| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Эроннинг Америка сиёсатига нисбатан воқеси нимадан иборат?

Эроннинг Америка сиёсатига нисбатан воқеси нимадан иборат?

By htadmin
12.11.2016
1845
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

 Саволга жавоб

Савол: Эроннинг Америка сиёсатига нисбатан воқеси нимадан иборат? Бошқача айтганда Эроннинг бу минтақадаги ҳодисалар бўйича Америкадан мустақил лойиҳаси борми? Эроннинг бу минтақада ўз рисолати, яъни жаъфарий мазҳабни ёйиш вазифаси бор, деб айтишимиз мумкинми? Ва ниҳоят, Американинг Эрон ядровий программасига бўлган ҳақиқий муносабати нимадан иборат?

Жавоб: Буларга жавоб бериш учун Эрон режими воқесини, Эронда революция юз бериб жумҳурият эълон қилинганидан бери бу режим юритиб келаётган сиёсатни ва буларнинг барчасининг Америкага алоқадорлигини кўриб чиқишимизга тўғри келади:

1 – Американинг Эрон революциясида рол ўйнагани бошиданоқ аниқ эди. Чунки Хумайний Францияда «Neauphle-le-Château»да турган пайтида унинг олдига Оқ уй вакиллари келиб, Хумайнийнинг Америка билан ҳамкорлик қилиши тўғрисида келишув тузилган. Бу ҳақда ва у ерда бўлган учрашувлар ҳақида ўша пайтда Америка газеталари ёзган эди… Буни кейинчалик, аниқроғи 2000 йил 1 декабрда Эрон жумҳуриятининг биринчи президенти Абу Ҳасан Бану Садр ал-Жазира телеканали билан бўлган мулоқотда маълум қилиб, Оқ уй вакиллари Франциядаги Хумайний турган «Neauphle-le-Château»га келишганини, уларни Яздий, Бозаркон, Мусавий, Ардибайлий кутиб олишганини айтган эди… У ерда икки тараф ўртасида кўп учрашувлар бўлиб ўтган. Уларнинг энг машҳури октябр учрашуви бўлиб, у Париж атрофида ўтказилган. Унда Рейган ва Буш гуруҳи билан Хумайний гуруҳи ўртасида келишувлар имзоланган. Хумайний Америка билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтган, фақат бунинг учун Американинг Эрон ички ишларига аралашмаслигини шарт қилиб қўйган. Шундан кейин Хумайний 1979 йил 1 февралда француз самолётида Эронга қайтди, бу самолёт Теҳронга қўнди. Америка Шоҳпурга босим ўтказиб уни Хумайнийга ҳокимиятни ўз ихтиёри билан топширишга мажбур қилди ва Эрон армияси қўмондонларига таҳдид қилиб агар улар Хумайний йўлига тўғаноқ бўлишадиган бўлса оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Шундан кейин Хумайний муршидга, яъни ҳокимга айланди. Бошқа Исломий юртлардаги мавжуд конституцияларга ўхшаган конституция капиталистик Ғарб низомларига мувофиқ қилиб тайёрланди. Эрон конституциясида Ғарб конституцияларига ўхшаш жиҳатлар бор. Масалан жумҳурий бошқарув, вазирликларнинг тақсимланиши, парламент иши, ҳокимиятларнинг алоҳида эканлиги, уларнинг салоҳиятлари, буларнинг барчаси капиталистик низомларга мувофиқдир. Аммо бу конституцияда келган «Эроннинг расмий дини Ислом ва ўн икки имомли жаъфарий мазҳабидир» деган сўзларга келсак, бу Исломий юртлардаги кўпгина конституцияларда мавжуд бўлган сўзлар бўлиб, улар давлатнинг Ислом асосига қурилганини ёки унинг рисолати Ислом эканини англатмайди. Аксинча улар фақат маросимларга, ийд-байрамларга, одамларга нисбатан уларнинг эътиқодлари ва ибодатлари хусусида қандай иш тутиш кераклигига ва уларнинг ҳаётидаги баъзи ишларга таалуқли сўзлардир, холос. Эрон конституциясида бу дин ёки мана бу мазҳаб давлат рисолатидир ёки ташқи сиёсатдан кўзлаган мақсадидир, деб кўрсатилмаган. Маълумки Эроннинг ташқи сиёсати ватаний ва миллий сиёсатдир. Бу сиёсат ҳозирги халқаро системага мувофиқ ҳолда боради. Бу сиёсат капитализм низоми асосига қурилган халқаро ва регионал ташкилотларга аъзо бўлишдан иборатдир. Бунга мисол қилиб Эроннинг БМТга ва Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо эканлигини келтириш мумкин. Эроннинг ҳеч қайси халқаро алоқалари Ислом асосига қурилмаган. Шундан келиб чиқиб демак Эрондаги давлатнинг Исломдан келиб чиққан ўзига хос рисолати ёки бир муайян лойиҳаси борлиги кузатилмайди, аксинча Эрон режими воқеси миллий ва ватаний тусда эканлиги кузатилади. Бу тус Эрон сиёсатида акс этиб турибди. Бу сиёсат мавжуд режимни, давлат тузумини ва унинг ерларини сақлаб қолишдан иборат. Биз революциянинг бошларида Хумайний билан боғланиб унга Америка билан ҳамкорлик қилмаслиги ҳақида насиҳат қилган эдик, Исломий конституцияни эълон қилиши ҳақида насиҳат қилиб бу конституцияни унга баён қилган эдик ва буни унга ўзимиз юборган мактубда таъкидлаган эдик. Ўша мактубда Эрон конституциясининг Исломга зид эканини батафсил баён қилган эдик. Лекин Хумайний бу насиҳатни олмади ва Исломга хилоф бўлган конституцияга амал қилишни, капиталистик Ғарб андозасидаги жумҳурий низом бўйича иш юритишни давом эттираверди.

2 –  Режимнинг расмий мазҳаби сифатида белгиланган мазҳаб масаласига келсак, Эрон уни ўзи кўтариб чиқадиган бир рисолат ва лойиҳа сифатида белгиламади. Эрон ўз низомини бу мазҳаб асосига қурмади ва ўз конституциясини шу мазҳаб асосида ишлаб чиқмади. Эрон конституциясидаги моддалар бу мазҳабдан олинмаган, аксинча бошқарув низомига, ташқи сиёсатга, армия ва хавфсизлик кучларига таалуқли асосий моддалар капитализм низомидан олинган. Шунинг учун Эрон режими Саудия режимига ўхшайди. Чунки Саудия режими ҳам Ҳижоз юртида ва Наждда кенг тарқалган ҳанбалий мазҳабидан ўз манфаатларига эришиш йўлида ниқоб сифатида фойдаланиб келмоқда. Лекин Эрон мазҳабчиликдан ўзига тобеларни, тарафдорларни ёки ўзи билан ҳамкорлик қилишга тайёр кимсаларни орттириш учун ҳам фойдаланмоқда. Маълумки бундай кимсаларда тарафкашлик, мазҳабчилик мутаассиблиги қўзғалиб туради. Бу билан Эроннинг уларни жаъфарий мазҳабга ёки шиаликка хизмат қилиш йўлида эмас, балки ўзининг ватаний, миллий манфаатлари йўлида ишга солиши осон кечади. Бунга далил шуки, Эрон шиаларга ёки жаъфарий мазҳабга фақат Эроннинг миллий манфаатлари бўлсагина ёрдам беради, бўлмаса ёрдам бермайди. Агар илмонийлик ўзининг манфаатларига хизмат қилса Исломни, шиаликни ва мазҳабни ортига улоқтиради. Шунинг учун Эрон Ироқ режимини ва Сурия режимини қўллаб-қувватламоқда. Ваҳоланки бу режимлар илмоний ва Америкага тобе режимлардир. Саудия Арабистонининг шарқий муҳофазаларида асосан шиалар яшаётгани учун ва бу минтақаларда нефт далалари борлиги учун Эрон бир неча муносабатларда у ерлардаги интифозаларни Саудияни заифлаштириш учун қўллаб-қувватлади. Эрон Баҳрайнда ҳам шунга ўхшаш сиёсатни ишга солди. Бу эса Саудияни Баҳрайнга ўз кучларини юборишга мажбур қилди…

Эрон агар мазҳабчилик ўзининг миллий манфаатларига зид келиб қолса мазҳабга аҳамият бериб ўтирмайди. Масалан Озарбайжон 1989 йил охирида Совет Иттифоқи чангалидан озод бўлмоқчи бўлди, одамлар Эрон билан бўлган чегараларни Эрон билан бирлашиш учун бузишди. Шунинг учун 1990 йил бошида озарбайжонлар Боқуга кириб келган рус босқинчилари томонидан қирғин қилинди. Руслар у ерда ўзларига тобе бўлмаган бир режимнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун ва ўзларининг эски коммунистлардан иборат малайларини ҳокимиятга олиб келиш учун шу қирғинни амалга оширишди. Шундай бўла туриб Эрон Озанбайжон аҳлига бу рус ҳужумига қарши туришда ёрдам бермади. Ҳолбуки у ердаги мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқи оёқ ости қилинган эди, бу мусулмонлар русларнинг зулмидан ва коммунистларнинг чангалидан озод бўлмоқчи бўлишган эди. Маълумки Озарбайжон аҳолисининг асосий кўпчилиги Эрон расмий мазҳабига тобе бўлган мусулмонлардир. Шунга қарамай Эрон Озарбайжонга арманлар тажовузига қарши туришда ҳам ёрдам бермади. Руслар арманларга 1994 йилда Озарбайжоннинг 20 % ерларини босиб олишларида ёрдам беришди, арманлар миллиондан кўп озарийни ўз ерларидан кўчиб кетишга мажбур қилишди. Бу фожеали вазият у ерда ҳамон мавжуд бўлиб турибди. Бу ҳам етмагандек Эрон Озарбайжон зиёнига ўзининг Арманистон билан бўлган алоқаларини янада ривожлантирди! Эрон бу билангина кифояланмади, балки Ливандаги Мишел Авн оқими, Набиҳ Берри ҳаракати ва бошқа илмоний ҳаракатлар каби Исломга ҳеч бир алоқаси бўлмаган оқимларни ҳам қўллаб-қуввалади. Ҳолбуки бу оқимлар Америка этагини ўпаётган ҳаракатлардир.

3 –  Эрон бу минтақада амалга оширган барча сиёсий ишлар Америка лойиҳаларига мос ва уйғун ҳолда амалга оширилди:

а)   Масалан Ливанда Эрон ўз мазҳаби тобеларидан ўзининг ҳизбини таъсис этди ва уни қуроллантирди. Натижада бу ҳизб Ливанда Ливан армиясидан алоҳида бир махсус армияга айланиб қолди. Ливан режими уни ва қуролланишини тан олди. Маълумки Ливан режими илмоний режим бўлиб, у Америка сиёсатига тобедир. Ливан режими бу ҳизбдан бошқа ҳизбларнинг қурол кўтариб юришига рухсат бермади ва бошқа ҳизбларнинг қуролланишини тан олмади. Ливандаги Эрон ҳизби Америкага қарам бўлган Сурия режимини худди Эрон каби қўллаб-қувватлади. Америка Ливан режимининг Эрон ҳизбининг Сурияга у ердаги Башар Асаднинг илмоний режимини қўллаш учун аралашишига рухсат беришига тўсқинлик қилмади. Аксинча бу Американинг зимдан розилиги билан бўлди. Америка бу ҳизбнинг Сурияга Ливан армиясининг тўсқинлигисиз аралашувига зимдан розилик берди.

б)  Америка Ироқни босиб олган пайтда қаршиликка дуч келди. Америка буни кутмаган эди. Шунинг учун Америка Эронни Ироққа — у едаги ўз мазҳаби тобеларига таъсир ўтказиб, уларнинг босқинчига қарши ҳаракат қилишларига йўл қўймаслиги учун – киритди. Эрон Америкага фақат шу хизматнигина қилиб қолмади, балки ўз мазҳаби тобеларини қаршилик ҳаракатига қарши турадиган, босқинчига ҳамда бу босқинчи Ироқда ўрнатиб қўйган режимга қонуний тус берадиган кимсаларга ҳам айлантирди. Айниқса 2005 йилдан кейин шундай бўлди. Ўша йили Америка Эронни қўлловчи партиялар коалициясининг ҳокимиятга келишига йўл очиб берди. Иброҳим Жаъфарий бошчилигидаги, кейин эса Моликий бошчилигидаги ҳукумат ҳокимият тепасига келди. Бу ҳукуматлар Америка томонидан тузилган ва Америкага қарам ҳукуматлардир. Эрон қўллаётган Моликий ҳукумати босқинчи Америка Ироқдан расмий равишда чиқиб кетганидан кейин ҳам Америка нуфузини сақлаб қолиш учун Америка билан хавфсизлик ва стратегик келишувларни имзолади. Бу эса Американинг Эрон ролидан рози эканига далолат қилади. Эрон масъуллари Америкага Ироқни босиб олишида ва Ироқда Америка нуфузини мустаҳкамлашни таъминлашда ёрдам беришганини тан олишди. Эрон Ироқда Америка бу юртни босиб олганидан кейиноқ ўз элчихонасини очди. Жаъфарий сайланиши биланоқ ўша пайтдаги Эрон ташқи ишлар вазири Камол Харрозий 2005 йилда Бағдодга келди. Ҳолбуки у босқинчилик чўққисига чиққан пайт эди. Америка ҳам, Эрон ҳам босқинчига қарши олиб борилаётган қаршилик ҳаракати амалиётларини «Ироқда терроризмни қоралаш» деган баҳона остида қоралаб чиқди. Жаъфарий Эронга бориб бир неча келишувларни, жумладан хавфсизликни мустаҳкамлаш, ўтиш йўлларини ва чегараларни назорат қилиш, Басрани Эрон электр тармоғига боғлаш, Басра билан Абадон ўртасида нефт қувурларини ётқизишга оид икки мамлакат разведкалари ўртасидаги ҳамкорлик келишувини имзолади. Эрон президенти Нажод эса 2008 йилнинг бошида Ироққа келди. Унинг бу сафари бевосита босқинчининг найзалари остида ўтди.  Кўпинча Аҳмади Нажод ўзининг Америкага ва яҳуд вужудига қарши гап-сўзлари билан шов-шув қўзғаб келган бўлса-да, лекин булар қуруқ гап-сўз бўлишдан нарига ўтмади. Айни вақтда Нажод Эрон президентлари орасида Америка чизган чизиқ бўйлаб ҳаракат қилишга энг яқин турган президент бўлди, буни унинг Америка босқинчилиги остидаги Ироққа қилган сафарларидан кузатиш мумкин. Нажод президентлик мансабини тарк этишидан икки  ҳафта олдин Ироққа яна бориб Америкага тобе бўлган ва Ироқдаги Америка нуфузини муҳофаза қилиб келаётган Моликий режимини қўллаб-қувватлажагини яна бир бор таъкидлади. Нажод 2010 йилда Америка босқинчилиги остида эзилаётган Афғонистонни зиёрат қилди ва босқинчи Американинг хизматкори Карзай режимига қўллаб-қувватлов кўрсатди.

в)  Эрон Яманда ҳам шундай иш тутди. Чунки у ерда ҳувсийлар жамоатини ўзига оғдирди ва уларни қуроллантирди. Ҳувсийлар инглизлар малайи Али Солиҳ режимига қарши кўтарилишди. Эрон Ямандаги Американинг бошқа малайлари — сепаратистлардан иборат жанубий илмоний ҳаракат етакчиларини ҳам қўллаб келмоқда. Бундан мақсад Яман жанубида Америкага малай бўлган бир илмоний режимни пайдо қилишдир.

г) Эроннинг Сурия режими билан бўлган алоқасига келсак, бу алоқа эски бўлиб, у ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида аланга олган биринчи интифозадан буён давом этиб келяпти. Ўша вақтда Эрон Сурия режимининг Сурия аҳли бўлган мусулмонларни репрессия қилишини қўллаб-қувватлади. Бундан мақсади Сурия режимини Асад оиласи бошчилигидаги бу режимни қўллаётган Америка лойиҳаси доирасида сақлаб қолиш бўлди. Ҳолбуки Эрон бу режимнинг миллатчи, баасчи илмоний режим эканини, ўзи қарши уруш олиб борган Саддам режимининг эгизаги эканини, Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканини, аксинча Ислом ва унинг аҳлига қарши уруш олиб бораётган режим эканини яхши биларди. Эрон бу режимнинг Америкага қарам эканини жуда яхши билар эди. Шунга қарамай Эрон мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилмади, аксинча мусулмонларга қарши кураш олиб борди, жиноятчи куфр режимига ёрдам берди ва ҳамон шундай қилиб келмоқда. Эрон режими Сурия раҳбарияти билан мустаҳкам алоқаларни сақлаб келмоқда. Бу алоқалар ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ўз ичига олади. Эрон Асад режимини қўллаб-қувватлаш учун унга кўпгина қурол-аслаҳаларни етказиб берди, бу режимга Сурияда энергия эҳтиёт заҳиралари йўқлигини ҳисобга олиб паст нархларда нефт ва газни ҳам етказиб берди. Эроннинг Сурия интифозасига аралашувида Асад режими қулашга яқин турган бир пайтда ўзига хос сиёсий алоқаларни кузатиш мумкин. Шунинг учун агар Эроннинг инқилоб соқчилари кучларини, Эрон ҳизби кучларини ва Эронга тобе Моликийнинг қуролли тўдаларини юбориш орқали аралашуви бўлмаганида эди, Башар ва унинг режими албатта қулаган бўларди.  Қусайр ва Ҳимсдаги қирғинлар, бугун эса Ғута ва бошқа жойлардаги кимёвий қирғинлар мана шу аралашувга гувоҳлик берувчи далиллардир.

д) Афғонистонда ҳам Эрон босқинчи Американи қўллаб-қувватлади. Америка ишлаб чиққан конституцияни ва Карзай бошчилигида тузилган ҳукуматни қўллаб-қувватлади. Буларнинг барчаси Америкага хизмат қилиш учун бўлди. Эрон Америка Толибонни енга олмагач мамлакат шимолини таъминлашни ўз бўйнига олди. Шунинг учун ҳам Эрон жумҳуриятининг собиқ президенти Рафсанжоний: «Агар бизнинг кучларимиз Толибонга қарши урушда ёрдам бермаганида америкаликлар афғон ботқоғига албатта ботишган бўларди» деган эди. (Шарқул Авсат газетаси, 2002 йил 9 феврал). Эроннинг собиқ президенти Хотамийнинг юридик ва парламент ишлари бўйича ўринбосари Муҳаммад Али Абтаҳий эса 2004 йил 13 январда амирликларнинг Абу Даби шаҳрида ўтказилган «Кўрфаз ва келажакдаги хавфлар» конференциясида қуйидагиларни айтган эди: «Агар Эрон ёрдам бермаганида Қобул ва Бағдод бунчалик осон қуламас эди. Лекин биз бунинг эвазига «мукофот»га сазовор бўлдик ва ёвузлик ўқи доирасида бўлиб қолдик!» (Ислом онлайн.нет, 2004 йил 13 январ). Президент Аҳмади Нажод ҳам худди шу сўзларни БМТ йиғинларига қатнашиш учун Нью-йоркка борган пайтида 2008 йил 26 сентябрда «Нью-йорк таймс» газетаси билан бўлган мулоқотда такрорлаб бундай деган эди: «Эрон Афғонистонда Қўшма Штатларга ёрдам қўлини чўзган эди, бунинг натижаси эса Америка президентининг бизга қарши бевосита ҳарбий ҳужум қилиш ҳақида таҳдидларни йўллаши бўлди. Бизнинг мамлакатимиз Америкага Ироққа тинчлик ва барқарорликни қайтаришда ҳам ёрдам кўрсатди».

4 – Энди Эрон ядровий программаси масаласига келсак, бу масала кўп йиллардан бери ўрин олиб келяпти. Яҳуд вужуди ана шу йиллар давомида Европа қўллаб-қувватлови ва гиж-гижлаши билан бу программага зарба беражаги тўғрисида кўп марта таҳдид қилган бўлса-да бироқ Америка яҳуд вужудининг бу таҳдидига қарши туриб унинг буни амалга оширишига монелик қилди. Америка шу бугунгача яҳуд вужудининг бу мақсадига монелик қилиб келмоқда… Масалан Америка бош штаб бошлиғи генерал Мартин Демпси 2013 йил 12 августда шу мақсадда яҳуд вужудига келди. Қувайтнинг «Куна» ахборот агентлиги  2013 йил 12 августда яҳуд вужуди армияси радиосининг қуйидаги сўзларини келтирди: «Демпсининг бу сафари Америка ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Марк Уелчнинг Исроилга қилган худди шунга ўхшаш бир ҳафталик сафаридан бир неча кун кейинга тўғри келмоқда, иккала тараф бу сафар чоғидаги сўзлашувлар табиати ҳақида сўзлаб беришдан тамоман бош тортди, Уелчнинг сафари Америка томони талаби билан яширинлигича қолди, бу ҳол минтақада кескинлик кучайган бир шароитда ва Исроилнинг Эронга зарба бериш тўғрисидаги таҳдидлари ортидан рўй бермоқда». «Куна» ахборот агентлиги қуйидагиларни қўшимча қилди: «Таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, Америка армияси қўмондони ўз мезбонларини Эронга қарши яқин келажакда драматик қарорларни қабул қилишдан тийилиш зарурлигига, Ҳасан Руҳоний Эрон президенти этиб тикланганидан кейин дипломатияга фурсат бериш зарурлигига ишонтиришга уриниб кўради». Америка яҳуд вужудининг Саддам даврида (1981 йилда) қурилган Ироқ ядровий реакторларига зарба беришига йўл қўйиб берган эди. Лекин Америка яҳуд вужудини Эроннинг уранни бойитиш бошланиб, бойитиш нисбати 20 %га етган ядровий реакторларига зарба беришдан ман қилди. Бу эса Эрон режимини сақлаб қолиш Америка манфаатларига хизмат қилишига далолат қилади. Чунки Эрон режими бу минтақада Америка манфаатлари учун ҳаракат қилмоқда. Америка ўзининг Кўрфаз давлатларидаги нуфузини мустаҳкамлаш учун Эрон режимини шу давлатларни қўрқитадиган бир «олабўжи» қилиб қолдиришни истайди. Америка бу режимни ўзининг Исломий оламдаги нуфузини сақлаб қолишга хизмат қилдиришга ҳаракат қилмоқда.

Бир оз ортга қайтадиган бўлсак, ядровий программа бўйича сўзлашувлар 2003 йилда бошланганидан бери қуйидагича эканига гувоҳ бўламиз: Америка Эрон ядровий иншоотларига қарши ҳеч қандай амалий чоралар қўлламасдан фақат жазо чоралари қўллашга зўр бериб Европа Иттифоқи ҳафсаласини пир қилди ва яҳуд давлатини ғазаблантирди. Ҳар сафар сўзлашувлар чоғида Америка бу масаланинг ечими сифатида қўшимча жазо чораларини таклиф қилиб, ҳар қандай ҳарбий чорага қарши турди. Америка «Исроил»ни тинчлантириш учун бир неча марта аралашди. Демак Америка Эрон режимининг мавжуд бўлиб тураверишини ва ядровий масала ядровий бомбага эга бўлиш даражасига етмасдан ва айни вақтда бу масала узил-кесил ҳал бўлмасдан хавотирлик қўзғайверишини истайди. Америка бу масаланинг юқорида айтиб ўтганимиздек Кўрфаз давлатларини қўрқувга солувчи бир «олабўжи» бўлиб қолаверишини истайди. Чунки ана шунда Америка кучларининг Кўрфазда тураверишига ҳамда Американинг бу масаладан фойдаланиб Туркияда ва марказий Европада «Эрон ядровий қуролини қайтариш ва ундан ҳимоя қилиш» деган баҳона билан ракетага қарши қалқон ўрнатишига тайёр баҳона топилади! Қолаверса бу мудофаа вазирлигининг бюджетини оширишни оқлашда ҳам қўл келади.

5 –  Энди Америка билан Эрон ўртасидаги юзаки душманликка келсак, буни қуйидагича тушуниш мумкин:

а) Эронда революциядан олдин ва кейин Америкага қарши муҳит кескинлашган ва жамоатчилик фикри авж олган эди. Жамоатчилик Американи Эрон халқи бошига тушган фожеалардан жавобгар деб билар ва Американи шоҳни қўллаб-қувватлашда айблар эди. Американи энг катта шайтон деб атар эди. Шунинг учун Эрон ҳокимлари икки тараф ўртасида сўзлашувлар бевосита бошланганини ва шундан кейин дипломатик алоқалар қайта йўлга қўйилганини очиқ эълон қила олишмади. Айниқса Американинг Хумайний билан Парижда алоқалар ўрнатгани, Американинг Эрон армиясига Хумайний революциясига қарши аралашмаслик тўғрисида босим ўтказгани… буларнинг барчаси сир бўлмай қолган эди. Шунинг учун Эрон режимига Америка билан кескинлашиш ҳодисалари керак бўлиб қолди. Чунки ана шунда америкаликлар билан диалог столига ўтиришга оқловлар топилар эди. Шунинг учун 1979 йил 4 октябрдаги Америка элчихонасидагиларни гаровга олиш ҳодисаси ва унинг ортидан Эрон билан Америка ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг узилишидан кўзланган мақсад Хумайний позициясини кучайтириб унинг мухолифларига зарба бериш ва иккала тараф ўртасидаги алоқалар ҳақиқатини яшириш бўлган эди. Кейинчалик баъзи бир Америка манбалари бу ҳодисаларнинг Америка уюштирган бир саҳна бўлганини айтди. Ҳасан Бану Садр ҳам ал-Жазира билан бўлган мулоқотда юқоридаги ҳодисаларга ишора қилиб: «Бу ҳодисалар америкаликлар билан келишиб ва уларнинг режаси асосида бўлган эди», деди. Ҳасан Бану Садр бундан олдин бунга Хумайнийни кўндирганини ҳам айтиб ўтди. Икки тараф (яъни Эрон ва Америка) 1981 йил 20 январла Жазоир келишуви деб аталган нарсани имзолади ва бу келишув бўйича гаровга олинганланр озод этилди. Бу Америка президенти Рейган президентлик мансабига ўтирган кунда рўй берди. Америка Хумайний бошчилигидаги янги режимни зимдан тан олди. Бу тан олиш иккала тараф бир-бирини ҳурмат қилиши, бир-бирининг ишларига аралашмаслик ва учинчи тарафни вакил қилиш орқали иккала мамлакат манфаатларини сақлаш мажбуриятини олиш ҳақидаги келишув ишлаб чиқилган пайтда рўй берди. Шундан кейин Эроннинг музлатиб қўйилган пул жамғармаларидан янги режим талаб қилган 12 миллиард доллар қайтариб берилди.

б) Эрондаги ҳокимлар бу алоқаларни қайта йўлга қўйиш учун муҳитни ҳозирлашга анча вақтдан бери ҳаракат қилиб келишди. Шу билан бирга икки мамлакат ўртасида яширин алоқалар ва ҳамкорлик давом этаверди ва ҳозир ҳам буни давом эттиришмоқда. Буни эронлик масъулларнинг ўзлари маълум қилишди… Гўё икки мамлакат ўртасидаги бу вазиятни сақлаб қолиш иккаласига фойда берадигандек. Эрон зоҳирда ўзини гўё Америкага душман қилиб кўрсатиб ўзининг у билан бўлаётган муносабатларини яширмоқда, ўзининг Америка мустамлакачилик лойиҳалари доирасида кетаётганини, ўзининг ана шу лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам берувчи бир омил бўлиб қолганини яширмоқда. Америка ҳам зоҳирда ўзини гўё Эронга душман қилиб ва гўё унга қарши ҳаракат қилаётгандек қилиб кўрсатиб европаликларни ва яҳудни тийиб турибди, ўзининг бу минтақадаги манфаатларига эришиш учун Америка ва Ғарбдаги Эронга қарши жамоатчиликни алдамоқда. Жумҳурият эълон қилинганидан кейин мансабларни эгаллаган баъзи ҳокимлар эронликлар томонидан Америкага малайликда айбланган эди. Масалан жумҳурият президенти Бани Садр шундай айбланган эди. Натижада у ўша пайтда Америка билан алоқага қарши турган кучли оқим борлиги учун қулатилган эди. Лекин жумҳурият президенти Рафсанжонийнинг Америка билан бўлган Эрон-гейт ва Эрон-контра каби алоқалари фош бўлиб қолган бўлса ҳам у ағдарилмади. Чунки бу вақтга келиб анавиндек оқим мавжуд бўлмай қолган эди. Ўшандан бери жумҳуриятнинг бир неча президентлари бирин-кетин алмашди, уларни гоҳида ислоҳотчилар ва мўътадиллар деб, гоҳида эса консерваторлар ва қаттиқ йўл тарафдорлари деб аталди. Лекин Эрон сиёсатида бирон ўзгариш кузатилмади. Гоҳида қаттиқ оҳангдаги, гоҳида эса юмшоқ оҳангдаги мурожаатларга қарамасдан ҳеч бир ўзгариш кузатилмади. Қаттиқ оҳангдаги хитоблар қуруқ гап-сўз бўлиб қолаверди, амалий ишга айланмади, шунинг учун бу дағдағали хитоблар бошқа нарса, воқе эса бошқа бўлиб қолаверди. Американинг Эронга нисбатан позицияси ҳам ўзгармади. Гоҳида республикачилар томонидан қилинган қаттиқ оҳангдаги хитобларга қарамай ва демократлар томонидан қилинган юмшоқ оҳангдаги хитобларга қарамай, Эронни ёвузлик ўқи давлатлари рўйхатига киритилганига қарамай Америка Эронга қарши ҳеч қандай кескин ва жиддий қадамларни ташламади. Шунинг учун Эроннинг янги президенти Руҳоний ҳукуматни тузар экан «унинг ҳукумати ўзининг ташқи сиёсатида таҳдидга йўл қўймаслик ва кескинликларга барҳам бериш йўлини тутажагини» айтди. (Рейтер, 2013йил 12 август). Руҳоний «Муҳаммад Жавод Зарифни ташқи ишлар вазири мансабига танлади, у Эроннинг БМТдаги собиқ вакили бўлиб, Қўшма Штатларда таълим олган, у Вашингтон билан Теҳрон ўртасидаги алоқаларнинг пасайишига барҳам беришга уриниб ўтказилган яширин музокараларнинг бир неча раундида асосий иштирокчи бўлган». (Рейтер, 2013 йил 12 август). Руҳоний сайланганидан кейин янада очиқроқ тарзда бундай деди: «Биз Эрон билан Қўшма Штатлар ўртасида янада кескинлашиш бўлишини кўришни истамаймиз, бизга ҳикмат ҳар иккала мамлакат келажак ҳақида кўпроқ ўйлаши лозимлигини, ўтмишдаги масалалар ечимларини топиш учун ва ишни қайта ўнглаш учун диалогга ўтиришга уриниши зарурлигини уқтирмоқда». (Рейтер, 2013 йил 17 июн). Унинг бу гапларига жавобан Америка президенти Обама бундай деди: «Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий программаси хусусидаги халқаро ҳамжамият безовталиги билан тўлиқ муносабатда бўладиган дипломатик ечимга эришиш мақсадида Эрон ҳукумати билан бевосита сўзлашувларга киришишга доим тайёрдир». (юқоридаги манбанинг ўзи).  Бу эса Эроннинг Америка билан яширин ҳаракат қилиш босқичига барҳам бериш ва у билан очиқ-ошкор ҳаракат қилиш босқичини бошлаш истагида эканини, лекин бу босқичнинг Эронни гўё у бу регионда таъсирли давлат қилиб кўрсатадиган, шунинг учун уни бу минтақа масалаларида шерик қилиб олиш зарур, деб кўрсатадиган бошқача шаклларда бўлишини истаётганини англатади.

6 –  Юқорида айтиб ўтганларимизга биноан қуйидаги хулосага келамиз:

Эрон режимнинг расмий мазҳаби сифатида белгиланган мазҳаб масаласига келсак, Эрон уни ўзи кўтариб чиқадиган бир рисолат ва лойиҳа сифатида белгиламади. Зеро Эрон ўз режимини бу мазҳаб асосига қургани йўқ, ўзининг конституциясини шу мазҳаб асосида ишлаб чиққани йўқ, бу конституция моддалари бу мазҳабдан олингани йўқ, аксинча ундаги бошқарув низомига, ташқи сиёсатга, армия ва хавфсизлик кучларига тааллуқли асосий моддалар капитализм низомидан олинган. Шунинг учун Эрон Саудия режимига ўхшайди. Чунки Саудия режими ҳам ўзининг манфаатларига эришиш учун Ҳижоз ва Наждда кенг тарқалган ҳанбалий мазҳабидан бир ниқоб сифатида фойдаланмоқда. Эроннинг ташқи сиёсати ҳақида айтадиган бўлсак, бу сиёсат Американинг шу минтақадаги ҳамда катта Ўрта Шарқ ва Исломий юртлардаги манфаатларига мосдир. Масалан Теҳрон босқинчи Американинг ўтган ўн йил ёки шунга яқин муддат давомида Ироқ ва Афғонистонда ўрнашиб олиши борасида Вашингтонга ёрдам берди. Эрон ўзининг Ливандаги ҳизби орқали Ливандаги сиёсий манзарани чизиб ҳам чиқди. Охирги вақтларда Асадни қўллаб-қувватлаб Американинг Суриядаги ҳукмронлигини сақлаб қолишга ёрдам берди. Бинобарин демак Эрон Афғонистон, Сурия, Ливан ва Ироқда Америка манфаатларига хизмат қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу минтақадан ташқари ҳақида айтадиган бўлсак, айтиш мумкинки Америка Эроннинг иш тутишидан фойдаланиб ўзининг ракетага қарши қалқон программасини тарғиб қилишга ва Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши давлатларини тенглик асосида бўлмаган келишувларга боғлаб олишга ҳамда Кўрфаз давлатларини Эрондан қўрқитиб миллиард-миллиард долларларга қурол-аслаҳа сотиб олишга мажбур қилишга муваффақ бўлди!

Демак Эрон Америка билан бирга ҳаракат қилмоқда. У ўзининг бу ҳаракати маъносини яхши тушунади, ўзининг ҳаддини ҳам яхши билади, шунинг учун бу ҳаддидан ошмайди. Гарчи Эрон Нажод даврида бўлганидек алдаб адаштириш ёки ҳақиқатни яшириш мақсадида хитоб оҳангини кўтарса ҳам, лекин Америка чизиб қўйган ҳаддан ошмайди. Нажод даврида Эроннинг Афғонистон, Ироқ ва Сурияда Америкага катта хизмат қилгани кузатилди. Шунинг учун ҳам Америка Эрондаги режимни ўзининг манфаатларига катта хизмат қиладиган хизматкор деб билади. Шу боис Америкадаги қарор чиқарувчи доиралар бу режимни ўзгартиришни тақозо қилувчи сабаб бор деб билишмайди. Буни 2008 йил 12 декабрда Роберт Гейтс Америка билан Эрон ўртасидаги алоқаларга, бу алоқаларнинг қайси асосда бўлиши кераклигига бағишлаб Баҳрайнда ўтказилган халқаро хавфсизлик конференциясида шундай деб очиқ айтган эди: «Эрондаги режимни ўзгартиришга ҳеч ким ҳаракат қилаётгани йўқ… Биз учун муҳими сиёсатлар ва иш юритишларда ўзгариш бўлишидир, ўшанда Эрон минтақадаги давлатларнинг яхши қўшнисига айланади, беқарорлик ва зўравонлик манбаи бўлиш ўрнига ана шундай қўшнига айланади».

16 шаввол 1434ҳ                                                                                                   

21 август 2013м

0
0

Related posts:

Эрон ядровий программасига оид келишув Яҳуд вужуди ва унинг Америкага чиппа ёпишиб олгани! Эрон билан унинг ядровий программаси хусусида тузилган доиравий келишув ортида нима турибди? Америка, Россия ва Эроннинг Суриядаги танг аҳволи!
TagsАмерикаЭронядровий программа
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Украина мавзуси ҳамда халқаро позиция устидаги курашнинг янгиланиши

  • МАҚОЛАЛАР

    Янги қиёфадаги эски тузум 

  • МАҚОЛАЛАР

    Камбағалликдан қутулиш кўр-кўрона тақлид билан бўлмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/