Афғонистон ва бошқа юртларда Ислом – бу ном ва ўзликдир
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Афғонистон ва бошқа юртларда
Ислом – бу ном ва ўзликдир
Муслима Шомий (Умму Суҳайб) қаламига мансуб
Исломий юртларга ҳарбий босқинчиликдан озодлик бериб, фикрий ва маданий жиҳатдан уларни қарам қилиб олиш Ғарбнинг энг хавфли, жирканч режаларидандир. Дарҳақиқат, улар бу юртлардаги ғарбпараст тарафдорларини Ислом ақидаси ва шариатига зид фикрлар, одатлар, тушунчалар билан суғоришди. Улар бу фикрлар, одатлар ва тушунчаларни ривожланган халқлар карвонига элтувчи уйғониш воситаси, тараққиёт йўли, деб тасвирлашди. Исломни эса, мусулмонлар бошдан кечираётган ёмон вазият, қолоқлик сабабчиси, дея кўрсатишди. Шу орқали улар Ислом ақидасига зид фикрлар, одатлар ва тушунчаларни Ислом юртларига олиб киришди.
Аёл киши бу ишда асосий нишон бўлди ва ҳамон шундай бўлиб қолмоқда. Унинг исломий ўзлигини ифодаловчи шаръий либоси, мана шу воситалар ичида энг муҳимидир. Чунки улар аёлнинг зулмга учрашини, жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқи камситилишини шу шаръий либосга боғлашди, уни кийиш билан аёлнинг нуқсонли ва маданиятсиз бўлиб қолаётганини даъво қилишди. Ғарбда яшовчи муслималар аҳволи ҳам шундай. Ғарб ахборот воситалари Ислом ва мусулмонлар суратини бузиб кўрсатишда муслима аёлнинг ҳижобидан қурол сифатида фойдаланди. Ғарб Исломни дастур, манҳаж ва қонунчилик сифатида тан олмаслигини, динни аёл тараққиёти йўлидаги тўсиқ, дея ҳисоблашини ҳамда уни зулм рамзи ўрнида кўришини шу орқали билдириб қўймоқчи бўлди. Бу гўё дин васийлигини аёл кишидан олиб ташлашга чақириқдир ва бунга мисоллар талайгина.
Ғарбнинг муслима аёл шахсиясига қарши курашига Афғонистонни мисол қилайлик. Бу юрт Совет босқинчилигидан озод этилгач, босқинчи АҚШ ҳижобга осилди ва уни ҳар йўл билан муслима ҳаётидан ўчириб ташлашга ҳаракат қилди. Биз «CNN» ва «BBC NEWS» каналларида «афғон хотин-қизлари Толибон кетганидан сўнг ҳижобдан озод бўлмоқда», деган ташвиқотларни кўрдик. Шунингдек, Буш хоним «CNN» канали эфирга узатган мурожаатида Афғонистондаги хотин-қизлар «жуда шафқатсиз ва таҳқирли ҳаёт кечиришади, озгина хурсандчилик ҳам уларга рухсат берилмаган, овоз чиқариб кулсалар, албатта жазога тортиладилар, уй ташқарисида меҳнат қилишга, ҳатто уйларидан ёлғиз ҳолда кўчага чиқишга ҳам ҳақлари йўқ», деди.
Аммо шундан сўнг Американинг Афғонистонга қилган уруши эса, миллионлаб афғон аёлларга аччиқ азоб-уқубатлар келтирди, қўрқув, касаллик ва очликка гирифтор этди, қаҳратон қиш кунларни худди ўлим лагерларига ўхшаш жамлоқларда ўтказишга мажбур қилди… уларнинг бундай аҳволларига Ғарб ахборот воситалари умуман эътибор қаратмади, уни кўрмаган-эшитмагандек суръат билан ўтиб кетаверди!!
Яқинда афғон хотин-қизлари Интернет орқали аёл ўзлигини кучайтиришга ва унинг ролини намойиш этишга қаратилган «Менинг исмим қани?» номли кампания бошлашди. Маълумки бу юртда аёлларнинг ўз исмлари билан чақирилмаслиги, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган удумлардан бири бўлиб, афғон эркаклар ўз хотинларини исми билан чақирилишини ўзлари учун ор, деб ҳисоблайдилар… Бу каби кампанияларга тарғиб қилувчи жамиятлардан бири, Қобулдаги АҚШ элчихонаси раҳнамолиги остида фаолият қилувчи «Ўзгариш йўлидаги қизлар» жамиятидир!!
Аммо бу удумнинг Исломга алоқаси йўқ, чунки Росулимиз САВ ўз аёлларини исмлари билан чақирганлар. Лекин мазкур кампания шундай бир йўналишда бордики, унда афғон аёлларининг исломий ўзлигига эътибор берилмади. Чунки аслида, кампания «Менинг муслима сифатидаги шахсиятим қани?», деган мавзуда ёки ҳеч бўлмаса, «Менинг исмим қани?» билан бирга, «Менинг ҳижобим қани?» каби мавзуларда бўлиши лозим эди. Кошки, бу каби кампаниялардаги «фаол хотин-қизлар» Афғонистонда уларнинг исломий ўзлигини ўчириб ташлашга қаратилган ҳаракатларга қарши курашганларида эди.Чунки, аёллар турмушини ўзгартириш ва юксалтириш каби ниқоблар остида уларни Ислом қадриятлари, фикрлари ва кўринишларидан бегоналаштиришга уринилмоқда?!! Кошки, бу хотин-қизлар, аёлларнинг камситилиши ва паст назарда қаралиши, Ислом аҳкомлари сабабли эмаслигини, балки эски урф-одатларга тақлид қилиниб, аёл кишини ҳурмат қилувчи ҳақиқий Ислом татбиқидан узоқлашиш сабабли эканини ёритишга ҳаракат қилганларида эди.
Лекин бундай қилишмади, чунки «Ўзгариш йўлидаги қизлар» сингари айни жамиятлар Ғарб томонидан қўллаб-қувватланади, АҚШнинг Қобулдаги элчихонаси раҳнамолиги остида фаолият қилади. Уларнинг шиори, хотин-қизларнинг ўнлаб йиллардан бери тортиб олинган ҳақ-ҳуқуқларини қайта тиклашга ҳаракат қилишдан иборат. Бироқ уларнинг фаолиятлари, ғарблаштиришга қаратилган, масалан, хотин-қизларни устун қилиб, асл вазифаларидан маҳрум этиш каби. Шунингдек, аёллар либослари кўргазмаларини ташкил қилиш, ғарблик аёлни бирдан-бир эргашиладиган намуна сифатида кўрсатиш… кабилар ҳам айни ташкилотлар фаолиятларига киради.
Тўғри, аёллар таълими ва ишлаши, шаръан уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига киради. Бироқ бунинг учун уларни эркак кишининг ўрнига ишлашлари ёки эркак билан рақобат қилишлари ёхуд вазифасини фақат ишчи аёл вазифасига айлантириш шарт эмас. Биз, масала шариатимиз аҳкомларига тааллуқли бўлган пайтда, инсон ҳуқуқлари, хотин-қизлар ҳуқуқи, дея жар солаётганларга савол берамиз: бугун Фаластин, Ироқ, Сурия, Мьянма, Кашмир… каби исломий юртларда хотин-қизлар ҳуқуқи қани, ахир, бу юртларда уларнинг оддий ҳуқуқлари ҳам, ҳаёт ва улуғликлари поймол этилмоқда-ку?!! Демократия, дея оғиз кўпиртилувчи Ғарбда шу аёл киши ҳужум остида қолди, исломий ўзлиги рамзи бўлган шаръий либоси ва рўмолига қарши «терроризм» ниқоби остида курашилмоқда, хўш, эркинлик ва инсон ҳуқуқлари қаерда қолди?!
Лекин жуда кўп муслима аёллар онгли ва уларда яхшилик мавжуддир. Мисол учун «The Christian Science Monitor» газетасида ўтказилган узун тадқиқот ҳисоботида айтилишича, кўплаб шифокор ва муаллима афғон аёллари, Толибон кетгандан сўнг ҳижобларидан воз кечмаганликларини таъкидлаганлар. Бироқ ахборот воситаларида уларнинг ҳижобларини ташлаганликларига оид тарқатилган хабарлар, ёлғон хабарлардир. Афғонистон мусулмон ва муслималари исломий аҳкомларга ўз ихтиёрлари-эътиқодлари билан амал қиладилар, улар даъво қилишгандек қиличлардан қўрқиб эмас. Ҳисоботда консултант муслималардан бирининг изоҳи ҳам келтирилган. У ўз изоҳида Афғонистондаги хотин-қизлар ишларига бўлган Ғарб чуқур аралашувига нисбатан бундай дейди: «Мудом Афғонистон хотин-қизлари вазияти танг экан, у ҳолда, айни вазиятни ўзгартиришга уларнинг ўзлари ҳақли, сизлар эмас. Биз муслималар сифатида шуни истаймизки, бу ўзгартириш ўз сақофат-маданиятимизга мос равишда бўлади, унга қарши ўзгартириш бўлмайди».
Эй бутун дунёдаги, хусусан, Афғонистондаги муслима опа-сингиллар!
Исломий соф фикрни ва Аллоҳнинг аҳкомларини маҳкам ушлаш орқали исломий ўзлигингизни сақлаб қолинг, куфр фикрларига берилманг. Сиз орқали Исломга қилинаётган ёвуз урушдан сақланинг. Қўйилган тузоқлардан эҳтиёт бўлинг, бизнинг нажотимиз, деб ўйлаб, унга илиниб қолманг, йўқ, у сизни илинтириш учун қўйилган тубсиз жарликдир.
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга жиддий ҳаракат қилинг. У бутун инсониятга адолат олиб келади ва уни капиталистик тузумга қарамликдан озод этади, нафақат исломий оламга, балки бутун дунёга эзгулик улашади.
وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
«(Куфрга қарши курашда) сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз, агар (ҳақиқий) имон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар» [Оли Имрон 139]
Роя газетасидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми