| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

  • Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

  • Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

  • Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари

  • Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Энди қайтсанг, боламмассан!

Энди қайтсанг, боламмассан!

By htadmin
19.06.2023
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Энди қайтсанг, боламмассан!

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ташвиқотлар нафақат содда халқимизни, балки ҳизбий йигитларнинг ота-оналарини ҳам эсанкиратиб қўйган 1999 йиллар… Фарзандларининг фикрларидаги теранлик ва Исломий рукнларига бўлган кучли ихлосдан қувонган ота-оналарнинг шодлиги узоққа чўзилмади. Чунки ҳукумат уларни хоинлар, ватанфурушлар деса, масжид минбаридаги имомлар боғийлар, деб атай бошлади. Бундан қаттиқ таъсирланган айрим ота-оналар кеча севиб турган фарзандини бундай “хатарли” йўлдан қайтаришга ва борди-ю улар унамасалар, оқ қилиб уйдан ҳайдашгача бордилар.

Андижон қишлоқларидан бирида ота шу йўлга кирган ўғлини қаттиқ калтаклади. Чунки отахон ўғлини “боғий” деб билди. Оғир ва беаёв калтакдан сўнг устунга боғлаб қўйди ва хотинига қараб: Хато йўлидан қайтмаса, сув ҳам, нон ҳам берма, устунда боғлоқлиқ турсин, деб тайинлади. Аммо она она эканда, ярим кечаси ўғлини ечиб қочириб юборди.

Орадан уч ой ўтиб ўша отани милиция ходимлари чақирди. Ўғли қўлга олинган ва тергов ҳибсхонасида эди. Ота формали- формасиз кимсаларга бир қатор разм солди-да, “Мен буни йўлга сололмадим, сизларнинг вазифангиз буни аввалги ҳолига қайтариш. Менга ўғлимни қайтариб берларинг” деб чиқиб кетди. Отанинг гапларидан қувватланган терговчи ва МХХ қаттоллари шундоғам чалажон қилинган биродарнинг устида янгитдан қийноқни авж олдиришди…

Эртаси куни отани чақириб, оёғидан шифтга илинган ўғлини кўрсатиб “ўғлингизни биз ҳам эплолмадик, кимдан дарс олганини айтиб бу йўлидан қайтдим, деса сизга қўшиб уйига жўнатамиз” дейишди. Отахоннинг кўзлари оёғидан илиниб, баданлари кўкариб, моматалоқ бўлиб кетган, узоқ илиниб турганидан оғиз-бурнидан қон келиб, полни қип-қизил қонга белаган ҳолдаги ўғлини кўриб, ич-ичидан зил кетди. Ва ўғлига нисбатан илгари ҳеч қачон туймаган ажиб бир меҳрни бутун вужудида сеза бошлади. Ҳамиша бир сўзлиги, мардлиги билан қишлоқда танилган бу киши ичидан отилиб чиқаётган “вулқон”ни куч билан зўрға тўхтатиб, биринчи бор ўғлига аввалда айтмаган сўзларини қисқа қилиб гапиришга ўтди:

– Хўш нима дейсан ўғлим, йўлингдан қайтасанми? “Йўқ” деган жавобни олгач: “Болам, сендан розиман. Аммо билиб қўй бола, энди қайтсанг боламмассан!” – деб зулмхонадаги бу “онасининг кўкрагини кескан” қаттолларнинг “ҳай-ҳай”ига қарамай юз буриб чиқиб кетди.

Зонада ўша укамдан бу воқеанинг қанчалар ростлигини билгим келиб сўраганимда, юқоридагиларга қўшимча қилиб: “Отамнинг ўшанда айтган гаплари мана ўн йилдирки менга далда ва қувват бериб келмоқда, Аллоҳ жойларини жаннатдан қилсин” дедилар.

Биродаримнинг отаси ўша зулмхонадан чиқиб, тўғри бориб имомни ёқасидан олиб “қани айтчи, ўғлим боғийми” деганида имомнинг салласи чувалашиб “уста бува, бу муфтийнинг, катта шайхларни фатвоси, мен бир кичик одамман” дегач, отахон “хессенларни саллангаям, калленгаям…” деб уйига бориб ўша ўз қўллари билан ўғлини боғлаб калтаклаган устун ёнида ўтириб унсиз йиғлади, елкалари силкиниб кўйлаклари ҳўл бўлди. Ва… Орадан уч ой ўтиб Аллоҳга жон аталмиш омонатини топширдилар. Шу ўринда улуғ мужтаҳид имом Аҳмад бин Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ айтиб қолдирган ибратли бир ҳодиса ёдимга тушди:

Бу улуғ олим Қуръонни маҳлуқ демагани ва шу эътиқодида собит тургани учун зиндонга ташланади. Ўз эътиқодидан қайтмагани учун кунларнинг бирида қаттиқ калтакланиб, хонасига қайтиб ташланганида, у ерда зиндонбанд қилинганлардан бири “бунчалик калтакланишингиз сабаби нима, сиздан нимани талаб қилишмоқда” дейди. У киши “улар мендан ўз эътиқодимдан воз кечишимни – Қуръон маҳлуқ, дейишимни исташмоқда” деб жавоб берадилар. Шунда ҳалиги киши “эй улуғ шайх, мен бир қароқчиман, чиндан ҳам жиноятчиман, лекин шундай бўлишимга қарамасдан қанча-қанча озор-калтакларга сабр қилиб келмоқдаман, сиз эса ҳақ эътиқод устида туриб заифлик қилишга умуман ҳаққингиз йўқ, собит бўлинг, Аллоҳнинг ёрдами, нажот кунлари албатта яқин” дейди. Улуғ имом йиллар ўтиб Аллоҳ насиб қилган кунларнинг бирида ғолиб ҳолда озодликка чиқадилар ва ҳалиги насиҳатгўй зиндоний ҳамроҳни эслаб суриштирадилар. Билсаки, у инсон дунёдан аллақачон риҳлат қилибди. Сўраб-суриштириб қабрини топиб зиёрат қиладилар… Имом Аҳмад ўша кечаси иттифоқо тушида у кишини ажойиб, бахтиёр бир ҳолатда кўрадилар ва сиз бу даража, бу гўзал оқибатга қандай эришдингиз, қайси амалингиз эвазига.., деб сўраганида, сизни ҳақда собит бўлишга чақирган биргина эзгу насиҳатим ҳаққи-ҳурматидан Роббим менинг гуноҳларимни кечирди ва шундай гўзал манзилларга мушарраф қилди, деб жавоб беради.

Солиҳ кишилар ҳаётида синов ҳаётининг олтин тегирмон тошлари  мудом чарх уриб айланар экан, Имом Аҳмад каби собит қадамлар ҳам ва ундай зотларнинг барокатидан баҳра олиб, ўзининг бир чимдим холис насиҳати эвазига Охират ҳовлисини обод қилиб оладиган саодатли бандалар ҳам албатта чиқаверади. Ҳақ йўлида юриб қамалган фарзандлари, эрлари ёки опа-сингилларига атрофни зулм қора қуюнлари қоплаган кунларда, нафақат моддий, балки сўзи, кайфияти билан ҳам дастак берган ва бунинг ортидан турли таъна-дашномларга сабр қилган азизларимиз саъй-ҳаракатлари ҳеч қачон зое кетмагай. Зеро, Аллоҳ Таоло дейди:

مَّن يَشْفَعْ شَفَاعَةً حَسَنَةً يَكُن لَّهُ نَصِيبٌ مِّنْهَا

– “Ким (одамлар орасида) чиройли – ҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзига ҳам унинг савобидан бир улуш тегур”. (Нисо:85)

(Соф қалбларни парчалагувчи – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

19.06.2023й

Tagsболаммассан!Энди қайтсанг“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг Суданга элчи тайинлаши ортидаги мақсадлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти «Халифалик кириб келаётган қудратдир» номли конференция ўтказди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/