| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

By htadmin
28.11.2018
1795
0
Share:

Аёлнинг ишлари (3)

Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

بسم الله الرحمن الرحيم

Рукнимизнинг ўтган сонида жамиятда муслима аёл қозилик ва муҳтасиблик ишларида ишлаши мавзусини кўриб чиққан эдик. Мақоламизнинг ушбу сонида муслима аёл мазолим қозиси (зулмга сабаб бўлувчи ишлар қозиси) ва Уммат мажлиси аъзоси вазифаларида ишлаши мавзусини кўриб чиқамиз.

Мазолим (зулмга сабабчи ишлар) қозисининг эса аёл киши бўлиши мумкин эмас, яъни аёл киши мазолим қозилигини бошқариши мумкин эмас. Чунки у ҳокимиятдир. Унинг воқелиги ҳокимият воқелиги бўлиб, аёл ҳокимият ишларида ишлаши жоиз эмаслиги ҳақидаги ҳадис айнан унга тўғри келади. Чунки у (мазоли қозиси) бирор киши даъво қиладими ёки даъво қилмайдими, бундан қатъий назар, ҳоким томонидан одамларга қилинаётган зулмни бартараф этади. Агар бирор киши зулм юзасидан унга мурожаат қилса, устидан даъво қилинган ҳокимни чақиришга муҳтож бўлмайди. Уни маҳкамада қатнашишга чақириши ёки чақирмаслиги ҳам мумкин. Чунки мавзу жиноий иш хусусидаги ҳукмдан хабардор қилиш эмас, балки ҳоким томонидан одамларга тушган зулмни бартараф этишдир. Мазолим қозилигида гавдаланаётган воқелик ҳокимиятдир. Шу сабабли аёл киши унга бошчилик қилиши мумкин эмас.

Энди уммат мажлиси мавжуд бўлиб турган ҳолатда аёл кишининг унда аъзо бўлиши мумкин ёки мумкин эмаслиги масаласи қолди. Бу масала кўпчиликка қоронғу масала. Улар Исломдаги уммат мажлисини демократиядаги депутатлар мажлисига қиёслаб, мумкин эмас деб ўйлайдилар. Аслида эса демократия тузумидаги депутатлар мажлиси (парламент) билан Исломдаги уммат мажлисининг ўртасида фарқ бор. Депутатлар мажлиси ҳокимиятнинг бир тури бўлиб, демократия қонунларига кўра ҳукмронлик қилиш ҳуқуқига эга. Зеро, у давлат раисини сайлайди ва уни ишдан четлатади. У вазирликка ишончни топширади ва ундан ишончни тортиб олади. Кейин дарҳол уни ҳокимиятдан озод қилади. Депутатлар мажлиси учта иш бажаради.

Биринчиси – ҳукуматни муҳосаба қилади ва уни кузатиб туради. Иккинчиси – қонунлар ишлаб чиқади. Учинчиси – ҳокимларни тайин қилади ва уларни ишдан олади. Демак, у ҳукуматни муҳосаба қилиш ва уларни кузатиб туриш жиҳатидан ҳокимият мақомида бўлмаса-да, лекин қонунлар ишлаб чиқиш, ҳокимларни четлатиш ва уларни тайин этиш жиҳатидан ҳокимият, деб ҳисобланади. Уммат мажлиси бунинг акси бўлиб, у ҳокимларни муҳосаба қилади, уларни кузатиб туради ҳамда ишларни бошқаришда камчиликка йўл қўйиш, Исломни татбиқ қилишдаги эътиборсизлик, Исломий даъватни ёйишдаги сусткашлик каби норозилик билдиришга эҳтиёж туғилган ишларда ўз норозилигини билдиради. Лекин қонунлар ишлаб чиқмайди, ҳокимларни тайинлаб, уларни ишдан четлата олмайди. Шунга кўра, у депутатлар мажлисидан фарқ қилади. Демак, аёлнинг Уммат мажлисида аъзо бўлиши жоиз, чунки у ҳокимият эмас. Бироқ, аёл кишининг депутатлар мажлисида аъзо бўлиши жоиз эмас, чунки у ҳокимият устунларидан ҳисобланади. Магар унга аъзо бўлиши муҳосаба қилиш, кузатиб бориш ва даъватни олиб чиқишга чеклансагина мумкин. Эркак кишининг ҳам, шунингдек, депутатлар мажлисида аъзо бўлиши мумкин эмас. Магар унинг ҳам аъзо бўлиши муҳосаба қилиш, кузатиб бориш ва даъватни олиб чиқишга чеклансагина мумкин. Чунки эркак киши учун ҳокимиятни бошқариш жоиз бўлса-да, бироқ Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқаришгина жоиз. Шу сабабли депутатлар мажлиси, демократик капиталистик мабдага кўра, ҳокимият мақомидаги иш ҳисобланади.

Аёл кишининг ҳокимиятда бўлиши жоиз эмаслиги ҳокимни сайлаши ҳам мумкин эмас, деган нарсани англатмайди. Чунки аёлнинг ҳокимиятда бўлиши жоиз эмаслигига очиқ-ойдин наҳий ворид бўлган. Бухорий Абу Бакра орқали ривоят қилиб келтирганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Ўз ишларини аёл кишининг қўлига топшириб қўйган қавм ҳаргиз нажот топмагай”. Аёл киши ҳокимларни сайлаши эса бунинг аксидир. Чунки бу сайлаш уни ҳокимият доирасига киритиб қўймайди, балки унга ҳукмронлик қиладиган шахсни танлаш ҳуқуқини беради. Шариат аёлга ҳокимни сайлашга ва ҳокимиятдаги бирор амалга бирор эркак кишини танлашга рухсат берган. Чунки аёл киши халифага байъат бериши ва уни сайлаши мумкин. Бухорий Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат бердик. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаслигимизни шарт қилдилар ва бизларни ниёҳа (ўлганга овоз чиқариб йиғлаш)дан қайтардилар. Бизлардан бир аёл қўлини тортиб олди ва: “Фалончи менга йиғлашиб берган эди. Мен унга қайтаришни хоҳлайман”, деди. Унга ҳеч нарса демадилар. У кетиб, кейин қайтиб келди”. Байъат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга пайғамбарликка эмас, балки ҳокимга итоат этиш учун берилган эди. Бу эса аёл кишининг ҳокимга байъат қилиши ва уни сайлаши, уммат мажлисига аъзо бўлиши мумкинлигини билдиради. Чунки мажлис раъй олиш ва раъй билдириш мажлиси бўлиб, ҳукмронлик қилиш салоҳиятига эга эмас. У ҳокимни сайламайди. Бироқ, уммат бу ишда уни ўзидан вакил қилса, у ҳокимни сайлаши мумкин. У ҳокимларни ишдан четлатмайди ва қонунлар ишлаб чиқмайди. Унинг барча иши раъйга алоқадор бўлади. Уммат мажлисининг вазифалари қуйидагилар: 1) Давлат амалга оширишни кўзда тутган ички ишлар хусусида унинг (Уммат мажлисининг) раъйини олиш учун унга мурожаат қилади. 2) Давлат амалга оширган ташқи ва ички ишларга биноан уни муҳосаба қилади ёки ички ва ташқи ишлар хусусида ўз раъйларини давлатга тақдим этади. 3) Халифалик мансабига номзод бўлаётган шахслар ҳақида ўз раъйини билдириш ҳамда волий ва муовинлардан ўз норозилигини изҳор этиш ҳам уммат мажлисининг ишларидандир. Бу ишларнинг барчаси “бир ишга тўғри йўл кўрсатувчи раъй билдириш”га киради. Унинг вазифаси фақат шўро (маслаҳат) беришгина бўлиб, бу маслаҳат халифа учун мажбурий эмас. У халифа табанний қилган ҳукмлар хусусида ўз раъйини билдиради. Буларнинг барчаси раъйлар бўлиб, ҳокимият ишларидан деб ҳисобланмайди. Шунинг учун унинг вазифаси фақат раъйга алоқадор бўлади.

 Уммат мажлиси аъзолари фақат раъй билдириш учун одамлар томонидан вакилдирлар, ҳокимият ишларида ҳам, ҳокимни тайинлаш ва уни четлатишда ҳам вакил эмаслар. Бироқ, уммат ўз томонидан ўша кишини вакил қилса, ҳокимни тайинлаши мумкин. Лекин уни ишдан четлата олмайди. Мажлис аъзолари муовин ва волийлардан ўз норозиликларини изҳор этган вақтда ҳам ўз раъйларидан келиб чиқиб уларни табиий равишда ишдан четлата олмайдилар. Балки халифа вакилларнинг раъйларига асосланиб уларни ишдан четлатади. Депутатлар мажлиси (парламент) бунинг аксидир. Агар депутатлар мажлиси вазирликка ишончсизлик билдирса, давлат раиси (президент) уни ишдан четлатишига қараб ўтирилмасдан, вазирлар маҳкамаси дарҳол ишдан четлатилади.

Модомики уммат мажлиси аъзолари раъй билдиришда вакил эканлар, аёл киши уммат мажлисининг салоҳиятлари доирасидаги барча ишларда ўз раъйини билдиришга ҳақли. У сиёсий, иқтисодий, қонунчилик ва бошқа масалаларда раъйини билдириши мумкин. Шунингдек, раъй билдириш учун хоҳлаган кишини ўз томонидан вакил қилиши ёки бу раъйни изҳор этиш учун хоҳлаган киши томонидан вакил бўлиши ҳам мумкин. Ислом эркак кишига ҳам, аёл кишига ҳам фикр билдириш ҳуқуқини баробар берган. Исломда шўро эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ҳақидир. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ

“Ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг!” (Оли Имрон. 159)

وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ

“Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур”. (Шўро. 38)

Бу умумий ҳукм бўлиб, эркакни ҳам, аёлни ҳам ўз ичига олади. Маъруф ишларга буюриш ва мункар ишлардан қайтариш эркагу аёлга ҳам баб-баробар вожибдир. Аллоҳ Таоло дейди:

وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ

“Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин”. (Оли Имрон. 104)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

من رأى منكم منكراً فليغيره

“Сизлардан кимки бир мункар ишни кўрса, уни ўзгартирсин”. Муслим ривояти.

Булар ҳам умумий сўзлар бўлиб, эркак ва аёлни ўз ичига олади. Ҳокимларни муҳосаба қилиш эркак ва аёлга бир хилда фарз. Насиҳат қилиш (инсонларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш маъносидаги насиҳат) ҳам эркак ва аёл учун шаръан қонунлаштирилган. Ислом жамиятида аёл насиҳат қилиши мавзусини рукнимизнинг келгуси сонида ўрганамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим.

28.11.2018

TagsаёлАёлнинг ишлариалоқаижтимо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботи ортидаги ҳақиқат

  • МАҚОЛАЛАР

    Референдум деб аталмиш спектакль!

  • МАҚОЛАЛАР

    Уларнинг ягона  айблари “Роббим Аллоҳ” деган сўз эди холос!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/