| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Корея кризиси келажакдаги иқтисодий кризислардан дарак бермоқда

Корея кризиси келажакдаги иқтисодий кризислардан дарак бермоқда

By htadmin
02.11.2017
1551
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Корея кризиси келажакдаги иқтисодий кризислардан дарак бермоқда

Аҳмад Тобиб қаламига мансуб

Ўтган аср ва ҳозирги асрдаги дунёдаги йирик иқтисодий кризислар тарихига назар ташлаган киши, уларнинг аланга олишига уруш муҳити ва оқибатлари чақмоқ сифатида хизмат қилганига, яъни сиёсий таранг вазият ва уруш таҳдидлари сабаб бўлганига гувоҳ бўлади. Ҳа тўғри, барча турдаги кризисларнинг асл сабабчиси Капиталистик тузумдир. Унинг бузуқ асосга барпо бўлгани ва ундан бузуқ қонунлар келиб чиққани сабабли кризисни аланга олишига шу тузум замин тайёрлаб беради. Бироқ урушлар ва уларнинг оқибатлари, давлатлар ўртасидаги таранг вазият ва уруш таҳдидлари кризислар келиб чиқишига худди ёқишга тайёрлаб қўйилган қуруқ сомонга чақилувчи гугурт вазифасини ўтайди… Мисол учун, 1929 йил кризиси (буюк депрессия)га биринчи жаҳон уруши оқибатлари, катта-катта оғир саноат заводларининг ёпилиб кетиши сабаб бўлган. Бинобарин, бу нарса «қора сешанба куни» Уолл-стритдаги акциялар бозорининг вайрон бўлишига ва мана шундай йирик қирғинбарот кризис оловини аланга олишига олиб келган. 2008 йилги кризис (ипотека кризиси)нинг сабабларига замин тайёрлаган нарса ҳам Ироқ ва Афғонистонга қилинган урушлар оқибатлари ҳамда шу урушларнинг АҚШни улкан зиёнга киритгани бўлди. Ўшанда унинг зиёни – Америкадаги «Brown» университетига қарашли «Watson» халқаро ва давлат институти ҳисоботига кўра – 4.79 триллион долларга етган. 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан бошлаб, 2016 йилга қадар давом этгани айтилаётган бу кризис ҳамон давом этмоқда, унинг олови ўчмади, ёвузлиги тугамади…

Бугун олам навбатдаги кризис бўсағасида турибди. Бунга вазиятнинг таранглашиши ва АҚШ-Хитой дохил икки олигархнинг бир-бири билан рақобатлашиши, АҚШ билан Корея раҳбарлари томонидан жанговар таҳдидлар янграётгани… шулар навбатдаги кризисга сабабдир. Бу кризис кўп нарсани, энг биринчи молия бозорларини ўз ичига олади. Чунки молиявий бозорлар худди симобли тарозига ўхшайди, салгина сиёсий ёки ҳарбий қалтис вазият ҳам тез таъсир қилади. Масалан, бугун АҚШ билан Хитой, иккаласи ҳам Корея кризисидан ўзларининг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари йўлида фойдаланишга уринишяпти. Америка Шимолий Корея қилаётган таҳдид ва пўписаларни дастаклаб, Хитой денгизига ўз кучларини жойлаштириб олди, шу орқали Хитойга босим қилишга уриняпти, шу дастак ёрдамида ўзининг Ҳиндистон, Хитой, Россия ва Япония каби қўшни давлатларидаги нуфузини мустаҳкамлашга, давлатлараро келишув асосида Шимолий Кореяга иқтисодий санкциялар жорий қилишга, Хитойга ҳам тижорий чора-тадбир ва санкциялар – хусусан, божхона тарифлари бўйича – қўллашга уриняпти. Бошқача ибора билан айтадиган бўлсак, Америка Корея кризисидан Хитойнинг денгиз бўйлаб кенгайиш истагига тормоз беришда ҳамда Шимолий Корея билан Хитойга янги сиёсий ва иқтисодий санкцияларни киритишда… фойдаланмоқда. Амалда ҳам Корея ярим оролига кўплаб ҳарбий кучларни, учта катюша кемалар ҳамроҳлигида йирик авианосецлар ва сув ости кемаларини юборди. Шунингдек, Жанубий Хитой денгизига ҳам миноносецларни юборди. Жанубий Корея ва Япония каби Хитой атрофидаги ҳарбий базаларига минглаб аскарларини жойлаштирди.

Хитойга келсак, у айни кризисдан бошқа йўлда, яъни дунё олдида Америка ҳайбатини синдириб, бурнини ерга ишқаб қўйишда фойдаланмоқда. Шимолий Кореядек ҳажми кичик, потенциали оз бир давлатнинг таҳдидлари сабабли шундай қилмоқда. Шунингдек, Хитой Шимолий Корея таҳдидларини тийиб қўйиш, бундай таҳдид ва пўписаларни давом эттиришига йўл қўймаслик мақсадида кризисдан АҚШга шантаж қилишда ҳам фойдаланмоқда. Шу билан бирга, Американинг такаббурлиги ва бошқа давлатларни менсимай, уларнинг ишларига бурнини суқиши сабабли, айни кризисдан бошқа давлатларни Америкага қарши ёвлаштиришда ҳам фойдаланмоқда. Хитой Шимолий Корея чегаралари яқинига ўзининг минглаб қўшинларини жойлаштирди ва буни АҚШга қарши юриш сифатида қилди.

Энди ушбу ядровий давлатлар ўртасида ҳарбий кураш келиб чиқиши мавзусига келсак, ҳозирги вазиятда бу амри маҳол. Аммо сиёсий ва иқтисодий рақобат албатта давом этади ва у хавф жиҳатидан ҳарбий урушдан қолишмайди. Ҳақиқатдан ҳам, Хитой билан АҚШ ўртасидаги иқтисодий кураш воқеига назар солган киши, унинг авжига чиқиб, кенг кўламда кетаётганига гувоҳ бўлади. Чунки Хитой иқтисодий гигант давлат, бу борада Америка билан устунлик талашмоқда. Хусусан, унинг ўсиш суръати кучли, савдо ҳажми катта. Ҳатто Американинг ичкарисида ҳам, масалан Хитой экспорти 25 % атрофига етган. Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш ташкилотининг 2015 йил 13 декабрдаги ҳисоботига кўра, «Хитой ўзининг айни ўсишида давом этса, 2016 йилда Қўшма Штатларнинг ўрнини эгаллаб, дунёнинг энг катта иқтисодиётига айланади». Бунинг устига, Хитой ҳарбий жиҳатдан ҳам гигант. Гарчи Америкага етиб олмаган бўлса-да, бироқ ҳайбати катта, йирик давлат, у билан етти ўлчаб бир кесилмаса, бўлмайди. Дарҳақиқат, Америка ўзининг иқтисодий, сиёсий қудрати ва ҳукмронлиги билан Европа Иттифоқи истакларини тўхтатиб қўйишга қодир бўлди. Евроиттифоқ АҚШнинг валютага оид ҳукмронлигига таъсир қила оладиган фаол иқтисодий қудрат бино этишга уринаётган эди, Америка Британияни Иттифоқдан чиқиб олишга гижгижлаш орқали, Евроиттифоқ таянчларини заифлаштиришга муваффақ бўлди. Бинобарин, бу Иттифоқнинг мустақил сиёсий вужуд бўлиш истакларини йўқ қилди. Зеро, илгари сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Совет Иттифоқи истакларини ҳам йўқ қилган. Буни халқаро қопқон сабабли ҳамда қуролланиш пойгаси… ва бошқа сиёсий муғомбирлик ишлари орқали амалга оширди.

Бугун Хитой Американинг иқтисодий ҳукмронлигига қарам бўлиб қолаверишни истамай, ундан қутулишга уринмоқда. Америка ҳам Хитойнинг қутулиб чиқиб кетмаслиги учун унга бор кучи билан ёпишиб-ўраб олишга уриняпти. Чунки Хитой Американинг иқтисодий ҳукмронлиги остидан чиқиб олгудек бўлса, юқорида айтганимиздек, уни иқтисодий офатларга олиб келади, долларининг ягона халқаро валюталик мақомини синдиради, аста-аста Америка билан рақобатлашадиган ва давлатлараро сиёсат чертёжини чиза оладиган халқаро позициядаги фаол давлатга айланиб олади. Бу эса Америка учун ўлим билан баробар.

Дарвоқе, илгари Хитой долларга қарамликдан қутулиш йўлида бир неча уринишлар намоён этган ва ҳамон шунга уринмоқда. Долларнинг ўрнини эгалловчи бир халқаро валюта яратиш мавзусини бир неча бор таклиф қилди, масалан, сўнгги марта буни 2015 йил Туркиядаги йигирматалик саммитда ўртага ташлади. 2016 йилдаги айни саммитнинг очилиш чоғида эса, Хитой президенти Си Цзиньпин эркин халқаро иқтисод бино этишга, савдо тўсиқлари ўрнатиш орқали олиб борилаётган босимларга қарши курашишга даъват қилди.

Бугун Хитой иккала Корея кризисидан фойдаланишга, шу орқали давлатлараро афкори оммани АҚШнинг Кореяга нисбатан сиёсатларига қарши қўзғаш орқали очколар тўплашга уринмоқда. Бир вақтнинг ўзида, бу давлатларнинг Америка ҳукмронлиги ва ёвузликларидан қутулишларига ёрдам бермоқда. 2017 йил 14 апрелда «Рейтер» ахборот агентлиги Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг баёнотини тарқатди. Ван И ўз баёнотида тинч ечимга етакловчи сўзлашувлар бўлиши зарурлигига ҳамда Корея ярим оролида ядровий қуролсизланиш бошлаш лозимлигига чақирди ва жумладан, бундай деди: «Корея ярим оролидаги вазият ҳарбий куч билан асло ҳал бўлмайди, Шимолий Кореядаги вазиятни кескинлаштираётган ҳар бир томон, бунинг тарихий жавобгарлигини зиммасига олмоғи лозим».

Бироқ Американинг халқаро вазни оғир, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан муғомбир, ҳукмрон, нуфуз доираси кенг, унга Япония, Ҳиндистон, Покистон, Россия ва Жанубий Корея каби Хитой денгизидаги бир неча давлатлар ёрдам бермоқда. Шундай ҳолатдаги Америка Хитойнинг қутулиш ва сиёсий очколарга эга бўлиш умидларини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. У айни масалада муваффақият қозонмоқда ҳамда ўзининг айни (Хитойни чеклаш ва қутулишига йўл қўймаслик) мақсадлари йўлида кўп ишларни қилмоқда. Бу ишлари ва сиёсатларидан асосийлари қуйидагича:

1 –Хитойга нисбатан, Шимолий Корея масаласида пўписа қилиш ва гижгижлаш, «АҚШ Корея ярим оролида ҳам, Хитой денгизи ва океанида ҳам ҳар қандай ҳаракатни жиловлаб олишга қодир», деган мазмунда миссия олиб бориш.

2 –Хитойга нисбатан янги савдо чекловларини жорий қилиш ёки божхона тарифларини жорий қилиш билан таҳдид қилиш.

3 –Хитой иқтисодини танг аҳволга солиш мақсадида иқтисодий ва ҳарбий пойга сиёсатини олиб бориш, илгари Евроиттифоққа нисбатан қилгани каби.

4 –Дарҳақиқат, Америка доллар бўйича фоиз ставкасини амалда кўтарди. Бу эса, Хитойни бу билан муроса қилишга мажбур қилди, ўз навбатида, савдо соҳасида катта зиёнлар келиб чиқишига сабаб бўлди.

5 –Хитойни қуролланиш пойгаси дастурига киритиш ва Хитой ташқарисига қуролларни жойлаштириш, айни соҳага катта маблағ сарфлатиш билан иқтисодини заифлаштириш.

Сиёсий ва иқтисодий устунлик арқонини униси ҳам ўз томонига тортяпти, буниси ҳам ўз томонига тортмоқда… 2008 йилда бошланган ипотека кризиси ҳали ҳам давом этмоқда… Мана шундай бир вазиятда бугун дунё иқтисодиёти навбатдаги реал жарлик ёқасига келиб қолди. Хусусан, Америка жуда танг аҳволда қолди, ички иқтисодий кризис уни бўғзидан олди. Чунки ҳукумат қарзи 2015 йил 30 октябрдаёқ 20 триллион долларга етиб бўлди. 2016 йилда ишсизлик даражаси 7.5 %га ортди. Бу томонда Трамп замонида халқаро муаммолардан ҳам, ички муаммолардан ҳам азият чекмоқда. Бу соҳада энг кўп таъсирланувчи молия бозори бўлмоқда. Атиги ўтган ҳафталарнинг ўзида, яъни вазият қайноқ бўлиб турган ва Кореяга қарши куч ишлатиш билан таҳдид қилинаётган бир вақтда ҳақиқатдан ҳам молия бозори салбий таъсир кўрди. Жорий йил август бошларида Шимолий Корея Американинг Тинч океанидаги Гуам оролига ракета отиш билан таҳдид қилган пайтда молия бозоридаги вазият қанчалар таранглашганини кўрдик: Доу-Жонсоннинг саноат индекси 75.62 пунктга тушиб кетди, яъни 0.34 %га тенг бўлиб қолди. АҚШ доллари бўйича фоиз ставкаси кўтарганига қарамай, курси тушиб кетди, олтин баҳоси эса, долларга нисбатан энг баланд даражага чиқди… бу бутун дунё молия бозорларига зарба берди.

Бугун бу давлатлар олам танасига зулукдек ёпишиб олди, унинг бошига бахтсизликлар, урушлар, қашшоқлик ва маҳрумлик олиб келмоқда. Чунки бу давлатлар молпарастлик ва ҳар қандай йўл билан – ҳатто дунёнинг вайрон бўлишига олиб келса ҳам – уни кўпайтириш асосига қурилган очкўзлик сиёсатини олиб боришмоқда.

Шубҳасиз, оламни бундай ҳукмрон қотил бузғунчи сиёсатлардан ҳамда молия бозорининг хароб бўлиши ва валютанинг вайрон бўлишидан қутқарувчи нарсалар бор албатта. Улар қуйидагилардир:

Биринчи: очкўзлик ва худбинликка эмас, адолат ва раҳматга асосланган тузум;

Иккинчи: Ушбу одил тузумни татбиқ қилишга, Америкага, унинг халқларга бўлган ёвузлиги ва мустамлакасига қарши курашишга қодир мабдаий давлатнинг бўлиши;

Учинчи: давлатлар, халқлар учун адолат ўрнатадиган, зулмни йўқ қиладиган, такаббур Америкага бас кела оладиган манба сифатида бир одил халқаро тизим яратиш ҳамда айни тизим ҳақида давлатлараро афкори омма пайдо қилиш;

Тўртинчи: Америка бутун дунёни ўзига қул қилиш учун фойдаланаётган БМТ каби халқаро золим ташкилотларни ва бу ташкилотларга қарашли муассасаларни вайрон қилишга ҳаракат қилиш;

Бешинчи: Бугунги кундаги доллар сингари давлатлар манфаати ва ҳукмронлигига хизмат қиладиган эмас, балки барқарор асосга бино бўлган, ҳукмронлик ва ўйинлар қурбони бўлмайдиган соғлом валюта тизимини жорий қилиш. Бу тизим, товар ва валюта сифатида ўз қийматини ўзи ушлаб турувчи олтин тизимидир.

Шу билан бутун олам – хоҳ сиёсий бўлсин, хоҳ иқтисодий, хоҳ манфаат ва фойда йўлида уруш қилиш таҳдидлари бўлсин, фарқсиз – бугунги даҳшат ва ёвузликлардан қутулади.

Аллоҳ Таолога дуо қилиб сўраймиз, аввало Ислом Умматини азиз қилсин, шундан сўнг Уммат барча халқларга қайта эзгулик улашувчи Умматга айланиб, уларни бугунги қотил капиталистик тузум ва уни қабул қилган очкўз ваҳший давлатлар ёмонлигидан халос этсин, я Роббал аламин.

Роя газетасининг 2017 йил 11 октябр чоршанба кунги 151-сонидан

+1
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Яман шимолида Ҳусийлар ҳукуматини ўрнатишга яқинлашдими?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳиндистонда мусулмонларнинг фуқаролик тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Карантин, иқтисоднинг вайрон бўлиши ёки касалликка дучор бўлиш…

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/