Дори-дармонлар нархи оширилишининг бекор қилиниши ёлғон ва адаштиришдир!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Дори-дармонлар нархи оширилишининг бекор қилиниши ёлғон ва адаштиришдир!
Биз осонгина адаштирса бўладиган гўл Уммат эмасмиз, ҳукумат ақлларимиз билан ўйнашаверадиган гўдаклар эмасмиз, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ, дея гувоҳлик берган бир Умматни қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириш билан алдаб бўлмайди асло!
2016 йил 26 ноябр шанба куни чиққан Хартум матбуотининг аксарида «дори-дармонлар нархининг навбатдаги оширилиши ҳукумат томонидан бекор қилингани ҳамда миллий кенгашнинг дори-дармонлар ва тиббий материаллар бўйича раисини ишдан бўшатгани» тўғрисидаги мақолалар нашр қилинди. Хўш, дори-дармонлар нархининг сунъий ошириш ҳақиқатдан ҳам тўхтатилгани ростми?! Бир мулозимни ишдан олиб, иккинчисини тайинлаш билан муаммо ечиладими?! Ёки бундан ҳукумат дори-дармонлар нархи оширилишини бекор қилди, деган нарсани кўрсатиш мақсад қилинганми?!
Айни саволлар жавоби ҳукуматнинг одамларни бундай адаштириш билан нимани кўзлаётганини фош этса, ажаб эмас. Гап шундаки, ҳукумат дори-дармонлар нархини оширишдан воз кечгани йўқ, аксинча, ошириш ҳануз давом этмоқда. Буни соғлиқни сақлаш вазири Абу Қирданинг 2016 йил 25 ноябрда вазирлик идорасида ўтказган фавқулодда матбуот конференциясидаги сўзлари тасдиқлаб турибди. У жумладан, бундай деди: «Дори-дармонлар нархининг оширилиши бекор қилинди ва миллий кенгаш раиси нарх-наволарга оид хатолари сабабли лавозимдан бўшатилди, келаси уч кун ичида дори-дармонлар нархи қайта кўриб чиқиб, янги рўйхат белгилаш бўйича комиссия тузилди, чунки дори-дармонлар нархи оширилиши лозим, бироқ бу рўйхатдагидек қайта кўриб чиқилиши лозим бўладиган даражада бўлмаслиги керак». (Ахборул Явм газетаси 2016 йил 26 ноябр). Демак, масала аён: дори-дармонлар нархи долларга қараб қолган, доллар эса 6.5дан 15.8га чиқди, яъни 150 %га кўтарилиб кетди. Айни фикримизни давлат соғлиқни сақлаш вазирининг «Суданий» газетасининг жорий йил 5 ноябр кунги сонида айтган «Агар валюта айрбошлаш эркинлаштирилмаганда эди, даволаниш сектори бутунлай вайрон бўларди», деган заҳриқотил баёноти ҳам яна бир бор тасдиқлаб турибди. Агар ҳукумат содда одамларни лақиллатувчи баёнотлар ўрнига, ҳақиқатдан масалани қайта кўриб чиққанда эди, доллар 6.5 жунайҳга қайта тушган бўларди.
Ҳақиқий муаммо давлатнинг судхўрлик банклари билан муомала қилишидир. Судан мана шу муаммодан азият чекиб келади ҳамда бу муаммо одамларнинг турмуши ва даволанишларини оғирлаштириш орқали муолажа қилинади. Бу банклар ҳукуматга ўз рецептларини зўрлаб ўтказиб, юртимиз бойликларини талон-тарож қилишмоқда, бевалар, етимлар ва мискинларнинг қолган-қутган қонларини ҳам сўриб олишмоқда. Бас, ечим мана шу судхўр банклар билан алоқани узиш ва Ислом билан унинг шариатини татбиқ қилиш орқали Умматни реал тарзда озод этишдадир. Аллоҳ Таоло бундай деди:
ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ الْأَمْرِ فَاتَّبِعْهَا وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ * إِنَّهُمْ لَن يُغْنُوا عَنكَ مِنَ اللَّـهِ شَيْئًا ۚ وَإِنَّ الظَّالِمِينَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۖ وَاللَّـهُ وَلِيُّ الْمُتَّقِينَ * هَـٰذَا بَصَائِرُ لِلنَّاسِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ
«Сўнгра (Эй Муҳаммад), Биз сизни (дин) ишидан бир шариат устида (барқарор) қилдик бас, сиз (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг, чунки, улар сиздан Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарсани (азобни) қайтара олмаслар, албатта золимлар бир-бирларига дўстдирлар, Аллоҳ эса тақводор зотларнинг дўстидир. Ушбу (Қуръон барча) одамлар учун (равшан) кўрсатмалардир ва аниқ ишонадиган қавм учун ҳидоят ва раҳматдир» [Жосия 18-20]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ