиликларда юз бериб туради – бунда давлат ўша ортиқча маҳаллий валютани йиғиштириб олишга киришади. Шу мақсадда ўз валютасини долларга сотиб олади, яъни давлат ўз хазинасидан долларларни бозорга ташлайди ва унинг ўрнига ўз валютасини хазинасига қайтаради. Шунинг учун валютаси долларга боғлиқ бўлган ҳар қандай давлат ўз валютасини ҳам, долларни ҳам ҳимоя қилишга мажбур. Бу юкнинг энг катта ва энг оғирини, таянилаётган ўша ажнабий валюта соҳиби бўлган давлат эмас, балки шу валютага боғланиб қолган давлатнинг бир ўзи кўтаришга мажбур бўлади.
Бу қийинчилик ва бу оғир юк шу давлат елкасига тушади. У ўзининг ўша ажнабий валютадан иборат захирасини сақлаб қолиш учун шу юкни кўтаришга мажбур. Чунки бу ажнабий валюта қийматининг пасайиши шу давлатнинг мавжуд активлари қийматига зарар етказади. Бунинг мисоли қуйидагича:
- Қувайт марказий банки 1971\1972 ва 1972\1973 йилларда доллар баҳосининг биринчи ва иккинчи марта тушиб кетиши оқибатида 79,6 миллион қувайт динори атрофида зарар кўрди. Доллар 18% атрофида тушиб кетган эди.
- ОПЕКка аъзо давлатларнинг фақат ликвид (тез пулга айланувчи) молиявий инвестициялари қийматининг ўзигина, ўзининг номинал қийматидан 61% пасайиб кетди. Уларнинг номинал қиймати етмишинчи йиллар аввалида 78 миллиард доллар эди. 1974 йил билан 1978 йиллар орасида бу қиймат 47 миллиард долларга тушиб қолди.
- 1979-1980 йиллари Араб давлатларининг нефтдан олган даромади 176 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса бизга доллар нархидаги ҳар қандай қалқиш натижасида қанчалик зарар кўрилишини кўрсатиб турибди.
- Араб давлатларининг валюта захираси 1976 йил ўртасида 35,44 миллиард долларни ташкил қилди. Ва араб валюта захирасининг 87,8% га яқини ажнабий валюталарда инвестиция қилиб ётқизилди. Демак, бу захира ана шу ажнабий валюталар қийматида қалқишлар юз бериши билан қалқишга учраб туради.
Ўз захирасида ажнабий валютани сақлаб турган давлат валютасига шу ажнабий валюта бевосита таъсир кўрсатади. Бунга қўшимча ўлароқ, мажбурий қоғоз пулга маҳаллий ва халқаро иқтисодий вазият ҳам тез таъсир кўрсатади. Бу билан эса бу пул бошқасидан ҳам кўра баттарроқ инфляцияга учрайди.
Олтин қоидаси низоми олтинга тўла таянгани боис пул қиймати барқарорлиги таъминланади. Олтинга алмашинув низомига келсак, ҳар қандай давлатнинг пули олтинга ҳамда олтинга алмаштиришга яроқли бўлган қоғоз пулга боғланиб қоладиган бу низомда валюта қиймати қисман барқарор бўлади. Бироқ қачон жамғариб қўйиладиган ўша қоғоз пулнинг олтин захираси камайиб кетса, яъни олтинга қисман ҳам, тўла ҳам алмаштириб беришга яроқсиз бўлиб қолса, бундай ҳолатда, маҳаллий пул қиймати пасайиб кетади ва ўша жамғариб қўйиладиган бошқа пул қиймати ҳам пасайиб кетади.
Мажбурий қоғоз пул низоми эса вақти-вақти билан инфляцияга учраб туради. Чунки бу пул қийматини белгиловчи нарса давлатнинг олиб борадиган ички ва ташқи иқтисодий сиёсатидир. Бу сиёсатга эса бир неча омиллар таъсир кўрсатади. Бу омиллар алмашинув курслари барқарорлигини ушлаб туришни қийинлаштириб қўяди. Шунинг учун, демак, пул қийматининг пасайиши, яъни унинг харид қуввати заифлашишининг юз бериши эҳтимоли юқоридаги ҳар иккала низомдан ҳам кўра кучлироқдир.
Бунга яққол мисол ҳеч мустасносиз, барча давлатлар валютасини қийматининг қалқишларга учраётганидир. Бундан ҳатто иқтисодий жиҳатдан тараққий этган давлатлар ҳам омон қолмади. Чунки доллар, марка, иен, франк, фунт стерлинг ва бошқалар қиймати пасайиб кетди.
Маълумки, инфляция нархларнинг қимматлашига олиб келади. Бунга харид қувватининг пасайиши сабаб бўлади. Бу эса иқтисодий ҳаётга жуда хатарли таъсир кўрсатади. Хусусан бу ҳол бир-бирига яқин даврларда давом этса шундай бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
16.11.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми