Америка Дарфур минтақасини ажратиш режасини тезлаштирмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка Дарфур минтақасини ажратиш режасини тезлаштирмоқда
Давлат бирлигини тақдирий масала даражасига кўтаришдан бошқа қутулиш йўли йўқ
Трамп маъмурияти 2025 йил январ ойида ҳокимиятга келганидан сўнг Судан масаласига етакчилик қила бошлади. Шу вақтдан бери у Судандаги ҳарбий ва сиёсий жараёнларга раҳбарлик қилиб, айниқса, Дарфур минтақасини ажратиб ташлаш йўналишини жадаллаштирмоқда. 2025 йил 26 март, чоршанба куни армия Хартумни қайта эгаллади. Ўша пайтда Бурҳон республика саройидан «Хартум озод этилди, иш тамом», деб эълон қилди. Бу воқеадан кейин ҳарбий ҳаракатлар янада кучайди ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари Судан маркази – Жазира, Сеннар, Оқ Нил ва Мовий Нил вилоятларидан – бутунлай чиқариб ташланди. Натижада улар фақат Дарфурга туташган Кордофан вилоятининг айрим ҳудудлари ва бутун Дарфур устидан назоратини мустаҳкамлади. Бироқ бир йилдан ортиқ қамалда турган Фошир шаҳрининг бир қисми бу ҳолатдан мустасно бўлиб қолмоқда. Ҳозирги воқелик шундан иборатки, армия мамлакатнинг шимолий, марказий ва шарқий ҳудудларини назорат қилмоқда, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари эса Дарфур ва Кордофаннинг бир қисми устидан ҳукмронлик қиляпти. Бу эса амалда Дарфур вилоятини Судандан ажратишга замин тайёрламоқда ҳамда гўё мамлакат ичида азалдан икки алоҳида сиёсий вужуд мавжуддек кўрсатилмоқда.
Фошир шаҳри қамалини ёриб кириш ва энг заиф аҳволда қолган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини бутунлай йўқ қилиш мақсадида ҳарбий қисмлар ҳаракатлантирилгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. 2025 йил 19 апрел куни «Қудс Арабий» нашри бу ҳақда қуйидагича ёзган: «Сўнгги жанговар воқеалардан маълум бўлишича, армия ва қўшма кучларнинг йирик қисмлари Судан шимолидаги Дубба шаҳридан йўлга чиқиб, Фошир қамалини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бир вақтда, айни кучларга тегишли бошқа бўлинмалар Кордофан вилоятида фронтни кенгайтириб, шаҳарга бошқа йўналишдан илгарилаш жараёнида қатор ғалабаларни қўлга киритди». Бироқ бу ҳаракат амалга ошмади. Аксинча, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари Кордофан ҳудудида ўз таъсирини кучайтириб, стратегик аҳамиятга эга Абяз шаҳрини нишонга олганини маълум қилди.
Сиёсий жараёнларга назар ташлар эканмиз, эътиборга молик асосий воқеа шундаки, 2025 йил 26 июл, шанба куни Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари Жанубий Дарфур пойтахти Ниёла шаҳрида параллел ҳукумат тузилганини эълон қилди. Шу йўлда суверен кенгаш, вазирлар маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлари тайинланди. Ушбу қадам мамлакатни парчалаш жараёнини янада кучайтириш ҳамда Дарфур минтақасини ажратиб олиш йўлида ташлангани аниқ кўриниб турибди. Шунингдек, сиёсий майдонда ирқчиликка асосланган чақириқлар, ҳар куни минтақавий, қабилавий ва маҳаллий асосда қуролли тўдалар тузиш, ҳокимиятни ирқчилик асосида тақсимланадиган улушларга айлантириш каби хатти-ҳаракатлар олдимизда мукаммал бир режани очиб бермоқда. Бу режа Судандаги қолган бирлик ва яхлитликни ҳам йўққа чиқариб, мамлакатни батамом парчалашга қаратилган. Бу хатарли режа аввало Дарфурни ажратишдан бошланмоқда.
Америка бугунги кунда Дарфур минтақасини ажратишда худди Жанубий Суданни бўлиб ташлашда қўллаган услубини такрорламоқда. Чунки бу ерда қуролли гуруҳлар мероси ҳали ҳам мавжуд. Бу мерос эса ўз вақтида инглизлар ва европаликлар томонидан Суданни бўлиб ташлаш амалиётига замин яратиш учун қолдирилган эди. Давлатга қарши қуролли қўзғолонларни қўзғатиш, зулмлар ҳақида сўз юритиш, четлатилганлик ҳақидаги даъволар, ижтимоий ғазаб уйғотиш, ҳокимият ва бойликни минтақавий ҳамда ирқий талаблар асосида бўлиб бериш, буларнинг барчаси ана шу меросни амалга ошириш йўлидаги қадамлар бўлиб келди. Бу жараён худди Америка Жанубий Суданни бўлиб ташлашда йўл тутган усулга ўхшайди. Ўшанда Америка Жон Гаранг ва унинг одамларини инглиз ва европаликлар тузган қўзғолончи гуруҳларнинг бошига қўйган ва уларни йиллар давомида давлатга қарши қуролли исёнга етаклаган эди. Энди эса Америка худди шу манзарани Дарфурда такрорламоқда: ўзининг эркатойи бўлган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини бу минтақадаги қуролли ҳаракатлар бошига қўйиб, Дарфурни ўз одамлари орқали ажратиб олишга уринмоқда. Бу сафар у ишни инглиз ва европаликларнинг одамлари орқали эмас, балки ўзининг тўғридан-тўғри таъсири остидаги кучлар билан амалга оширмоқчи. Аниқки, аввалда инглиз ва европаликлар Американинг одамларидан бири Умар Баширга қарши қўзғолон уюштирган эдилар.
Судандан унинг жанубини ажратиб ташлаган давлат Америка эканига асло шубҳа йўқ. Бу ҳақда Умар Башир 2012 йил январ ойида Хартумда ўтказилган матбуот анжуманида очиқ баёнот бериб, жумладан бундай деган эди: «Суданни бўлиб ташлаш ортида Америка турди. Бу билан у нефтдаги манфаатларини таъминлаб олди ва мамлакатни заифлаштирди». Ҳатто 2017 йил 25 ноябр куни Россиянинг «Спутник» агентлигига берган интервьюсида у бундан ҳам кўпроқ маълумотни ошкор қилди: «Бизда Американинг Суданни бешта давлатга бўлиб ташлашга интилаётгани ҳақида маълумотлар бор. Америка эса сўнгги пайтларда ёлғиз ҳукмронлик қилиб, араб дунёсини вайрон этди».
Дарҳақиқат, Америка Яқин Шарқ минтақасини қайта шакллантириш ва қайта яратиш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Бу иш «Қонли чегаралар харитаси» асосида амалга оширилмоқда. Унга яҳудий разведкачиси Бернард Луиснинг ғояларидан илҳомланган нафақадаги генерал Ралф Питерс асос солган. Луис бўлинган мусулмон мамлакатларини янада майдалаш ва бўлиб ташланганларини янада кўпроқ парчалаш режаси билан «Яқин Шарқни бўлиб ташлашнинг асосий меъмори» сифатида ном олган. Унинг даъвосича, Сайкс–Пико шартномаси ва унга ўхшаш бошқа чегаралар манфаатпараст европаликлар томонидан чизилган, уларни «тўғрилаш» зарур. Бу «тўғрилаш»ни амалга ошириш учун эса юз минглаб одамларнинг қони тўкилиши керак, шундагина ҳозирги миллий давлатлар парчаланиб, улардан янги-янги давлатлар туғилиб кўпайиши мумкин. Бу фикрлар Луиснинг янги хариталар билан бирга келтирилган мақоласида ёзилган бўлиб, АҚШ Қуролли кучлари журнали (Armed Forces)нинг 2006 йил июл сонида эълон қилинган. Шунингдек, Дарфурни ажратиш ғоясини икки ҳукумат тузиш орқали тарғиб қилиш учун АҚШ Тинчлик институти 2024 йил апрелда Найробида семинар ўтказди. Унда урушга қарши сиёсий ва фуқаролик кучлари ҳам қатнашди. Институт семинар якунида, Суданда икки ҳукуматнинг мавжудлиги жанг шиддатини пасайтириб, музокаралар столига йўл очади, деган хулосага келди. (Шарқул Авсат, 2025 йил 4 август).
Эй, Судан аҳли!
Жанубий Суданни сиздан ажратиб олган Америка энди навбатдаги ўлжаси сифатида Дарфурга қўл чўзмоқда. Агар сиз бу масалада ҳам ўша пайтдагидек сукут сақлаб, Жанубий Судан бўйича тутган ўша позицияда қолсангиз, Американинг режаси албатта амалга ошади: Судан бешта бўлакка бўлиниб, унинг чегаралари сиз ва фарзандларингизнинг қони билан чизилади. Бу эса дунёда ҳам, охиратда ҳам очиқ-ойдин ҳалокат ва зиёндан ўзга нарса эмас.
Огоҳ бўлинг ва ҳеч қачон унутманг: ҳар бир халқ ва ҳар бир миллатнинг тақдирий масалалари бўлади! Бундай масалаларда ё ҳаёт йўлини танланади, ёки ўлим йўлини. Эй Судан аҳли! Сиз мусулмонларсиз, «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад ﷺ Аллоҳнинг Росулидир» деб шаҳодат бергансиз. Ислом ақидаси эса сиз учун бу тақдирий масалаларни аниқ белгилаб қўйган. Улар ҳақида ягона чора мавжуд: ё Ислом ақидаси соясида ҳаёт кечириш ёки шу йўлда ўлим топиш. Ана шу тақдирий масалалардан бири Умматнинг бирлиги ва давлатнинг бирлиги масаласидир. Шариат бу масалани ҳам, уни ҳал этиш йўлини ҳам очиқ-ойдин белгилаб қўйган.
Бу ҳақиқат икки масалада яққол намоён бўлади: биринчиси, халифаларнинг кўпайиб кетиши масаласи. Иккинчиси, исёнчилар масаласи. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«وَمَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ فَلْيُطِعْهُ إِنْ اسْتَطَاعَ، فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الْآخَرِ»
«Ким бирорта имом-халифага байъат қилиб, қўлини сиқиб, унга қалби мевасини берса, қодир бўлганча унга итоат қилсин. Агар бошқа бир киши келиб, имомликни талашса, у ҳолда унинг бўйнига уринглар». Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»
«Агар икки халифага байъат қилинса, улардан иккинчисини ўлдиринглар». Урфажа бундай дейди: Мен Росулуллоҳ ﷺдан бундай сўзларни эшитгандим:
«مَنْ أَتَاكُمْ وَأَمْرُكُمْ جَمِيعٌ عَلَى رَجُلٍ وَاحِدٍ يُرِيدُ أَنْ يَشُقَّ عَصَاكُمْ أَوْ يُفَرِّقَ جَمَاعَتَكُمْ فَاقْتُلُوهُ»
«Кимда-ким бошқарувингиз битта раҳбар қўлида турган пайтда келиб, сафингизни бузмоқчи ёки жамоатингизни бўлмоқчи бўлса, уни ўлдиринглар». Шу тариқа Росулуллоҳ ﷺ Уммат ва давлат бирлигини тақдирий масалага айлантирдилар. Жамоатни парчалаш қатъиян ман қилинди ва бу ишга уринган ёки қилган ишидан қайтишни истамаган ҳар қандай шахсни ўлдириш амр этилди.
Исёнчилар борасида эса Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَإِن طَآئِفَتَانِ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٱقۡتَتَلُواْ فَأَصۡلِحُواْ بَيۡنَهُمَاۖ فَإِنۢ بَغَتۡ إِحۡدَىٰهُمَا عَلَى ٱلۡأُخۡرَىٰ فَقَٰتِلُواْ ٱلَّتِي تَبۡغِي حَتَّىٰ تَفِيٓءَ إِلَىٰٓ أَمۡرِ ٱللَّهِۚ فَإِن فَآءَتۡ فَأَصۡلِحُواْ بَيۡنَهُمَا بِٱلۡعَدۡلِ وَأَقۡسِطُوٓاْۖ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُقۡسِطِينَ﴾
«(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) уришиб қолсалар, дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича, сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан уришинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. Адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилгувчиларни яхши кўради» [Ҳужурот 9]
Шу боис кимнинг мусулмонлар имоми экани, яъни халифа экани исботланса, унга қарши чиқиш ҳаром ҳисобланади. Чунки унга қарши чиқиш мусулмонларнинг бирлигини парчалайди, қон тўкилишга ва мол-дунёнинг йўқотилишига олиб келади. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«مَنْ خَرَجَ عَلَى أُمَّتِي وَهُمْ جَمِيعٌ فَاقْتُلُوهُ كَائِناً مَنْ كَانَ»
«Умматим бирлашган ҳолда турган пайтда, кимда-ким унга қарши чиқса – ким бўлишидан қатъий назар – уни ўлдиринглар». Шундай қилиб, имомга қарши чиққанлар исёнчи ҳисобланади. Аввало улар тавба қилишга ва ҳақ йўлга қайтишга даъват этилади, улардаги шубҳалар бартараф қилинади. Агар шундан кейин ҳам ўз йўлларида қатъий туриб олсалар, уларга қарши жанг олиб борилади.
Давлатнинг кўп бўлиши ман этилгани, унга қарши чиқиш тақиқлангани ва Уммат бирлигини бузиш қатъиян ҳаром қилингани сабабли, давлат бирлиги ҳам, Уммат бирлиги ҳам мусулмонлар учун ҳаётий ва тақдирий масалалардан ҳисобланади. Зеро, Шореъ Субҳанаҳу ва Таоло унга нисбатан чорани ҳаёт ёки мамот масаласи деб белгилади. Шу ишни қилган кимса ё тавба қилиб қайтиши, ёки ўлдирилиши лозим. Мусулмонлар бу ҳукмни аллақачон татбиқ қилиб, уни энг улуғ ва энг хавфли ишлардан деб билганлар. Бу масалада ҳар бир мусулмон – ким бўлишидан қатъи назар – заррача ҳам эътиборсизлик қилмаган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳукми мана шундай. Бас, мунофиқлар ва малайларни бу амаллардан тийиб қўйинг, Американинг Судандан Дарфурни ажратиш режасини барбод этинг! Балки шунда Холиқ ва Раззоқ эгангиз ризосини топарсиз, фарзандларингизнинг қони тўкилишини тўхтатарсиз ва юртингизни парчалашга қаратилган режаларни барбод этарсиз.
Эй Судан аҳли!
Бугун олдингизда тарихий аҳамиятга эга ҳал қилувчи лаҳза турибди. Бир тану бир жон бўлиб оёққа туринг ва бу маккорона режани барбод этинг! Сиз бунга қодирсиз, аммо бунинг шарти – У Зотдан ёрдам сўрашингиз, фақат Унга ҳақ-рост таваккал қилишингиз ҳамда кофир Ғарб, унинг малайлари ва мунофиқлари томонидан тортиб олинган ҳукмронликни қайтариб олиб беришларини куч-қудрат соҳиблари бўлган холис фарзандларингиздан талаб қилишингиздир. Бу иш фақат уларнинг Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериши билан амалга ошади. Чунки кофир Ғарбнинг маккорона режалари, усуллари ва одамларини онгли равишда англай олаётган ҳам, Исломнинг буюк мабдасини ҳаёт низоми сифатида идрок эта олаётган ҳам айнан Ҳизб ут-Таҳрирдир. Шундай экан, Аллоҳга итоат этиш ва икки дунё саодатига эришиш учун қўзғалинг, эй мусулмонлар! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрир 18 Сафар 1447ҳ
Судан вилояти 12 август 2025м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми