Асл эркак бўлишни Исломдан ўрганинг!

Асл эркак бўлишни Исломдан ўрганинг!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом Уммати тарихида мўмин эркак жасорат, мардлик, адолат, ор-номус, ғурур рамзи бўлиб келган. Бу борада ҳатто кофирлар ҳам уларга тан берганлар. Бизнинг мусулмон ота-боболаримиз асл эр киши қандай бўлиши керак бўлса, шундай бўлишга интилганлар, бу йўлда ҳатто азиз жонларини ҳам аямаганлар. Улар жанг майдонида душманлар оёқларини титратадиган, уларнинг энг қўрқинчли тушларига айланган мард ва жасур жангчи бўлганлар. Ҳукм ишларида бурч ва масъулиятни тушунадиган, адолатсизликка йўл қўймаслик ҳаракатида бўлган адолатли амирлар бўлганлар. Жамиятда хушхулқ, заифлардан ёрдамини аямайдиган, бировга ҳеч бир сабабсиз куч ишлатмайдиган, кўзларини бегона аёллардан тўсадиган мўмин сифатида гавдаланганлар. Оилада ўз қўл остидагиларга ғамхўр, меҳрибон, аҳли оиласини қизғонадиган, улар устидан ўзини масъул деб биладиган, қариндош-уруғчиликка эътиборли оила бошлиғи бўлганлар. Бир сўз билан айтганда, Исломда эр киши қандай бўлиши керак бўлса, у қандай сифатларга эга бўлиши керак бўлса, шундай бўлишга ҳаракат қилганлар. Чунки улар бу борада Исломдан бошқа нарсага мурожаат қилмаганлар, Ислом кўрсатмаларига асосланишни тўғри, деб билганлар. Ундан бошқача ўлчовларни умуман қабул қилмаганлар.
Лекин бугун ўлчовлар ўзгариб кетди. Эр кишининг қандай бўлиши лозимлиги борасидаги ўлчовлар ҳам шу жумладандир. Воқеликка қарайдиган бўлсак, мусулмонлар орасида эркак киши сифатланиши лозим бўлган сифатлар борасидаги баъзи ўлчовларнинг Исломга зид эканлигини кўриш мумкин. Масалан, баъзи кучли эркаклар заифларга зулм қилишни, яна баъзилари маст қилувчи ичимлик ичишни, қимор ўйнашни, аёллар билан ишқий муносабатда бўлишни, яна бошқалари безорилик, сўкиниб гапиришни эркакка хос сифат, деб ҳисоблайдилар. Жамиятда ҳатто шундай тушунча мавжудки, юқоридаги каби сифатларга эга бўлмаган эркаклар халқ тили билан айтганда “бўш”, “ландовур” деган иборалар билан аталадилар. Ёлғон гапирадиган, пора оладиган, муттаҳамчилик билан енгадиган, иккиюзламачилик қилишдан уялмайдиган, айш-ишратга берилган эркакларга ҳатто ҳавас кўзи билан қараладиган бўлиб қолинди. Хуллас исломий юртларда эр кишининг қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги тушунчалар мусулмонларнинг Исломдан узоқлашишлари баробарида ўзгариб борди. Ислом кўрсатмаларига эргашишга интилиш сусайиб боргани сари жамиятда эркакларнинг обрў-эътибори ва ўрни шунчалик пасайиб кетди.
Юқоридаги фикрларимиз билан бугун Ислом Уммати ичида эр кишилар қолмади, демоқчи эмасмиз. Ҳар қандай даврда бу уммат ичида ўзининг исломий тарбияси, ақл-заковати, мард-жасурлиги ва тақвоси билан ўрнак олишга арзийдиган асл эркаклар доимо етарли бўлган. Бу фикрларимиздан мурод шуки, агар мусулмон киши асл эркак қандай бўлиши кераклигини билмоқчи бўлса, у албатта ўзи эътиқод қилаётган Исломга мурожаат қилсин. Чунки барча муаммоларнинг тўғри ечими фақат Исломда, ечимни бошқа манбадан қидириш мусулмон учун ҳаромдир. Шунга кўра айтамизки, эркак мусулмонлар фақат Ислом билан жамиятдаги обрў-эътибор ва ўринларини қайта тиклашлари мумкин, акс ҳолда ҳозиргидан ҳам хунукроқ аҳволга тушиб қолишлари вақт масаласи бўлиб қолади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
23.08.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб