| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Кириллчами ёки лотинча?

Кириллчами ёки лотинча?

By htadmin
25.10.2023
924
0
Share:

Кириллчами ёки лотинча?

بسم الله الرحمن الرحيم

Яқинда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-назарий конференция бўлиб ўтди ва унда алифбога киритилаётган ўзгартиришлар намойиш этилди. Филологлар, айниқса дастурчилар томонидан ўзбек тили ривожига тўсиқ деб ҳисобланаётган алифбодаги бир неча муаммоларни бартараф этиш масаласи бот-бот кўтариб келинаётан эди. Ҳозирга келиб алифбо масаласи яна қайта кўтарилмоқда. Албатта, бунинг етарлича сабаблари бор. Чунки 1995 йилда қабул қилинган лотин алифбосининг бугунга келиб бир неча ноқулайликлари борлиги янада ойдинлашди…

Ҳа, тил ва алифбо масаласи яна кўтарилди ва соҳа мутахассислари якуний қарорга келинганини эълон қилишди. Албатта, тил ва алифбо жуда муҳим масалалар қаторига киради. Зеро, одамларнинг билимли, саводли бўлишлари, ёзма фикрларни ўқиб тушунишлари, ўз фикрларини маромида тушунарли қилиб ифодалаб беришлари – буларнинг барчасида унинг ўрни беқиёсдир. Юртимиз аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат эканлигини инобатга олсак, бу нарсани ҳатто ҳаёт-мамот масаласи, десак муболаға бўлмайди. Бундай деяётганимнинг сабабини қуйидагича ёритиб бераман.

Мавзуни ёритишдан аввал, бироз орқага қайтиб, бугун кўтарилаётган алифбо “ислоҳоти”нинг қаерга бориб тақалишига озгина ойдинлик киритиб олсак. Умуман олганда, ўтган 90 йилдан ортиқроқ давр мобайнида Ўзбекистонда алифбо 4 марта ўзгарган. Алифбодаги бундай “ислоҳот”лар минтақа рус мустамлакачилари томонидан  босиб олинганидан кейин бошланган эди. Дастлаб, 1929 йилда модификация қилинган лотинча алифбога ўтишга қадар Марказий Осиё мусулмон халқлари, жумладан Ўзбекистон аҳолиси ҳам арабча алифбодан фойдаланиб келарди. Ўша вақтда Шимолий Кавказ вилоят партия қўмитаси котиби бўлган Анастас Микоян, 1925 йилда лотин алифбосига ўтишга бағишланган анжуманда шундай деган эди: “Лотин ёзувига ўтиш катта аҳамиятга эга – у Европа ва мусулмон маданияти ўртасидаги деворни бузиб ташлайди, Ғарб ва Шарқ ўртасида яқинлашувни вужудга келтиради”. Ушбу алифбо амалда 11 йил давомида қўлланади. 1940 йилда ўзбек тилига махсус мосланган кириллча алифбога ўтилади. Совет Иттифоқи тарқаб кетганидан сўнг эса, амалдаги кирилл алифбосидан расман воз кечилиб, яна лотин алифбосига ўтилади. Лекин бу алифбо 1995 йилдан расман амал қилишни бошлаганига қарамай, шу пайтгача барча соҳани тўлиқ қамраб ололгани йўқ. Мамлакатда лотин ва кирилл алифбоси ҳануз аралаш тарзда ишлаб келмоқда. Ҳатто давлат идораларининг катта қисмида ҳозиргача кириллчада иш юритиб келинади. Алифбонинг бундай “ислоҳоти” нафақат мусулмон халқимизни ўз динини, унинг аҳкомларини ўрганишдан мосуво қилди, балки иш бундан ҳам ўтиб тушиб эски авлод билан янги авлод ўртасида катта тафовут ва муаммоларни юзага келтирди. Эски авлод лотин ёзувини, янги авлод кириллчани тушунмаганидан кейин, уларнинг ҳар иккиси ҳам ўзига керакли маълумотларни етарлича топишдан маҳрум бўлди. Гарчи ҳозирга келиб интернет ривожланиши натижасида бу унча катта муаммо саналмаётган бўлса-да, бироқ анави “ислоҳот”лар авлодларнинг саводсизланишида аллақачон ўз ишини қилиб бўлди. Дарҳақиқат, бугунги кунда авлодлар орасида саводсизлик, қолоқлашув жараёни кетмоқда, десак муболаға бўлмас. Буни биргина китобхонлик савияси кундан кунга пасайиб кетаётгани билан изоҳлашимиз мумкин. Бундай ҳолатнинг юзага келиши юртимиз руслар томонидан босиб олиниб, маҳаллий мусулмон халқни Исломни ўрганиш ва унга амал қилишдан узоқлаштириш мақсадида араб тили ва алифбоси ўрнига бошқасини, яъни кирилл алифбосини қўллаш сиёсати бошланганига бориб тақалади. Натижа эса, албатта улар кўзлагандек бўлди – халқимизнинг кейинги авлоди, айниқса советлар даврида таълим олганлари, ҳатто оддий араб алифбосини ўқишдан мосуво бўлишди ва охир-оқибат ўз динини яқиндан ўрганишдан маҳрум қолишди. Бу бошқа томондан совет пропоганда машинаси ва атеистлари араб алифбосини ҳам Ислом дини сингари эскилик сарқити сифатида талқин қилиб, ёш авлод миясини мунтазам “ювиб” боргани, бундай сиёсатга қарши чиққанларни шафқатсизларча қатағон қилганлари оқибати эди.

Ўзбекистон ҳукумати номигагина мустақил бўлганидан сўнг ҳам саводсизлаштириш ва қолоқлаштириш сиёсати мусулмон халқимиз бошида изчил давом эттирилди. Бу сафар золим Каримов кирилл алифбосидан яна лотин алифбосига ўтиш сиёсатини қўллади. Шунингдек, 90-йилларда мактаб программасига – гарчи жуда оз соатлар ҳисобига бўлса-да – киритилган араб алифбоси дарсликлари ҳам айнан Каримов даврида таълимнинг барча босқичларидан олиб ташланди. Унинг ўрнига бошқа тилларни ўргатиш бўйича дарс соатлари кўпайтирилди. Каримов бошлиқ ҳукумат бу билангина чекланмай, норасмий таълим даргоҳлари – ҳужралардаги араб тили ва алифбоси ҳамда бошқа Исломий таълимни ҳам ноқонунийликка чиқариб, бундай фаолият билан шуғулланганларни жиноятчи сифатида қатағон қилишни бошлади. Ҳукумат томонидан бармоқ билан санарли даражадаги – гўёки Исломни ўргатадиган қилиб – бир неча расмий таълим муассасаларигина очиб қўйилди ва улар устидан қаттиқ назорат ўрнатилди. Афсуски, бундай бирёқлама золимона сиёсат ҳозиргача давом этиб келмоқда. Мирзиёев ўз нутқларидан бирида халққа шундай деган эди: “Мана телевизорда кўряпсизлар. Қуръони каримни қироат билан ўқиш бўйича мусобақа қиляпмиз. Нимага? Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади”. Агар Мирзиёев ушбу оташин сўзларида самимият кўрсатиб, мустақил сиёсат юритишга эга бўлганида ва ўзбек ҳукумати мусулмон халқимизнинг бугуни ва келажаги ҳақида чиндан ҳам қайғурганида, халқимизнииинг Қуръон билан ошно бўлишига қўйилаётган ҳар хил тўсиқлар бутунлай олиб ташланган ва биз умуман бошқача ўзгаришлар гувоҳи бўлган бўлардик. Бошқача айтганда, ҳукумат халқимиз Қуръонни тушуниб, англаши учун, энг аввало араб алифбоси, тили, грамматикасини ўргатишни таълимнинг барча босқичларида жорий қилган  ва Ислом фиқҳи дарсларини ҳам таълим дастурларига киритган бўларди. Бироқ ҳукумат бу ишнинг тамоман тескарисини қилишга ўтди, ҳатто шу даражадаки, охирги пайтларда арабча ёзувлар тугул, арабча сўзларнинг лотин ёзувидаги шаклларини ҳам тақиқлаяпти. Махсус рейдлар уюштириб, шундай ёзувлар бор бўлган ошхона-кафелар, дўконлар ва бошқа жойларнинг эгаларидан ушбу ёзувларни олиб ташлашни талаб қиляпти, қандайдир қонунларга тўғри келмаслигини рўкач қилиб жазолаяпти ҳам. Ҳукумат бундай тутуруқсиз ва аҳмоқона чоралар билан юртимизда Исломий маданиятнинг кенг ёйилаётганидан қаттиқ хавотирга тушиб, бунга чек қўйишга уринаётганини ҳар бир ақли расо киши англаб турибди, албатта. Ҳа, халқимизни оми, саводсиз, қолоқ ҳолатда ушлаб туриш сиёсати амалда экан, Мирзиёевнинг юқоридаги каби сохта гапларига ким ишонсин?! Албатта, бундай сиёсат билан Мирзиёев бошлиқ ҳукумат Россия, Америка каби кофир мустамлакачиларни рози қилмоқчи холос. Чунки у мусулмон халқимизни ўз динидан узоқда ушлаш билан Исломнинг ҳокимият тепасига келиши олдини олиш борасида анави кофир “катта оға”ларига ваъда берган. Зеро, бирор Исломий юртда Халифалик давлатининг тикланиши кофир мустамлакачи давлатларнинг даҳшатли тушининг реал воқеликка айланиши бўлиб, улар буни асло қабул қилишмайди.            

Ҳеч кимга сир эмаски, Исломни тўғри тушуниб, унга амал қилиш учун араб тили ва унинг грамматикасини, шунингдек фиқҳ илмини пухта  ўрганиш лозим. Чунки мусулмон киши учун ҳеч бўлмаганда ўзи дуч келадиган ҳаётий муаммоларнинг шаръий ҳукмини билиши вожибдир. Бу ўринда бошқа тилларни воситачи сифатида қўллаш тўғри бўлмайди. Чунки араб тилидаги кўпчилик сўзлар ўзбек ёки бошқа тилларда шунчаки мавжуд эмас. Шундан тушунса бўладики, араб тили дунёдаги энг бой тилдир. Шунингдек, араб тилида бошқа тилларда учрамайдиган таъсир қуввати, ёйилувчанлик ва кенгайиш қудрати мавжуд. Таъсир қуввати – араб тили сўзлари жарангдор, эшитганда қулоққа ёқимли эканлиги бўлса, ёйилувчанлик эса ундаги луғат бойлигидан келиб чиқиб, ҳар қандай фикрни балоғат ва фасоҳат билан тўлиқ ифодалаш имкониятига эга эканлиги. Унинг ёйилиш қудратига келсак, араб тилини ўрганиш осонлиги ва юқорида келтирилган жиҳатлар сабабли, у одамлар орасида кенг ёйилиш хусусиятига эга. Биз қачонки ушбу устунликларга эга бўлган араб тилини ўрганишни кенг йўлга қўйсаккина, Исломни ўрганиш, унга амал қилиш ва дунёга ёйишдек юксак натижаларга эришамиз. Бироқ бунга бугунги демократик ёки бошқа тузумларни татбиқ қилиб турилган пайтда эришиб бўлмайди. Чунки булар – юқорида айтганимиздек – Исломни ўрганиш, унга амал қилиш ва уни ҳокимият тепасига олиб келишга тиш-тирноғи билан қарши курашадилар. Шунинг учун мусулмонларни Қуръонга ошно қиладиган, Исломни ўрганиб, унга амал қилиш ҳамда дунёга ёйишни ички ва ташқи сиёсат учун асос қилиб оладиган муборак давлатимиз – Халифаликка жуда-жуда муҳтожмиз. У мактаб ўқув программаси тўлиғича араб тили ва алифбоси бўйича олиб борилишини йўлга қўяди. Умуман олганда, таълимнинг барча босқичларида араб тилини ўрганиш бўйича етарли даражада ўқув соатларини киритади. Жумладан, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифалик давлати конституцияси лойиҳасининг 173-моддасида шундай дейилади:

Исломий билимлар ва араб тилига ажратилган ҳафталик дарс соатлари ва сони бошқа фанларга ажратилган дарс соатларига тенг бўлиши керак.   

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

26.10.2023й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsалифбоСовет ИттифоқиЎзбек тили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Скандинавия: Муборак Ақсо масжиди учун намойиш

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиз мукаммал шахс деганда кимни тушунасиз?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/