Эрон ҳукмдорлари шовқин-сурон кўтариш ва пақилдоқ отишдан бошқа нарсага ярамайдилар, уларнинг нусрат ёки озодлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ

Матбуот баёноти
Эрон ҳукмдорлари шовқин-сурон кўтариш ва пақилдоқ отишдан бошқа нарсага ярамайдилар, уларнинг нусрат ёки озодлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ
Эрон инқилоб гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Ҳусайн Саломий «Аллоҳнинг нусрати» номли ҳарбий машғулотларнинг очилишида «Агар сионист вужуд Ҳизбуллоҳ ўз етакчисини йўқотиш билан майдондан чиқиб кетади, деб ўйласа, хато қилибди», деди. У, шунингдек, «Партия буюк ҳаракатдир, уни бостириш ёки тугатишнинг имкони йўқ», дея қўшимча қилди. Яҳудий вужудига эса «Бугун бутун диққатимизни сизларга қаратяпмиз. Биз охиригача жанг қиламиз. Сизларнинг мусулмонлар тақдирини назорат қилишингизга йўл қўймаймиз. Биз қасос оламиз. Сизлар эса аламли зарбаларни оласиз. Бас, кутиб туринглар», дея таҳдид қилди.
Шундай қилиб, Эрон раҳбарлари жиноятчи яҳудий вужудига таҳдидли ибораларни йўллашдан уялишмайди. Биз улардан Фаластин масаласи ва у ердаги жиноятларга муносиб бирорта иш ёки ҳаракатни кўрмаймиз.
Уларнинг ёлғончи эканлиги ҳар қандай ақлирасо кишига аён бўлиб бўлди. Чунки яҳудийларни бир йилдан зиёд вақтдан буён Ғазо секторини вайрон қилиб, култепага айлантиришига қўйиб беришди. Бу ваҳший уруш қурбонлари шаҳидлар ва ярадорлар билан қўшилиб, аксари аёллар ва болалардан иборат 146 мингдан ортиб кетди. 10 мингдан зиёди бедарак йўқолди. Бу эса, эронлик раҳбарларда уларга ёрдам бериш учун журъатни пайдо қилмади. Аксинча, Ғазо аҳлини яҳудийлар, Америка, Британия, Германия ва бошқа мустамлакачи давлатлар қаршисида ҳеч қандай қуролсиз ташлаб қўйишди.
Кейин яҳудий вужуди ўзининг ваҳший ҳужумларини Ливанга ва Эрон ҳизбининг қароргоҳи бўлган Байрутнинг жанубий қисмига йўллай бошлади. Биринчи ва иккинчи даражали эронлик раҳбарларга суиқасд уюштирди. Эрон бўлса, ўз ҳизбини яҳудий армияси, унинг авиацияси, қирғинбарот бомбаларию даҳшатли ракеталари қаршисида ёлғиз қолдирди. Унга ёрдам бермай, аксинча, хорлик ва умидсизлик билан тўла саҳнада уни ўз тақдирига ташлаб қўйди.
Ҳозир, Эрон раҳбарлари яна баландпарвоз маърузаларини, қуруқ таҳдидларини давом эттиришмоқда. Улар шовқин-сурон кўтаришдан нарига ўтмайди. Совун кўпигидек кўпиртириб, момақалдироқ гумбурлашидек кескин баёнотлар беришса ҳам, уларнинг бу ҳаракати душманни тўхтатмайдиган, тажовузни даф қилмайдиган бир нома бўляпти, холос.
Фаластин ва Ливаннинг Эрон устидаги ҳаққи жуда катта. Фаластиннинг ҳаққи шундан иборатки, армиялар ўзларининг самолётлари, танклари, ракета ва дронлари билан Фаластин учун сафарбар этилиб, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлайдиган ҳақиқий урушга киришиши лозим. Унга бериладиган зарба – гўё биз жанг майдонида спорт мусобақасини ўтказаётгандек – фақатгина зарар етказиб, ўзини тирик қолдирадиган зарба бўлмаслиги керак!
Ливаннинг ҳаққига келсак, бу фестиваллар, нутқлар ва ҳатто парда ортидан хижолатомуз қилинадиган ҳарбий қўллаб-қувватловлар эмас, балки унга ёрдам бериш, босқинчини қувиб солиш ҳамда шаҳидлар ва ярадорларнинг қони учун қасос олиш мақсадида армияларни сафарбар этишдан иборат.
Мусулмон армиялардаги ҳар бир ҳалол озод инсон холис фаолият олиб бораётганлар карвонига қўшилиши керак. Токи, бу ҳукмдорлар тахтларидан ағдарилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилсин, Уммат бирлашиб, унинг армиялари Фаластин ва Ливанни яҳудийлардан тозалаш сари сафарбар этилсин. Бусиз Умматнинг азоб-уқубатлари, ўлимлари ва вайроналари барҳам топмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ