| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Нега партия(сиёсий уюшма)сиз жамиятни ўзгартириш имконсиз?

Нега партия(сиёсий уюшма)сиз жамиятни ўзгартириш имконсиз?

By htadmin
01.03.2026
216
0
Share:

Нега партия(сиёсий уюшма)сиз жамиятни ўзгартириш имконсиз?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жамиятни ўзгартириш борасидаги энг катта хато – уни фақат якка шахсларнинг ахлоқий ислоҳоти орқали ўзгартириш мумкин, деб хомхаёл қилишдир. Капиталистик дунёқараш инсонни жамиятдан ажратиб, уни фақат алоҳида шахс сифатида кўрсатишга уринади. Бироқ бу қараш воқеликка зид ва нотўғри бўлиб, у инсонни тузум олдида ожиз қолдиради. Жамият ўз табиатига кўра алоҳида шахсларнинг механик йиғиндиси эмас. Шу сабабли, алоҳида «ғиштлар»ни (шахсларни) битта-битта таъмирлаш бинонинг (жамиятнинг) конструкциясини ўзгартира олмайди. Жамиятни ўзгартириш учун шахсларни эмас, балки ўша шахслар ўртасидаги алоқаларни бошқараётган тузумни ўзгартириш шарт. Тузумни эса фақатгина бошқа бир ташкилий тузилма – партиявий уюшма билангина тубдан ўзгартириш мумкин.

Воқеликка назар солсак, жамоавий ҳаракатнинг зарурати ҳар қадамда намоён бўлади. Биргина шахс қанчалик солиҳ бўлмасин, у тузумнинг ичидаги бир “винт” холос. Масалан, судхўрликка асосланган иқтисодий тузумда бир ёки бир неча кишининг “мен фоиз емайман” дейиши иқтисодни ўзгартирмайди, балки ўша шахсни тузум ташқарисига чиқариб ташлайди. Сиёсий фанлардаги “Уюшган озчилик уюшмаган кўпчилик устидан ҳар доим ҳукмронлик қилади” (Гаэтано Моска ва Вилфредо Парето қонуни) деган тамойил инсониятнинг ўзгармас қонунидир. Бу қонуният инсон ақли томонидан ихтиро қилинмаган, балки тарих воқелигидан кашф этилган бўлиб, инсоният яратилгандан бери ҳаётнинг ўзгармас механизми бўлиб келмоқда. Унинг мантиқи шундаки, 100 нафар бир ғоя атрофида жипслашган, ўзаро интизомли алоқага эга шахс, бир-биридан бехабар ва тарқоқ бўлган 100 000 кишилик “омма”дан доимо кучлироқдир. Чунки омма – куч, лекин уюшма (партия) – ўша кучни бир нуқтага йўналтирувчи фокусланган энергиядир.

Пайғамбаримиз ﷺ Маккада айнан шу илоҳий қонуният асосида иш бошлаган эдилар. У зот Арқам ибн Абу Арқам р.а.нинг уйида фикрий ва ташкилий жиҳатдан мустаҳкам бир Ҳизбни – саҳобалар жамоасини шакллантирдилар. Бу уюшма шунчаки ибодат гуруҳи эмас, балки эски Қурайш тузумининг мафкуравий илдизларига ҳужум қилувчи ва янги Ислом низомини ўзида гавдалантирувчи бир тана каби эди. Бу борада Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий жамоасининг асосчиси, аллома Тақиюддин Набаҳонийнинг фикри жуда тиниқ: “Агар фикр вужудга сингиб, амалга ундамаса, юксалиш бўлмайди”. Амал эса жамоавий бўлгандагина жамиятни ўзгартириш қувватига эга бўлади.

Ҳизб (партия)сиз ҳаракат қилиш – бу худди двигатели йўқ машинани туртишга ўхшайди. XIX асрда Ҳиндистонда инглиз мустамлакачилигига қарши кўтарилган “Сипоҳийлар қўзғолони”да мусулмонларнинг шижоати юксак эди, лекин уларда тузумли сиёсий уюшиш йўқлиги сабабли, уларнинг улкан кучи тарқоқ ҳолда сарф бўлди ва инглизларнинг уюшган давлат машинасига мағлуб бўлди. Бу ҳақда тарихчилар шундай хулоса беришади: “Шижоат – жангни бошлаш учун кифоя, лекин тузум – ғалабани ушлаб қолиш учун шарт”.

Худди шундай, Кавказдаги Шайх Шомил ёки Жазоирдаги Амир Абдулқодирнинг қаҳрамонликлари нега якуний ғалабага олиб келмади? Чунки уларнинг ҳаракати маҳаллийликка қамалиб қолган эди ва жамиятни бошқариш учун тайёр сиёсий лойиҳасига эга марказлашган партиявий тузилмага эга эмас эди. Бу аччиқ ҳақиқатнинг замонавий ва энг оғриқли мисолини Сурия қўзғолонида кўрдик. Халқ мислсиз қурбонликлар берди, қўзғолончилар оламни ҳайратга солган жасорат кўрсатдилар. Бироқ Суриядаги ёки Кавказдаги ушбу ҳаракатларнинг энг катта камчилиги – уларнинг қўлида келажак жамиятини бошқариш учун аниқ бир Дастур лойиҳаси йўқ эди. Ҳизб ут-Таҳрир эса, бу хатоларни такрорламаслик учун Қуръон ва Суннатга асосланган 190 моддадан иборат Конституция (Дастур) лойиҳасини тайёрлаб қўйган. Қўзғолончиларни ягона сиёсий мафкура атрофида бирлаштирадиган ва халқаро сиёсий ўйинларга қарши тура оладиган марказлашган мафкуравий уюшиш йўқлигидан мустамлакачи АҚШ усталик билан фойдаланди ва қўзғолоннинг натижаларини ўғирлаб, уни ўз манфаатларига мослаштириб юборди.

Ҳизб нафақат кураш воситаси, балки жамиятни ўзгаришдан кейин бошқара оладиган “сиёсий мия”дир. Замонавий бошқарув илми шуни айтадики, кадрлар ва ечимлар базасига эга бўлмаган ҳар қандай инқилоб ёки ўзгариш, ҳатто ҳарбий жиҳатдан устун бўлса-да, сиёсий ирода йўқлиги сабабли тезда тартибсизликка ёки мустамлакачи кучларнинг ўлжасига айланишга маҳкумдир.

Хўш, Ҳизб жамиятни қайси механизм орқали ўзгартиради? Бу жараён шунчаки назарий хулоса эмас, балки инсоният тарихи ва воқеликнинг ўзи исботлаган табиий қонуниятдир. Жамоа асосчиси, аллома Тақиюддин Набаҳоний (р.а.) ўзининг “Ат-Такатул ал-Ҳизбий” (Ҳизбий уюшма) китобида жамиятни ўзгартириш учун қандай уюшма зарурлигини ва Набавий тариқат ўз ичига олган уч босқични баён қилиб берган. Улар қуйидагилар:

  1. Сақофат босқичи: Бу босқич жамиятни ўзгартиришга қодир бўлган Ҳизбни ташкил этиш, унинг аъзоларини исломий сақофат билан тарбиялаш, уларнинг ақлия ва нафсиясини шакллантириш босқичидир. Бу ерда мақсад – шу оғир юкни кўтара оладиган, фикрни ўз онгларида тиниқлаштириб, “тирик ҳужайра”га айланган мафкуравий жамоатни тузишдир. Бу жараён худди тирик организмнинг шаклланиши учун аввало унинг ядроси (ҳужайраси) соғлом ва бақувват бўлиши шартлиги каби зарурий ишдир. Ҳизбий ядро мафкуравий жиҳатдан қанчалик чидамли бўлса, келажакда у қурадиган тузум ҳам шунчалик қудратли бўлади.
  2. Умматга таъсир қилиш босқичи: Бу босқичда Ҳизб жамиятнинг “фикр маркази” сифатида омма онгидаги нотўғри тушунчаларни тизимли равишда ўзгартиради. Бу ерда асосий вазифа – Ҳизб кўтариб чиққан Исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясини умматнинг бош мақсадига айлантириш учун фикрий ва сиёсий кураш олиб боришдир. Бу жараён одамларнинг онгидаги “ақлий ҳокимият”ни эгаллаш, жамиятни янги фикр билан суғориш демакдир. Бу жараён жамиятнинг ички ҳолатини янги ғояга мослаштириш каби табиий ҳодиса бўлиб, одамлар онгидаги эски тушунчалар фикрий кураш билан парчаланмай туриб, янги тузумни ўрнатиб бўлмайди.
  3. Ҳокимиятни қўлга олиш босқичи: Бу якуний босқич бўлиб, унда тузумни амалий тарзда ўзгартириш, яъни Исломий ғояни ҳаёт майдонига олиб келиш учун ҳокимият қўлга олинади. Бу босқичда Ҳизб ўзи тайёрлаб қўйган Дастур лойиҳаси (Конституция) асосида давлатни бошқаришни ва Ислом аҳкомларини ҳаётда ижро этишни бошлайди.

Ушбу уч босқич, яъни сақофат, умматга таъсир қилиш ва якунда ҳокимиятни қўлга олиш – жамиятни тубдан ўзгартиришнинг ягона тариқати-йўлидир. Тарихчи Крейн Бринтон инқилоблар тарихини ўрганиб исботлаганидек, ҳеч бир тузум ўз-ўзидан ўзгармаган. Аввал доимо узоқ йиллик “интеллектуал тайёргарлик” ва “оммавий мафкуравий суғориш” босқичлари кечган. Ливиядаги Санусийлар ҳаракатининг фожиаси айнан шунда эди – улар таълим ва жиҳодда кучли бўлсалар-да, сиёсий Ҳизб даражасидаги фикрий ва ташкилий мукаммалликка, яъни изчил ва табиий сиёсий босқичларига эга эмас эдилар.

Демак, жамиятни ўзгартиришни истар эканмиз, англашимиз шартки, шахсларнинг ислоҳ бўлиши – бу энергия (ёнилғи), сиёсий партия эса, ўша ёнилғини фойдали ҳаракатга айлантирадиган ягона механизмдир. Ҳизбсиз жамият ўзгармайди, чунки тарқоқ одамлар ҳар қанча яхши бўлишмасин, улар тарқоқ “омма” бўлиб қолаверадилар. Оммани эса фақатгина мафкуравий уюшган куч – ҳизбгина бошқариши ва юксалиш сари йўналтириши мумкин. Шунчаки ҳизб тузиш эмас, балки аниқ фикрат ва тариқат, тўғри услубга таянган уюшмани барпо этиш – бугунги дунё тузумлар жангида нажотнинг ягона ва муқаррар йўлидир. Ҳақиқий уйғониш – бу тўғри фикрнинг соғлом уюшма билан бирлашиб, сиёсий иродага айланиши ва жамиятни бошқараётган бузуқ алоқаларни тубдан ўзгартириши демакдир.

Юқорида таъкидлаганимиздек, жамият шунчаки шахслар йиғиндиси эмас, балки муайян фикр, туйғу ва низомлар билан боғланган мураккаб вужуддир. Шу сабабли, воқеликнинг ўзи бизга жамиятни ўзгартириш учун алоҳида шахсларнинг тарқоқ ҳаракати кифоя қилмаслигини, балки тизимли бир “сиёсий мия” – Ҳизб бўлиши шартлигини ақлий жиҳатдан исботлаб турибди. Инсон ақли етиб келган ушбу воқеий заруратни Илоҳий ваҳй ҳам тўла тасдиқлайди.  Аллоҳ таоло:

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ 

– “Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир жамоат (уммат) бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон:104) – дея буйруқ бериш орқали жамиятни ислоҳ қилишнинг ягона йўли жамоавий уюшиш эканини шаръий фарз даражасига кўтарди. Бу жамоат ўз фаолиятини қай тарзда олиб бориши кераклиги борасида эса, Расулуллоҳ ﷺнинг Маккадаги даъват йўлларини, яъни “Сийрат”ни ўзига ягона дастуруламал қилиб олиши шарт.

Мана шу шаръий фарзнинг бугунги воқеликдаги амалий ифодаси сифатида Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий Ҳизби майдонга чиқди. У воқелик талаб қилган “тизимли механизм”ни Расулуллоҳ ﷺнинг “Набавий тариқат”лари билан суғорди. Жамоа асосчиси, аллома Тақиюддин Набаҳоний (р.а.) ўзининг “Ат-Такатул ал-Ҳизбий” (Ҳизбий уюшма) китобида жамиятни ўзгартириш учун қандай уюшма зарурлигини мукаммал баён қилиб берган. Унга кўра, уйғониш – тартибсиз ҳаракат эмас, балки аниқ уч босқичли жараёндир. Ҳизб – тарқоқ Умматни битта мафкуравий вужудга бирлаштириб, Ислом низомини ҳаётга қайтарадиган ўша “сиёсий мия” вазифасини ўтамоқда. Ҳизб ут-Таҳрирнинг мавжудлиги ва унинг қўлидаги аниқ Дастур лойиҳаси Ислом Уммати учун сиёсий юксалишга ўтишнинг ягона амалий кўприги ва қайта тикланишнинг бошланғич нуқтасидир.

 

Салоҳиддин

01.03.2026й

 

TagsпартияҲизб ут-Таҳрир
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Британиядаги исломий мактабга ҳужум қилиниши ва Қуръон саҳифаларининг йиртиб ташланиши

  • МАҚОЛАЛАР

    Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё билан яқинлашиш ҳаракатлари давом этмоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/