Исломий Халифалик ва унинг машҳур oлтин асри
بسم الله الرحمن الرحيم
Исломий Халифалик ва унинг машҳур oлтин асри
(давоми)
Иқтисод, савдо ва ишлаб чиқариш
Исломнинг фикрий, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кучининг мустаҳкамланиши ён-атрофдаги Сосонийлар ва Византия империясини муқаррар инқирозга олиб келди, охир-оқибат улар Халифалик оёғи остига қуладилар. Улкан географик ҳудудларни ўз ичига олган Халифалик ўз фуқароларига чекланмаган миқдорда саёҳат ва савдо қилиш имкониятини тақдим этди, бунинг натижасида ҳаётнинг барча соҳаларида сезиларли ривожланиш бўлди. Бу давр мобайнида қишлоқ хўжалиги юксалишига савдо-сотиқ ўсиши қўшилди. Асосан Ҳиндистонда ўсадиган тансиқ ҳисобланган гуруч ва шакарқамиш Эрон орқали Ўрта Ер денгизи ҳудудларига олиб келинди. Бундан ташқари, у даврда бу ҳудудларга апельсин, ўрик, тут ва банан каби турли мевалар олиб келинар эди. Ҳиндистон ва Хитойдан турли зираворлар, қимматбаҳо тошлар, декоратив ва ҳашаматли матолар ҳамда чинни буюмлар келтирилар эди.
Шунга қарамай, мусулмонлар нафақат истеъмол маҳсулотларини импорт қилганлар, балки тайёр маҳсулотларни экпорт ҳам қилганлар. Агар Европада ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришга саноат инқилоби олиб келган бўлса, мусулмонлар минг йил аввал экспорт учун катта ҳажмда қурол-яроғ, шакар, қоғоз, текстил ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарганлар.
Тўқимачилик саноати Ислом давлати иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этган. Ҳудудлардаги бу соҳа фермерлари асосий ҳисобланган тўрт хил толалар – юнг, ипак, пахта ва канопни катта миқдорда ишлаб чиқарганлар. Ўша даврда тўқимачилик саноати – бугунги кунда ғарбда автомобилсозлик қандай муҳим аҳамият касб қилса – шундай аҳамиятга эга бўлган. Шунингдек металлни қайта ишлаш, шишасозлик ва кулолчилик каби бошқа соҳалар ҳам муваффақиятли ривожланган. Гордонни ёзишича, “минтақавий ва минтақалараро савдо-сотиқнинг ҳамда шаҳарлардаги ишлаб чиқаришнинг ўсиши аҳолининг барча қатламларига фаровонликнинг янги даражасини олиб келди”.
Иқтисодиётни динамик ривожланиши муносабати билан олтин ва кумушга асосланган пул тизимининг халқаро даражада тан олинган стандарти ишлаб чиқилди. “Аббосийлар олтин динори асрлар давомида айирбошлаш воситаси бўлиб қолди…”. Бу иқтисодий тизим фақатгина содда танга зарб қилишга асосланиб қолмаган эди, балки мусулмонлар замонавий банк чеклари тизимига ўхшаш иқтисодий мажбуриятлар тизимини ишлаб чиққан эдилар, ундан бутун дунё бўйлаб саёҳат қиладиган савдогарлар фойдаланганлар. Агар иқтисодий тизим яратилмаганда, бу иқтисодий мажбуриятлар дунёнинг айрим қисмларидаги савдогарлар учун амал қилмас эди. Бу ишни амалга ошишига Халифалик таркибига аҳолиси Исломни қабул қилган янгидан янги ҳудудларнинг кирганлиги маълум даражада сабабчи бўлди.
Айтишларича, милодий 808 йилда халифа Хорун ар-Рашид вафот этганида, унинг ғазнасида қиймати 900 миллион олтин динорга тенг бўлган эҳтиёждан ортиқча маблағ бўлган экан. XXI асрнинг фойдасиз қоғоз валютасидан фарқли ўлароқ, Аббосийлар олтин динори ички қийматга эга эди. Шундай қилиб, ўша вақтда бундай салмоқли маблағ шубҳасиз ҳар қандай давлатни бой қилган бўларди. Аббосий Халифаликнинг моддий бойликлари Исломдаги иқтисодий низом татбиқининг тўғридан тўғри натижаси бўлган эди.
Абдумалик таржимаси
23.05.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми