Исломий фалсафа

بسم الله الرحمن الرحيم
Саволга жавоб
Исломий фалсафа
Асад Зоҳирийяга
Савол: “Ҳизб ут-Таҳрир тушунчалари” китобининг 35-саҳифаси, 7-ва 9-сатрларида Исломий фалсафа ҳақида айтилган. Ҳолбуки, бизда, ҳизбда маълумки, Исломда ҳеч бир фалсафа ҳам, файласуфлар ҳам йўқ. Аллоҳ сизни барча яхшиликлар билан мукофотласин.
Жавоб: Тушунчалар китобининг 35-саҳифасида қуйидагилар келган:
“Шунга кўра, инсоннинг иши модда бўлиб, инсон уни моддий тарзда бажаради. Фақат уни бажарар чоғида, бу ишнинг ҳалол ёки ҳаром эканлиги жиҳатидан ўзининг Аллоҳ билан боғлиқлигини идрок қилади. Бас, мана шу асосга биноан, ё уни қилади, ёки ундан тийилади. Инсон ўзининг Аллоҳ билан боғлиқлигини мана шундай идрок қилиши руҳ бўлиб, у инсонни – ўз ишларини фарқлаб олиши учун – Аллоҳнинг шариатини ўрганишга мажбур қилади. Натижада у Аллоҳни рози қиладиган ишлар билан Уни ғазаблантирадиган ишларни билиб олиши асносида, яхши нимаю ёмон нима эканини ҳам тушуниб етади. Шариат унга ҳасан иш ва қабиҳ ишни белгилаб-кўрсатиб берар экан, у қабиҳни ҳасандан ажратадиган бўлади. Бу идрок, шунингдек, инсонни – у исломий жамиятдаги исломий ҳаёт учун шариат белгилаб бергани бўйича лозим бўладиган қийматларни кўра олиши учун ҳам – Аллоҳ шариатини билишга мажбур қилади. Бу орқали у амални бажариб, ўзининг Аллоҳга боғлиқлигини идрок қилар экан, айнан мана шу идрок бўйича ишга қадам қўяди ёки ундан юз ўгиради. Чунки у энди амалнинг навини, васфини ва қийматини биладиган бўлади. Шундан хулоса қилиш мумкинки, Ислом фалсафаси моддани руҳ билан қориштиришдан иборат бўлди. Яъни ишларни Аллоҳнинг амр ва наҳийлари асосида юритиладиган қилиб қўйди.
Бу фалсафа ҳар бир амал учун – у оз ёки кўп, кичик ёки катта бўлишидан қатъийназар – доимо лозимдир. У – ҳаётнинг тасвири(чизгиси)га айланди. Исломий ақида ҳаётнинг ҳам, фалсафанинг ҳам, қонунларнинг ҳам асосидир. Шундай экан, ҳаёт ҳақидаги Ислом нуқтаиназаридан келиб чиққан тушунчалар мажмуасидан иборат Исломий ҳазорат ҳам битта руҳий асосга қурилади, у эса ақидадир. Бу фалсафа бўйича ҳаётнинг тасвири – моддани руҳ билан қориштириш ва бахт-саодатнинг маъноси, унинг қарашига кўра, Аллоҳнинг розилиги бўлди.
Ҳа, мана шу Исломий маънодаги фалсафа(моддани руҳ билан қориштириш)дир. Яъни, Яратувчи билан боғлиқликни идрок этишдир. Демак у мана шу маънода тўғри истилоҳдир…
Бироқ уни юнонча ёки шунга ўхшаш истилоҳ бўйича қўллаш, яъни “борлиқ ёки материя ортидаги нарсалар ҳақида изланиш”га келсак, Ислом буни инкор қилади. “Тафкир” китобининг муқаддимаси (4-бет)ида айнан юқоридалар айтилган ва қуйидагилар ҳам келган:
“Инсоният ҳаёт ва замондан узоқ масофани босиб ўтар экан, албатта, ақл ва фикрлаш воқесига эътибор бермасдан қолмади. Бироқ бу эътибор ақл ва фикрнинг воқесидан кўра уларнинг натижаси-маҳсулига кўпроқ бўлди. У ақл ва фикрнинг воқеси борасида эса ўзини кўп ҳам қийнаб ўтирмади.
Тўғри, қадимда-ю ҳозирда мусулмон уламоларидан ҳам, ғайри мусулмон олимларидан ҳам ақл воқесини топишга уринганлар бўлди. Лекин улар ақлнинг воқесини идрок қилишга муваффақ бўлмадилар. Фикр юритишнинг қандайдир йўли(методи)ни чизишга уринганлар бўлди. Улар илмий ютуқларга эришиш билан бу метод самараларининг айрим жиҳатларида муваффақиятга эришган бўлсалар-да, бироқ фикрлашнинг ўзи нима эканлигини билиб олишдан адашдилар ва бу илмий ютуқдан кўзлари қамашиб, уларга тақлид қилганларни ҳам адаштирдилар. Ўтмишда – юнонлар давридан бошлаб ва кейинчалик ҳам олимлар фикрлашнинг моҳияти нима эканлигини билишга қаттиқ интилишди ва натижада мантиқ деган нарсага етиб келишди, шунингдек, баъзи фикрларга эришишда муваффақият ҳам қозонишди. Лекин улар маърифат(билиш)ни унинг асл моҳиятидан буриб юборишди. Натижада, мантиқ – билимга эришиш ва унинг тўғрилигини кўрсатувчи миқёс бўлиш ўрнига, аксинча унинг бошига битган бало бўлди. Фикр юритишнинг моҳиятини топишга интилган ана шу олимлар фалсафа деган нарсага етиб келишди. Бошқача айтганда, ҳикматни севиш ва борлиқ ортидаги, яъни материя ортидаги нарса ҳақида чуқур кетишгача етиб боришди. Улар охир-оқибат уни билиш ҳам, натижалари ҳам ширин туюладиган баҳсни пайдо қилишди. Лекин у воқеликдан ҳам ростликдан ҳам йироқ эди. У аввал ҳақиқатдан, сўнгра эса воқедан йироқлатиб юборди. Натижада у кўпларни адаштирди ва фикрлашни тўғри йўлдан буриб юборди”.
Шунинг учун “Тафкир” китобида келган нарсаларни хотиржам, шошмасдан тадаббур билан ўрганиб чиқиш, Аллоҳнинг изни ила, фалсафа мавзусидаги бор ҳақиқатни кўрсатиб беради…
Шу кифоя қилса керак, деб умид қиламан. Валлоҳу аълам ва аҳкам
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
03 жумодул охир 1443ҳ
06.01.2022
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми