| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
16.12.2024
735
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 09.12.2024й): Ўзбекистонда газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Изоҳ: Ўзбек ҳукумати томонидан бундай чекловлар киритилиши анъанага айланиб улгурди. Ҳар йили газ қуйиш шохобчаларида турна қатор навбатларнинг вужудга келиши ҳам оддий ҳолга айланди. Айни дамда президент маслаҳатчиси, собиқ Энергетика вазири Алишер Султоновнинг “Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади” деган сўзлари эсга келади. Бироқ афсуски Ўзбекистон табиий газнинг соф импортёрига айлантирилди. Газ импортининг пулдаги қиймати рекорд даражадаги 1 миллиард долларга етиб қолди ё ундан ҳам ўтиб кетди. Демак, ўзбек газининг жилови деярли Россиянинг қўлига ўтди, дейиш мумкин. Бунинг устига, халқимизни газ етишмовчилигига гирифтор қилган ўзбек ҳукумати унинг эскспортини ҳам камайтиргани йўқ. Триллионлаган субсидиялар ажратилишига қарамай ички эҳтиёж барибир ўнгланмаяпти. Нима учун? Отабек Бакировга кўра, импорт ва маҳаллий газ битта трубага тушгач, амалда қайси газ ва ким учун етказилаётган газ субсидияланаётганини аниқлаб бўлмаслиги тан олинган. Бу дегани, олигарх чўнтаклар яширин қарор билан экспорт қилаётган газ аслида субсидияланаётган импорт газ бўлиши мумкин. Албатта, ҳукумат табиий газ ёки бошқа табиий бойликлар борасидаги маълумотларни халққа очиқламай келади. Мана шундан ҳам айни олигархлар – Мирзиёев бошлиқ ҳукумат эканлигини тушуниш қийин эмас. Ўзбекистон мусулмонлари бошига мана шундай қонсўрғич бошлиқлар ўрнашиб олгани учун ҳам уларнинг аҳволи ёмонлашяпти холос. Яқинда тикланажак Халифалик давлатида табиий бойликлар шаръий ҳукм нуқтаи назаридан умумий мулк ҳисобланиб, уммат манфаатларига сарф қилинади иншаАллоҳ. Росулуллоҳ ﷺ: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдир”, – дея марҳамат қилганлар.

Хабар (podrobno.uz 09.12.2024й): АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатдаги илк атом электростанцияси қурилишида техник ҳамкорларни танлашда ўта эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Изоҳ: Podrobno.uz нашри мухбирига берган интервьюсида АҚШ элчиси, жумладан, шундай деган: “Албатта, ҳамкорларни танлаш Ўзбекистоннинг ихтиёрида. Биз тадқиқот ва технологик ишланмаларда, шунингдек, техник ҳамкорларни танлашда ўта эҳтиёткор бўлишга ундаган бўлар эдик. Хавфсизлик ва бошқа масалаларда эътироф қозонган (техник ҳамкорлар) республикага энг мақбул технологиялар мажмуасини таклиф этиши мақсадга мувофиқдир”. Америкалик дипломат расмий Тошкент қандай қарор қабул қилишидан қатъий назар, Қўшма Штатлар салоҳиятни ошириш, техник экспертиза жабҳаларида ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлишини қайд этган. Элчининг бу сўзларини АЭС орқали Ўзбекистоннинг Россияга қарамлиги янада ортишига олиб боришидан ўзбек ҳукуматини огоҳлантириш сифатида тушуниш мумкин. Чунки бу лойиҳа эгаси ҳам, ташаббускори ҳам Россия бўлиб, уни Ўзбекистонга босим қилиб тиқиштирди. Шунингдек, элчининг АЭС қурилишида техник ҳамкорликка тайёр эканлигини билдириши мазкур лойиҳада Америка ҳам ўз улушига эга бўлишга қизиқиши борлигини англатади. Чунончи, расмий манбаларга кўра, АЭСнинг иккинчи йирик компоненти бўлмиш ёрдамчи объектни қурадиган эҳтимолий компаниялар орасида Америка компанияси ҳам қайд этилган. Исломий юртлар кофир мустамлакачи давлатлар манфаат талашадиган майдонга айланиб қолганига ҳеч шубҳа йўқ. Ўзбекистон ҳам шулар жумласидан. Унда иккита асосий рақиб – Америка ва Россия кураш олиб боряпти. Бироқ уларнинг иккиси ҳам ёмонликда бир-биридан қолишмайди. АЭС қурилиши каби йирик лойиҳалар қайси бирининг қўлида бўлмасин, юртимиз ва халқимиз учун ундан келадиган хатар асло камайиб қолмайди. Энг тўғри йўл эса бундай қиммат, стратегик аҳамиятга молик бўлган лойиҳаларни фақат халқимиз манфаатидан келиб чиққан ҳолда, мустақил қарор асосида амалга ошириш ва бунинг имкони бўлмаган тақдирда эса ҳозирча бундан тийилишдир.

Хабар (daryo.uz 10.12.2024й): Суриядаги урушда қатнашиб, вазиятни ёритаётган Абу Валид тахаллуси билан фаолият юритувчи Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғли исмли ўзбекистонлик шахс қидирувда экани маълум қилинди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, унга нисбатан ДХХ томонидан “террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш ёки ҳаракатланиш” (ЖК 155-2-модда), “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумига тажовуз қилиш” (ЖК 159-моддаси), “қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш” (ЖК 223-моддаси) ва “тақиқланган ташкилотлар тузиш ҳамда уларга раҳбарлик қилиш, иштирок этиш” (ЖК 244-2-модда) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Шу кунларда дунёдаги мусулмонларнинг аксари хурсандчилик кунларни ўтказяпти. Бунинг сабаби Сурияда мужоҳид жамоалар ва халқнинг ҳамжиҳатлигида куфр режимнинг тўнтарилиши бўлди. Яна бир хурсандчилик – бутун дунёда машъум ном қозонган, халқаро ташкилотлар “инсон қассобхонаси” дея таърифлаган “Сидная” қамоқхонасидан мазлумларнинг озод қилиниши бўлди. Ушбу қамоқхонанинг нақадар жирканч ва ғайриинсоний бўлганини таърифлашга тил ожизлик қилади. Ўзбек ҳукумати эса ана шу золим режимни қулашида ва мазлумларни озод қилинишида қатнашган инсонни терроризм-экстремизмда айблаб жиноят иши қўзғамоқда. Бу билан Мирзиёев бошлиқ ҳукумат ўзини лаънати Башар Асад каби золим билан бир сафда эканини кўрсатмоқчими?! Ваҳоланки, кўп мусулмонлар ушбу мужоҳидларга қаҳрамон сифатида қараяпти. Бироқ ўзбек ҳукумати уни жиноятчи-террорист деб атамоқда. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло куфр ва иймонни бир-биридан ажратяпти ҳамда ҳар ким ўз томонини танлаяпти. Бироқ куфр ва иймонни бир-биридан тўлиқ ажратувчи бу – Халифалик давлатидир.

وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً

– “Ва: “Ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди. Албатта, ботил доимо йўқ бўлувчидир”, – деб айт”.     (Исро:81)

Хабар (gazeta.uz 11.12.2024й): Янги йил муносабати билан пойтахтда 25 декабрдан 10 январгача байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Бош арча Миллий кутубхона яқинида ўрнатилади. Яна 14 та ҳудудда ҳам арчалар қўйилади.

Изоҳ: Ҳукумат ҳар йили янги йилни байрам қилиб нишонлаш учун алоҳида катта тайёргарлик кўради. Бироқ бундай муносабат Исломий байрамларга нисбатан деярли сезилмайди. Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқни ўзи хурсандчилик ва кўтаринки кайфият билан байрам қилади-ю, лекин бундай кайфият ҳукуматда айтарли кўринмайди. Гўё бу байрамларни уларга алоқаси йўқдек ва фақат халқ нишонлаётгани учунгина қўл учида, хоҳлаб-хоҳламай нимадир қилиб беради. Янги йилга келганда эса, тайёргарлик жуда бошқача бўлади, гўё бу байрам уларнинг жонажон байрамларидек. Хурсанд қиладиган тарафи, мусулмон халқимиз орасида янги йил каби ғайриисломий байрамларни нишонлаш йилдан йилга камайиб боряпти. Ҳатто имом-домлалар мазкур “байрам”ни нишонлаш жоиз, деб фатво берган бўлсалар ҳам. Яқинда янги йил эскилик сарқитига айланиб, фақат жоҳилларгина унинг маъносини тушуниб-тушунмай байрам қиладиган вақтлар ҳам келиб қолади иншаАллоҳ. Фақат ўзбек ҳукумати буни ё англамаяпти ё билиб туриб атай қиляпти. Аллоҳ байрам қилишни ҳаром қилган, мусулмонлар борган сари нишонлашдан воз кечаётган ушбу кунни байрам, дея эълон қилиш ҳукуматдагилар ва уни ҳалол қилиб берган имом-домлалар бўйнига улкан гуноҳ бўлиб тушяпти. Зеро, шариат ҳаётнинг барча соҳаси учун мукаммал ечимлар берди ва шу қаторда байрам кунларини ҳам аниқ қилиб қўйди. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо икки саҳиҳда ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

إن لكل قوم عيداً ، وإن عيدنا هذا اليوم

“Ҳар бир қавмнинг ўз ийд-байрами бор, бизнинг ийдимиз мана шу кун (ийдул фитр ва ийдул азҳо)дир”.

Хабар (kun.uz 11.12.2024й): Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиш ва бундай фаолиятни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилмоқда. 

Изоҳ: Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқованинг айтишича, бу жазо онлайн тарздаги ўқувларда қатнашаётган шахсларга ҳам тааллуқли бўлади. Бундай ўқувларда кимдир билиб, кимдир билмай қатнашади, деди у. Депутатлар қонун лойиҳасини савол бермасдан биринчи ўқишдаёқ қабул қилишди. Эътиборли томони, мазкур ўзгартириш Сурияда золим Асад режими қулатилиб, мусулмонлар ғалаба нашидасини сураётган бир вақтга тўғри келмоқда. Албатта, Суриядаги воқеалар мусулмон оламидаги барча диктатор режимларни хавотирга солмай қўймайди ва Мирзиёев режими ҳам бундан мустасно эмас. Чунки ушбу режим ҳам ўзидан аввалги режим изидан бориб Исломий қадриятларга қарши чиқяпти ва холис мўмин-мусулмонларга зулм-зўравонликларни давом эттиряпти. Булар жумласига, аввалги режим даврида 20 йиллаб қамоқларда умрлари ўтган собиқ сиёсий маҳкумларни қайта ҳибсга олиш ва узоқ муддатга қамоққа ҳукм қилишларни қўшиш мумкин. Бундан ташқари, бошқа соҳаларда ҳам халқнинг аҳволи йилдан йилга оғирлашиб боряпти. Суриядаги охирги воқеалар эса айни золим режимларнинг даври тугаётганининг аломати бўлса ажаб эмас. Бу даврнинг тугаши Иккинчи Рошид Халифалик давлатининг тонгги отаётгани белгиси иншаАллоҳ. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”.

Хабар (uzdiplomat 12.12.2024й): Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Ўзбекистон қазилмаларига энг кўп сармоя киритаётган давлат номини очиқламади.

Изоҳ: 12 декабр куни тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида жорий йилнинг ўтган даврида қилинган ишлар ва уларнинг натижасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда хорижий инвестициялар ҳақидаги саволга Стратегик ривожлантириш ва йирик инвестициялар бошқармаси бошлиғи Мақсуд Болибеков шундай жавоб берди: “Бугунги кунда тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида 60 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Уларни умумий қиймати 27 млрд доллардан ортиқ. Инвесторларга келадиган бўлсак, Хитой, Корея, Япония, Туркия, Россия ва бошқа давлатлар инвестициялари жалб қилинган”. Шунингдек, вазирлик матбуот котиби Ўзбекистон тоғ-кон саноатига асосан қайси давлатлар кўпроқ инвестиция киритаётгани бўйича маълумотлар очиқланмаслигини маълум қилди. Бу маълумотлар қаердан ҳам очиқлансин. Ахир улар очиқланадиган бўлса, кўпчиликда қатор саволлар туғилади. Кейин уларга ҳам жавоб беришга тўғри келади. Бироқ буларсиз ҳам тушуниш мумкинки, юртимиз бойликлари ўз эгаларига, яъни мана шу мусулмон халқимиз учун сарфланмай, талон-тарож бўлиб ётибди. Киритилган инвестициялар миқдори 27 млрд доллардан ортиқ эканлигининг ўзи буни тасдиқлаб турибди. Чунки инвесторлар бу маблағдан бир неча баробар кўпроғини фойда сифатида олиб чиқиб кетишади. Ишчи ўринлари яратилиши ҳам бир чалғитувчи гапдан бошқа нарса эмас. Ўйлаб кўринг, шу бойликлар ўзимизда қолса, қанча одамнинг эҳтиёжи таъминланиб, анави инвесторлар яратган иш ўринларидан бир неча юз баробар кўпроқ кишини иш билан таъминлаш мумкин бўлмасмиди?! Бир сўз билан айтганда, хорижий инвестиция деган нарса бойликларни ташиб кетишнинг замонавий ва қонуний йўлларидан биридир. Халифалик давлатида бунга асло йўл қўйилмайди, балки табиий ресурслар тасарруфи ва тақсимоти шаръий ҳукмга асосан тартибга солинади. Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдир”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

16.12.2024й

 

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Абдулмалик Ҳусийнинг яҳудий вужудига таҳдид қилишдан мақсади регионал қўллаб-қувватловга эришишдан бошқа нарса эмас

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Заворий қилган ишлар Умматнинг асл моҳиятини кўрсатди, унга қилинган суиқасд эса ҳукмдорлар разиллигини фош этди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/