| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Эй ташқи ишлар вазири! Ғазога нон киришини тўсган кимса поклик ҳақида гапирмасин

Эй ташқи ишлар вазири! Ғазога нон киришини тўсган кимса поклик ҳақида гапирмасин

By htadmin
10.08.2025
348
0
Share:

Матбуот баёноти

Эй ташқи ишлар вазири! Ғазога нон киришини тўсган кимса поклик ҳақида гапирмасин

Рафаҳ босқинчилик қафасидами ёки Миср режимининг чангалидами?!

Кўздан қочмайдиган оғриқли манзара: Ғазо болалари вайрон бўлган уйларининг харобалари устида бир бурда нон, бир ҳўплам сув, бир томчи дори учун жон талашмоқда. Шу пайтда эса Миср ташқи ишлар вазири омма олдида «ёмон ниятлилар» ва «ташқи сиёсат шарафи» ҳақида нутқ сўзлади. Унинг бу нутқидан Ғазо секторига нисбатан қўлланаётган бўғувчи қамал сиёсатидаги Миср режимининг жиноий иштирокини оқлашга уриниш яққол кўринди.

Дарҳақиқат, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулотий 2025 йил 30 июл куни телевидение орқали тарқатилган интервьюсида Миср ўз ташқи сиёсатини гўё «ҳалоллик ва холислик» билан олиб бораётганини иддао қилди. Унга кўра, Рафаҳ чегараси «24 соат очиқ» эмиш. Шунингдек, Мисрнинг Ғазо воқелигидаги ролини шубҳа остига қўяётганларни «ё нодонлар, ёки ёмон ниятлилар» деб атади. Айрим тарафлар ва гуруҳларни «террорчи» деб таърифлаб, уларни Мисрга нисбатан ғаразли ташвиқот олиб боришда айблади ҳамда ғазабни босқинчига қаратишни, Мисрни эса айбламасликни талаб қилди.

Аммо бундай баёнотлар ҳақиқий манзарани ўз кўзи билан кўраётган, тўсиб қўйилган юк машиналарининг сонини санаб турган, Рафаҳ чегарасида оғриққа тўла илтимослари билан ёлвориб турган яраланганларнинг аҳволига шахсан гувоҳ бўлаётган инсонларни алдай оладими?!

Вазир Рафаҳ чегараси «24 соат очиқ» деб даъво қилган бўлса-да, БМТ, халқаро ташкилотлар ва Қизил Хоч жамияти бу чегара 2023 йил октябрида яҳудийлар тажовузи бошланганидан бери кўпинча ёпиқ турганини таъкидламоқда. Энг камида, Рафаҳ йўлаги фақат қисман очилиб, ундан ҳам фақат қаттиқ хавфсизлик талаблари ва хавфсизлик идоралари тайёрлаган махсус рўйхатлар асосида ўтишга рухсат берилган. Энг ачинарлиси, бу рўйхатларда энг муҳтож инсонлар умуман йўқ.

Сунъий йўлдош тасвирлари, гувоҳларнинг баёнотлари ва тиббиёт ходимларининг ҳисоботлари Рафаҳ чегараси неча кунлар давомида ёпиқ бўлганини очиқ фош этди. Шу муддат давомида Миср томонида юзлаб ёрдам юклари йиғилиб қолди. Айрим ҳайдовчилар воқеани видеога олиб, кечиктириш сабабли дори-дармонлар яроқсиз ҳолга келганини, ёрдам учун олиб келинган мол-мулклар эса йўққа чиққанини ҳужжатлаштирди. Шундай экан, эй ташқи ишлар вазири, қандай «ҳалоллик» ҳақида гапиряпсиз?!

Вазир ёрдам юбориш ёки яраланганларни эвакуация қилишдаги муваффақиятсизликни, қамалдаги ҳамкорликни ва ноҳақ қон тўкишдаги шерикликни оқлаш мақсадида «босқинчи кучлар Рафаҳнинг Фаластин томонини вайрон қилган», деган баҳонани илгари сурмоқда. Аммо бундай адаштириш ва ёлғон битта аниқ ҳақиқатни яшира олмайди: дунёда юзлаб гуманитар чегаралар бундан-да оғир уруш шароитида ҳам очиқ турган, ўқ ёмғири остида бўлса ҳам эвакуация ва ёрдам етказиш ишлари амалга оширилган. Демак, бундай баҳоналар фақат ҳақиқатдан юз ўгириш ва масъулиятдан қочишдан бошқа нарса эмас.

Аслида «Рафаҳ чегарасининг Фаластин томони» деб аталадиган ҳудуд фақат бир нечта маъмурий идора ва хавфсизлик хоналаридан иборат бўлиб, Миср томонидаги дарвозанинг рўпарасида жойлашган, холос. Шу боис, вақтинчалик фавқулодда чегара эшикларини очиб юбориш ёки «Карм Абу Салим» ўтиш йўлаги атрофидаги чегара тасмасидан йўлак очишнинг имконияти мавжуд. Бундай имкониятни кўплаб давлатлар қўшни халқлар ҳаётига аҳамият берган ҳолда амалга оширган. Бироқ буларнинг барчасидан ҳам аввал ва энг муҳим иш – Миср ва унинг армияси учун вазифа саналадиган иш – бу тўсиқ деворини бутунлай бузиб ташлаб, Миср билан Ғазо ўртасидаги чегарани йўқ қилиш ва Ғазо аҳлига тўлиқ ёрдам кўрсатишдир.

Ҳозирги воқелик золимона қамал қилиш, Ғазо аҳлини озуқа, дори-дармон ва бошқа зарур эҳтиёжлардан маҳрум этишдан иборат. Бу очиқ-ойдин жиноят бўлиб, унда Сайкс–Пико чегараларини «муқаддас» деб билиб, уларни очишни ман қилган мавжуд ҳукмдорларнинг барчаси шерикдир. Айни жиноятда улар ўзаро тил бириктирганми ёки сукут сақлаганми, бунинг фарқи йўқ. Росулуллоҳ ﷺ

«فُكُّوا الْعَانِيَ وَأَطْعِمُوا الْجَائِعَ وَعُودُوا الْمَرِيضَ»

«Асирни озод қилинглар, очни тўйдиринглар, беморни зиёрат қилинглар», дея марҳамат қилганлар. Шунингдек, Табароний ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ»

«Мусулмон – мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Баъзи ривоятларда «لَا يُسْلِمُهُ» деган ибора келган. Бу ҳар икки сўз ҳам ўз биродарини душман қўлига ташлаб қўймасликни, ёрдамсиз қолдирмасликни, унга ёрдам етказувчи йўл ва йўлакларни беркитмасликни, фарзандларининг ҳалок бўлишини кўриб туриб бефарқ қолмасликни англатади.

Вазирнинг «ғазаб фақат босқинчига қаратилсин» деган сўзида чалғитиш бор. У бу билан асл душман билан унга ёрдам бераётган душманни, одамларнинг қотили билан қотилга одамларни ушлаб бераётган кимсани аралаштирмоқда. Чунки Ғазонинг қамали араб давлатлари қўли билан амалга оширилмоқда: Рафаҳ чегарасининг ёпилиши, рухсатномалар тизимининг жорий этилиши, ёрдамларни мусодара қилиш, ёнилғи ва тиббий жиҳозларнинг киришини рад этиш, буларнинг барчаси ушбу жиноятдаги шерикликнинг очиқ-ойдин исботидир.

Вазир «Ғазога кирган ёрдамларнинг 70 фоизи Мисрники эди», деди. У бу билан Рафаҳни ёпиб, минглаб беморнинг йўлини тўсганини оқламоқчи бўлди. Фаразан, бу рақам тўғри бўлган тақдирда ҳам, режимнинг Рафаҳ чегарасини ўзи хоҳлаган пайтдагина очиши ёки аҳвол ҳалокат даражасига етгунча ёрдамни киритмаслиги оқланмайди. Шунингдек, бу рақам қамалда иштирок этаётганларни, қатли омга сукут сақлаганларни ёки қотил билан хавфсизлик келишувлари тузганларни жавобгарликдан озод қилмайди!

Шунингдек, ёрдам зарур бўлган тақдирда ҳам, у марҳамат эмас. Чунки шаръий вазифа армияни ҳаракатга келтириб, Ғазо аҳлига ёрдам бериш ва муборак заминни тўлиқ озод қилишдир. Масалан, Аллоҳ Таоло

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир»         [Анфол 72]

деган. Яъни, ёрдам бериш эҳсон эмас, балки фарз ҳисобланади ва бу фарз на кризис баҳонаси билан соқит бўлади, на бюджет муаммолари туфайли!

Ўтиш йўлаги ёпилишига эътироз билдирганлар ёки Миср давлатининг яҳудий босқинчилар жиноятларига сукут сақлашини танқид қилганларни «террорчи» ёки «ёмон ниятли» деб айблаш зўравон режимларга хос, аллақачон фош бўлган эски услубдир.

Шундай экан, Ғазога ёрдам киришини тўсишга қарши чиққан минглаб шифокорлар ҳам «террорчи»ми?! Йўл очилишини талаб қилаётган Ғазонинг мазлум фарзандлари-чи, улар ҳам «террорчи»ми?! Қамални хиёнат деб баён қилган уламо ва даъватчилар ҳам «террорчи»ми?!

Миср ташқи ишлар вазирининг бу баёноти сиёсий ниқобдан бошқа нарса эмас. Ушбу ниқоб ортида у Ғазо учун ягона тириклик йўлаги бўлган Рафаҳни ёпишдаги ўз шериклигини, яҳудий босқинчиларнинг жиноятларига сукут сақлаб, халқаро позицияга очиқдан-очиқ ён босишини яширишга уринмоқда. Миср режимининг бундай ролини оқлашга уринишлар ва эркин сўзни ёмон кўрсатиш ҳаракатлари эса вайрона остидаги болаларнинг фарёдларини, жароҳатланганларнинг додларини ва бева аёлларнинг кўз ёшларини ҳеч қачон тўхтата олмайди.

Агар ҳақиқий биродарлик бўлганида, бу тўсиқлару йўлаклар бульдозерлар билан бузиб ташланган бўлар эди. Агар ҳурмат ва иззат сохта «суверенитет»дан улуғ саналганида эди, сим тўсиқлар парчаланиб ташланган бўлар эди. Шубҳасиз, Уммат ким унга хиёнат қилаётганини, ким чин дилдан ёрдам қилаётганини, ким сиёсатни ҳақиқий ҳалоллик билан юритаётганини ва ким уни «поклик» ниқоби остида йўққа чиқараётганини жуда яхши билади. Чунки ким Ғазо аҳлидан сув, озуқа ва дори-дармон йўлларини тўсиб, уларни душман қўлига ташлаб қўйган бўлса, у Аллоҳ наздида жиноятда шерик ҳисобланади. «Ватанпарварлик» ёки «ҳалоллик» деган ниқоблар остига яшириндим деб, хотиржам бўлмасин.

Ғазо дарвозалари, аввало, армиялар учун, қолаверса, ёрдам моллари учун албатта очиқ бўлиши шарт. Зеро, бу йўлаклар юк машиналаридан кўра танкларнинг ўтишига муҳтождир. Очликдан ҳалок бўлган инсон қайтиб келмайди, аммо уни ёлғиз қолдирган киши, агар фурсатни қўлдан бой бермай, ҳозироқ тавба қилиб, амалга ўтса, нажот топиши мумкин.

Ўзингга кел, эй Уммат армиялари! Ҳаракатингни Мисрдан бошла. Зеро Ғазо сенинг чексиз баёнотларингизни эмас, фатҳ байроғини кўтарган қўшинларни кутмоқда!

﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                                                                   [Нисо 75]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими

 

TagsЭй ташқи ишлар вазириҚазо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ

  • ХАБАР ВА ИЗОҲЯНГИЛИКЛАР

    Ҳизб-ут-Таҳрир йигитларига қарши ғоявий курашда Кремль кучсизлик қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти: «Халифаликни қайтаринг» кампанияси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/