Ҳалолликни кучайтириш бўйича ўтказилган семинарлардан фойда борми?
Ҳалолликни кучайтириш бўйича ўтказилган семинарлардан фойда борми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Жорий йилнинг 19 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари кредит, субсидия, ер ажратиш масаласида таъмагирлик қилаётгани танқид қилинган.
Мазкур йиғилиш ортидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ҳудудлар кесимида ҳоким ёрдамчиларини коррупцияга қарши кураш ва ҳалоллик бўйича махсус курсларда ўқитиш тизими йўлга қўйилди.
Бошқарув ва ижро органларидаги порахўрлик, халқ ва давлат мулкларини талон-тарож қилиш ва ёлғон ҳисобот бериш одатга айлангани мамлакатни кўплаб жиддий муаммоларга дучор қилмоқда. Иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви халқ ҳаётига ўз таъсирини ўтказиб, уни тобора оғирлаштирмоқда. Бу ҳолат ҳукуматга бўлган ишончсизликнинг ортишига, у эса сиёсий парокандаликка олиб келиши вақт масаласига айланди. Ҳукумат бу хатарни давлат ғазнасига тушадиган тушумларни орттириш билан енгишга уринмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Бош прокуратураси, ИИВ, ДХХ ва Миллий Гвардия таркибидаги коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашувчи департамент ва бошқармалар олдига жиддий талаблар қўйди. Улар қўллаган тадбирлар сезиларли натижа бермагач, Президентга бўйсунувчи “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги” таъсис этилди. Бу ҳам кутилган натижани бермагач, Мирзиёев парламентдан «ҳеч бўлмаса бир нечта соҳани олиб, коррупциясиз соҳа қилиб беринглар» деди. Бу талабдан кейин амалга оширилган барча чора-тадбирлар шуни кўрсатдики, масъул кишиларда ҳалол ишлаш кўникмасини пайдо қилмай туриб коррупцияни енгиб бўлмас экан. Шундан сўнг ҳоким ёрдамчилари 10 кунлик семинар машғулотларида ўқитилди. Давлат бу билан ишларнинг ўлчови ҳалол-ҳаром бўлиши кераклигини эътироф этди. Бироқ ҳалол ишлашнинг ўзига тарғиб қилиш билан бесамар ишга куч сарфлади. Боиси шуки, ҳар қандай масъул ёки ишчи ҳалол ишлаши учун аввало унда ҳалолга қаноатлантирадиган, ҳаромдан ҳазар қилдирадиган кучли Исломий эътиқод шаклланган бўлиши зарур. Яъни ҳалол-ҳаром амалларнинг ўлчови бўлиб, бу ўлчовни қабул қилишга ва уни маҳкам ушлашга инсонни ундайдиган омил Ислом ақидасидир. Бу ақида инсонда мустаҳкам шаклланган бўлсагина амалларида ҳалол-ҳаромга қаттиқ риоя қилади. Аммо жамият ва давлат тепасидаги раҳбар мутасаддиларнинг ҳалол-ҳаромга амал қилиши учун тузум Исломий бўлиши лозим. Чунки бу тоифа кишилар мафкура ва қонун ижрочилари ҳисобланади. Ўзбекистондаги тузум ғайриисломий бўлгани учун давлат ходимлари бу тузумни ҳимоя қилиш ва қонунларини ижро қилиш билан Исломдан табиий равишда узоқ бўлади. Шунинг учун бу давлатларда одамлар чексиз ҳокимият ва ҳисобсиз бойликларга эришиш учун мансабга интилишади. Бу исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Шунинг учун президент амалдорларни лавозимидан бўшатиш билан очиқдан-очиқ таҳдид қилади. Ўша ҳоким ўринбосарлари президентгача етиб борадиган катта пораларни лавозимга келиш учун сарфлаган бўлса, эндиликда энг катта порахўрнинг ҳалолликни кучайтириш ҳақидаги насиҳатларини қабул қилиши мумкинми?
Бундай тузумда Ислом дини фақат зарур бўлган ҳолатда сиёсий ва иқтисодий манфаатларни рўёбга чиқариш учунгина ҳукумат тарафидан қўлланиб турилади. Мисол учун, пора берган ҳам, олган ҳам дўзахда эканлигидан огоҳлантириб келган муборак ҳадисларни чиройли лавҳаларга тушуриб бутун мамлакат бўйлаб тарқатилади. Бу ишдан биргина мақсад порахўрликни камайтириш кўзланади.
Юқорида айтганимиздек, ҳукумат халқнинг охиратидан қайғургани учун эмас, балки ўзининг таянчи бўлган давлат хазинасини тўлдириш учун коррупцияга қарши курашмоқда. Бу билан чекланмай, янги газ ва олтин конларини очмоқда. Уйғоқ давлатлар олтин жамғараётган бир пайтда, Ўзбекистон олтин экспортини кескин оширмоқда. Бу иккиюзламачи демократик тузум ўзининг табиатига кўра давлат мансабдорларини очкўз мунофиққа, халқни эса қашшоққа айлантирди. Бу тузум халқнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш билан коррупцияни енгиш мумкин, деб ҳисоблайди. Аммо аҳолиси ўз ҳуқуқларини яхши билган демократик давлатларда коррупция даражаси буткул пасаймади. Шунга кўра айтиш мумкинки, инсонлар ўйлаб топган қонунлар халқларни бошқарар экан коррупция гуллаб яшнайверади. Бутун дунё қарши курашаётган Исломнинг коррупцияга берган ечимларини унинг ғанимлари қабул қилаётганининг ўзи Исломнинг муваффақиятига, унинг ҳаётийлиги ва сиёсийлигига яққол далилдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
22.07.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми