Каримов концлагерларида мусулмон махбусларнинг бугунги ахволи

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Каримов концлагерларида мусулмон махбусларнинг бугунги ахволи
Куни кеча бутун оламдаги мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келди. Бу ой мусулмонлар учун раҳмат, мағфират, тақво, нусрат ойидир. Ислом аҳли бу ойда Аллоҳга ибодатларини янада зиёда қилиб, қалбларидаги ғуборларини унутиб, бир-бирларига чиройли муомала ва эхсонда бўлишар эди. Бироқ бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонларининг ахволига назар ташлар эканмиз, уларни жуда хам аянчли холатда эканлигини кўрамиз. Шулардан энг аянчлилари Исломий хаётни қайта бошлашлик учун фаолият олиб борган мусулмонларни золим Каримов зиндонларида ғайриинсоний қийноқларга дучор қилиниб хаёт кечираётганлигидадур. Бундай аянчли воқеликлар хусусан УЯ-64/51, УЯ-64/49, УЯ-64/48, УЯ-64/71, УЯ-64/33 жазони ижро этиш муассасаларида яққол кўзга ташланади. Жумладан инсон бардоши етмайдиган оғир мехнат, аёвсиз калтаклаш, арзимаган бахоналар билан жазо изоляторларига ташлаш, оила аъзолари билан учрашувларига тўсқинлик қилиш, оддий инсоннинг табиатига хос бўлган икки махбуснинг сухбатлашишига йўл қўймаслик, махбусларга қасддан оғир юқумли касалликлар (ОИТС, сил)ни юқтириш хамда намоз, рўза ибодатларига тўсқинлик қилиш шулар жумласидандир.
Бухоро вилояти Қоровулбозор шахарчаси 25-сонли ЖИЭМ бошлиғи Т. О. Қурбонов бошчилик қилаётган муассасага ўз яқинларини кўргани борганларни кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бу ердаги махбусларнинг аксарияти диний эътиқоди билан қамалганлар. Уларни кўргани борган яқинлари учун сунъий муаммолар пайдо килинган. Масалан: 10та учрашув хонасидан 3-таси 159-модда билан камалганлар учун ажратилган. Ташқарида навбат кутганлар 5-6 кун сарсон бўлиб қийналишларига қарамай, бошқа модда билан қамалганларга ажратилган хона бўш қолиб кетса ҳам, 159-модда билан қамалганларни киришига рухсат берилмайди. Ёш болалар ва қариялар учун бу холат жуда аянчли. Учрашув хонага кирганда яқинлари сўроқ савол килинади. Сўроқда уларга моддий томонидан ким ёрдам беради, кандай даромад қилишади ва шунга ўхшаш саволлар… Юборилган хатлар, телеграммалар ва посилкалар атайин кечиктириб берилади. Ичкарида эса махбусларни бир бирларига нарсалар, озик-овкат бериш тақиқланган. Хатто ўзаро сухбатларини назорат қиладиган махсус кишилар бириктирилган. Мусулмонларга бўлаётган тазйиқлар фақат жазо муссасасида эмас, балки Ўзбекистоннинг умумий ижтимоий ахволи бундан кам эмас. Айниқса муслима аёлларга бўлаётган муносабатлар, хусусан савдо билан шуғулланувчи оддий муслима аёлларнинг рўмоллари туфайли фаолиятларига тўсиқ бўлиш, давлат муассасаларида ишловчи рахбар ва ходимларга ички буйруқ орқали масжидларга боришдан ман қилиш, олий ва ўрта таълим муассасалари талабаларини жумъа намозларидан тўсиш холатлари мавжуд.
Ўзбекистон хукумати терроризм ва экстремизмни бахона қилиб, қандай қилиб бўлмасин мусулмонларни ўз динлари бўлмиш Исломдан узоқлаштириш режаларини барча нарсадан устивор қилиб, ушбу режаларини амалга оширишликда ҳар қандай жирканч ва ваҳший услубларни бўлса- да қўллаб, ўз ниятларига етишишлик учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Лекин булар қанчалик чиранишмасин, Аллоҳ Ўз ишида ғолиб, лекин кўпчилик буни билмайдилар!
Салоҳиддинов Али



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ