Ливия майдонидаги сўнгги сиёсий воқеалар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Ливия майдонидаги сўнгги сиёсий воқеалар
Савол:
Ливиядаги воқеалар жараёни эътиборни тортади. Чунки ҳарбий амалиётлар тобора авж олаётган бир вақтда Франция, Жазоир, Мағрибда ва Ливиянинг ўзида ҳам музокаралар кетмоқда. Буни нима деб тушуниш мумкин? Бораётган бу бир-бирига зид икки жараён: ҳарбий амалиётлар ва музокаралар Америка ва Европа ўртасида Ливия устида кетаётган курашнинг натижасидир, деб айтсак бўладими? Масалан Хавфсизлик Кенгашининг қарори билан ҳарбий аралашув кутиляптими? Ёки ҳарбий аралашув эҳтимолдан узоқми ва ечим топиш учун тарафлар ўртасида музокаралар давом этаверадими? Бу музокаралар ўзаро курашаётган тарафларни рози қиладиган бирон ечимга олиб келиши мумкинми? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.
Жавоб:
Биринчидан: Ливияни иккинчи жаҳон урушидан буён, айниқса Қаззофий бошқаруви даврида инглизлар бошқариб келди. Чунки Қаззофий ўзининг қирқ йиллик бошқаруви даврида Ливияни инглизларга малай сиёсатчилар билан тўлдириб ташлади. Ўша даврда сиёсий доира Америка малайларидан деярли бўшаб қолган эди. Шунинг учун америкаликлар олдида ўзларининг нуфузларини Ливияга ёйиш ва Европа нуфузига зарба бериш, айниқса иккинчи жаҳон урушидан кейин шу бугунгача Ливиядаги бошқарув устидан ҳукмрон бўлиб келган инглизлар нуфузига зарба бериб Ливиядаги вазиятни ўз назорати остига олиш ва бошқарув устидан ҳукмрон бўлиб олиш имкони қолмаган эди. Америкаликлар то ўзларига малай бўлган кучлар Ливияда ҳаракат қилмагунига қадар бунга эришиш имконига эга бўлишмади. Шунинг учун америкаликлар ўзларининг малайи Халифа Хафтарни юборишди. Бу малай Америкада йигирма йилдан ошиқроқ муддат яшаган. Уни америкаликлар Ливияга Қаззофийга қарши қўзғолон аланга олганидан кейин юборишди. Бу америкаликлар томонидан Хафтарни қўзғолон раҳбари ва унинг таъсир ўтказувчи етакчиларидан бири қилиб кўрсатишга бўлган бир уриниш бўлди. Шу мақсадда америкаликлар уни ҳаракатга келтиришди, натижада у 2014 йил 14 февралда янги режимга ва ҳукуматга қарши исёнини бошлади ҳамда иккаласини қулатишга ҳаракат қила бошлади. Чунки янги режим устидан инглизлар бош миллий конгресс номи билан ҳукмрон бўлиб олишган эди. Шунинг учун Хафтар уни қулатишга ҳаракат қила бошлади. Лекин у бир қанча жойларни эгаллаб олганига қарамай бунга эришолмади. Шундан кейин америкаликлар 2014 йил 25 июнда ўтказилган умумий сайловларни бекор қилишга ўзларининг малайлари Хафтар воситасида уринишди, бу сайловлар белгиланган вақтида ўтказилган эди… 2014 йил 6 ноябрда Ливия олий судидаги конституцион идора бир қарор чиқарди. Бу қарорда «2014 йил 11 мартда чиққан еттинчи конституцион ўзгартириш киритиш бўйича ўзгартириш киритилган конституцион эълондаги 30 модданинг 11 бўлими ва бу ўзгартириш киритишдан келиб чиқадиган барча асоратлар конституцияга тўғри келмайди» деб кўрсатилган. Бу эса парламентни ва ундан келиб чиққан барча муассасаларни тарқатиб юборилишини англатар эди. Лекин Ливиядаги тарафлар, баъзи бир регионал ва халқаро тарафлар бу суд қарорига қўшилишни рад этди. Оқибатда Ливияда иккита ҳукумат ва иккита парламент бўлиб қолди. Бу икки партиянинг биттаси Тобруқда ва биттаси Триполида бўлиб қолди. Тобруқдаги ҳукумат ва парламент баъзи регионал ва халқаро тарафлар томонидан тан олинмоқда:
– Хафтар Тобруқдаги парламент ва ҳукумат устидан ҳукмрон бўлиб олди, у бу парламент ва ҳукуматни парвосига ҳам илмади. Оқибатда унинг одамлари ҳукумат бошлиғи Абдуллоҳ Санийга норозилик билдиришди. Чунки Хафтар Бенгазига Санийнинг изнисиз сафар қилган эди! Хафтарга тобе кучлар 2015 йил 5 февралда бош вазир Абдуллоҳ Саний учаётган самолётнинг Бенгазига қўнишига ҳам қаршилик қилди! Маълумки Хафтар билан Саний ўртасида келишмовчиликлар бор. Масалан «afrigatenews» саҳифаси 2015 йил 5 февралда баъзи ливиялик масъулларнинг ушбу сўзларини келтирди: «Ҳукумат бошлиғи Абдуллоҳ Саний билан – у ҳам ҳарбий арбоб бўлиб, илгари у мудофаа вазири мансабини эгаллаган – «шараф амалиёти» қўмондони бригада генерали Хафтар ўртасидаги келишмовчиликлар иккаласининг ўртасидаги алоқаларда ўтган йили пайдо бўлган кескинликка чек қўйиш учун икки тараф ўртасида охирги пайтларда бўлган воситачилик уринишларига қарамай деярли боши берк кўчага кириб қолди. Иккаласи ўртасидаги ана шу кескинлик Абдуллоҳ Саний Хафтар қилаётган ишларни бир ҳарбий тўнтаришдир деб ҳисоблаганидан кейин пайдо бўлган эди». Бу Хафтар 2014 йил 14 февралда ҳаракатга келган пайтда бўлган эди, Саний гапидан қайтиб, Хафтарнинг 2014 йил 16 майда қайта бошлаган иккинчи ҳаракатини қўллаб-қувватлаб уни «каромат (шараф) амалиёти» деб атаган бўлса-да лекин Хафтарнинг кўнгли ҳали Санийга нисбатан гина-кудуратдан софлангани йўқ! Чунки Хафтар президент бўлиш илинжида Американинг уқтириши билан Сисийнинг чизиғи бўйлаб ҳаракат қилмоқда! У ўзига Ливия армиясининг генерал мартабасидаги бош қўмондони сифатида суянишларига парламентни мажбур қила олди, шундан кейин у 2015 йил 9 мартда расмий равишда қасамёд қилди. Бригада генерали Абдурраззоқ Нозурий Хафтарга хайрихоҳ бўлгани учун бош штаб бошлиғи этиб ҳам тайинланди. Бу билан демак Тобруқ ҳукумати устидан Америка хўжайинлик қилмоқда…
– Бош конгресс ва Триполи ҳукумати ҳақида айтсак, бу ҳукумат бошлиғи Абу Саҳмин ва унинг теварагидаги тўда Европа, айниқса инглизлар этагини тутиб кетмоқда. Бу тўда билан бирга конгрессда инглизлардан йироқ турадиган мусулмон арбоблар ҳам бор. Лекин уларда етарли сиёсий онг етишмайди, бу эса Европа одамларининг бу мусулмон арбобларни ўзлари истаган томонга оғдириб олишларини осонлаштириб қўймоқда! Бу билан эса демак бош конгресс ва Триполи ҳукумат устидан Европа, яъни инглизлар хўжайинлик қилмоқда, Франция ва Италия ҳам қайсидир даражада хўжайинлик қилмоқда…
Бу билан эса демак Ливияда Европа билан Америка ўртасида кураш мавжуд, лекин бу мустамлакачилар кўп ҳолларда маҳаллий югурдак қуроллари воситасида ўзаро курашишади! Олдинроқ бу курашни ва қандай пайдо бўлганини 2014 йил 3 июндаги жавобимизда аниқ баён қилган эдик. Бу жавоб фейсбук саҳифасида нашр қилинган, ким қўшимча маълумот олмоқчи бўлса унга мурожаат қилсин.
Иккинчидан: Ҳарбий аралашув ҳақида айтадиган бўлсак, Америка Ливияда ўзига малай бўлган сиёсий доирага муҳтождир. Чунки у ердаги сиёсий доиранинг асосий кўпчилиги инглизлар малайларидан, уларнинг теварагидагилардан ва уларнинг сояси остида ҳаракат қилаётган баъзи исломий ҳаракатлардан иборатдир. Бу исломий ҳаракатлар сиёсий ўйинларни ва бу ўйинларнинг ёмон натижаларини онгли равишда тушунмайди… Шунинг учун демак Америка ҳарбий амалиётларга таянмоқда, шу боис Хафтар пайдо бўлди, у Миср томонидан қўллаб-қувватланди, балки Обаманинг конгрессдан ўзига бир неча ҳолатларда ҳарбий амалиётларни амалга ошириш ваколатини беришни талаб қилганини ҳисобга олинса – бу талаб Ливия мавзуси шу ваколатдаги нарсалардан бири бўлишини эҳтимолдан узоқ қилиб қўймайди – демак Ливиядаги вазият анча оғирдир. Масалан Рейтер агентлигининг 2015 йил 23 февралда ёзишича Обама конгрессга нома йўллаб унда бундай деган: «Ливиядаги вазият Қўшма Штатлар хавфсизлигига ва ташқи сиёсатига ҳамон ғайриоддий ва фавқулодда таҳдид туғдирмоқда». Америка президентининг конгрессга йўллаган бу номасидан Американинг Ливияда оғир ёки хатарли вазиятга тушиб қолгани тушунилиб турибди. Яъни Американинг Ливиядаги мавқеси кучли эмас, унинг у ердаги малайлари кучли эмас, улар Хафтар ҳаракатидагилардан иборат холос. Улар пойтахт Триполидан ҳайдаб чиқарилди, бир неча ой ўтганига қарамай улар Триполига қайта кира олишмади, Бенгази устидан ҳам ўз назоратларини ўрната олишмади. Шунинг учун демак ҳарбий аралашув Америка манфаатларига хизмат қилади ва унинг малайларини – бу малайлар Америкага хизмат қилишда давом этишлари учун – қутқазади. Шунга биноан айтиш мумкинки, мана шундай шароитларда қибтлар ўлдирилган пайтда Миср бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилиб Ливияга «терроризмга қарши кураш» ва ўлдирилган ўз фуқаролари учун интиқом олиш деган баҳона билан аралашиш учун халқаро ваколат олишга шоша-пиша уринди. Мисрнинг 2015 йил 16 февралдаги ҳарбий аралашуви Хафтарга ва унинг тобеларига янги руҳ бағишлади, улар яна кучли нафас ола бошлашди ва сиёсий ечим уфқлари торая бошлади. Лекин Европа бу кризисда ҳарбий аралашувга кучли қарши турди. Чунки Британия Мисрнинг Ливиядаги ҳарбий аралашувига дарҳол қарши турди. Чунки «Жазоира Британия 19 феврал пайшанба куни Ливия борасида ҳарбий ечимни эмас, сиёсий ечимни қўллаб-қувватлажакларини таъкидлади. Бу позиция иккала мамлакат ташқи ишлар вазирларининг пойтахт Жазоирда берган муштарак баёнотларида билдирилди. Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд ўзининг жазоирлик ҳамкасби Рамтан Ламамра билан бирга ўтказган матбуот конференциясида бундай деди: «Биз ҳарбий амалиёт Ливиядаги муаммонинг ечимига олиб бориши мумкин деб билмаймиз». Жазоир вазири ҳам ўз навбатида бундай деб изоҳ берди «Биз Ливия қўшниси сифатида муаммонинг эмас, ечимнинг бир қисми бўлишимизга интиляпмиз». (Русиял Явм 2015 йил 19 феврал)».
Британия Хавфсизлик Кенгашида ҳарбий аралашувга ёки Тобруқ ҳукуматини ва Хафтар армиясини қуроллантиришга қарши чиққанларнинг бошида турди. Ливиянинг БМТдаги вакили Иброҳим Дибоший «Ўрта Шарқ» газетасига интервью бериб бундай деди: «Хавфсизлик Кенгашининг баъзи аъзолари Британия бошчилигида экспертлар гуруҳидан Ливия армиясини қуроллантиришга қарши жорий қилинган эмбаргони олиб ташлаш битимига розилик беришга қарши чиқишларини оқлашлари учун бир нома йўллашни талаб қилишди». У буни «Бу ўзларини ноқулай ҳолатдан чиқаришга бўлган бир уринишдир» деб изоҳлади. У яна бундай деди: «Британия Ливия армиясининг террорчилар ва пойтахт Триполи устидан ўз назоратини ўрнатган қуролли тўдалар билан бўлган ишни ўз фойдасига узил-кесил ҳал этишини истамаяпти… Бу бир очиқ ўйиндир». (Ўрта Шарқ 2015 йил 7 март). Европа Британиянинг Миср ҳарбий аралашувига қарши чиқиш позициясига қўшилди, ҳатто Италия ҳам Европанинг ҳарбий аралашувга қарши кампанияси натижасида ўзининг илгариги баёнотидан қайтди, унинг ички ишлар вазири Анжелино Альфано Американи рози қилиш учун «БМТ бошчилигидаги бир амалиёт орқали шошилинч аралашувга» чақирган эди (Ҳаёт 2015 йил 17 феврал). Тунис ташқи ишлар вазири Тоййиб Бакуш ва унинг италиялик ҳамкасби Паоло Жентилони Ливиядаги кризисга ўзаро курашаётган қуролли гуруҳлар ўртасидаги «сулҳ» орқали барҳам бериш зарур, деб билдиришди, иккаласи «афзал ечим ҳарбий ечим эмас, балки сиёсий ечимдир» деб таъкидлашди. Тунис ташқи ишлар вазири Тоййиб Бакуш Тунисга келган италиялик ҳамкасби Паоло Жентилони билан бирга ўтказган матбуот конференциясида «биз афзал ечим ҳарбий ечим эмас, балки сиёсий ечим эканлигига келишиб олдик» деб билдирди. (france24.com 2015 йил 25 феврал)…
Ҳарбий аралашувга қарши Европа томонидан қилинган бу қаттиқ ҳужумга қўшимча равишда Европа «Ливия Европа учун бир муҳим хавфсизлик марказидир» деган ишораларни ҳам йўллади. Бу эса агар Америка аралашадиган бўлса Европа ҳам шошилинч аралашишини англатар эди. «Русиял Явм» телеканали 2015 йил 6 мартда Могеринининг у Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Латвия пойтахти Рига шаҳрида ўтказилган йиғинига келганидан кейин айтган ушбу сўзларини келтирди: «Бу йиғинда муҳокама қилинган асосий мавзу Ливиядаги вазият бўлди». У Ливия хавфсизлиги фақат унинг жанубидаги давлатлар учунгина эмас, бутун Европа Иттифоқи учун ҳам бир муҳим масала эканини таъкидлади… Табиийки бу Америка аралашувининг – агар у юз берадиган бўлса – самарали бўлишини бузиб қўяди… Мана шу икки иш сабабли Америка ҳарбий ечимни қўллаб-қувватлаш позициясидан чекинди, шундан кейин Миср ҳам ўзи ва Ливия Хавфсизлик Кенгашида 2015 йил 18 февралда тақдим қилган қарори лойиҳасидан воз кечди, бу лойиҳадан халқаро ҳарбий аралашув ўрин олган эди. Шундай қилиб Хавфсизлик Кенгашида маслаҳатлар 2015 йил 27 мартгача қабул қилиш ва рад этиш ўртасида давом этди. 2015 йил 27 мартда Хавфсизлик Кенгашининг «2214» рақамли қарори чиқди, унда ҳарбий аралашув ҳақида матн йўқ эди. Аксинча Хавфсизлик Кенгаши асосий урғуни «терроризмга қарши кураш»га бериб Американи рози қилди, айни вақтда сиёсий ечимни пайдо қилиш учун музокаралар олиб бориш зарурлигини таъкидлаб Европани ҳам рози қилди. Ана шу қарорда шу икки иш ҳақида келган бандлардан баъзилари қуйидагилардир:
(1 – Хавфсизлик Кенгаши барча террорчилик амалиётларини қаттиқ қоралайди… ва бу тўғрида ана шу амалиётларга тўла қарши курашишнинг кенг қамровли йўлини тутиш зарурлигини таъкидлайди.
3 – Хавфсизлик Кенгаши аъзо давлатларни БМТ уставига ва халқаро қонунга мувофиқ ана шу террорчилик амалиётлари оқибатида халқаро тинчликка ва хавфсизликка таҳдид солаётган хатарларга барча воситалар билан қарши туришга чақиради…
11 – Хавфсизлик Кенгаши Ливия бошдан кечираётган кризиснинг тинч ечимини топишга тааллуқли нарсалар борасида Африка иттифоқи, Араб Лигаси ва Ливияга қўшни мамлакатлар ўз зиммасига олаётган ролларнинг муҳимлигини тан олади…
12 – Хавфсизлик Кенгаши Ливия ҳукумати билан Ливиядаги зўравонликни рад этадиган барча тарафлар ўртасидаги БМТ бошчилигидаги сиёсий диалогни қўллаб-қувватлашини билдиради…).
Шундай қилиб демак юқорида айтилган нарсаларни эътиборга олиб ҳарбий аралашувдан воз кечилди ва асосий урғу сиёсий музокараларга бериладиган бўлди.
Учинчидан: Хавфсизлик Кенгаши қарорида ҳарбий аралашувдан воз кечилганидан кейин Америка ва Европа бу кризиснинг сиёсий ечимини топиш учун музокаралар ечимига ҳаракат қилиш қарорига розилик берди. Уларнинг ҳар бири ўз услуби бўйича ечим топмоқчи бўляпти! Масалан Европа музокараларнинг мумкин қадар тезроқ бир сиёсий ечим натижасини беришини истамоқда. Чунки Ливиядаги сиёсий доиранинг асосий кўпчилиги британияпарастдир. Шунинг учун бу сиёсий доира идора қиладиган ҳар қандай ечим Британия фойдасига бўлади. Америка эса музокараларга розилик беришга мажбур бўлди. Чунки Америка Ливияда ўзига малай бўлган сиёсий доира йўқлиги учун ўзи ёки Миср режими томонидан бўладиган ҳарбий аралашув учун бир кириш туйнуги тополмади. Америка бундай сиёсий доирага муҳтож бўлиб турибди. Шунинг учун демак Америка музокараларни тўхтатиш услубларини ўйлаб топишга ва ана шундан кейин Хафтарга – шояд у Ливиянинг гарчи бирон қисмида бўлса ҳам ўз ҳукуматини пайдо қилар деган илинжда – муҳлат беришга ҳаракат қилади. Чунки ўшанда бир янги сиёсий доира ташкил топиб бу сиёсий доира Хафтарга – агар у ишни ўз фойдасига ҳарбий йўл билан ҳал қилишдан ожиз қолса – кейинчалик бўладиган ҳар қандай музокараларда ёрдам берадиган бўлади. Тобруқдаги депутатлар мажлисининг кўпчилик аъзолари орасида эски сиёсий доира вакиллари бор. Хафтарнинг улар билан алоқаси яхши эмас… Шунинг учун Америка то ўзини қўллаб-қувватлайдиган бир кучли сиёсий доирани ташкил қилишга қодир бўлмагунча музокараларнинг ҳар қандай натижаларига тўсиқ қўйишни истайди, яъни Америка учун муҳими музокараларни имкони борича тўхтатишдир. Ҳатто музокаралар бирон ечимга эришишга яқинлашиб қолган тақдирда ҳам Америка бу музокараларни самолётлардан ҳужум қилиш каби ҳарбий амалиётлар орқали ёки Тобруқ вакилларининг кечиктиришни ёки муҳлат беришни талаб қилиши орқали бузиб юборади… Ёки иқтисодий тазйиқ ўтказиш услубини қўллаш орқали бузиб юборади. Худди шунга ўхшаган тазйиқ яқинда Тобруқ ҳукумати нефт миллий ширкатидан нефтдан келаётган даромадларни марказий банкка ўтказмасликни талаб қилган пайтда юз берди (миср Арабийя – Нью-Йорк Таймсдан олинган, 2015 йил 6 апрел). «Нью-Йорк Таймс» газетаси ўзининг электрон сайтида нашр қилган ҳисоботда ёзишича бу қарор ёмон оқибатлардан дарак бермоқда… Бу ишларнинг ҳаммаси музокараларнинг натижали шаклда давом этишига салбий таъсир қилади.
Европа Американинг музокараларни барбод қилишга ҳаракат қилаётганини яхши тушуниб турибди. Шунинг учун ҳам Европа Бернардино Леонни ўзининг ишончли вакили қилиб танлади, у аслида Европа вакили бўлиб, у бошқа масалаларда БМТ вакилларидан фарқ қилади. Чунки БМТ вакиллари одатда Америкага тобе бўлади. Бунга мисол қилиб БМТнинг Ямандаги вакили Жамол ибн Умарга ўхшаган БМТ бош секретари вакилларини келтириш мумкин.
Бернардино сиёсий ечимга эришиш учун илдам ҳаракат қила бошлади. Унинг бутун ғами ўзининг 2015 йил март охирида тугаши белгиланган вазифасини ўзининг биринчи ваколат муддатида муваффақиятли бажариш бўлди. Шундан кейин унинг вазифаси муддати Хавфсизлик Кенгаши қарори билан 2015 йил сентябргача узайтирилди. Леон Ливиядаги бошқарув кризисига барҳам берадиган ечимга эришиш учун Ливия ва Женевада, кейинчалик эса Мағриб ва Жазоирда Ливия тарафлари ўртасида бўлган қизғин музокараларга бошчилик қиладиган бўлди. У бу кризисга ўзининг биринчи ваколат муддатида барҳам беришга шошилди. Музокаралар Женевада бошланиб Ливияга, кейинроқ Мағриб ва Жазоирга кўчди. Ана шундан кейин яна Мағрибда ўтказиладиган бўлди. Музокараларнинг Мағрибда 2015 йил 12 мартда ўтказилган айланасида Тобруқ парламенти аъзолари Ливия тарафлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни бошлашни қўшимча маслаҳатлашиш учун яна бир ҳафтага, яъни 2015 йил 19 мартгача кечиктиришни талаб қилишди. Тобруқ парламенти аъзоларидан бири Муҳаммад Шариф бундай деди: «Биз лоақал бир ҳафта муҳлат берилишини истаймиз, ана шундан кейин гуруҳлар яна маслаҳатлашувларга қайтади, бу ҳужжатлар аллақачон ўрганиб чиқилган». У қўшимча қилиб «миллий ҳукумат, хавфсизлик чоралари ва конституция комиссияси ҳақидаги музокаралар ҳали тўлиқ ниҳоясига етгани йўқ» деди. БМТ вакиллари бошлиғи Бернардино Леон Ғарбий Триполидаги миллий конгресс аъзолари ҳамда Тобруқ парламентининг баъзи аъзолари билан учрашди. Тобруқликлар мазкур кечиктиришни қаттиқ туриб талаб қилишди, натижада Леон Ливия тарафлари ўртасида Мағриб мезбонлигида бўладиган музокараларни миллий ҳукумат тузишга ва Ливияни кризисдан олиб чиқишга эришишнинг ҳал қилувчи даври сифатида 2015 йил 19 мартгача кечиктиришга розилик берди. Леон бу кризисдан мумкин қадар тезроқ сиёсий ечим билан чиқишнинг аҳамиятига урғу берар экан «БМТ Ливиядаги бирдан-бир ечим ҳарбий ечим эмас, сиёсий ечимдир, деб билади» деди. У «Чунки Ливия олдида ҳеч қачон вақт бўлмайди, у ердаги вазият тобора чигаллашиб бормоқда» деб таъкидлади (Американинг Sawa радиоси 2015 йил 13 феврал). 2015 йил 16 мартда Европа Иттифоқидан музокараларнинг барбод бўлиши оқибатидан огоҳлантирадиган бир муштарак баёнот ҳам чиқди. Баёнотда қуйидагилар келган: «Бирон сиёсий келишувга эришишдаги барбодлик Ливия яхлитлигини хатарга қўяди… Миллий бирлик ҳукуматини тузиш ва хавфсизлик чоралари ҳақида бир келишувга эришилиши биланоқ Европа Иттифоқи Ливияни қўллаб-қувватлашини кучайтиришга тайёр бўлади» (Немис ахборот агентлиги (Deutsche Presse Agentur) 2015 йил 16 феврал). Бу эса Европанинг музокараларнинг давом этишига қанчалик аҳамият бераётганини кўрсатади. Америка ва Хафтар эса музокараларга бу қадар аҳамият беришмаяпти. Улар учун муҳими ўзларининг майдонда ютуқларга эришишларидир. Чунки ўшанда музокараларда бир алоҳида тараф бўлиш имконига эга бўлишади ва ўз талабларини куч билан тиқиштира олишади.
Шунинг учун ҳам Хафтар музокаралар бораётган бир вақтда ўзининг ҳарбий амалиётларини давом эттирди, у 2015 йил 17 мартда, яъни музокараларни қайта бошлаш учун таклиф қилинган муддатдан икки кун олдин Франс Пресс агентлигига интервью бериб бундай деди: «Амалиётлар Бенгази шаҳрида келаси ойнинг яримидан олдин ниҳоясига етади». Яъни у ҳозирги музокараларга ҳам, бирон ечимга эришишга ҳам, ҳукумат тузилишига ҳам аҳамият бермаяпти, аксинча ўзининг ҳарбий амалиётларини давом эттиряпти… Булардан – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – аниқ кўриниб турибдики Европа музокараларнинг муваффақиятли бўлишига аҳамият бермоқда ва уларнинг барбод бўлиши оқибатидан огоҳлантирмоқда. Америка эса Хафтарнинг тилида бу музокараларга гўё улар уни қизиқтирмайдиган бир ишдек аҳамият бермаяпти! Бу эса музокараларнинг боришига таъсир қилди. Чунки Мағрибдаги сўзлашувлар учун белгиланган муддат 2015 йил 19 мартдан 2015 йил 20 мартга кечиктирилди! 2015 йил 26 март пайшанба куни «Sky News Arabia» сайти қуйидагиларни нашр қилди: «Ливиядаги диалог олиб бораётган тарафлар Мағрибнинг Схират сайёҳлик курортида пайшанба кечқурун музокараларнинг учинчи айланасини якунлашди, халқаро жиҳатдан тан олинган Тобруқ парламентидаги бир масъулнинг таъкидлашича музокараларни ўн кундан кейин бошлашга келишиб олинди». Буларнинг барчасидан кечиктириб ортга чўзиш аниқ кўриниб турибди! Шунга қарамай музокаралар ана шу ўн кундан кейин ҳам ўтказилмади! Ана шундан кейин Европа Иттифоқи ўз ташвишини билдирди, «Баввабатул Васат» сайти 2015 йил 10 апрелда «Европа Леонга ёрдамлашмоқда» деган сарлавҳа остида қуйидагиларни нашр қилди: «Европа ташқи сиёсати олий вакиласи Федерика Могерини Брюсселдаги офиси жума куни нашр қилган баёнотда Ливиядаги диалог келгуси кунлар ичида бошланишини кутаётганини зимдан билдирди. Лекин у бир белгиланган аниқ муддатни кўрсатмади, бу эса Леоннинг бир жойда депсиниб турган вазифасини жонлантиришга бўлган бир аниқ ҳаракатни кўрсатиб турибди… Леонни очиқ қўллаб-қувватлаш мазмунида Могерини ўзи «Ливия музокараларини барбод қилишга ҳаракат қилишни давом эттираётган кимсалар» деб атаган кимсаларни бунинг оқибатидан огоҳлантирди… Европа Иттифоқи Ливия армиясининг мамлакат ғарбида олдинга силжиши у ерда янги куч балансини пайдо қилиши мумкинлигидан хавфсирамоқда, бу янги баланс Европанинг бу кризисни муолажа қилишдаги ролини «бир фойдасиз рол»га айлантириб қўяди». Буларнинг барчасидан Могерини Америкага, Хафтарга ва тобеларга ишора қилаётгани аниқ кўриниб турибди…
Шундай қилиб демак бораётган сиёсий музокаралар турли манфаатларга ва мақсадларга эга тарафлар томонидан у ёқ, бу ёққа тортқиланмоқда.
Тўртинчидан: бу музокаралардан кутилаётган нарсага келсак, бу музокаралар вақтни ўтказишдаги бир ўйиндан бошқа нарса эмас. Ўйин майдонидаги коптокни яқиндан ёки узоқдан ҳаракатга келтираётган давлатлар келишиб олмагунча бу музокаралар бошланиш ва тўхташда давом этаверади. Чунки бу давлатларни – модомики тўкилаётган қонлар мусулмонларнинг қони экан ва мусибатлар мусулмонлар бошига тушаётган экан – вақтнинг чўзилиб кетиши ташвишга солмайди. Чунки мустамлакачи кофирлар мўмин ҳақида ваъдага ҳам, бурчга ҳам вафо қилишмайди. Шунинг учун мусулмонларнинг ҳар қандай масаласи уларнинг чангалига тушса уни «сўйиб ўлдиришади» ва «терисини шилиб» олишади. Чунки улар Кучли, Азиз Зот:
هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ
«Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» [Мунофиқун 4]
деб айтганидек душманлардир. Ливия масаласи мустамлакачи кофирлар ва уларнинг югурдаклари чангалида қолаверар экан бу кризис то халқаро ўйинчилардан бири бошқаси устидан ғолиб келгунига қадар, яъни Америка ёки Европа ғолиб келгунига қадар ёки икковидан бирининг қўли баланд келиб ўз қарашини иккинчисига зўрлаб тиқиштиргунига қадар ёки иккала йиртқич бирон ечимга келишиб олгунига қадар давом этаверади. Бу икки мустамлакачи йиртқич келишиб оладиган бу ечимда Американинг ўлжадан оладиган улуши энг камида Европа улушига тенг бўлади! Шунинг учун Ливия ва унинг аҳлига бу кофир золимлардан ҳеч бир яхшилик асло келмайди.
Мусулмонларнинг масалалари уларнинг душманлари қўлида эмас, мусулмонларнинг ўзларининг қўлида ҳал бўлади. Бу ечим Аллоҳ муяссар қилган кишилар учун жуда осондир, унинг қуроли махфий ва ошкор ҳолда холис Аллоҳ учун амал қилишдир, сўз ва ишда Росулуллоҳ CABга содиқ бўлишдир, ўшанда анави музокарачилар ўзларининг қаршисида рошид халифа Умар ибн Хаттоб PA давридаги исломий фатҳдан бошлаб исломий юртга айланган бир кўҳна исломий юртни кўришади. Бу юрт аҳлининг ҳаммаси мусулмонлардир, унинг масалалари ечими Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Китобида ҳамда Росулуллоҳ CABнинг Суннатида мавжуддир, бу масалаларнинг мустамлакачи кофирларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
Уммат онгли, тақволи, покиза муфаккирлар билан тўладир, шунинг учун уларга мурожаат қилинг, Аллоҳ душманларига мурожаат қилманг.
وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Сўзимни олдинги жавобимизда айтган сўзларимиз билан якунламоқчиман: Бир вақтлар фатҳ-ғалабаларнинг ва бутун оламга адолат ва яхшиликни элтувчи Исломни ёйишнинг бошланиш нуқтаси бўлган мусулмонлар юртларининг мустамлакачи кофирлар бизни қирғин қилиш ва бойликларимизни талаб ташиб кетишда бир-бири билан ким ўзарга мусобақалашадиган жанг майдонига айланиб қолгани ғоятда аламлидир. Бу мустамлакачи кофирлар биздан ҳар томчи қон оққан пайтда оғизларини тўлдириб кулишмоқда. Бизнинг қонларимиз фақат уларнинг қўли билангина эмас балки уларга малай бўлган, ўзимизнинг орамиздан чиққан хоинлар қўли билан ҳам тўкилмоқда!
Мустамлакачи кофирлар бизнинг душманларимиздир, шунинг учун уларнинг бизни қирғин қилишда бор кучларини сарфлашига ҳайрон бўлинмайди. Аммо Ливиядаги баъзилари Америкага, баъзилари эса Европага малай бўлган бўлинмаларнинг бу кофирлар билан бир сафда туриши, сўнгра бир-бири билан ўзаро қир-пичоқ жангга кириши, Ислом учун ва Аллоҳ калимасини олий қилиш учун эмас, балки мустамлакачи кофирлар манфаатлари учун бир-бирларига қарши шундай жанг қилишига келсак бу энди гуноҳи кабиралардан биридир. Чунки мусулмонларнинг бир-бирларини ўлдиришлари Исломда энг катта жиноят саналади. Росулуллоҳ САВ Муслим Абу Ҳурайрадан чиқарган ҳадисда шундай дедилар:
«كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ، وَمَالُهُ، وَعِرْضُهُ»
«Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва ор-номуси бошқа бир мусулмонга ҳаромдир». Насоий Абдуллоҳ ибн Амрдан, у эса Набий САВдан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбаримиз бундай дедилар:
«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»
«Албатта дунёнинг заволга юз тутиб йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мусулмон кишининг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир».
Хотиманинг якунида шуни айтамизки, Ливия учинчи гуруҳдан, холис, содиқ гуруҳдан холи эмас. Бу содиқ гуруҳнинг бутун ғам ташвиши ҳаёт, давлат ва жамиятда Исломни ҳукмрон қилиб Ливияга яхшилик ва адолатни қайтаришдир. Шунинг учун биз бу гуруҳнинг Европа ва Америка тобеларига қарши туриб уларни тўғри йўлга қайтаришлари, уларнинг ўртасидаги жангнинг тўхтатиб қурол-аслаҳаларини ҳаммалари биргаликда Ислом ва мусулмонлар душманларининг бўғзига қаратишларига сабаб бўлишларидан умидвормиз. Чунки ўшанда Ливия барча мустамлакачи кофирдан ва барча хоин малайдан тозаланади ҳамда Ливия ўзининг асл ҳолига қайтиб яна фотиҳларнинг таянч базаси, Қуръони Карим ҳофизлари юрти, Ислом билан қўриқланган, Исломни қўриқловчи бир исломий қалъа бўлиб қолади. Бу Аллоҳнинг қудрати ва қуввати ила шундай бўлади.
وَاللّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَـكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]
22 жумодус-соний 1436ҳ
11 апрел 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми