| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ансор ва Муҳожирлар – кечаги шон-шараф ва бугунги масъулият

Ансор ва Муҳожирлар – кечаги шон-шараф ва бугунги масъулият

By htadmin
18.02.2026
180
0
Share:

Ансор ва Муҳожирлар – кечаги шон-шараф ва бугунги масъулият

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инсоният тарихида шундай лаҳзалар бўладики, улар замон оқимини бутунлай ўзгартириб юборади. Бундан ўн тўрт аср муқаддам Мадина тупроғида икки тоифа буюк инсонлар учрашди: бири иймони учун боридан кечган Муҳожирлар, иккинчиси эса бу иймонга ўз уйини, жонини ва борлиғини қалқон қилган Ансорлар эди. Улар шунчаки дўст ёки ҳамфикр эмас, балки Аллоҳнинг Ердаги нусратини воқеликка айлантирган, тарих йўналишини ўзгартириб юборган “Илоҳий бино”нинг икки мустаҳкам устуни эдилар. Муҳожирлар – Макканинг жазирама иссиғида занжирбанд қилинган, аммо руҳи ҳеч қачон бўйсундирилмаган зотлар бўлиб, улар ҳақ йўлда нафақат мол-мулкини, балки қавму-қариндоши ва суюкли юртини ҳам бир лаҳзада фидо қилдилар. Ансорлар эса – Ясриб(Мадина)нинг олийжаноб ва жасур ўғлонлари бўлиб, улар Расулуллоҳ ﷺ ва муҳожирларни бутун дунёга қарши туриш эвазига бўлса-да, Ислом байроғини баланд кўтаришга ва бу йўлда қон тўкишга қасам ичдилар.

Бу икки тоифанинг мафкуравий ва сиёсий бирлашиши натижасида тарихда илк бор Ислом Давлати қад ростлади. Муҳожирларнинг йиллар давомида шаклланган сабри ва юксак бошқарув салоҳияти Ансорларнинг моддий қуввати ва нусрати билан шундай жипслашдики, бу бирлик Исломнинг дунёга ёйилишида энг асосий тамал тоши бўлиб хизмат қилди. Айнан ушбу зотларнинг елкаларида Ислом нури Мадина чегараларидан шиддат билан чиқиб, ўша даврнинг энг қудратли салтанатлари бўлмиш Форс ва Римнинг зулматларини парчалаб ташлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда уларни шарафлаб шундай марҳамат қилади:

وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُم بِإِحْسَانٍ رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

– “Исломга биринчи бўлиб кирган илк муҳожирлар ва ансорлар ҳамда уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлардан Аллоҳ рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Аллоҳ улар учун остидан анҳорлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Ана ўша буюк ютуқдир”. (Тавба:100)

Пайғамбаримиз ﷺ эса Ансорларга бўлган чексиз муҳаббатларини ифодалаб: “Агар одамлар бир водийдан юрсалар-у, Ансорлар бошқа бир водийдан юрсалар, мен, албатта, Ансорларнинг водийсини танлаган бўлардим”, – дея марҳамат қилдилар. Бироқ бу шонли зафарларга олиб борган йўл гуллар билан тўшалган эмас, балки қон, кўз ёши ва мисли кўрилмаган машаққатларга тўла эди. Муҳожирлар Маккада уч йиллик қамал ва очликни, яқинларининг қийноқлари ва таҳқирларини бошдан кечирдилар. Улар ўз уйларидан қувилганда нафақат бойликларини, балки юракларининг бир парчасини ҳам қолдириб, номаълумлик сари ҳижрат қилдилар. Ансорлар эса бу нусрат йўлини танлаш билан бутун араб қабилаларининг адоватини ва тинимсиз урушлар хавфини ўз зиммаларига олдилар. Уларнинг йўли Шиъб Абу Толибдаги (Маккадаги икки тоғ оралиғидаги тор дара (водий) бўлиб, Ислом тарихида мусулмонларнинг мисли кўрилмаган сабот ва матонати рамзи бўлиб қолган жойдир) очликдан тортиб, Уҳуд ва Аҳзобдаги қаттиқ синовларгача чўзилган эди. Аммо уларнинг бирортаси на чекинди, на шубҳага берилди.

Бугун биз – Умматнинг заифлашган ва парчаланган фарзандлари – ушбу тарихга шунчаки “ажойиб ўтмиш” ёки “гўзал хотира” сифатида қарашга асло ҳаққимиз йўқ. Чунки бугун ҳам Умматнинг аҳволи худди ўша ҳижратдан олдинги даврдагидек оғир ва таҳликалидир. Мусулмон ўлкалари мустамлакачилар томонидан чизилган сунъий чегаралар билан бўлиб ташланган, бойликларимиз талон-тарож қилинмоқда, ақидамиз ва шахсиятимиз тинимсиз ҳужум остида қолмоқда. Мана шундай бир шароитда бизнинг олдимизда турган масъулият худди саҳобаларнинг зиммасидагидек улкандир. Ҳар бир мусулмон бугун ўз иймони олдида жиддий танлов қилиши шарт. Бугунги кунда учинчи йўл йўқ – биз ё тарихдагидек Муҳожир ёки Ансор бўламиз!

Расулуллоҳ ﷺ: “Муҳожир – Аллоҳ қайтарган (тақиқлаган) нарсалардан ҳижрат қилган (уларни тарк этган) кишидир”, – дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти). Демак, Муҳожир бўлиш бугунги ботил низомларни, нафс кишанларини, Ғарб тиқиштираётган бегона мафкураларни бутунлай тарк этиб, Исломнинг асл ҳаёт тизимига, унинг давлат ва адолат қонунларига мафкуравий ва амалий ҳижрат қилишдир. Ансор бўлиш эса, Ислом даъватини кўтариб чиқаётганларга, уни қайта тиклаш йўлида фидокорлик қилаётганларга чин дилдан ёрдам бериш, бор имкониятни Ислом давлатини қайта барпо этиш йўлида сафарбар қилишдир.

Айнан мана шу улуғ вазифани англаб етган ва Умматнинг тарихий шарафини қайта тиклаш йўлида фидокорона ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий жамоаси бугунги куннинг “Муҳожир ва Ансорлари”ни бир сафга, ягона мақсад атрофида жипслаштиришга интилмоқда. Бугунги тарқоқлик ва хорликка қарши туришнинг ягона йўли – мана шундай мафкуравий ва сиёсий уюшма атрофида бирлашиб, битта танадек ҳаракат қилишдир. Жамоага қўшилиш шунчаки бир гуруҳга аъзо бўлиш эмас, балки Ислом умматининг бошига келган мусибатларни даф қилиш ва Аллоҳнинг фарзини адо этиш учун бир сафга тизилишдир. Ушбу уюшма Пайғамбаримиз ﷺнинг тарих ва келажак ҳақидаги башоратларига тўлиқ иймон келтирган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилган эдилар:

“Орангизда Аллоҳ хоҳлаганича Пайғамбарлик бўлади… сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади… сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади… сўнгра золим подшоҳлик бўлади… Сўнгра яна Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ХАЛИФАЛИК бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).

Мана шу ҳадиси шарифда башорат қилинган иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари улкан тўсиқларга, золимларнинг таъқибларига, қамоқ ва мисли кўрилмаган қийноқларга рўбарў келмоқдалар. Худди илк мусулмонлар каби, улар ҳам туҳматларга қолишмоқда ва ўз юртларидан қувилмоқдалар. Аммо бу қийинчиликлар уларни заифлаштириш ўрнига, иймонларини янада мустаҳкамламоқда. Уюшма Ислом оламининг ҳар бир нуқтасида фикрий ва сиёсий кураш майдонига чиқиб, мусулмонларнинг онгини ботил фикрлардан тозалаш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта тиклаш йўлида тиним билмай ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда ушбу уюшма атрофида жипслашиш нафақат сиёсий зарурат, балки Умматни хорликдан қутқариш ҳамда Аллоҳнинг фарзини адо этиш учун энг тўғри ва ягона нажот йўлидир.

Тарих худди аввалгидек такрорланмоқда ва бугунги кунда Умматнинг дардига, унинг хорлигига ва Ислом аҳкомларининг оёқости қилинишига бепарво бўлиш шунчаки сусткашлик эмас, балки улкан гуноҳдир. Ўша пайтда бетараф қолганлар ва ўз дунёси билан овора бўлганлар тарих қаърида ном-нишонсиз унутилиб кетди, аммо Ансор ва Муҳожирлар Жаннат башорати ва инсониятнинг эҳтироми билан мангуликка муҳрландилар. Бугун Ислом Давлатини қайта тиклаш ва Ислом нурини яна оламга ёйиш масъулияти ҳар биримизнинг бўйнимизда турибди. Муҳожир ва Ансорлар Исломнинг илк пойдевори бўлишган бўлса, биз унинг қайта қад ростлаши учун елкадош бўлмоғимиз вожибдир. Бизнинг вазифамиз – мана шу ҳақ йўлдаги жамоа атрофида жипслашиб, замоннинг Ансорлари ва Муҳожирларига айланишдир. Сиз ким бўлишни танладингиз? Вақт кутиб турмайди ва биз ё ушбу сафга қўшилиб азизликка эришамиз ёки бепарволик ботқоғида қолиб, келажак авлодлар ва Аллоҳнинг ҳузурида хорликка маҳкум бўламиз. Зеро, бугунги Ислом ва мазлум Уммат айнан мана шу уюшма атрофида жипслашган содиқ Муҳожирларни ва фидокор Ансорларни интизорлик билан кутмоқда. Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ آوَوا وَّنَصَرُوا أُولَٰئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا ۚ لَّهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

– “Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилганлар ҳамда (муҳожирларга) жой бериб, нусрат-ёрдам берганлар – айнан ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир”.  (Анфол:74)

 

Салоҳиддин

19.02.2026й

TagsАнсор ва муҳожирлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Made in Uzbekistan: АҚШ билан савдо ортида асосан қайси томоннинг манфаати устувор?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Маккаи Мукаррама ҳужжати» зараркунандаларнинг зарарли ҳужжатидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/