| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Рақамли тараққиёт ва оламий назорат тизими

Рақамли тараққиёт ва оламий назорат тизими

By htadmin
22.01.2026
299
0
Share:

Рақамли тараққиёт ва оламий назорат тизими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Башарият тарихи давомида технология ва тараққиёт ҳозирги босқичдагидек юқори суръат ва кенг қамровда ривожланган давр кузатилмаган. Илмий-амалий ютуқлар инсон ҳаётини енгиллаштириш, ахборот айирбошлашни тезлаштириш ва жамиятлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани айни ҳақиқат. Бироқ ушбу жараёнлардан ким ва қай тарзда фойдаланаётгани масаласи алоҳида сиёсий таҳлилни талаб қилади.

Интернетнинг ўтган аср охирида пайдо бўлиши ва қисқа фурсатда жаҳон миқёсида оммалашиши давлатлар, жамиятларни ягона виртуал маконга жамлади. Расмий баёнотларда бу ҳолат “очиқлик”, “инновация” ва “умуминсоний тараққиёт” сифатида талқин этилди. Аммо амалда рақамли муҳитдан, аввало, дунё ҳукмронлигига даъвогар сиёсий қатлам манфаатдор бўлиб қолмоқда. Ахборот устидан назорат, маълумотларни тўплаш ва уларни бошқарув қуролига айлантириш имконияти айнан шу босқичда шаклланди. 2020 йилдан кейин жорий этилган чекловлар ва масофавий тизимлар соғлиқни сақлаш ниқоби остида онлайн бошқарув, рақамли кузатув ва аҳолининг ҳаракатини назорат қилишни оддий ҳолатга айлантирди. Қисқа муддатда бу чоралар хавфни камайтиргандек кўринган бўлса-да, аслида марказлашган рақамли назорат тизими учун мустаҳкам пойдевор яратди.

19 январ куни Швейцариянинг Давос шаҳрида Бутунжаҳон Иқтисодий Форуми ўзининг навбатдаги йиллик анжуманини бошлайди. Жорий йилдаги анжуман асли ҳақиқатдан йироқ бўлган баландпарвоз “Мулоқот руҳи” деб номланган шиор остида ўтади. Анжуманда йирик банклар раҳбарлари, марказий банк раислари, давлат бошлиқлари ва трансмиллий компаниялар етакчилари иштирок этади. Уларни бирлаштирувчи асосий омил – мавжуд молиявий ва технологик устуворликни сақлаб қолиш ҳамда мустаҳкамлашдир. Давос анжумани фикр ва мулоҳазалар майдони эмас, балки йўл харитаси тасдиқланадиган жойдир; у ерда қарама-қарши фикрлар тўқнашмайди, балки дунё миқёсидаги ягона сиёсий-иқтисодий йўналиш ҳукмрон қутб тарафидан жорий этилади. Эндиликдаги йиғилиш келгуси даврлар учун мўлжалланган мутлақ назорат инфратузилмаси лойиҳасини, яъни “Умумжаҳон Рақамли Тизими” концепциясини қабул қилиш, аниқроғи, навбатдаги босқичга старт бериш учун ташкиллаштирилган йиғилишдир.

Бутунжаҳон Иқтисодий Форуми – бу ҳукмрон табақанинг ўзига хос “Аслзодалар йиғини” бўлиб, унда энг йирик банкларнинг раҳбарлари, давлат бошлиқлари ва марказий банк раислари йилнинг расмий йўналишларини келишиб оладилар. Бу йил эса шартлар ўзгача ва тарихдаги энг юқори даражада, чунки улар ўн йиллар давомида орзу қилган технологиялар ниҳоят амалиётга жорий этиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Ушбу анжуманда шахсни тасдиқловчи рақамли идентификация (Digital ID), рақамли валюта (Fiat), рақамли активлар (Digital Financial Assets), моддий қийматга эга ашёларни рақамлаштириш, сунъий идрок агентларини (Ai Agent) тартибга солиш ҳамда бизда ҳали сақланиб қолган шахсий ҳаёт дахлсизлиги, мустақил ва эркин ҳаракатланиш ваколатларимизни назорат килувчи умумжаҳон рақамли назорат тизими, рақамли ҳибсхона барпо этишяпти.

Сўнгги олти ой давомида нашр этилган ҳисоботларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, Кристин Лагард “мустақиллик” каби жозибали сўзлардан фойдаланиб, рақамли еврони Европа учун молиявий устунлик ўрнатишга қаратилган тўлақонли лойиҳа сифатида талқин қилмоқда. Унинг таъкидлашича, Европа Америка ва Хитойнинг тўлов тизимларидан, шунингдек, “Visa”, “MasterCard” ва йирик технологик компаниялардан озод бўлиш учун ўз рақамли валютасига муҳтож эмиш. Шунингдек, Европа фуқароларининг маблағлари нақд пул билан боғлиқ бўлган барча амалиётларда – кўчмас мулк, коммунал тўловлар, ҳаётий зарур маҳсулотларни сотиб олиш каби ваколатлари давлат молия муассасалари ҳамда Банклар тизими ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиши кўзланган. Расмий баёнотларда бу тизим ноқонуний маблағ айланмасига қарши кураш, хавфсизлик ва шаффофлик билан изоҳланади. Лекин амалий жиҳатдан у давлат ва молия муассасаларига фуқароларнинг ҳар бир тўловини кузатиш, таҳлил қилиш ва зарур ҳолда чеклаш имконини беради. Бу ерда “махфийлик” деган тушунча фақат ўзга фуқароларга нисбатан сақланади; Давлат Рақамли тизими эса барча маълумотларга эга бўлади. Рақамли валюта – бу Марказий Банк томонидан тўлиқ назорат қилинадиган, дастурланувчи маблағдир. У нақд пулдан фарқли равишда эркин ҳаракат қилмайди; унинг ишлатилиши қоидалар орқали чекланиши, ўзгартирилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Зеро, Лагард рақамли евро каби Марказий Банк Рақамли валютаси фавқулодда вазиятларда бошқариш учун зарурлигини очиқ айтмоқда. Бу эса сармояни назорат қилишни ҳам ўз ичига олади. Масалан, агар банк банкротлиги юз берса ва одамлар ўз маблағларини ҳимоя қилиш учун ёппасига ечиб олишга уринсалар, банкларни ёпишга ҳожат қолмайди. Европа Марказий Банки шунчаки чекловлар жорий қилади, масалан, маблағларни чиқаришни тўхтатиб қўяди. Ёки эҳтимоли юқорироқ бўлган ҳолат – мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинганида, мамлакатни тарк этмоқчи бўлганларнинг пуллари музлатиб қўйилади, қочиш учун маблағ қолмайди. Улар шунчаки ҳудуддан чиқиб кетиш учун керак бўлган барча нарсаларни тўсиб қўядилар.

Бу жараёнларни тушуниш учун назарий тахминлар шарт эмас, амалий мисол мавжуд. Хитойда жорий этилган виртуал ишонч тизими рақамли назоратнинг қандай ишлашини яққол кўрсатади. 2014 йилдан бери бу тизим фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаб, уларга маълум имкониятларни бериш ёки чеклаш вазифасини бажаради. Биз Хитойда янги тоифадаги одамлар – “молиявий қашшоқлар” пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни кўрмоқдамиз. Улар шунчаки пули тугаб қолган одамлар эмас, балки Хитойнинг виртуал ишонч тизими туфайли ўз маблағларидан фойдаланиши тақиқланган шахслардир.

Виртуал ишонч тизими ўзи нима? Бу тизим давлат томонидан белгиланган хулқ-атвор мезонлари асосида одамларни кузатади, назорат қилади, жазолайди ёки рағбатлантиради, одамларнинг хатти-ҳаракатларига қараб уларга баҳо бериб, нималардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишларини белгилаб келмоқда.

Хитой виртуал ишонч тизими воситасида ахлатни тўғри сараламаган, ёмон ҳайдовчилик қилган, режимга қарши фикр билдирган, адолатсизликка қарши норозилик билдирган, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган, “ёмон хулқли” кишилар билан мулоқот қилган ва ҳатто тақиқланган интернет тармоқларидан фойдаланган одамларни жазолайди. Бу эса “ҳалокат гирдоби”нинг бошланиши холос. Аввал у пул сарфлаш имкониятидан, кейин эркин ҳаракатланишдан маҳрум бўлади ва охир-оқибат молиявий қашшоқликка дучор бўлади. Бундай одамлар иқтисодиёт панд бергани учун эмас, балки виртуал маълумотлар базаси дастури (виртуал ишонч тизими) уларни “қамоқ”қа тиққани учун кўчада қоладилар. Бу “айбсизлигинг исботланмагунча айбдорсан” тамойилидир, яъни “тизим сендан шубҳаланса, сен чекланасан” деган ёндашув устувор бўлиши демакдир. Бу Рақамли Молия Тизимининг қуролга айлантирилишидир. Марказий банкларнинг Рақамли валютаси айнан шундай назорат тизимини яратишга имкон беради ва бу тизим умумжаҳон миқёсда жорий этилиш сари илгариламоқда.    

Давос кун тартибидаги яна бир асосий масала – Рақамли Шахсий Гувоҳнома (Digital ID). Бу ҳужжат оддий паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасининг электрон нусхаси эмас. У инсоннинг рақамли ҳаётда иштирок этишини таъминлайдиган ягона виртуал калит. Рақамли Шахсий Гувоҳнома – интернетга кириш, банк хизматларидан фойдаланиш, рақамли валюта сақлаш ва тўловларни амалга оширишни бир нуқтага боғлайди, яъни марказлаштиради. Бу қулайлик сифатида тақдим этилса-да, аслида унинг ортидаги мантиқ оддий: Рақамли Шахсий Гувоҳнома йўқми – сен мавжуд эмассан. Бундай тизим табиийки фуқаронинг ихтиёрий танловини бекор қилиб, уни тизимга қўшилишига мажбур қилади. Бошқача килиб айтганда, Умумжаҳон Рақамли Тизими концепцияси – бу тотал назорат учун ишлатиладиган чиройли сўздир. Эсингизда бўлсин, бизнинг шахсиятимиз фақат Рақамли Шахсий Гувоҳномамиз (Digital ID) асосида бўлади. Бундан воз кечишнинг эса иложи йўқ. Рақамли гувоҳнома йўқми – ҳар қандай виртуал (рақамли) тизимда иштирок этишнинг имкони ҳам йўқ.

Кун тартибидан ўрин эгаллаган яна бир масала – мулкларни рақамлаштиришдир. Кўчмас мулк, қимматбахо қоғозлар, бошқа маблағ ва бойликлар рақамли белгиларга айлантирилиши режалаштирилмоқда. Расмий изоҳларга кўра, бу шаффофлик ва самарадорликни оширади. Аммо мулк рақамли белгига айланган заҳоти, у ҳам дастурланувчи объектга айланади. Уни музлатиб қўйиш, чеклаш ёки тортиб олиш техник жиҳатдан миллисекундлар иши бўлиб қолади. Бу ерда эгалик ҳуқуқи шартли ҳуқуққа айланади, у тизим қоидаларига бўйсундирилади. Бутунжаҳон иқтисодий форуми кун тартибида мулкларни рақамли белгиларга айлантириш 2026 йилнинг асосий мавзуси сифатида белгиланган.

Бугунги кундаги рақамли технологиялар оламида биз учун мулклардан ҳеч бир шахс, компания ёки ҳукумат томонидан назорат қилинмайдиган, марказлашмаган, шаффоф ва очиқ занжирли тизимларда фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ. Аммо мустамлакачи ягона қутб эгалари эса, биздан ўзларининг хусусий, марказлашган ва ёпиқ тизимларидан фойдаланишимизни истайдилар. Бу тизимларни улар тўлиқ назорат қиладилар ва исталган вақтда ўзгартиришлари мумкин. Агар уларга бизнинг гапларимиз, эътиқодимиз, нашр қилаётган нарсаларимиз ёки қилаётган ишларимиз ёқмаса, улар бизнинг мулкларимизни зудлик билан музлатиб қўйиши ёки тортиб олиши мумкин бўлади. Марказий банкларнинг рақамли пуллари ва мулкларнинг рақамлаштирилиши шахсий ҳаётимизнинг ва умуман турмушимизнинг барча жабҳаларига дахл қилинишига олиб келади.

Кун тартибидан ўрин эгаллаган кейинги масала, бу – Сунъий Идрок Агенти(Ai Agent)ни тартибга солишдир. Давос доирасида Сунъий Идрок Агенти мустақил ҳаракат қиладиган, ўз рақамли ҳамёнига (электрон кошелёк) эга бўлган омил сифатида қаралмоқда. Бу иқтисодий самарадорликни ошириши мумкин, аммо улар учун назорат масаласини ҳам сўроқ остига қўймоқда. Биз Сунъий Идрок Агенти ўз ҳамёнларига ва харажатлар учун шахсий рақамли пулларига эга бўлган дунёга қадам қўймоқдамиз. Форум доирасида илгари сурилаётган ёндашувга кўра, Сунъий Идрок Агенти молиявий амалиётларни амалга ошириш учун ҳар бир шахсга боғланган Рақамли Шахсий Гувоҳномага (Digital ID) эга бўлиши шарт. Бу эса мустақил, очиқ манбали сунъий ақлларни четлатиб, йирик корпорациялар томонидан тасдиқланган тизимларни устувор қилади. Бу жараёнда BlackRock, Google ва Microsoft каби тузилмалар асосий ўйинчига айланиши эҳтимоли юқори. Сунъий Идрок Агенти (Ai Agent) – бу шунчаки “ChatGPT” ёки биз учун аҳён-аҳёнда зарур бўлиб қоладиган восита эмас. Бу мустақил равишда ҳаракат қиладиган рақамли хизматчидир. Унинг рақамли ҳамёни бор, мақсадлари бор, у бизнинг рухсатимизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкин. Бутунжаҳон Иқтисодий Форуми раҳбарлари ушбу Сунъий Идрок Агентини учинчи ишчи кучи сифатида кўрмоқда. Шу сабабли улар нафақат бизни, яъни инсонларни тартибга солишни истайдилар. Улар яқин орада иқтисодиётни тўлдирадиган миллионлаб мустақил ботларни тартибга солиш устида астойдил ишламоқдалар.

Юз бераётган воқеалар кўламини ва уларнинг ҳаётимизга таъсирини англаш учун биз машиналар ўртасидаги тўловлар (M2M) тизимига қараб кетаётганимизни тушунишимиз лозим. Тасаввур қилинг, музлатгичимиздаги Сунъий Идрок Агенти бизга керакли маҳсулотлар учун онлайн-дўконнинг Сунъий Идрок Агентига тўғридан-тўғри пул тўлайди. Ёки ишимиз доимий сафарлар билан боғлиқ бўлса ва бизда авиакомпанияларнинг Сунъий Идрок Агентига чипталарни банд қилиб, ҳақини тўлайдиган шахсий Сунъий Идрок Агентимиз бўлади. Буларнинг барчаси ақл бовар қилмасдек туюлиши мумкин, аммо келажак йилларда ялпи ички маҳсулотнинг салмоқли қисми роботларнинг роботларга тўлайдиган пуллари ҳисобига тўғри келади. Мана шу ўринда бизнинг шахсиятимиз учун хавф туғдираётган нарса Рақамли Шахсий Гувоҳномамиз асосида Умумжаҳон Рақамли Тизими воситасида амалга оширилишидир. Бутунжаҳон иқтисодий форуми ушбу барча тўловлар уларнинг марказий банклари ва хусусий тўлов тизимлари орқали ўтишини хоҳлайди.

Бу дегани, агар биз банк тизимидан узилган бўлсак ёки хулқ-атворимиз баҳоланиш кўрсаткичи паст бўлса, унда бизнинг Сунъий Идрок Агентимизнинг ҳам мавқеи пасайтирилади ва улар тўсиб қўйилади. Яъни бизнинг Сунъий Идрокдан фойдаланиш имкониятимиз ҳам чекланади, уларнинг ўзлари эса Сунъий Идрокдан назорат ва хавфларни бошқариш учун фойдалана бошлайдилар. Улар бизни йилига 365 кун, кунига 24 соат давомида кузатиб турадиган махсус Сунъий Идрок тизимини яратмоқдалар. Ҳисоб варағимизни шубҳали деб белгилайдиган банк ходими ўрнига, буни мустақил Сунъий Идрок зудлик билан ва эътироз билдириб бўлмайдиган даражадаги шаффоф бўлмаган амалиётлар тартиби асосида амалга оширади. Бу “айбсизлигинг исботланмагунча айбдорсан” тамойилига асосланган, коррупциялашган ва ёпиқ дастурлаш коди орқали бошқариладиган молиявий тизимни вужудга келтиради. Бу бизнинг келажакдаги шахсиятимизга, ўзлигимизга қарши эълон қилинган урушдир. Уларга нафақат бизнинг устимиздан, балки маблағларимиз, эркинлигимиз ва шунчаки яшаш ҳуқуқимиз билан боғлиқ барча нарсалар устидан назорат керак.

وَمَكَرُوا وَمَكَرَ ٱللَّهُ ۖ وَٱللَّهُ خَيْرُ ٱلْمَـٰكِرِينَ 

– “Улар макр қилдилар, Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг энг яхшироғидир”.   (Оли Имрон:54)

 

Ҳаётуллоҳ Ўзбекий

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Медиаси учун

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsРақамли тараққиёт ва оламий назорат тизими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифаликни утопия дегувчиларга раддиямиз

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Тунис ҳукумати хонадонлар дахлсизлигини оёқ-ости қилиб, аёлларга ҳужум қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳусийлар иқтисодий истиқлол деган нарсага эришиш учун Жаҳон банкига ишонмоқдалар!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/