| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Фаластин масаласи

Фаластин масаласи

By htadmin
29.04.2022
817
0
Share:

Фаластин масаласи

(6)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

«Йўл харитаси» нимани мақсад қилиши батафсил ўрганилса, у қуйидаги ғаразли ғоялар учун ишлаб чиқилгани маълум бўлади:

Биринчидан, у аслида Фаластин масаласи ечимига йўл ҳозирловчи харита бўлишдан кўра кўпроқ Ироқни босиб олиш учун замин тайёрловчи харита бўлди. Чунки уни ўз ичига олган Бушнинг 26 июндаги нутқи Ироққа қарши очиладиган уруш учун тайёрланиш даврига тўғри келиб, 2003 йил 19 мартда Ироқни босиб олиш бошлангунга қадар давом этди. Чунки Америка маъмуриятининг вакиллари президент Бушнинг Фаластин масаласи ечими учун Фаластинда ёнма-ён жойлашган икки давлатни пайдо қилиш тўғрисидаги фикрларини ёритиб, минтақага роса қатнашди. Бу эса, Америка маъмуриятининг яҳудийлар ўз ёнида фаластинликларнинг давлати мавжуд бўлишига рози бўлишлари учун уларга муайян босим бериш тўғрисида умумий муҳит пайдо қилди. Америка маъмурияти бу ташаббус натижасида ҳосил бўлган муҳитлар Ироқдаги босқинчилигининг асоратларини енгиллатади, деб кутган эди.

Иккинчидан, Америка Ироққа очиқ-ойдин бостириб киргани учун унинг садоқатли малайлари Американинг малайи сифатида танилиб, одамлар олдида оғир аҳволга тушиб қолишди. Шунинг учун Америка: «Мана, Америка Ироққа қандай уруш эълон қилган бўлса, шунингдек, Фаластин давлати вужудга келишига рози бўлиши учун яҳудийларга ҳам босим ўтказмоқда», деган «Американинг минтақадаги адолати»нинг бозорини чаққон қилиш учун малайларига гап мавзуси топиб бермоқчи бўлди.

Учинчидан, Европа Ироқда янги кескинликни пайдо қилишдан кўра Яқин шарқ (Фаластин ва Исроил) кескинлигига ечим топиш ўта зарур, деб кўп гапирар эди. Америка Европани Яқин шарқ кескинлигига ечим топиш керак, деган гапни такрорлайверишдан қайтармоқчи бўлиб: «Бу кескинликнинг ечими ишлаб чиқилган, бу — «Йўл харитаси»дир» деб, буни уларга жавоб сифатида тақдим қилди.

Америка бу уринишларида қандайдир даражада муваффақиятга эришди. «Йўл харитаси» ёмон бўлса ҳам, унда бир давлат тикланиши кўрсатилгани учун Фаластин маъмурияти ва араб ҳокимлари томонидан ғалаба, деб эътибор қилинди. Ҳолбуки, «Йўл харитаси»нинг босқичларидаги бандларидан бу давлат қоғозда қолиб кетиши аён эди.

Европа эса, шуни маҳкам ушлаб олиб, уни Америка, Европа иттифоқи, Россия ва БМТдан иборат квартет (тўртлик) учун давлатлараро харитага айлантирди. Унинг муҳокамаси учун изма-из йиғинлар ўтказилиб, вакиллар эртаю кеч Фаластин, Европа, БМТ ва шунингдек Америка ўртасида қатнай бошлади.

Шунга қарамасдан, Америка Ироқдаги расмий режимга қилган тажовузи, сўнгра босқинчиликка нисбатан Ироқдаги қаҳрамонона қаршилик ҳаракати уни солиб қўйган танг аҳвол билан машғул бўлгани, яъни «Йўл харитаси» мавзусидан кўра муҳимроқ нарса билан машғул бўлгани учун унинг ижросига жиддий киришмади. Харита бўйича қуруқ гап-сўзлар минтақага таъсир кўрсатиши учун уни ўз ҳолига ташлаб қўйди. Бироқ Американинг амалий ҳаракати тинчиш ўрнига янада алангаланиб кетаётган Ироқдаги қизғин урушда бўлган Америка ва иттифоқчилар қўшинидан иборат оломонга қаратилди.

Яҳудийларга келсак, улар Америка Ироқдаги танг аҳволи ҳамда сайлов тадориги билан машғул бўлгани учун – камида Бушнинг ҳозирги маъмурияти даврида – «Йўл харитаси»нинг ижросига жиддий киришмаслигини англаб етди. Шунинг учун улар «Йўл харитаси»ни қабул қилиш учун ўн бешта шарт ишлаб чиқишдики, бу шартлар уни ижро қилишнинг имкони йўқ ҳолатга солиб қўйди. Яҳудлар айни пайтда «терроризмга қарши кураш» номи остида Фаластинда ваҳшиёна жиноятларини давом эттиришди. Шундай бўлса ҳам, йўл харитаси ҳақидаги гап-сўзлар давом этар ва фойдаси йўқ бўла туриб, гоҳ кўтарилиб, гоҳида пасайиб турди. Чунки у аслида «Овози бору, фойдаси кам» деган машҳур мақол бўйича ишлаб чиқилган эди.

Америка Ироқдаги танг аҳволи билан машғул бўлиб қолди. Унинг бирдан-бир ташвиши Ироқ қаршилик ҳаракати ҳужумлари олдида ўз аскарларининг хавфсизлигини қандай таъминлаш бўлиб қолди-да, Фаластин мавзусини ҳарбий жиҳатдан Шароннинг жиноятларига, сиёсий жиҳатдан «Йўл харитаси»нинг таъсирларига нисбатан ўз ҳолига ташлаб қўйди. Ҳолбуки, у «Йўл харитаси» вужудга келгандан буён жонсиз эканлигини билар эди. 2004 йил апрелда Шароннинг бир тарафлама режаси чиққунча аҳвол ўшандай давом этди.

Шарон ўз режасида эътиборни Ғазодан чиқиб кетишга жалб қилиб, уни энг катта ғамхўрлик қилиб кўрсатди. Бунга Ғарбий қирғоқда жойлашган чеккадаги тўртта манзилгоҳни тарк этишни, яъни айтишга ҳам арзимайдиган нарсани кўкларга кўтариб, чалғитиш учун қўшиб қўйди. Ҳолбуки, Қирғоқдаги манзилгоҳлар мажмуаси ҳақиқатда яҳуд давлатига қўшиб юборилгандир. Чунки ўша режа ўз ичига олган чиқиб кетиш Ғазо секторини кўзда тутади, яъни Шарон ўз режасида яҳудийларнинг масалани бир бутун нарсадан бир қисмга, ундан кейин ўша қисмнинг бир бўлагига аста-секин кўчиришдаги услубини қўллаб, асосий масалани Ғазодан чиқиб кетишга алмаштириб қўйди. Чунки бу масала даставвал 1948 йили тортиб олинган Фаластин бўлган бўлса, сўнгра у 1967 йилги Ғарбий қирғоқ ва Ғазога, ундан кейин 1967 йилги Ғарбий қирғоқ ва Ғазонинг бўлакларига айланди. Энди эса, бу масала Ғазо секторигагина айланганга ўхшайди. Аммо Ғарбий қирғоқнинг чеккасида жойлашган тўртта яҳуд манзилгоҳи ҳақидаги сўзларга келсак, улар бу қирғоқнинг тўлалигича Шарон режасига киритилиши учун деярли мушкуллик пайдо қилмайди.

Сўнгра Шарон «Ғазо секторидан бир тарафлама чиқиб кетиш» деб номланган ўз режаси учун 2004 йил апрелда Вашингтонга қилган ташрифи билан замин тайёрлаб, ушбу сўнгги ташрифи чоғида кичик Жорж Бушни ўзининг барча истакларига кўндира олди. Чунки Америка президенти Жорж Буш Ғазо секторидан ва Ғарбий қирғоқнинг чеккасида жойлашган тўрт манзилгоҳдан бир тарафлама чиқиб кетиш бўйича Ариел Шарон илгари сураётган ҳал қилувчи режани қўллаб-қувватлашини ифодалаб, Шароннинг таклифини «тарихий ва мардонавор иш», деб баҳолади.

Буш 2004 йил 13 апрелда Вашингтонда Шарон билан бирга ўтказган матбуот анжуманида: «Фаластинлик қочоқлар Исроилда эмас, бўлажак Фаластин давлатида жойлаштирилиши лозим», деди. У «Исроил» позицияси фойдасига хизмат қилувчи «улкан воз кечиш» тўғрисида тўхталиб: «Исроилнинг Ғарбий қирғоқдаги яҳудий манзилгоҳларидан воз кечиши хусусига келсак, ер юзида ҳолатлар ўзгариб кетибди», деди.

Буш Шарон билан Оқ уйда учрашибоқ шундай деди: «Тарафлар агар шу режа (Шарон режаси)га риоя қилишга қарор қилса, бу тараққиёт эшигини очади ва оламдаги энг чигал низолардан бирига чек қўяди».

«Бу – муросасоз, демократик ва ҳаёт учун муносиб Фаластин давлати тикланишига ҳам олиб бориши мумкин», деб қўшимча қилди Америка президенти.

Бу билан Буш – айтишларича, Шароннииг хоҳишига мувофиқ – масалаларга сўнгги ечимни чиқарган бўляпти.

Унинг ёнида турган Шарон ўз режаси «Исроил давлати учун энг афзал воқе яратиши»ни айтиб, у режа фаластинликлар билан музокараларни қайта бошлаш учун асос ташкил қилиши мумкин, деди. «Исроил» бош вазири 22 апрелда «Исроил» парламенти кнессетда «Ғазодан чиқиб кетиш режасининг Америка томонидан қўллаб-қувватланиши мисли кўрилмаган муваффақият келтиради. Давлатимиз эълон қилингандан бошлаб то бу кунгача президент Жорж Буш ифодалаб берган қўллаб-қувватловга ўхшашини учратмадик», деб маълум қилиб, яна шуни қўшимча қилди: «Фаластинликлар Буш томонидан берилган ёзма аҳдномалар 1948 йилда мустақиллигимиз эълон қилингандан буён уларга берилган энг қақшатқич зарба эканлигини яхши англашяпти».

«Исроил» бош вазири Ғарбий қирғоқда «хавфсизлик девори» қурилишини тезлатмоқчи эканлигини маълум қилиб, Оқ уйга қилган сўнгги сафари чоғида америкаликларнинг ёзма равишда аҳдномалар берганлигини эслатди.

Бушнинг Шарон режасига розилигини эълон қилиши билан унинг ҳозирги маъмурияти даврида «Йўл харитаси»ни ижро этиш учун Америка жиддий киришмаганлиги исботланади. Чунки унда сўз ўйини ишлатилишига қарамасдан, Шарон режаси «Йўл харитаси»нинг кўп бандларини йўққа чиқармоқда. Агар Буш «Йўл харитаси»ни ижро қилишга жиддий киришганда эди, Шарон режасига розилик ҳам билдирмаган ва Оқ уйда Шарон билан учрашиши биланоқ қуйидагиларни айтмаган ҳам бўлар эди: «Тарафлар агар шу режа (Шарон режаси)га риоя қилишга қарор қилишса, бу тараққиёт эшигини очади ва оламдаги энг чигал низолардан бирига чек қўяди». Бу эса, унинг муаммони ҳал қилишда «Йўл харитаси»дан воз кечиб, бу муаммони фақат «Шарон ташаббуси» ҳал қила олади, демоқчилигини билдиради.

Бу – «Йўл харитаси» Шарон режасидан афзалроқ дегани эмас. Аксинча, ёмонликда иккаласи бир-биридан ўтади. Бироқ бу Буш Фаластин маъмурияти ва араб ҳокимларининг ҳар қандай нарсага рози бўлишини била туриб «Йўл харитаси»ни таклиф этиши, яъни энг узоғи билан 2005 йилда уларга давлат қуриб бермоқчиман, деган гап билан қитиқлаб, уларнинг устидан билдирмай кулишини англатади. Буш 2002 йил 24 июндаги нутқини эълон қилганида «Йўл харитаси» ҳақидаги фикрлари муҳим бўлиб турган эди. Аммо уни расман эълон қилиб, Фаластин маъмурияти ва «Исроил»га 2003 йил 30 апрелда топширган пайтда, унга Американинг манфаатлари ва Ироқдаги урушдан ўзга нарса муҳим бўлмай қолди. Фаластин маъмурияти ва араб ҳокимларининг туйғуларини озгина ширин гап билан қитиқлаб, сўнгра уларнинг талаблари амалга оширилди, деб Европани чалғитиш – мана шу нарса Яқин шарқ кескинлиги учун топилган ечим бўлди.

«Қалқон девори» масаласида Америка маъмуриятининг қатъиятсиз мавқеда туриши ҳам унинг бу масалага жиддий киришмаганлигини таъкидлайди. Қолаверса, бу нарса Бушнинг шу масалада дўсти Шарон билан тил бириктирганлигидан далолат беради. Шунинг учун «Исроил»да ҳеч ким «Йўл харитаси» билан жиддий муносабатда бўлмади. Сабаби яҳудийлар Бушнинг уни татбиқ этиш учун етарли даражада жиддий киришмаганлигини билишарди.

Давоми бор

Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Сиёсий масалалар” китобидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

29.04.2022й

 

Tagsйўл харитасиФаластин масаласи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй гуруҳи Фаластин университетларида Бальфур декларациясига қарши бир қатор тадбирлар уюштирди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда таълим соҳаси яхшиланиш эхтимоли борми?

  • МАҚОЛАЛАР

    «Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/