| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ғарбга талпинаверманг, зеро унинг сарқитлари аллақачон уйингиз тўрида!

Ғарбга талпинаверманг, зеро унинг сарқитлари аллақачон уйингиз тўрида!

By htadmin
20.05.2024
837
0
Share:

Ғарбга талпинаверманг, зеро унинг сарқитлари аллақачон уйингиз тўрида!

بسم الله الرحمن الرحيم

      “Душманимнинг душмани менинг дўстимдир” деган ибора халқимиз табиатига сингдирилди. Шу боис, юртимиздаги ноҳақлик, талон-тарож, коррупция, етишмовчиликдан тўйган халқимизнинг дардидан сўзловчи бирор покиза минбар топилмагач, ғарбпараст блогер ва сиёсий шарҳловчилар золим сиёсатга қарши гапириб, халқимизга гўё “дўст” кўриндилар. Оламлар Роббиси юборган Шариатни ўрганиш ва ўргатиш қисувга олинди, аммо ҳукуматга ёлланган имомлар эса эл дардига малҳам бўлолмади. Динимизни четдан ўрганиш ҳам таъқиб остига олингач, майдонга Ғарбнинг турмуш тарзи ва динга нисбатан эркинлик беришидан сўзловчи мусулмон кўринишидаги демократ блогерларни кўрсатув ва чиқишлари жонланиб кетди. Маълумки, дунё ҳаётининг ҳақиқатини ўрганишга талпинишни инсондан суғуриб ташлаб бўлмайди. Халқимиздаги бу танпинишдан фойдаланиб, Ғарб сақофати, дунёқараши, иш-амалларни ўлчов мезонларини динга омуҳта қилиб тақдим қилувчи демократчилар жидду жаҳд билан ишга тушдилар. Улар ҳар бир чиқишларида юртимиздаги оғриқли муаммоларни ёритиб, хулоса қисмида эса Ғарб давлатларида бундай муаммо йўқлигидан сайраб кетдилар. Тўғри, Ўзбекистонда халқдаги муаммо ўша демократлар айтганидан ҳам баттарлашди. Қолаверса, юрт устига халқпарвар соғлом раҳбар келмади, келмайди ҳам. Чунки Ғарбдаги капиталистлар учун юртимизда шундай кишини тургани маъқул. Айтадилар-ку, “така бўлсин сут берсин” деб. Бугунги раҳбар “сут” беришда Америка ва Ғарбни, ўрисни ва Хитойни ҳам хафа қилмайди. Уларга шундай, ўз халқи учун қайғуриш табиатига бегона кишилар лозим. Ва ер ости ва усти бойликларини – олтин, газ, уран кабиларни кейинги авлод ҳаққига қўшиб мустамлакачиларга тортиқ қилишга қодир президент туриши манфаатлироқдир. Бу борада Марказий Осиё давлатчалари раҳбарлари садоқатли қуллар мусобақасидалар. Ғарбнинг миллиардлаб бераётган “ёрдам” пулларига келсак, бу маблағлар халқимиз зиммасига тушаётган қуллик занжирларидир. Демократик дунёқарашни ёйиш уларнинг асосий мақсадларидан биридир. Шу боис афсуслар бўлсинки, улардан оқиб келаётган инвестиция ва ёрдам пулларига қўшилиб бузуқлик ва ёт урфлар кириб келмоқда. Ислом ақидасини тушуниш  хиралашгач, омма зеҳниятига жирканч иллатлар сингдирилмоқда. Кеча қимордан ҳазар қилинган юртда бугун унга рухсат берилди. Аввалда ҳимояси эрларга вожиб қилинган аёллар “ҳуқуқ”лари давлат тарафидан “ҳимояланиб” оилада эркаклар ўрни йўқотилди. Ўқув масканларидаги ўғил-қиз аралаш таълим устига жинсий таълимни ҳам киритишга уринилди ва ҳатто қизларимизни бокиралиги маломат қилина бошланди. Боболар даврида эъзозда бўлган падар-волидалар бугунда қариялар уйига жўнатилмоқда. Умрининг қирқ ёшида набиралар қуршовида ўтирган оналар турмушсиз қаримоқдалар… Буларнинг барчаси Аллоҳнинг юборган эзгулик ақидасини ўрнига сингдириб келинаётган капитализм ақидасининг таъсиридир.

      Хўш, бу капиталистлар қисқа юз йилда нимага эришдиларки, улар кетидан халқимизни анави блогерлар жидду жаҳд билан еталамоқдалар?! Айни дамда Оврўпада яшаётганим учун кўрганларимни ва маҳаллий матбуотлардаги статистик маълумотларни тақдим қилганим маъқул. Масалан биргина Германия аҳолисининг 73 фоизи ёлғизликда дунё ҳаётини тарк этмоқда. Яъни ўлган пайтда уни сўнгги манзилга элтувчиси йўқ. Ундайларни жасади қабрга эга бўлолмайди. Кремация (жасадни ёқиш) орқали бир ҳовуч кукуни кўмилади. Чунки қабрга эга бўлиш учун жасаднинг яқинларини талабига қараб 8000 евродан 20 000 еврогача тўланиши лозим. Шундагина жасад беш йилдан йигирма йилгача ўз қабрида қолиши мумкин. Кейин эса яқинлари тарафидан жасаднинг қабр муддати узайтирилишига ариза берилмаса, ўша қабр янги буюртмачига сотилиши мумкин. Капитализмнинг табиати шундай, унда ҳаётдаги барча иш-амаллар фойда-зарарга асосан ўлчанади. Ҳатто инсоннинг ўлигидан ҳам пул қилаётганига нима дейсиз?! Яқинда Германиянинг Хемнитц шаҳрида 70 ёшли нафақахўрнинг ўлган жасадини орадан бир ярим йил ўтгач ўз квартирасидан топишди. Ушбу ҳодисанинг гувоҳи бўлган тозалов бўлими ходими 44 ёшли Томас Кундни Германия газетасига берган хабарига  кўра: “Одамларнинг ёлғиз ўлиши кундалик ҳаётнинг  ачинарли қисмидир. Аммо бундай узоқ муддат вақт ақл бовар қилмас воқеадир. Бу одамнинг дўстлари, оиласи ва ҳатто танишлари ҳам йўқ эди”, – дейди Кунд. Бу Оврўпадаги минглаган жирканч ҳолатлардан биргинасидир. Шундан келиб чиқиб айтамизки, бугун Ғарбнинг етиб келган манзили шундай. Унда мусулмонларни хавасига арзирли нарсанинг ўзи йўқ. Чунки Ғарбга мойил бўлган блогерлар мақтовида ялтироқ кўринган Оврўпанинг ичи аллақачон чириб битди. Унга чорлаш, эркинликларга даъват қилиш эса чўлдаги саробни сув деб ишонтириш кабидир.

Азиз ўқувчи! Тўғри, ҳозирча жасадларимиз куйдирилиб кўзаларда кўмилаётгани йўқ. Аммо капиталистлар юртидаги казинолар, фоҳишахоналар, кўнгилочар ўйингоҳлар бугунда шаҳарларимизда қад кўтараётгани каби ва анҳорларимизда бадбўй ўлаксалар, ошхоналар, ҳаммомлар, ҳожатхоналар ахлатлари оқиши оддий ҳол бўлгани каби бу иллатлар ҳам эртага эшигимизни қоқишига шубҳа қилманг. Бу каби анҳорларимиз ифлосланувига Овўпанинг нима даҳли бор, дейишингиз мумкин. Гап шундаки, улар бепул сувларни яроқсиз қилиш режасини тузиб кейин тоза сувга нарх тайин қиладилар, ҳавони булғаб тоза ҳавога нарх айтадилар. Бу жараённи батафсил тушунтириш алоҳида масала. Бугун етиб келганимиз шуки, боболаримиздан қолган булоқлар тизгинланиб, сувларимизни пуллашлар, мўриларимиздан чиққан тутунга пул талаб қилишларига аллақачон кўникиб улгурдик.

Азиз ўқувчи! Ўз вақтида этакни ёпиб, капиталистлар етиб келган “сомонхона”дан юз ўгириб, Оламлар Роббисининг Шариатини озиқ тишларимиз билан тишлаб олмас эканмиз, нафақат бу қисқа дунёда, балки абадийликда ҳам тугалмас бахтсизликка рўбарў бўлиш хатари бордир. Бундан Аллоҳ сақласин!

Эй Роббимиз! Бизларни бирор дақиқа ўз ҳолимизга ташлаб қўйма! Аввалда барча ишларимизни энг олий мақомга олиб чиққан Динимизни қалбларимизда устувор қил. Умматни бир вужуд қилган Исломдан узоқлашиб, натижаси фақат ёлғизлик бўлган демократиядан бизларни узоқ қил! Уларнинг нафслари олиб келган тубанликдан юз буриб, том маънодаги азизликнинг кафолати бўлган Ислом Динимиз асосидаги Халифалик бошқарувини ҳаётга қайтишини насиб эт! Зеро, нафслар танлови – агар Аллоҳ раҳм қилмаса – ҳамиша залолатдир. Аллоҳ таоло дейди:

وَمَاۤ اُبَرِّئُ نَفۡسِىۡ‌ۚ اِنَّ النَّفۡسَ لَاَمَّارَةٌۢ بِالسُّوۡٓءِ اِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّىۡ اِنَّ رَبِّىۡ غَفُوۡرٌ رَّحِيۡمٌ

– “Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир”.                                               (Юсуф:52)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

20.05.2024й

TagsдунёқарашшариатҒарбҒарб сақофати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин Уммат армиялари озод этмоғи шарт бўлган муборак заминдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужудининг Марокашдаги дипломатик ваколатхонасида юз берган ишлар Уммат билан бу босқинчи давлат ўртасидаги тинчлик ҳаргиз амалга ошмайдиган эртак эканини кўрсатди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ Шомдаги Уммат қўзғолонига қарши курашишда давом этмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/