Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини сиёсий қамоққа олиш ҳодисаларини қоралаб, намойиш қатнашчиларини зудлик билан озод этилишини талаб қилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини сиёсий қамоққа олиш ҳодисаларини қоралаб, намойиш қатнашчиларини зудлик билан озод этилишини талаб қилмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин замини намойишчиларнинг, айниқса, Фаластин режимига ўз овозлари билан норозилик билдираётган йигитларнинг қамоққа олинишини қоралаб, буни юрт аҳлига нисбатан зўравонлик хатти-ҳаракати, дея баҳолади. Зеро, бу йигитлар режимга тик боқиб, унинг коррупцияга ботганини ҳамда одамларнинг пешона тери билан топган бир бурда нонлари ва ҳуқуқлари эвазига, уларга солиқ ва тўловлар солиш билан орқаларига қамчи ураётганини баралла айтиб келмоқдалар.
Бу сўзлар Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими чиқарган баёнотда айтилди. Баёнотда Ҳизб режимдан барча сиёсий маҳбусларни ва намойишчи йигитларни дарҳол озод этишни талаб қилди. Бугунги коронавирус пандемияси тарқалган ва оддий тиббий ҳимоя воситалари ҳам етишмаётган бир вазиятда ушбу қамоққа олинган барча фаластинликларнинг саломатлиги жавобгарлигини режим зиммасига юклади.
Ҳизб қуйидагиларни таъкидлади:
«Фаластин аҳли ушбу зулмга жим қараб турмайди ҳамда таҳқирлаш ва хорлашга кўз юммайди. Ушбу муборак замин қамоқлар ва у ерлардаги қийноқлардан қўрқмайдиган, ҳақ устида бошларини ҳар доим ғоз тутиб, золимлар зулми олдида мағрур турадиган ҳақиқий эр кишиларга бой заминдир. Бас, зулм доимий эмас, коррупциянинг умри қисқа, ҳақ ва унинг аҳли ушбу муборак заминда ҳар доим мавжуд бўладилар, уларнинг овозларини на қамоққа олишлар сўндира олади ва на таҳдидлар. Чунки улар шу заминнинг асл мард аҳлидирлар. Бас, Фаластин режими эс-ҳушини йиғиб олсин ва дарҳол муборак замин фарзандларини озод этсин, чунки зулм оқибати жуда оғирдир».
Роя газетасининг 2020 йил 5 август чоршанба кунги 298-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ