| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Эри ўлган, ёки эри йўқ бўлиб кетиб қайтиб келмаган аёлнинг ҳукми тўрғисидаги саволга жавоб

Эри ўлган, ёки эри йўқ бўлиб кетиб қайтиб келмаган аёлнинг ҳукми тўрғисидаги саволга жавоб

By htadmin
05.12.2016
2069
0
Share:

Эри ўлган, ёки эри йўқ бўлиб кетиб қайтиб келмаган аёлнинг ҳукми тўрғисидаги саволга жавоб

Ижтимоий тармоқлардан бирида Района исмли мухлисамиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. Эрга тегишдан ўзини тийиш учун “етимларига қараб эрга тегмаган аёл” тўғрисидаги саволга жавобларингизни ўқиб, менда қуйидагича савол туғилди: Аёллар эри ўлиб қолса нима қилсин, ёки аёлларни эри қаёққадир кетиб дараксиз йўқ бўлиб кетса, ёки эри хотини ва болаларидан воз кечиб уйга келмаса, бунда аёллар нима қилсин?

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Савол учта масаладан иборат экан. Ҳар бирига алоҳидадан тўхталиб ўтаман.

Биринчи савол. Эри ўлиб қолган аёл нима қилиши керак?

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا ۖ

 “Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларини (уйда) тутиб тўрт ой-у ўн кун кутадилар”. (Бақара. 234)

وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ ۚ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا

 “Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”. (Талоқ. 4)

Ушбу оятлардан билиндики, эри ўлган аёллар эрлари билан бирга яшаган уйларида тўрт ой ва ўн кун идда санаб ўтирадилар. Агар аёл ҳомиладор бўлса, унда иддаси ҳомилани туққунича бўлади, яъни ҳомилани туққунигача эри билан бирга яшаган уйида ўтиради.

Эри ўлган аёллар ушбу оятларда айтилган иддани ўтказганларидан кейин бемалол бошқа эрга тегишлари жоиз бўлади. Ушбу идда тугаганидан кейин, турмуш қуришга тарғиб қилинган ҳадислар уларга ҳам тегишли бўлади, яъни яна эрга тегишлари савобли яхши амал ҳисобланади.

Иккинчи савол. Эри қаёққадир кетиб қайтиб келмаган, яъни эри бедарак йўқолган аёл нима қилиши керак?

Ушбу масала тўғрисида Ислом олами мужтаҳидлари бир неча раъйларни айтишган.

Бу масалада Ҳанафий ва Шофеъий мазҳаби мужтаҳидлари раъйига кўра (Имом Шофеъийдан бошқа бир раъй ҳам ривоят қилинган бўлиб, у раъй пастроқда Ҳанбалий мазҳаби раъйлари билан бирга келтирилади), орадан ҳар қанча ўтишидан қатъий назар, дараксиз йўқолган эр ва уни кутаётган хотини ўртасидаги никоҳ йўқ қилинмайди, узилмайди, яъни дараксиз йўқолган эрнинг аёли унинг ўлими ҳақида хабар билингунича, ёки эри қайтгунича кутади. Ушбу иккала мазҳаб бу раъйларига қуйидаги ҳадисни далил қиладилар:

أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: امرأة المفقود امرأته حتى يأتيها البيان

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эри дараксиз йўқолган аёл, эри тўғрисида хабар келгунича кутади”. Байҳақий ва Дора Қутний ривоят қилган. Иккала муҳаддис ҳам Савор ибн Мусъаб йўлидан ривоят қилган. Савор эса заиф ровий ҳисобланади. Яъни ҳадис заиф.

قول علي بن أبي طالب رضي الله عنه : امرأة المفقود ابتليت فلتصبر ولا تنكح حتى يأتيها موته

Алий розияллоҳу анҳудан: “Эри йўқолган аёл бошқа эрга тегмасдан, эри тўғрисида хабар келгунича сабр қилиб кутади”. Ҳоким ривояти. Бу Алий розияллоҳу анҳунинг ўз ижтиҳоди бўлиб, бунга ижмо қилингани тўғрисида хабар келмаган. Демак бу далил саҳобанинг сўзи бўлгани учун ҳадис сифатида далил қилиб бўлмайди.

Ҳанбалий мазҳабида ушбу масалага ечим беришда икки ҳолатни ажратиб алоҳидадан ҳукм айтилган. Биринчи ҳолат. Агар аёлнинг эри қайтиб келиш эхтимоли кам бўлган, жангга чиқиш, мусулмонларга омонлик бермайдиган кофирлар юртига кетиш каби, сафарга чиқиб кетиб дараксиз йўқ бўлиб кетса, бу ҳолда аёл тўрт йил кутишини ва кейин ўлган эр иддасини ўтказиб (яъни тўрт ойу ўн кун) никоҳланиш мумкинлигини айтишган. Бунга далиллари,

ما روي عن عمر رضي الله عنه ، أنه جاءته امرأة فقد زوجها ، فقال: تربصي أربع سنين ، ففعلت ، ثم أتته فقال : تربصي أربعة أشهر وعشراً ، ففعلت ، ثم أتته فقال : أين ولي هذا الرجل؟ فجاؤوا به ، فقال: طلقها ، ففعل ، فقال عمر: تزوجي من شئت

Умар розияллоҳу анҳунинг олдига бир аёл келиб эри бедарак йўқолганини айтди. Умар “Тўрт йил кутгин” деди. Орадан тўрт йил ўтиб аёл келди ва эри келмагинини айтди. Умар “Тўрт ойу ўн кун иддангни ўтказ” деди. Аёл шундай қилди ва яна Умарнинг олдига келди. Шунда Умар “Бу йўқолган эрнинг яқин валийси қани?” деди. Валийни олиб келишди, Умар унга “Бу аёлни энди талоғини бергин” деди, валий шундай қилди, кейин Умар аёлга “Кимга хоҳласанг эрга тегавер” деди. Асрам, Жузжоний ва Дора Қутнийлар ривояти. Ҳасан ҳадис. Усмон, Алий, Ибн Аббос ва Ибн Зубайрлардан ҳам ушбу ривоят қилинган. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳдан ҳам ушбу раъй ривоят қилинган.

Иккинчи ҳолат. Агар аёлнинг эри одатда қайтиб келиш эхтимоли баланд бўлган сафарга чиқиб кетиб қайтиб келмаса, омондаги юртга тижорат сафари қилган каби, бундай ҳолатда аёл эри туғилган кундан тўқсон ҳисоблаб кутади, агар шу йилларда ҳам эр келмаса, эри ўлганнинг иддасини ўтказиб, кейин бошқа эрга тегаверади, дейишган.

Моликий мазҳаби раъйи. Ушбу мазҳаб мужтаҳидлари йўқолган эрни Исломий Халифалик давлатида йўқолган бўлиши, ёки куфр юртида йўқолган бўлиши, ёки мусулмонлар бир бирлари билан урушларида йўқолган бўлиши, ёки мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги урушда йўқолган бўлишига қараб турли ҳукмларни айтишган. Агар эр Ислом давлатида йўқолган бўлса, у эрнинг аёли тўрт йил кутиб кейин ўлганнинг иддасини санайверади. Агар куфр юртида йўқолган бўлса, у эрга нисбатан кофирларнинг қўлига тушган асир деб эътибор қилинади ва унинг аёли рожиҳ гапга кўра, эрнинг туғилган кунидан етмиш йил ҳисоблаб кутади, кейин ўлганнинг иддасини санашни бошлайди. Агар эр мусулмонларнинг бир бирлари билан фитна жангида йўқолса, унинг аёли уруш тугаши билан ўлганнинг иддасини санайверади. Агар эр мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги урушда йўқолган бўлса, бундай ҳолатда Халифа уни қидиртириши вожиб бўлади. Агар Халифа топа олмаса ва ғолиб гумонида топилмайди деб ҳисобласа, бу эрни ўлган деб ҳисобланади ва бир йил ўтиб ўлганнинг иддасини санашни бошлайди.

Бу тўғрида менинг раъйим. Эри ўлган аёл тўғрисида Қуръонда очиқ оят келган, бу тўғрида юқорида айтиб ўтилди, яъни эри ўлган аёл тўрт ойу ўн кун иддани ўтказиб, ёки ҳомиладор бўлса ҳомилани туғиб, бошқа эрга тегиши мумкин. Турмуш қуриш, уйланиш ва эрга тегишга тарғиб тўғрисидаги ҳадисларга кўра, яна оила қуриши мандуб савобли амал бўлади.

Эри йўқолган аёл масаласига тўхталсак, Ҳанафий ва Шофеъий мазҳаби далил қилган Байҳақий ва Дора Қутнийлар ривояти, юқорида айтиб ўтилганидек, заиф ҳадис. Ва иккинчи далил Алий роизяллоҳу анҳудан келтирилган гап эса, саҳобалар ижмосига кирмайди, чунки Хазрат Алий айтган гапни Хазрат Алий Халифалик пайтида, давлат қонуни сифатида табанний қилиб айтгани ва саҳобалар шунга ижмо қилишгани тўғрисида бирон далил ёки ишора келмаган. Бундан билинадики, бу гап Алий розияллоҳу анҳунинг ўзларини ижтиҳоди, раъйидир. Саҳобанинг ижтиҳоди эса, ҳукм олинувчи тўрт асос – Қуръон, суннат, саҳобалар ижмоси, ёки қиёсга кирмайди, яъни далил қилиб олинмайди.

Айни муаммо хусусида Умар розияллоҳу анҳудан келтирилган воқеа эса, Халифанинг қонун сифатида табанний қилган ҳукми экани ривоятдан билиниб турибди, яъни Умарнинг олдига аёл келгани, муаммосини айтгани ва Умар савол жавоб қилиб, унинг йўқолган эрини яқин валийсини топиб келишни буюриши, бу ҳолат Умар розияллоҳу анҳунинг Халифалик пайтида бўлганини билдиради. Бу эса, айни дамда Халифа Умар чиқарган ушбу ҳукмга саҳобалар ижмо қилганини ҳам билдиради. Агар саҳобалар бунга ижмо қилмаганларида, Халифа Умарнинг чиқарган ҳукмига албатта қаршилик бўлган бўлар эди.

Булардан хулоса қилиш мумкинки, эри бедарак кетган аёл, саҳобалар ижмосига кўра, тўрт йил кутиб, кейин яна тўрт ойу ўн кун идда ҳам ўтказиб бошқа турмуш қилиши мумкин бўлади. Бу ерда йўқолган эрни куфр юртига кетгани, ёки тинч омон юртга савдога кетгани каби қайдларга ҳожат йўқ менимча, чунки биз далил қилиб олаётганимиз Умар розияллоҳу анҳу ва эри йўқолган аёл воқеаси ривоятида у аёлнинг эрини қандай, қаерга, қай ҳолатда кетгани тўғрисида қайд келмаган, демак мутлақ мутлақлигича қолгани тўғрироқ.

Лекин ушбу айтилган гапларнинг ҳаммаси, агар эр бедарак йўқолган бўлса ва унинг ортида қолган аёлига еб ичиши учун етарли нафақа қолдирган бўлгандаги ҳолатга тегишли гаплардир. Акс ҳолда, агар эр бедарак кетиб, унинг ортида хотинига қолган мол-дунёси еб ичиш ва асосий эхтиёжга керакли бўлган нафақаларга етмаса, бу ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисига кўра,

امرأتك ممن تعول تقول أطعمني و الا فارقني

 “Хотининг сен боқишинг керак бўлган оила аъзоларингдандир. У сенга “Мени едириб-ичир, агар едириб-ичимасанг қўйиб юбор” деб айтиши мумкин”. Ахмад ва Дора Қутний ривояти. Саҳиҳ. бундай ҳолдаги аёл эрини топиш учун бор имкониятларини сарфлаганидан кейин, агар яшаш учун нафақа топишга имкон қила олмай қолса, эрнинг яқинларидан талоқни талаб қилиши мумкин бўлади.

Яна бир масала қолди. Агар бадавлат бўла туриб, хотинини боқишдан бош тортса ва аёл  тирикчилиги  учун  зарур  бўлган  нафақани  эрининг  бойлигидан ҳеч  ола олмаса,  у  ҳолда  аёл  эрдан талоқни  талаб  қилиши  мумкин.  Агар Аллоҳ насиб қилиб Халифалик давлати тикланса, бундай ҳолатда бундай муаммони кўраётган қози бирор  муҳлат  қўймай,  шу  заҳотиёқ  никоҳни  бекор  қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

امرأتك ممن تعول تقول أطعمني و الا فارقني

 “Хотининг сен боқишинг керак бўлган оила аъзоларингдандир. У сенга “Мени едириб-ичир, агар едириб-ичирмасанг қўйиб юбор” деб айтиши мумкин”. Ахмад ва Дора Қутний ривояти. Саҳиҳ. Бу саволдаги охирги “эри хотини ва болаларидан воз кечиб уйга келмаса” саволига жавоб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

01.11.2016й.

+3
0

Related posts:

Default ThumbnailАёлнинг эри ёки ота – онасига хизматида қайси бири афзаллиги тўғрисидаги саволга жавоб Default ThumbnailМусулмон одамнинг чўчқа гўшти сотиладиган ошхоналарда ишлаши тўғрисидаги саволга жавоб Default ThumbnailШом ўлкасида қирғин бўлиши, Ийсо алайҳиссалом тушиши ва ҳижрат ҳақидаги саволга жавоб Қош териш ҳақидаги саволга жавоб
Tagsаёлсаволга жавобЭри ўлган
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Бангладешдаги муваққат ҳукумат Ҳиндистонни бенгал аҳлига нисбатан юзсизлик қилишдан огоҳлантириши лозим

  • МАТБУОТ БАЁНОТИЯНГИЛИКЛАР

    Ҳижрий 1446 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Британия ва Американинг Судандаги нуфуз кураши кучайган бир пайтда Судан бўйича ўтказилган Лондон конференцияси муваффақиятсизликка учради

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/