| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Электрон тижорат

Электрон тижорат

By htadmin
22.12.2024
1193
0
Share:

﷽

Саволга жавоб

Электрон тижорат

Ҳумом Иброҳимга:

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ йўлидаги биродарларим, Аллоҳ вақтларингизни саодатга тўлдирсин. 

Сизга бир савол бермоқчиман, унга аниқ-тиниқ жавоб берилишини умид қилиб қоламан.

Савол: Малайзиянинг DXN компанияси билан электрон тижорат жоизми? Бу компания асосан озиқ-овқат зираворлари, шампунлар, кремлар ва ҳоказолар савдоси билан шуғулланади.. Бу компаниядан сиз қанчадир маблағга харид қиласиз ва агар балларингиз юзтага етса, у сизга олти фоиз комиссион (тўлов) беради ва баллар ошгани сайин яна-да каттароқ комиссион (тўловга) эришасиз ҳамда бу балларни молиявий маблағга айлантирилиб, конверт шаклида ёки ёзма равишда ҳар ойда сизга етказилади ёки банкдаги жамғармангизга ўтказилади. Шуни ҳам эслатаманки, сиз бу компанияга янги дистрибьютор (аъзо)ларни қўшишингиз мумкин. Ҳар бир дистрибьютор бу компаниядан товар олар экан, балларга эга бўлиб боради. Бунинг муқобилида сиз бир неча баллга эга бўласиз.  Чунки бу дистрибьютор сиз орқали рўйхатга олинган. Табиийки, сиз ўзингиз истаган сондаги шахсларни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин. Ва ушбу шахсларнинг баллари ошгани сайин сизнинг балларингиз ҳам, бинобарин, сизга ўтказилган  пул маблағи жамғармаси ҳам ошиб боради. Бу амалиёт йириклашиб бориши асносида сиз бу компанияда шерикка айланишингиз ва астрономик фойдаларга эга бўлишингиз мумкин. (Илтимос, ушбу компания ҳақида яхшилаб ўқиб чиқиб, қониқарли жавоб берилса), ташаккур.

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Олдинроқ сингилларнинг биридан Малайзиянинг DXN компанияси билан муомала юритиш ҳақида бизга шунга ўхшаш савол келган эди. Биз унга 7/11/2024 да саволингиздан кўра батафсилроқ жавоб берган эдик. Эътиборингизга ўша саволни ва унга берган жавобимизни келтириб ўтаман. Шояд у, инша Аллоҳ қониқарли жавоб бўлса ажаб эмас.

Савол: Улуғ шайхимиз, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Мен Малайзиянинг DXN номли компаниясида ишлайман. Бу компания сиҳат ва шахсий гигиенага оид маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича иш олиб боради. Мен иорданиялик бир дугонам билан танишдим, у мени ўша компанияга қайд қилдирди ва аъзолик рақамини олиб берди. Мен бир неча кишидан компаниянинг иши ҳақида, у ҳалолми ёки ҳаромми, деб сўрадим, улар менга: ҳалол, деб жавоб беришди. Бироқ молиявий режалар хусусида бир қанча тренинг ва маърузаларда қатнашганимдан сўнг, менда бу компаниянинг фаолияти борасида, унда бирон ҳаром иш мавжудмасмикин, деган қатор шубҳалар пайдо бўлди.

Компаниядаги иш савдонинг икки усулига асосланади:

Биринчи усули: бевосита маркетинг тури: Бунда мен ўзимнинг аъзолик рақамим билан компанияга қарашли савдо нуқталаридан маҳсулотларни улгуржи нархда оламан ва сотиб фойда кўраман. Бу ерда компания сотиб олган ҳар бир маҳсулотим учун менга маълум миқдорда бал беради. Ҳар ойда 100 ёки ундан кўпроқ бал тўпласам, компания менга пуллик бонус беради. Бунда мен оладиган фоиз бошланишда 6% бўлади. Лекин 100 баллдан озроқ тўпласам, компания менга пулли бонус бермайди. Лекин баллар, юлдузли агент мартабасига етиш учун тўплаб бориш эътибори билан  шахсий ҳисобимда тураверади.

Савдонинг иккинчи усули: лекин мен унга ҳали етиб бормадим ва у: кўп даражали тармоқли маркетинг усулидир. Бунда бир команда иш олиб боради ва маклерлик (даллоллик) ҳисоб-китоби бўлади. Масалан, лидер Х (икс) – Y, Z ва C дан иборат команда тузади. Лидер Х нинг командасидаги ҳар бир одам 100 балл тўпласа ҳам, ҳалиги лидер ўз фойдасини фақат ўзи ҳам 100 балл тўпласагина қўлга киритади. Бунинг муқобилида командадаги ҳеч бир одам  ўз ҳаққини йўқотмайди.

Ушбу маклерлик қуйидагича: лидер нисбати (улуши миқдори) билан команда аъзосининг улуши ўртасидаги фарқ 35% га кўпайтирилиб, аъзо томонидан тўпланган баллар сонига кўпайтирилган бўлади. Аъзо билан команда томонидан тўпланадиган баллар ўша аъзонинг жамғарма ҳисобида туради, то у “юлдузли агент” мартабасига етгунга қадар.

Савол ва тушунтириш чўзилиб кетгани учун  узр сўрайман.

Аллоҳ сизни рошид Халифаликни ўрнатиш учун Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин.

Умид қиламанки, саволни изоҳлаб, аниқ қилиб бердим.

Аллоҳ сизга барокат ато этсин. Сизу бизни Ўзи севадиган ва рози бўладиган нарсаларга муваффақ қилсин.

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аввало шуни айтаман, ҳаққимизга яхши тилаклар билан қилган дуоингиз учун Аллоҳ сизга барокат берсин. Биз ҳам сизга яхшилик тилаб дуо қиламиз.

1-      Бу компания билан муомала юритишнинг биринчи усули ҳақида айтадиган бўлсак, сиз саволда, товарларни улгуржи нархда сотиб олишингизни ва уларни сотиб фойда кўришингизни айтяпсиз. Бунинг устига сиз агар муайян миқдордаги товарларни компания қўйган шартлар бўйича сотсангиз компания томонидан бериладиган яна бир фойда (пуллик бонус)ни қўлга киритасиз… Яъни, компания агар сиз ойига талаб қилинган миқдордаги товарларни сотсангиз, сизга пуллик бонус ажратиш мажбуриятини ўз зиммасига оляпти. Бу эса катта эҳтимол билан воситачи агентларни яна-да кўпроқ товар сотишга рағбатлантиришга ўхшайди…

Агар иш юқорида баён қилганимиздек бўлса, муомаланинг бу тури шаръан жоиз. Чунки товарларни улгуржи нархда сотиб олиш ва сотиб фойда кўриш жоиз иш. Зеро, у Аллоҳ таолонинг:

﴿وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا﴾

“Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган”.

деган қавлига дохил барчага маълум тижорат турига киради. Шунингдек, компания сизга, муайян миқдордаги товарларни сотсангиз  маълум бир миқдор пул маблағини ваъда қилиши ҳиба (совға) бобига киради. Биз 14/05/2007 йилда шунга ўхшаш иш ҳақидаги саволга жавобда қуйидагиларни айтганмиз:

[Маълум миқдорда товар сотиб олган кишига бирон нарсани қўшиб бериш ҳадя ёки шунга ўхшаш нарса бўлиб, бу жоиздир. Бу бай саҳиҳ бўлиб, қўшиб берилган нарса ҳибага киради. Ҳиба эса саҳиҳдир.].

Лекин компания билан бўладиган бу муомалани жоиз дейиш қуйидаги икки шарт кўра тўғри бўлади:

Биринчиси: сизнинг кампания товарларини улгуржи нархда сотиб олишингиз бозордаги улгуржи нарх билан бир хил бўлиши керак, яъни бозордаги улгуржи нарх чегарасида бўлиб, ундан  ғабнул-фаҳишга олиб бориб қўядиган даражада ошмаслиги керак. Ғабнул-фаҳиш бу – харидорни, пуллик бонусни қўлга киритасан, деб алдаб, ундан фойдаланиш бобидандир.. ғабнул-фаҳиш эса ҳаромдир. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, бир киши Набий  ﷺга ўзининг савдода алданиб қолаётганини айтганида Пайғамбаримиз:

«إِذَا بَايَعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ»

“Савдо қилсанг алдаш йўқ, деб айтгин” дедилар. Алдов ҳаромдир.

Иккинчиси: муомаланинг бу усули саволда келган иккинчи усулдан мустақил (яъни алоҳида) бўлиши керак. Яъни биринчи усул билан шуғулланиш иккинчи усул билан шуғулланишдан алоҳида бўлган пайтда шундай бўлиши керак. Аммо агар унга боғлиқ бўлса, ҳолбуки у иккинчи усулнинг шартидир, у ҳолда бунга иккинчи усул ҳақида айтадиганларимиз тўғри келади. 

2-      компания билан муомала юритишнинг иккинчи усулига келсак, саволда айтиб ўтилган нарса ноаниқ, лекин кўринишича, у ҳаммага маълум бўлган тармоқли маркетингдан кўп ҳам фарқ қилмайди. Биз тармоқли маркетинг мавзуси борасида олдинги кўпгина жавобларимизда айтиб ўтганмиз ва унинг шаръан жоиз эмаслигини баён қилганмиз..

Сизга ана шу жавоблардан иккитасини айтиб ўтаман. Чунки уларда саволингизга ўхшаш нарса бор:

* 2015 йил 19 августдаги саволга жавоб. У «Q-NET» компанияси ҳақида бўлиб, у тармоқли маркетинг усулларидан биридир. Мана бу ўша жавобнинг матни:

[«Q-NET» компанияси воқеси ва унинг муомала юритишдаги турли услублари билан танишиб чиқилди, ғоя битта бўлса ҳам услублари турличадир. У шундайки, компания маркетологлар билан муомала юритади, улар компанияга харидорларни “мижозларни” олиб келишади. Бунинг учун компания уларга муайян шартларга мувофиқ мукофот пули беради, яъни улар компания қошидаги брокер (маклер)лар бўлиб, харидорларни жалб қилади ва эвази мукофот пули олади… Бу муомаланинг воқесини ҳар томонлама ўрганилса қуйидагилар аён бўлади:

Биринчидан: бу турдаги компаниялар маркетингнинг мана шу тармоғи билан бир нечта маҳсулотлар бўйича муомала юритади. Бу компаниялар ўз маҳсулотларини сотадиган шахсга ушбу маҳсулотлардан бирор нарсани сотиб олишни шарт қилиб қўяди, сўнгра унга мижозларни олиб келиш ҳуқуқини беради. Ва уларни олиб олиб келганлиги муқобилига унга мукофот пули беради, "яъни у компаниянинг даллоли бўлиб, харидорларни олиб келади ва уларни олиб келгани эвазига мукофот пули олади”. Ўрта Осиёдан келган саволга кўра, у олтита харидор олиб келмагунича компания унга мукофот пули бермайди. Бошқа минтақадан келган саволга кўра эса иккита харидор олиб келмагунича компания унга мукофот пули бермайди…. Яъни, бу жараён компания шу мақсад учун тайёрлаган программаси бўйича кетади.

Бошқача айтганда, биринчи харидор ўзи олиб келадиган иккита ёки олтита харидор эвазига мукофот пули олади. Аввалги икки харидор ҳам олиб келиши билан тўртта ёки олтита бўладиган харидорлар эвазига қўшимча яна  мукофот пули олади….

«Брокерлик» маркетинг бизнеси шу тарзда, яъни брокерлик занжири ёки маркетинг тармоғи кўринишида давом этаверади.

Иккинчидан: тижорий ишларнинг бу тури шариатга хилофдир. Бунинг баёни қуйидагича:

1-      компания "маркетолог"га, у компания қошида комиссион (тўлов) оладиган брокер бўлиб ишлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун, яъни мижозларни олиб келиб, улар устидан комиссион олиши учун – бу комиссион олти харидорни олиб келгандан кейин бўладими ёки иккита харидорни олиб келгандан кейин бўладими, фарқи йўқ – шу ҳуқуққа эга бўлиши учун компания ўз маҳсулотларидан унинг сотиб олиши лозимлигини шарт қилиб қўяди.

Бу эса битта битимда икки битим ёки битта келишувда икки келишув борлигини англатади. Чунки иккаласи бир-бирига шарт қилиб қўйилган. Бу эса ҳаромдир.

«نَهَى رَسُولُ اللهِ ﷺ عَنْ صَفْقَتَيْنِ فِي صَفْقَةٍ وَاحِدَةٍ»

 “Расулуллоҳ ﷺ битта битимда иккита битим бўлишидан қайтардилар ". Бу ҳадисни Аҳмад Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Масъуддан, у эса отасидан чиқарди. Яъни бу: агар менга сотсанг, сендан ижарага оламан, ёки сенинг фойдангга даллоллик қиламан ёки сендан сотиб оламан ва ҳоказо дегандек гапдир.

Саволга қараганда бу воқелик мавжудлиги аниқ кўриниб турибди. Чунки битта битимда бай ҳам, даллоллик ҳам мавжуд бўлиб қоляпти, Яъни компаниядан товар сотиб олиш мажбурияти брокер бўлиб ишлаши учун, яъни компанияга ўзи олиб келадиган харидорлар устидан комиссион олиб, молни ўтказиш учун шарт қилиб қўйиляпти.

2-      Даллоллик бу – сотувчи билан унга мижозларни жалб қиладиган киши ўртасидаги битимдир. Бу битимда даллолликка тўланадиган тўлов – ўша кишининг ўзи  компанияга олиб келган икки харидор учун тўланиши лозим, ундан бошқаси олиб келган харидорлар учун эмас. Мазкур компания билан муомала юритишда даллолликка тўланадиган тўловни эса даллол (маркетолог) компаниядан мол сотиб олишлари учун ўзи олиб келадиган мижозлар учун ҳам, бошқаси олиб келадиган мижозлар учун ҳам олади. Бу эса даллоллик битимига хилофдир.

3-      Бу компаниядан харид қилиш нархида ғабнул-фаҳиш бор. Харидор буни билса-да, лекин бу иш компания ўз фаолиятини реклама қилишда қўллайдиган “қинғир” услублар натижаси ўлароқ алдовдан холи бўлмайди. Бунда компания  харидорни ўзининг маҳсулотига ўта қиммат нарх тўлаш сари етаклайди. Ҳолбуки, унинг маҳсулоти ҳақиқий нархнинг энг арзонига ҳам тўғри келмайди… Буларнинг барчасига сабаб компания рекламасидир. Компания бу харидорни, у компания маҳсулотининг бозорини чаққон қилиш имконига эга бўлгани сабабли “порлоқ” келажакни қўлга киритаётганлигини зўр бериб реклама қилади! Чунки у бунинг муқобилида ўзи олиб келадиган харидорлари учун ҳам ва кейингилар олиб келадиган харидорлар учун ҳам (бериладиган) комиссион тўловга эришади.

Харидор бошқа харидорларни олиб келолмайдиган бўлиб қолган пайтда, айниқса харидорлар занжирининг охиридагилари бошқа харидорларни олиб келолмайдиган бўлиб қолган пайтда, у аллақачон алдов қуршовида қолиб кетган бўлади. У ўзи тўлаган нархнинг ўндан бирига ҳам арзимайдиган маҳсулот эвазига тўлаган ўта қиммат нархни ҳам чиқаролмай зарар кўради! Алдов эса Исломда ҳаромдир. Расулуллоҳ ﷺ :

«الخَدِيعَةُ فِي النَّارِ…»

 "Алдовчи кимса дўзахдадир…” дедилар. Бу ҳадисни Бухорий ибн Абу Авфодан чиқарди. Расулуллоҳ ﷺ савдода алданиб қолаётган кишига:

«إِذَا بَايَعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ»

“Савдолашсанг, алдаш йўқ, деб айт”, дедилар. Бу ҳадисни Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан чиқарди. Ҳадисдаги “خِلاَبَة” сўзи “алдаш” маъносидадир. Бу – ҳадиснинг мантуқидир. Унинг мафҳуми эса алдовнинг ҳаромлигига далолат қилади. Шундай экан, демак, бу муомала шаръан жоиз эмас.

Хулоса шуки, «Q-NET» компанияси билан саволларда баён қилинган тарзда муомала юритиш – шариатга хилоф муомаладир.

Бу масала хусусида мен рожиҳ (яъни устун, деб) кўрган раъй мана шудир. Валлоҳу аълам ва аҳкам.

Бунинг барчаси шуни англатадики, юқорида айтилган иккинчи усул шариатга номувофиқдир. 7/11/2024

Умид қиламанки, албатта, юқорида келтирилган олдинги жавобимизда мақсадни ҳосил қиладиган нарса бор. Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин..]

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                             17 жумодус соний 1446ҳ

                                                                                                       19 декабр 2024м

0
0

Related posts:

Аёл кишининг оёқлари (тўпиғидан пасти) очиқ ҳолда намоз ўқиши жоизми? Қуръоннинг жамланиши, етти қироат тўғрисидаги саволларига жавоб Тақияга оид саволга жавоб Ҳукумат ёпиб қўйган масжид майдонида намоз ўқиш тўғрисидаги саволга жавоб
TagsDXNQ-NETбонусЭлектрон тижорат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Буюк Ҳиндистон» лойиҳасининг тузилишига йўл қўйманг

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Кореяда «THAAD» тизимини жойлаштирмоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Миссионерлик ва илм фаннинг Исломий Давлатни қулашидаги роли

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/