Шу кунларда мусулмон ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш ҳақида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Шу кунларда мусулмон ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш ҳақида
Саъдий Зийб Эвазга
Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Буюк Аллоҳдан ушбу мактубим сизга энг яхши ҳолатингизда етиб боришини сўрайман. Муҳтарам шайхимиз, саволим қуйидагича:
Икки Саҳиҳда Набий ﷺ дан қуйидаги лафз билан ҳадис собит бўлган:
«إِنَّ اللَّهَ لَيُؤَيِّدُ هَذَا الدِّينَ بِالرَّجُلِ الْفَاجِرِ»
«Албатта, Аллоҳ бу динни фожир кимса билан ҳам қувватлайди».
Модомики, ҳукмдорларимиз фожир экан, нима учун улар нусрат талаб қилишдан истисно қилинди ваҳоланки ҳадис матнига кўра, улар бу динга нусрат беришлари ҳам мумкин-ку!?
Воқеликни кузатиш орқали ва ҳозирги кунда қўшинлар куч-қувват ва ҳимоя манбаи эканини тан олган ҳолда шуни айтаманки, ҳукмдорга хитоб қилиш ва унинг ижобат қилиши, урушсиз таслим бўлган ва ҳукмдорнинг буйруғи билан ўз халқларини қириб, сўйиб, йўқ қилаётган қўшинларга хитоб қилишдан кўра осонроқ ва енгилроқ кўринмоқда. Воқеда кўриб турганларимиз бунга гувоҳ.
Авс ва Хазражнинг нусрати қандай бўлган эди? Бу қабиланинг алоҳида шахслари ва отлиқлари (жангчилари) томонидан бўлганми ёки икки қабиланинг етакчилари томониданми?
Имкон бўлса, шаръий далиллар билан тушунтириб беришингизни сўрайман. Вассаламу алайкум.
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
1. Сиз зикр қилган ҳадисга келсак, у давлатни барпо этиш учун нусрат (талаб қилиш) мавзусига тааллуқли эмас. Балки у Хилофат давлатида яшаётган зиммий ёки муоҳиднинг мусулмонлар қўшинида ўз душманларига қарши бирга жанг қилиши жоизлигига тааллуқлидир. Сизга мавзу равшан бўлиши учун унга доир баъзи нусусарни нақл қиламан:
Сиз айтган ҳадисни Бухорий ва Муслим чиқарган:
«…ثُمَّ أَمَرَ بِلَالاً فَنَادَى بِالنَّاسِ إِنَّهُ لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ إِلَّا نَفْسٌ مُسْلِمَةٌ وَإِنَّ اللَّهَ لَيُؤَيِّدُ هَذَا الدِّينَ بِالرَّجُلِ الْفَاجِرِ»
«…Сўнгра (Набий ﷺ) Билолга буюрдилар, у одамлар ичида: "Жаннатга фақат мусулмон нафс (киши) киради ва албатта Аллоҳ бу динни фожир кимса билан ҳам қувватлайди", деб жар солди». (Лафз Бухорийники).
Бунинг маъноси шуки, исломий давлатда яшаётган кофир ёки фосиқ кимса, агар у уруш санъатини пухта эгаллаган бўлса, исломий қўшин сафида жанг қилиши жоиз. Бунга далиллардан:
а) "Исломий шахсия" (2-жуз), "Урушда кофирлардан ёрдам сўраш" бобида шундай келади:
[Кофирлардан — улар хоҳ исломий давлат фуқаролари бўлсин, хоҳ бўлмасин, яъни зиммий бўладими ёки йўқми — исломий байроқ остида бўлишлари шарти билан, алоҳида шахслар сифатида ёрдам сўраш жоиз. Аммо улардан исломий давлатдан мустақил бўлган алоҳида бир тоифа сифатида ёрдам сўраш асло жоиз эмас. Демак, кофирлардан мустақил давлат сифатида ёрдам сўраш ҳаромдир. Кофирлардан жанг қилишда алоҳида шахслар сифатида ёрдам сўраш жоизлигига далил: "Уҳуд куни Қузмон Расулуллоҳ ﷺнинг саҳобалари билан бирга чиқди, ваҳоланки у мушрик эди. У мушриклар байроқдори бўлган Бану Абдуддордан уч кишини ўлдирди. Ҳаттоки Набий ﷺ:
«إن الله ليأزر هذا الدين بالرجل الفاجر»
(Албатта, Аллоҳ бу динни фожир кимса билан ҳам қувватлайди), дедилар". Табарий ўз тарихида ривоят қилган…]
б) Шунингдек, Шавконийнинг «Найл ал-автор» китобидаги «Мушриклардан ёрдам сўраш ҳақида келган хабарлар» бобида шундай ворид бўлган:
[Мушриклардан ёрдам сўраш жоизлигини баён қиладиган далиллардан яна бири: «Уҳуд куни Қузмон мушрик бўла туриб Расулуллоҳ ﷺ нинг саҳобалари билан бирга чиқди ва мушриклар байроғини кўтариб турган Бану Абдуддордан уч кишини ўлдирди. Ҳаттоки Набий ﷺ:
«إنَّ اللَّهَ لَيَأْزُرُ هَذَا الدِّينَ بِالرَّجُلِ الْفَاجِرِ» "Албатта, Аллоҳ бу динни фожир кимса билан ҳам қувватлайди", дедилар». Сийрат аҳли наздида шундай собит бўлган.]
Кўриб турганингиздек, ҳадис – зиммий ёки муоҳиднинг мусулмонлар қўшинида туриб душманларга қарши бирга жанг қилиши жоизлигига далилдир… Бу ҳадиснинг Халифаликни барпо этиш учун нусрат талаб қилиш мавзусига алоқаси йўқ.
2. Энди, шу кунларда мусулмон ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш жоизлиги ҳақидаги саволингизга келсак, бу масала нусрат талаб қилиш соҳасида фаолият юритаётганлар учун махсус мактубларимизда батафсил баён қилинган… Лекин мен ўша мактубдан сизнинг “бугунги кундаги ислом юртларидаги ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш” ҳақидаги саволингизга тегишли бўлган қисмини ажратиб келтираман:
[………… Агар бирор ер(ҳудуд-макон) бўлиб, унинг тепасида одамларнинг ишларини бошқарадиган ва унинг учун атрофдаги (давлат сифатини олган) вужудлар каби вужуд бўлган салтанат-ҳокимият — хоҳ у қабила, хоҳ давлат бўлсин — мавжуд бўлса, ҳамда у одамларнинг ишларини бошқараётган – яхшилик қилганни тақдирлаб, ёмонлик қилганни жазолаётган ва шу каби бошқа ишларни юргизаётган бўлса.. сўнгра у ўз атрофидаги вужудлар олдида ўзини ҳимоя қила оладиган куч-қувват ва ҳимояга эга бўлса… ана ўшанда у нусрат талаб қилиш мумкин бўлган вужуд ҳисобланади….
• Нусрат талаб қилиш тариқати икки ҳолатда бўлади:
Биринчиси: Ушбу вужуднинг раҳбаридан, яъни қабила шайхи ёки давлат раҳбаридан талаб қилиш…
Иккинчиси: Ушбу вужуддаги бир гуруҳ куч-қувват аҳлидан талаб қилиш…
Икки ҳолатда ҳам талаби нусрада ушбу тариқатни қўллаш бу вужудларнинг — давлат ёки қабила бўлсин — воқелигига боғлиқ:
• Агар ушбу вужуд ўз ишларида мустақил бўлса, унда юқоридаги икки ҳолатдан бири орқали унинг раҳбаридан ёки ундаги бир неча куч-қувват аҳлидан нусрат талаб қилиш жоиз.
• Агар у ташқи кучга боғланган бўлса ва ундан ажралишни истамаса ва биз буни билсак, у ташқи куч билан алоқасини узмагунча унинг нусратини қабул қилмаймиз. Бу вазиятда (агар лозим бўлса) фақат иккинчи ҳолатдаги тариқатни, яъни бир гуруҳ куч-қувват аҳлидан нусрат талаб қилиш тариқатини қўллаймиз.
• Сийратни ўрганиш ва тадаббур қилиш орқали бу ишлар яна-да аниқ-равшан бўлади: …………… Биз буни нусрат талаб қилишда фаолият юритаётганларга далиллари билан батафсил баён қилганмиз… Бироқ мен улардан сизнинг саволингизга тааллуқли бўлган биргина қисмини эслатиб ўтаман:]
[Ташқи кучлар билан алоқаси бўлган қабилалар, шунингдек, ташқи кучларга боғланган давлатлардан — агар уларнинг ташқи алоқаси бизга маълум бўлса — нусрат талаб қилмаймиз. Уларни қўллаб-қувватлаётган хорижий давлатни рози қилиш учун бир ишда нусрат бериб, бошқасида бермасликларини ҳам қабул қилмаймиз. Балки, агар лозим бўлса, иккинчи ҳолатдаги тариқат қўлланилади, яъни ўша ердаги, улар ижобат қилган тақдирда, биргаликда ўзгартиришга қодир бўлган кучни ташкил этадиган кишилардан нусрат талаб қилинади. Бу Шайбон ибн Саълаба қабиласи билан содир бўлган воқеа кабидир. «Уюн ал-асар» китобида (1/202) бу ҳақда шундай келади:
[Қосим ибн Собит Абдуллоҳ ибн Аббосдан, у киши Али ибн Абу Толибдан ривоят қилган ҳадисда — Расулуллоҳ ﷺ билан бирга Али ва Абу Бакр (қабилаларни исломга даъват қилиш учун) чиққанларида — шундай дейилади: «Али айтди: "Абу Бакр ҳар бир яхшиликда пешқадам эди", ва у: "Сизлар қайси қавмдансизлар?" деб сўради. Улар: "Шайбон ибн Саълабаданмиз", дейишди. Абу Бакр Расулуллоҳ ﷺ га юзланиб: "Отам ва онам сизга фидо бўлсин, булар ўз қавмининг энг сараларидир. Уларнинг ичида Мафруқ ибн Амр, Ҳони ибн Қобиса, Мусанно ибн Ҳориса ва Нуъмон ибн Шариклар бор", деди. Мафруқ ибн Амр уларнинг орасида хушсурат ва гапга устаси эди……….
Мафруқ айтди: "Эҳтимол, сиз Қурайшнинг биродаридирсиз?" Абу Бакр: "У зот Аллоҳнинг Расули эканликлари сизларга етмаганмиди? Мана у зот", деди. Мафруқ: "Бу киши ҳақларида гапираётганлари бизга етган эди. Хўш, эй Қурайш биродари, нимага даъват қиласиз?" деди. Расулуллоҳ ﷺ олдинга чиқиб, шундай дедилар:
»أَدْعُو إِلَى شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللَّهِ وَأَنْ تُؤْوُونِي وَتَنْصُرُونِي فَإِنَّ قُرَيْشاً قَدْ تَظَاهَرَتْ عَلَى أَمْرِ اللَّهِ وَكَذَّبَتْ رُسُلَهُ وَاسْتَغْنَتْ بِالْبَاطِلِ عَنِ الْحَقِّ وَاللَّهُ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ«
«Мен сизларни "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ягонадир, Унинг шериги йўқ ва мен Аллоҳнинг Расулиман" деб гувоҳлик беришга ҳамда мени ўз ҳимоянгизга олишингизга ва менга нусрат-ёрдам беришингизга даъват қиламан. Зеро, Қурайш Аллоҳнинг ишига қарши бирлашди, Унинг расулларини ёлғончи қилди ва ҳақдан юз ўгириб ботил билан кифояланди. Ваҳоланки, Аллоҳнинг Ўзи Ал-Ғаний (Мутлақ Беҳожат) ва Ал-Ҳамид (Мутлақ Мақталган Зот)дир».
Мафруқ айтди: "Аллоҳга қасамки, эй Қурайш биродари, сиз олийжаноб хулқларга ва гўзал амалларга даъват қилибсиз. Сизни ёлғончи қилган ва сизга қарши бирлашган қавм, шубҳасиз, адашипти"…
Гўёки у Мусанно ибн Ҳорисани ҳам суҳбатга шерик қилишни истагандек бўлди ва Мусанно айтди: ……….
(Биз Кисро билан "бирор янгилик чиқармаймиз ва бирор янгилик чиқарувчини ҳимоямизга олмаймиз" деб аҳдлашганмиз. Мен кўряпманки, сиз даъват қилаётган бу иш – подшоҳлар ёқтирмайдиган ишлардандир. Агар биз сизни араб жазирасидаги араб қабилалардан ўз ҳимоямизга олишимизни ва нусрат беришимизни истасангиз, буни қиламиз). Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«مَا أَسَأْتُمْ فِي الرَّدِّ إِذْ أَفْصَحْتُمْ فِي الصِّدْقِ وَإِنَّ دِينَ اللَّهِ لَنْ يَنْصُرَهُ إِلَّا مَنْ حَاطَهُ مِنْ جَمِيعِ جَوَانِبِهِ»
«Сизлар ростгўйлик билан очиқ айтган бу рад жавобингизда ёмонлик қилмадингиз. Лекин Аллоҳнинг динига уни ҳар томонлама қамраб олган, яъни ҳар қандай кучдан ҳимоя қила оладиган кишигина нусрат бера олади».]
Расулуллоҳ ﷺ Бану Шайбон билан форслар ўртасида аҳднома борлигини ҳамда Бану Шайбон Расулуллоҳга форслардан эмас, фақат араблардан ҳимоя қилиш ва нусрат беришни қабул қилишини билдилар ва улардан буни қабул қилмадилар. Ваҳоланки, улар Қурайш ва арабларга қарши нусрат беришга рози бўлишган эди. Фақат форслар улардан аҳд олгани сабабли, бундан истисно қилишларини шарт қилишган эди. Расулуллоҳ ﷺ Қурайшга қарши нусратга муҳтож бўлсалар-да, бироқ ҳар қандай кофирга қарши нусрат беришларигагина рози бўлдилар.
Мухтасар айтганда, Расулуллоҳ ﷺ даврида нусрат талаб қилиш мана шундай бўлган ва биз Аллоҳнинг ёрдами билан мана шунга эргашамиз. Аллоҳ субҳанаҳудан бизни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга муваффақ қилишини сўраймиз………………]
Мана шунда кифоя миқдор жавоб мавжуд. Аллоҳ Аъламу ваАҳкам.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу ар-Рошта 27 Зул-қаъда 1446ҳ
14 Май 2026м


