| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Моди Ўзбекистонга нега келди?

  • Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

  • Стив Дейнс Ўзбекистонда: C5+1 ортида қандай геосиёсий ҳисоб-китоб бор?

  • Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

  • ​Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Уйғониш ва унинг аҳамияти

Уйғониш ва унинг аҳамияти

By htadmin
15.05.2026
0
Share:

Уйғониш ва унинг аҳамияти

(7-қисм)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Биз босиб ўтган барча фикрий йўлларимиз – ақлнинг воқелигидан бошлаб катта тугуннинг ечими, Қуръон оятларини тўғри англаш ва жамиятнинг уйғониш механизмигача бўлган барча мулоҳазаларимиз – бизни ягона ва муқаррар ҳақиқатга олиб келади: инсон қадри унинг нима учун яшаётгани ва ўз ақлини қандай мақсадга йўналтиргани билан ўлчанади. Бу борада Яратувчи Роббимиз Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

– “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”   (Зарият:56)

Ушбу оятнинг мазмун-моҳияти ҳақида машҳур муфассир Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди: “Аллоҳ таоло махлуқотларни Ўзига шерик қилмаган ҳолда ибодат қилишлари учун яратди. Ким Унга итоат этса, мукаммал мукофот билан тақдирлайди, ким осий бўлса, энг қаттиқ азоб билан азоблайди. У зот махлуқотларнинг ибодатига муҳтож эмас, балки махлуқотлар ҳар бир лаҳзада Унга муҳтождирлар”. Бошқа муфассирлар эса, оятдаги “ибодат қилишлари учун” иборасини “Мени танишлари учун” (лияърифууний) деб ҳам тафсир қилганлар. Демак, инсоннинг ер юзидаги энг биринчи ва асосий вазифаси – Яратувчисини таниш ҳамда Унинг Қуръон ва Суннатда белгилаб берган кўрсатмаларига бўйсунишдир. Бу оятдаги ифода услуби шуни англатадики, инсон ҳаётида бундан бошқа асл мақсад йўқ, қолган барча ишлар – тирикчилик, илм ва касб-ҳунар кабилар – фақат мана шу олий ғоя, яъни Аллоҳнинг розилигига эришиш учун бир воситадир.

Шуни қатъий англаш керакки, тўғри уйғониш фақат ва фақат Ислом ақидаси асосида бўлади. Зеро, дунёдаги бошқа мафкуралар ҳам инсонларни уйғотиши мумкин, лекин уларнинг уйғотиши нотўғри ва ҳалокатлидир. Масалан, капиталистик тузум инсонни фақат моддий манфаат, чексиз истеъмол ва нафс қуллигига олиб боради, бу эса жамиятда кучлининг заифни эзишига ва маънавий-ахлоқий ҳалокатга олиб келади. Социалистик тузум эса, инсонни ўз Яратувчисига кофир қилиб, жоҳил ва моддиятпараст шахсга айлантиради. Бу икки тузум ҳам инсонни Яратувчидан узиб қўйгани учун инсониятга бахт келтирмайди. Ҳақиқий ва тўғри уйғониш Ислом ақидаси билан бўлиб, у инсон ақли ва нафсини қаноатлантирадиган, унга бахт-хотиржамлик ато этадиган ягона ақидадир.

Бу ўринда инсоннинг Ўз Яратувчисига бандалиги – заифлик ёки хорлик эмас, балки коинотдаги энг юксак шараф ва озодликдир. Чунки кимки фақат Яратувчига банда бўлса, у бошқа ҳар қандай мавжудотларнинг қуллигидан, нафснинг чексиз талабларидан, қўрқувлардан ва вақтинчалик моддий манфаатлар кишанидан озод бўлади. Муфассирлар баён қилган бу ҳақиқат инсонга шуни англатадики, унинг яратилиши шунчаки тасодиф эмас, балки улуғ бир ғоя натижасидир.

Ҳақиқий юксалишга эришган жамиятда инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати олий бир мезонга боғланади. Буни тушуниш учун оддий ҳаётий мисолларни кўриб чиқайлик: тасаввур қилинг, иккита қурувчи бино қуряпти. Биринчисининг ҳаётий мезони фақат моддий манфаат, шунинг учун у материалдан уради, кўзбўямачилик қилади ва бинонинг мустаҳкамлигига бефарқ қарайди. Иккинчисининг ўлчови эса, ҳалол ва ҳаром, яъни Аллоҳнинг розилиги. У ҳар бир ғишт, ҳар бир қурилиш материалини белгиланган миқдорича ва тўғри сарфлайди, чунки уни ҳеч ким кўрмаса ҳам, Яратувчи кўриб турганини англайди. Худди шундай, иккита масъул шахсдан бири фақат ўз манфаати ва амали учун ишлаб, ҳар қандай адолатсизликдан қайтмаса, иккинчиси адолат билан иш юритади. Чунки у Қиёматда ҳисоб беришини ақлан ва қалбан ҳис қилади. Аллоҳнинг олдида ҳисоб бериш масъулияти – ҳақиқий ақлий уйғонишнинг мевасидир. Бундай жамиятда олим ҳам, ишчи ҳам ўз илми ва меҳнатини Роббисини розилиги учун сарфлайди.

Юксалишнинг натижаси – бу руҳий хотиржамлик ва моддий фаровонликнинг мукаммал уйғунлигидир. Бизнинг бутун фикрий йўлимиз шуни кўрсатадики, дунё ва охират бир-биридан айро, зиддиятли оламлар эмас. Аксинча, дунё – экин майдони, охират эса ўша меҳнатнинг ҳосили йиғиладиган макондир. Кимки дунёдаги ҳаётини Яратувчининг низоми билан тўғри боғлаб қурса, у нафақат бу дунёда бахт-саодатли ҳаёт кечиради, балки ўз яратилишининг асл мақсадига – Аллоҳ таолонинг розилигига эришади.

Бироқ агар уйғониш ва юксалиш фақатгина шахсларнинг ўзига чекланадиган бўлса, у жамият воқелигини тўлиқ ўзгартира олмайди. Жамиятнинг уйғониши ва юксалиши – бу олий фикрлар ва туйғуларнинг жамиятда ҳукмрон бўлишига боғлиқ. Юқорида тилга олинган адолат, омонат ва масъулият тамойиллари жамиятнинг ҳар бир соҳасида – иқтисод, таълим ва сиёсатда тўлиқ татбиқ этилиши учун бу фикрларни ҳимоя қиладиган ва ҳаётга татбиқ этадиган сиёсий қудрат зарур. Мана шу қудрат – Исломий бошқарув тузуми бўлган Халифалик давлатидир. Айнан Халифалик инсониятни жоҳиллик ва ўз нафсига қуллик ботқоғидан Ислом нури ва юксак тараққиёт сари етаклайдиган ягона сиёсий вужуддир. Чунки Ислом ақидасига асосланадиган, унинг низомини ҳаёт қонуни сифатида татбиқ қиладиган давлатгина ҳар соҳада тенгсиз бўлади, куч-қудрат ва азизу мукаррамликка эришади.

Бизнинг уйғониш сари интилишимиз фақат Халифалик давлатини тиклаш орқалигина ўз натижасини беради ва бутун инсониятга ҳақиқий нажот ва юксалишни тақдим этади. Зеро, юксалиш – бу инсоннинг ўз аслига қайтиши ва Яратувчиси юборган низомни ер юзида тўлиқ ҳоким қилишдир. Қачонки ақл ўз вазифасини тўғри бажариб, инсонни Илоҳий кўрсатмаларга боғласа ва бу жамият миқёсида давлат шаклида намоён бўлса, ҳақиқий уйғониш юз беради. Албатта, бу йўл машаққатли, аммо энг тўғри ва аниқ самара берадиган кафолатли йўлдир. Мана шу йўлда собитқадам бўлиш ҳар бир соғлом ақл эгасининг энг гўзал орзуси ва муқаддас бурчидир. Энг муҳими, бу йўлда юрганлар Аллоҳнинг дўстлари бўлиб, уларга икки дунё саодати ваъда қилингандир. Аллоҳ таоло айтади:

فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلا يَضِلُّ وَلا يَشْقَى () وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضنكاً.

– “Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг–бахтсиз ҳаёт бўлур”   (Тоҳа:123-124)

Тамом.

 

Салоҳиддин

15.05.2026й

TagsУйғониш ва унинг аҳамияти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бошқармалар қандай фаолият юритишлари керак?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Чеченистонни босиб олган ва Шомни хонавайрон қилаётган Россия Фаластинни қутқарадими?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср режими Фаластин масаласини йўқ қилишда АҚШ пиёда кучларидан биридир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 3-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Яратувчини таниш инсон ҳаётини қандай ўзгартиради? Инсон бир ҳақиқат олдига келди: у ўзини ўзи яратмаган. Унинг ҳаёти ўзига ўзи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Моди Ўзбекистонга нега келди?

    Моди Ўзбекистонга нега келди? Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий стратегияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2026 йил 29-30 август кунлари Ўзбекистонга ташрифини оддий дипломатик ташриф доирасидан кенгроқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 28 августда Ўзбекистон Президенти «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–177-сонли ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 8 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Белградга расмий сафар якунларига кўра, Ўзбекистон ва Сербия ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: