| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Шу кунларда мусулмон ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш ҳақида

  • Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари: геосиёсий қароқчилик ва янги мустамлакачилик занжирлари

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари: геосиёсий қароқчилик ва янги мустамлакачилик занжирлари

Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари: геосиёсий қароқчилик ва янги мустамлакачилик занжирлари

By htadmin
16.05.2026
13
0
Share:

Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари: геосиёсий қароқчилик ва янги мустамлакачилик занжирлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро транспорт йўлаклари – бу шунчаки тезкор катта йўллар ёки темир йўллар мажмуаси эмас, балки глобал иқтисодиётнинг қон томирларидир. Улар турли давлатлар ва минтақаларни ягона иқтисодий занжирга боғлаб, товарлар, энергия ресурслари ва капиталнинг узлуксиз ҳаракатини таъминлайди. Марказий Осиё каби денгизга чиқиш имкони бўлмаган минтақалар учун бу йўлаклар "ҳаёт йўли" ҳисобланади, чунки уларсиз ташқи дунё билан савдо қилиш ва ривожланиш мумкин эмас. Транспорт йўлакларининг аҳамияти шундаки, ким бу йўлларни назорат қилса, у нафақат савдо оқимларидан бож ва транзит даромадларини олади, балки шу йўл ўтган давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий қарорларига таъсир ўтказиш кучига ҳам эга бўлади. Бугунги кунда минтақамиз атрофида қурилаётган йўлаклар — Шимолий йўналиш, Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси, Каспий орқали ўтувчи "Ўрта йўлак" ва Жанубга чиқувчи йўналишлар — глобал кучларнинг Марказий Осиё устидан ҳукмронлик қилиш учун ишлатаётган асосий қуролларига айланган.

Бу курашнинг энг сўнгги ва шов-шувли кўриниши — Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик келишуви асосида юзага келган, АҚШ воситачилигида қурилаётган TRIPP (Trump Route for International Peace and Prosperity) — "Трамп халқаро тинчлик ва фаровонлик йўли" деб номланган йўлакдир. 2025 йилдаги келишувларга кўра, Арманистоннинг Меғри ҳудуди (Зангезур йўлаги) орқали ўтадиган бу қисқа, аммо стратегик муҳим йўл устидан АҚШ 99 йил муддатга эксклюзив бошқарув ҳуқуқини қўлга киритди. Бу йўлак шунчаки транзит эмас, балки Марказий Осиёни Россия ва Эронни тўлиқ четлаб ўтган ҳолда Европа билан боғлайдиган "Америка дарвозаси"дир. Вашингтон бу ерда Панама каналига ўхшаш назорат зонасини яратиш орқали минтақанинг энергия ва минерал ресурслари оқимини ўз қўлига олишни кўзламоқда. Эрон ва Россия эса бу лойиҳани ўз миллий хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид деб атаб, кескин қораламоқда, чунки TRIPP уларнинг минтақавий монополиясини парчалаб ташлайди. Сиёсий экспертларнинг таъкидлашича, бу йўлак Жанубий Кавказ харитасини қайта шакллантириб, минтақани Ғарбнинг, аниқроғи Американинг доимий ҳарбий-иқтисодий назорати остига ўтказади.

Айни пайтда, 2026 йилда АҚШ ва яҳудий вужудининг Эрон билан қуролли тўқнашувга киришиши ва Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши минтақадаги транспорт харитасини бутунлай ўзгартириб юборди. Эрон орқали ўтадиган барча жанубий йўналишлар ва портлар уруш сабабли фалаж ҳолга келди. Бу эса Марказий Осиё давлатларини Эрон транзитидан маҳрум қилиб, уларни Каспий денгизи ва юқорида зикр этилган "Трамп йўлаги"га янада кўпроқ муҳтож қилиб қўйди.

Хусусан, Ҳурмуз бўғози орқали ўтадиган кунлик 20 миллион баррелдан ортиқ нефт ва дунё суюлтирилган газининг (LNG) 20 фоизи тўхтаб қолгани ортидан глобал энергия нархлари кескин кўтарилди ва "Шимол-Жануб" йўлаги доирасидаги Бандар-Аббос ҳамда Чобаҳор портлари ўз фаолиятини тўхтатди. Халқаро экспертларнинг фикрича, бу вазият Марказий Осиё иқтисодиёти учун "геосиёсий бўғиш" вазифасини ўтаяпти ва минтақани фақатгина АҚШ ёки Хитой йўналишларига қарам бўлишга мажбур қилмоқда.

Бу борада БМТ Савдо ва ривожланиш конференцияси (UNCTAD) мутахассислари "Марказий Осиё давлатлари учун жанубий чиқиш йўлларининг ёпилиши логистика харажатларини 40 фоизга ошириб юборгани ва бу минтақавий инфляцияни назорат қилиб бўлмас даражага олиб келиши" ҳақида огоҳлантирмоқда. Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича комиссарлиги эса расмий баёнотида: "Ҳурмуз бўғозидаги беқарорлик шароитида Трамп йўлаги ва Каспий транзити нафақат муқобил, балки минтақа учун ягона хавфсизлик кафолатидир" дея таъкидлади.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институти экспертлари эса бу вазиятни "Марказий Осиёни стратегик қамал қилишнинг янги босқичи" деб атаб, уруш олови минтақани иқтисодий жиҳатдан бўғиб қўйган бир пайтда, Ғарб давлатлари ушбу инқироздан фойдаланиб, Марказий Осиёни ўз таъсир доирасига янада қаттиқроқ кишанлаётганини қайд этмоқдалар.

Марказий Осиё минтақаси бугунги кунда глобал куч марказларининг стратегик манфаатлари тўқнашадиган энг йирик геоиқтисодий полигонга айланди. Бу курашнинг асосий ўзагини транспорт ва логистика йўлакларини назорат қилиш, шу орқали минтақанинг хомашё бойликларига эгалик қилиш ва дунё савдо йўлларини бошқариш ташкил этади. Тарихан "Буюк Ипак йўли"нинг чорраҳаси бўлган бу ҳудуд, бугунги капиталистик дунё низомида йирик давлатлар учун шунчаки транзит ҳудуди ва ресурс манбаи сифатида кўрилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг "кўп векторли сиёсат" ва "регионал боғлиқлик" ҳақидаги баландпарвоз баёнотлари замирида эса, аслида йирик империалистик кучларга иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қарам бўлишнинг янги босқичлари яширинган. Биринчи навбатда, Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" мега-лойиҳасига эътибор қаратиш лозим. Пекин учун Марказий Осиё — бу Европа бозорига чиқиш учун энг хавфсиз ва энг қисқа қуруқлик йўлагидир. 2026 йилга келиб, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилишининг фаол босқичга чиққани ҳақидаги расмий хабарлар шунчаки иқтисодий ютуқ эмас, балки минтақанинг Хитой иқтисодий экспансиясига тўлиқ очиб берилишидир.

Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг "Биз Марказий Осиё билан транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлаб, умумий тақдир ҳамжамиятини қуришимиз керак" деган баёноти замирида, аслида минтақани Хитой иқтисодиётига тўлиқ кишанлаш мақсади ётади. Хитой бу йўллар орқали нафақат ўз товарларини ташийди, балки минтақа давлатларини "қарз тузоғи"га илинтириш орқали уларнинг суверенитетини чеклайди. Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи қарзининг ярмидан кўпи айнан Хитойга тегишли бўлиб, бу транспорт лойиҳалари учун олинган кредитлар эвазига шаклланган. Хитойнинг асл мақсади — минтақани ўзининг хомашё базасига айлантириш ва уни денгиз йўлларининг катта қисмини назорат қилувчи АҚШ нуфузи таъсиридан холи бўлган қуруқлик йўли билан таъминлашдир.

Иккинчи томондан, Россия ўзининг тарихий "таъсир доираси"ни сақлаб қолишга тиш-тирноғи билан ёпишиб олмоқда. Москва учун Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари Шимолий йўналиш, яъни Транссиб ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи(ЕОИИ) доирасидаги йўллар орқали ўтиши шарт. Россия президенти Владимир Путиннинг "Марказий Осиё — бизнинг стратегик манфаатларимиз ҳудуди ва биз бу ердаги логистика занжирларини Шимол-Жануб лойиҳаси доирасида ривожлантиришда давом этамиз", деган расмий позицияси минтақа давлатларининг жанубга ёки ғарбга қараб интилишларини Россия ўз миллий хавфсизлигига таҳдид деб билишини англатади.

Кремль назоратидаги транспорт тизими Марказий Осиёни Россиянинг сиёсий иродасига боғлаб турадиган асосий жиловдир. Россия расмийларининг "Шимол-Жануб" халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш борасидаги баёнотлари ўз моҳиятига кўра, Ҳиндистон ва Эронни жалб қилиш орқали Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш ва минтақадаги логистика устидан монополияни сақлаб қолишга қаратилган.

Учинчи куч сифатида Ғарб давлатлари (АҚШ ва Европа Иттифоқи) Каспий денгизи ва Озарбайжон орқали ўтувчи "Ўрта йўлак" (Middle Corridor) лойиҳасини фаол қўллаб-қувватламоқда. Бу лойиҳа нафақат транспорт йўли, балки Марказий Осиёни Россия ва Хитой таъсиридан ажратиб олишнинг асосий геосиёсий қуролидир. Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг "Озарбайжон Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги муҳим транзит кўприги ҳисобланади ва биз "Ўрта йўлак"нинг салоҳиятини ошириш учун барча имкониятларимизни сафарбар этамиз" деган расмий баёноти бу йўлакнинг стратегик аҳамиятини тасдиқлайди.

Европа Иттифоқининг "Глобал дарвоза" (Global Gateway) стратегияси доирасида минтақа транспорт тизимига миллиардлаб евро инвестиция ваъда қилиши замирида энергия ресурсларини (газ ва нефть) Россияни четлаб ўтган ҳолда Европага етказиб бериш манфаати ётади. Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйеннинг "Марказий Осиё Европа учун стратегик шерикка айланмоқда ва биз транспорт алоқаларини диверсификация қилиш учун инвестицияларни оширамиз" деган сўзлари аслида минтақани Ғарбнинг хомашё донорига айлантириш режасининг расмий ифодасидир. Бу ерда адолат ёки минтақа фаровонлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас; фақатгина қайси куч Марказий Осиёни кўпроқ эксплуатация қилиши устида кураш кетмоқда.

Капиталистик дунё низомида транспорт йўлаклари — бу занжирнинг бир халқаси бўлиб, унда кучлилар заифларни ютиш эвазига бойийди. Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг "кўп векторли" сиёсати амалда уларни барча йирик кучлар олдида қарздор ва муте қилиб қўймоқда. Ҳар бир қурилган километр йўл ва логистика маркази халқаро корпорацияларнинг фойдасини оширишга хизмат қилмоқда, маҳаллий аҳоли эса фақатгина арзон ишчи кучи сифатида қолмоқда.

Бундай чигал ҳамда зулм ва мустамлакага асосланган вазиятдан қутулишнинг ягона йўли — бу Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий бирликка эришишдир. Ислом нуқтаи назаридан, Марказий Осиёнинг ички ўлкалари денгизга чиқиш имкониятидан маҳрумлиги табиий географик муаммо эмас, балки мусулмон умматининг сунъий чегаралар билан парчалаб ташлангани натижасидир. Агар минтақа, Озарбайжон, Афғонистон, Покистон ва Эрон каби ўлкалар ягона Ислом давлати остида бирлашса, Марказий Осиё табиий равишда Каспий, Форс кўрфази ва Ҳинд океанига тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлади…

Бунда транспорт йўлаклари ташқи кучларнинг (АҚШ, Хитой, Россия ёки Европа) манфаатларига эмас, балки мусулмонларнинг ички иқтисодий эҳтиёжларига хизмат қилади. Исломда ерости бойликлари, сув ва энергия манбаларининг барчаси оммавий мулк ҳисобланади. Халифалик давлатида транспорт инфратузилмаси бу бойликларни мустамлакачилар қўлига топшириш учун эмас, аксинча уларни умматнинг фаровонлиги учун тақсимлаш мақсадида қурилади.

Ислом низомида "қарз тузоғи" деган тушунчага мутлақо ўрин йўқ, чунки рибога асосланган халқаро молиявий тизим ҳаром деб эълон қилинади ва Давлат ўз ички ресурсларига таяниб ривожланади. Дарҳақиқат, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан мустақил, иқтисоди эса шариат адолатига асосланган ягона куч, яъни Халифалик давлатигина Марказий Осиёни геосиёсий ўйинчоқ бўлишдан қутқара олади.

Аждодларимиз даврида Ипак йўли халқларни фақат савдо билан эмас, балки даъватни ёйиш ва Ислом нури билан боғлаган эди. Бугунги "йўлаклар" эса фақатгина мустамлакачилик занжирларидир. Ҳозирда минтақа давлатлари ўртасидаги транспорт лойиҳаларини мувофиқлаштиришдаги қийинчиликлар ва ҳар бир давлатнинг алоҳида манфаатлари йирик кучлар учун "бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил" сиёсатини юритишга қулай шароит яратмоқда. Масалан, Туркманистоннинг газ йўлаклари устидаги позицияси, Тожикистоннинг сув-энергетика манфаатлари ва Ўзбекистоннинг транзит интилишлари кўпинча бир-бирига зид келади.

Капиталистик дунёқарашда ҳар бир давлат фақат ўз миллий манфаатини (аслида эса ҳукмрон доиралар манфаатини) ўйлагани сабабли, улар йирик давлатлар олдида доимо заиф бўлиб қолаверадилар. Ислом эса бу миллий айирмачиликни йўқ қилиб, барча мусулмонларни ягона вужудга – Халифалик давлатига жипслаштиради ва бу орқали мустамлакачиларнинг ҳар қандай иқтисодий ва сиёсий босимларини парчалаб ташлайди.

Бугунги кунда Марказий Осиё халқлари олдида икки йўл турибди: ё АҚШ, Хитой ва Россия каби катта давлатлар “йўлак”ларида хизматкор бўлиш, ё ўз иймони ва бирлигига таяниб, дунёга янги адолат низомини тақдим этиш.

Тарих шуни кўрсатадики, биз қачон Аллоҳнинг динида бирлашган бўлсак, азиз бўлганмиз ва қачон мустамлакачиларнинг “арзон ваъдалари”га учган бўлсак, зулм ва қарамликка юз тутганмиз. Бугунги геосиёсий тўфонлар бизни яна ўша шонли бирликка чақирмоқда. Бу бирлашиш шунчаки иқтисодий иттифоқ эмас, балки Халифалик давлати соясидаги сиёсий ва мафкуравий яхлитликдир.

Халифалик қайта тикланиши билан Марказий Осиё давлатларини бир-биридан ажратиб турган сунъий чегаралар ва тор миллий манфаатлар тўсиғи барҳам топади. Бу буюк Давлат минтақани ташқи кучларнинг геосиёсий ўйинчоғидан дунёнинг етакчи куч марказига айлантиради. Халифалик остида транспорт йўлаклари мустамлакачиларнинг бойлигини ташиш учун эмас, балки мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш ва Ислом рисолатини бутун дунёга ёйиш учун хизмат қилади. Халқимизнинг азизлиги ва минтақанинг ҳақиқий озодлиги мана шу илоҳий низомнинг қайтишига боғлиқдир. Ва бу ёруғ кунлар, Аллоҳнинг изни ила, албатта, яқиндир.

‎﴿لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ ۚ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُون َ ‏ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾ ‎

– “Барча иш аввалу-охир Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (уларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”.   (Рум:4-5)

 

Салоҳиддин Ўзбекий – Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуоти учун

Tagsгеосиёсий қароқчиликМарказий Осиёдаги транспорт йўлаклари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жаҳон Савдо Ташкилоти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Давос Жаҳон иқтисодий форуми ҳамда келажак ҳақидаги огоҳлантирувлар!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Дўст ва душман

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Contact
  • About Us
  • Home
http://hizb-uzbekiston.info/