БАЙТУЛМОЛ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
БАЙТУЛМОЛ
Закот
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Закот
Закот моли байтулмолга қўйиладиган моллар турига киради. У бошқа турдаги моллардан йиғилиши, олинадиган миқдори ва сарфланиши жиҳатидан фарқ қилади. У фақат мусулмонларнинг молларидан олинади. Бошқаларникидан йиғилмайди. У умумий ўлпон эмас, муайян ибодат бўлиб, исломнинг бир рукни ҳисобланади. У мол бўлиши билан бирга уни адо қилиш намоз, рўза, ҳаж каби руҳий қийматни ҳам вужудга келтиради. Уни адо этиш мусулмоннинг гарданидаги фарзи айндир. У умматдан йиғиладиган бошқа моллар каби давлатнинг эҳтиёжлари, жамоанинг манфаатига қараб йиғилмайди. Эҳтиёж бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар байтулмолга берилиши шарт. Мусулмоннинг молига закот вожиб бўлганда, ундан соқит бўлмайди. Қарзлари ва эҳтиёжларидан ташқари моли нисобига етган мусулмонга закот вожибдир. У мусулмондан бошқага вожиб бўлмайди. Гўдакка ҳам, жиннига ҳам фарз. Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
أَلَا مَنْ وَلِيَ يَتِيمًا لَهُ مَالٌ، فَلْيَتَّجِرْ فِيهِ، وَلَا يَتْرُكْهُ حَتَّى تَأْكُلَهُ الصَّدَقَةُ
“Огоҳ бўлингларки, кимки, моли бор етимга васий бўлса, молини айлантириб турсин. Уни закот еб юборишига қўйиб бермасин” деганлар. Яъни закотга тўланавериб, моли йўқ бўлиб кетмасин, деганидир. Зеро, закот молнинг устига вожибдир. У жасадий эмас, молиявий ибодатдир.
Олинадиган закот миқдори аниқ бўлиб, камаймайди ҳам, кўпаймайди ҳам. Тилла, кумуш, тижорат молларидаги миқдори қирқдан бирдир. Закот нисоби етган молдан олинади. Нисоб икки юз дирҳам кумуш ёки йигирма мисқол олтин билан белгиланади. Тилланинг мисқоли – шаръий динорга тенг. Унинг вазни йигирма қийрот (карат), яъни 4,25 грамм. Шунга кўра, нисоб тилла билан ўлчанганда 85 грамм олтинга тўғри келади. Кумуш дирҳам эса 2,975 грамм. Демак, нисоб кумуш билан ўлчанганда 595 грамм кумушга тўғри келади. Мол нисобга етмаса, ундан ҳеч нарса олинмайди. Буғдой каби донлар, туя, сигир қўй каби чорваларнинг нисоби, миқдорини ва улардан қанча олиниши кераклигини фақиҳлар муфассал баён қилганлар.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
13.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ