| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Қаҳратон совуқ тўлқини Шом юртларида изғимоқда

Қаҳратон совуқ тўлқини Шом юртларида изғимоқда

By htadmin
28.11.2016
1426
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Қаҳратон совуқ тўлқини Шом юртларида изғимоқда

Ливан ҳукумати Суриядаги ўлимдан қочиб келаётганларга тазйиқни кучайтирмоқда

Қаттиқ қаҳратон совуқ тўлқини эзиб ташлаётган ва давлат ўзининг барча муассасалари билан Сурия аҳли бўлмиш қочоқларга ғамхўрлик кўрсатиш у ёқда турсин Ливан аҳлининг ўзига ҳам ғамхўрлик кўрсатмаётган бир оғир шароитда Ливан ҳукумати баасчи режим зўравонлигидан ва қутуриб қирғин қилишидан қочиб келган диндошларимизга кучли тазйиқ ўтказишни давом эттирмоқда. Бу тазйиқ ўтказишнинг охирги саҳнаси ички ишлар вазирлигининг 2015 йилдан бошлаб Суриядан келадиганларнинг кириши учун янги «меъёрлари»ни чиқариши бўлди. Бу меъёрлар ён қўшнимиз бўлган диндошларимизни бегона чет эллик аҳволига солиб қўяди. Бу меъёрларга кўра диндошларимиз мамлакатга фақат «саёҳат учун, иш сафари бўйича ёки кўчмас мулк эгаси бўлса ёки ўқиш учун ёки муолажа олиш учун ёки бирон ажнабий элчихонага мурожаат қилиш учун ёки бирон ливанлик фуқаро томонидан жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳақида кафолат олинса» кира олади, акс ҳолда кира олмайди. Бундан мақсад Сурия ва Ливан режимларини Сайкс-Пико сарқитлари сифатида мустаҳкамлашдир. Чунки бу икки режимга – узоқ йиллардан улар жар солиб келаётган сафсатага қарама-қарши равишда – бўлинишни ва тарқоқликни янада кучайтириш вазифаси юкланган.

Дарҳақиқат муборак Сурия қўзғолони қоядек мустаҳкам туриши билан бу мамлакатлардаги режимларнинг ҳақиқий башарасини очиб ташлади ва улар узоқ йиллардан бери «хиргойи» қилиб келган арзимас робиталари (боғловчи ришталари) асосининг моҳиятини фош қилди. Аллоҳ Таоло

كَسَرَابٍ بِقِيعَةٍ يَحْسَبُهُ الظَّمْآنُ مَاء حَتَّى إِذَا جَاءهُ لَمْ يَجِدْهُ شَيْئاً

«Саҳродаги саробга ўхшайди. Чанқоқ одам уни сув деб ҳисоблайди. Қачонки унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас»   [Нур 39]

деб айтгани каби бу робиталарнинг сароб экани бирдан фош бўлиб қолди. Булар «ватанпарварлик», «миллийлик», «икки мамлакатдаги битта халқ» деган сафсата ва бошқа ёлғонлардан иборатки, келишувлар шу ёлғонлар асосида тузилиб келинди. Бу сафсаталар биринчи бурилишдаёқ елга учиб кетади. Қарабсизки, мустамлакачи чизиб чиққан ва илмонийлар, миллатчилар ва тоифачилардан иборат малай ҳокимлар ва уларнинг югурдаклари мустаҳкамлаган сохта чегаралар ва визалар яна қайтиб келади.

Янада ҳайрон қолдирадиган нарсадан бири шуки, давлатлар бундай ҳолатларда бундай муомалага худди шундай муомала билан жавоб қайтариш чорасини кўради. Биз эса Суриянинг Ливандаги элчисини бу душманлик чоралари қаршисида бир «ювош қўзичоқ»қа айланиб олганини кўриб турибмиз. Чунки у бу чораларни Ливаннинг тартибга солишга оид ўз ички ишлари деб атади. Бу эса Башар режимининг бу қадамдан жуда хурсанд эканини кўрсатиб турибди. Чунки бу қадамда қўзғолон кўтарган Сурия аҳлига босим ўтказиш, уларни портловчи бочкалар ва программали тарзда қирғин қилиш ёвузлиги остида эзилиб инграган ҳолда қолдириш учун уларга тазйиқ ўтказиш бор.

Ливан ҳукумати Шом аҳлини, жумладан Ливан ва Сурия аҳлини бирлаштирадиган биродарлик, насаб, қуда-андачилик, қариндошлик робиталарини билмасликка олди. Ҳолбуки мана шу малъун сохта чегаралар ва шу чегаралар бўйича «бичиб» тузилган режимлар ўрнатилишидан олдин бу ўлкалар аҳлини ана шу робиталар бирлаштириб келган эди. Ливан ва Суриядаги оилаларни – мана шу малъун режимлар пайдо бўлишидан олдин – қариндошлик ва қуда-андалик алоқалари бирлаштирган. Ҳатто Ливандаги оилалар ҳимслик, шомлик, дамашқлик, ҳалаблик, ҳимавийлик деган номларни олган эди. Сурияда ҳам худди шундай бўлиб, оилалар триполилик, байрутлик, сайдолик, баалбаккалик, ҳалбовийлик деган номларни олган. Бу оилалар икки мамлакат ўртасида кўчиб юриб, ҳаёт кечирган, ватан қилган ва ўзлари қайси юртдан ёки шаҳардан келишган бўлса ўша юрт ёки шаҳар номлари билан танилишган. Балки бу иш деярли барча Шом юртларида шундай дейиш мумкин. Бу юртларни бўлиб, майдалаб ташлаган мустамлакачининг хизматкорлари ва малайлари бошқаришидан олдин ҳолат шундай бўлган.

Росулуллоҳ САВ дедилар:

«بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنْ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ»

«Кишининг ёмонлигига ўзининг мусулмон биродарини таҳқирлаши кифоядир, ҳар бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмонга қони, моли ва ор-номуси ҳаромдир».

Эй Ливан аҳли:

Биз сизларга Суриядаги диндошларимиз бугун ўзларига зулм қилган тоғутга қарши туришлари тўловини тўлашаётганини эслатмоқчимиз. Бу тоғут сизларга ҳам зулм қилди. Ливан аҳли орасида ҳам шу жиноятчи режим томонидан ўғирлаб кетилган, ўлдирилган ва сарсону саргардон қилинганлар йўқми?! Албатта бор. Башар режими зиндонларида дом-дараксиз йўқолган ва тақдири ҳалигача номаълум кишилар йўқми?! Албатта бор. Шунинг учун демак сизлар ҳам эй Ливан аҳли, суриялик қондошларингиз масаласидан йироқ эмассизлар. Сурия аҳли сизларни қатор урушлар чоғида қандай қучоқ очиб қабул қилганларини унутишингиз ҳам асло жоиз эмас. 2006 йил июл уруши шундоқ кўз олдингизда турибди.

Эй Ливандаги мусулмонлар, эй Шом аҳли маъдани

Мадинаи Мунавварадаги ансорлар Қурайш зулми ва қийноқларидан ўз динларини, жонларини ва аҳлларини олиб қочиб келган Макка муҳожирларини қандай қучоқ очиб ва қувонч билан кутиб олишгани ёдингиздами. Ансорларнинг ўз ризқу рўзларини, тижоратларини ва уй-жойларини муҳожирлари билан ўзаро қандай тақсимлаб бирга баҳам кўрганлари ёдингиздадир. Ҳатто Аллоҳ Таоло уларни бундай деб мадҳ қилди-мақтади:

وَالَّذِينَ تَبَوَّؤُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِن قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِّمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

«Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва имон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) исор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир»  [Ҳашр 9]

Натижада Аллоҳ Мадинаи Мунавварани баракотли қилди, натижада у Ислом давлатининг биринчи пойтахти бўлди, бу давлат ҳукмронлиги остига бутун араб жазираси, сўнгра озгина йиллардан кейин Қайсар ва Кисро подшоҳликлари кирди, уларга ризқу рўзлари ўзлари ҳузурига ҳижрат қилиб келган кишилар раҳбарлигида ўйламаган томонларидан оқиб келди.

Шунинг учун Суриядан ёрдам сўраб келган муҳожир биродарларингиз борасида Аллоҳдан қўрқинг, уларнинг қаршисида эшикларни ёпиб олманг. Чунки Аллоҳ сизлардан қиёмат кунида улар ҳақида албатта сўрайди. Росулуллоҳ САВ дедилар:

«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ، وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни (душманга) топшириб қўймайди, кимки биродарининг ҳожатида бўлса Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади, кимки бир мусулмондан бир ғам-қайғуни аритса Аллоҳ ундан қиёмат куни ғам-қайғуларидан бирини аритади, ким бир мусулмоннинг (айбини) ёпса Аллоҳ уни (айбини) қиёмат куни ёпади». Пайғамбаримиз САВ дедилар:

«اَلْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ يَسَعُهُمَا الْمَاءُ وَالشَّجَرُ، وَيَتَعَاوَنَانَ عَلَى الفَتَّانِ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, сув ва дарахт иккаласига ҳам етади, иккаласи бир-бирига фитначи (шайтон)га қарши ёрдам беришади».

Шунинг учун бу адолатсиз қарорларни бор кучингиз билан рад этинг, шояд ана шунда Аллоҳ ризқу рўзингизни кенг қилса. Чунки сизлар битта умматнинг, Исломий Умматнинг фарзандларисиз, бу Уммат ёрдам сўраб фарёд қилганларга ёрдам қўлини чўзиш билан, мусофирларга бошпана бериш билан танилгандир. Шундай экан, шу кунларда юзларига чодирларида қаҳратон совуқнинг изғирини урилаётган биродарларингизнинг, аҳлларингизнинг ва яқинларингизнинг бу оғир аҳволига қандай чидаб туришингиз мумкин ахир, балки бу биродарларингизнинг фарзандлари кўз ўнгизда ва душманингиз чизиб қўйган малъун чегараларда совуқдан музлаб ўлаётганига қандай чидашингиз мумкин ахир?!

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ وَلَـكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَاهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ

«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли имон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик» [Аъроф 96]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                              17 робиул-аввал 1436ҳ

Ливан вилояти                                                               8 январ 2015м

TagsЛиван ҳукуматитазйиққочоқларга
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Ақсодан туриб Уммат ва унинг армияларини Росулуллоҳ ﷺнинг Халифаликни барпо этиш ва Қуддуси Шарифни озод этиш ҳақидаги башоратларини рўёбга чиқаришга даъват қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган Россиянинг Исломни нишонга олганига ишора қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан бу мустамлакачилар вужудга келтирган давлат бўлиб, у табиий яшашга яроқсиздир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/