| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Болаларни “ҳимоя қилиш” стратегияси оила институтига қарши ғарбча ҳужумдир

Болаларни “ҳимоя қилиш” стратегияси оила институтига қарши ғарбча ҳужумдир

By htadmin
27.12.2025
342
0
Share:

Болаларни “ҳимоя қилиш” стратегияси оила институтига қарши ғарбча ҳужумдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

17 декабр куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистонда 2026-2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланганини эълон қилди. Ушбу ҳужжат INSPIRE ва Pathfinding каби халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда профессионал тутинган оилалар институтини ривожлантириш ва ўқув-тарбия муассасаларини ёпиш кўзда тутилган.

“Бугунги кун мен ва жамоам учун алоҳида аҳамиятга эга. Президентимиз томонидан “2026-2030 йилларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат устида жамоамиз билан катта ва масъулиятли иш амалга оширилди. Болаларни ишончли тарзда ҳимоя қиладиган самарали тизимни шакллантириш мақсадида жаҳон тажрибаси ва энг илғор амалиётлар чуқур ўрганилди”, – дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.

“Мен учун энг аҳамиятли ўзгаришлардан бири, шубҳасиз, қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлардир. Тергов ва суд жараёнлари жабр кўрган бола учун қўрқув ёки оғриқ манбаига айланмаслиги керак. Бу кенг кўламли ислоҳотларнинг фақат бир қисми. Ушбу муҳим ва масъулиятли вазифани амалга оширишда ҳисса қўшган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамоасига ҳамда барча ҳамкорларимизга миннатдорлик билдираман”, – дейди Мирзиёева. (qalampir.uz)

Бироқ воқеликка теран назар ташланса, ёшларни заҳарлаш ва оила институтини емиришда Ғарбдан кўр-кўрона кўчиралаётган, аслида эса, ўзимизнинг исломий қадриятларимизга мутлақо зид бўлган мана шундай стратегиялар орқали  ҳукуматнинг ўзи бош-қош бўлаётгани яққол кўринади. Чунки, ушбу стратегия ниқоби остида кириб келаётган “Ювенал юстиция” тизимини Ғарбнинг ўз мутафаккирлари ва ҳуқуқшунослари (Child Protective Services — CPS) аллақачон “оилаларни парчаловчи машина” деб аташган. Нью-Йорк университети ҳуқуқ профессори Мартин Гуггенхайм таъкидлаганидек, болани оиласидан ажратиш унинг руҳиятида шундай чуқур жароҳат қолдирадики, буни ҳеч қандай “ижтимоий терапия” тўлдира олмайди. Болалар ҳуқуқларини ислоҳ қилиш миллий коалицияси ижрочи директори Ричард Векслер эса буни “Давлат томонидан амалга ошириладиган бола ўғрилиги” деб баҳолаган. Унинг фикрича, тизим кўпинча камбағалликни “беэътиборлик” билан адаштириб, оилаларга ёрдам бериш ўрнига болани тортиб олишни афзал кўради.

Стратегияда илгари сурилаётган “тутинган оилалар” (Foster Care) тизими Ғарбда энг кўп зўравонлик содир этиладиган соҳалардан бирига айланган. Гарвард университети тадқиқотлари шуни кўрсатадики, бундай оилаларга берилган болалар ўз биологик оилаларида қолганларга қараганда кўпроқ жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлишади. Аслида, бу тизим болаларни битта хавфдан қутқариш даъвоси билан йўлга қўйилиб, янада каттароқ тизимли хавфга ташлашдир. Аҳоли тадқиқотлари институти президенти Стивен Мошер бундай ёндашувларни “маданий империализм” деб атайди. Унинг фикрича, мақсад – анъанавий ва диний қадриятларни “инсон ҳуқуқлари” ниқоби остида йўқ қилиш ва оилани кучсизлантириш орқали жамиятни осон бошқариладиган бўлакларга бўлиб ташлашдир.

Ғарбдаги аҳвол шуни кўрсатадики, бу тизим болани шахс сифатида оиладан мустақил қилиш ва уни давлат “мулки”га айлантиришни кўзлайди. Машҳур психиатр ва мутафаккир Томас Сас огоҳлантирганидек, давлат тайинлаган психологлар кўпинча болаларни ота-оналарига қарши қайрайдиган ва уларга ёт ғояларни сингдирадиган “сиёсий агентлар” ролини ўйнайди.

Эндиликда эса мана шу бузуқ ва чириган тизим Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ижроси бевосита президент оиласи вакиллари томонидан назорат қилинмоқда.

Мусулмон халқимиз ҳокимият томонидан олиб борилаётган бу каби “ислоҳотлар”га асло бефарқ бўлмаслиги ва уларни қатъий инкор қилиши зарур. Зеро, Ғарбнинг бузуқ дунёқарашига асосланган тузум ва қонунларда ҳамда исломий қонун-қоидалар четга сурилган жамиятда ҳеч қачон ижобий ўзгаришлар рўй бермайди. Аксинча, инсон томонидан ўйлаб топилган бундай “стратегиялар” фақатгина фаҳш, ахлоқсизлик ва оилавий инқирозни бошлаб келади. Бундан ташқари, бундай ҳаракатлар Аллоҳ таолонинг ғазабини келтириши муқаррар. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай огоҳлантиради:

إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۚ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

– “Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганлар учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билади, сизлар билмассизлар”.                 (Нур:19)

Давлат томонидан тиқиштирилаётган бу “ҳимоя” ниқоби остидаги бузғунчиликка қарши ягона чора – Исломнинг мукаммал ижтиоий-оилавий низомига қайтишдир. Ислом фарзандлар ҳақида улар ҳали туғилмасданоқ ғамхўрлик қилади ва уларни то балоғатга етгунларича ишончли ҳимоя билан таъминлайди. Исломий бошқарув, яъни Халифаликда давлатнинг вазифаси оилаларни парчалаш эмас, балки уларни Аллоҳнинг шариати асосида мустаҳкамлаш ва фарзандларни тақво руҳида тарбиялаш учун шароит яратишдир.

Бинобарин, биз учун энг олий намуна ва дастур Пайғамбаримиз ﷺнинг суннатларидир. У зот: “Намозни мен қандай ўқиётганимни кўрган бўлсангиз, шундай ўқинглар”, – дея марҳамат қилиб, нафақат ибодатда, балки ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида, жумладан, фарзанд тарбиясида ҳам фақат ўзларидан ўрнак олишга буюрганлар. Ғарбнинг чириган дунёқарашига таяниб, халқни маънавий ҳалокатга етаклаётган ҳукуматнинг “ислоҳотлари” ҳеч қачон хайрли бўлмайди.

 

Салоҳиддин

27.12.2025й

 

TagsБолаларни “ҳимоя қилиш”оила институти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    2026 йилги Мюнхен хавфсизлик конференцияси: Вайрон бўлаётган халқаро тартиб ва янги мувозанатлар шаклланишининг оғриқли жараёни

  • МАҚОЛАЛАР

    Пайғамбаримизﷺ олиб келган Ислом татбиқини рўёбга чиқаришга ҳам у зотнинг шахсларини ҳимоя қилгандек эътиборли бўлинг!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Банданинг Аллоҳ Таоло ўрнига ўзини қонун чиқарувчи қилиб олишидек жирканч иш йўқ!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/