| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Американинг бу борадаги позицияси

Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Американинг бу борадаги позицияси

By htadmin
04.03.2022
810
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Американинг бу борадаги позицияси

Россия раҳбарияти Украинага ҳарбий куч билан бостириб киришни тинч ва дипломатик йўллар билан эришиб бўлмайдиган фавқулодда геосиёсий зарурат деб ҳисобламоқда. Шу боис, ўз хавфсизлигига Украина томонидан келадиган хатарни бартараф этиш учун ҳарбий вариантга мурожаат қилишга мажбур бўлганини айтмоқда.

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятни «Россия учун экзистенциал таҳдидга айланди», дея баҳолади. Унга кўра, Россиянинг минтақадаги муҳим манфаатларини сақлаб қолиш учун ҳаёт-мамот чоралари кўрилиши керак. Россия оммавий ахборот воситалари Украинанинг амалдаги раҳбарларини «Америка ва Ғарбга содиқ малайлар ҳамда неонацистлар» деб атади. Россия оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда Украина ядровий қуролга эга бўлишга ҳаракат қилаётгани ҳамда Американинг баллистик ракеталарини Украинага жойлаштириб, рус ерлари ва шаҳарларига, шу жумладан Москвага таҳдид солмоқчи экани айтилди. Путинга кўра, агар Украинага ҳозир бостириб кирилмаса, келажакда Россия вайрон бўлади, Украинанинг Россия хавфсизлиги билан ўйнашиши умуман яқинлашмаслик лозим бўлган қизил чизиқдир.

Аслида, Украина Россияга географик ва демографик жиҳатдан туташ. У Россия билан НАТОга аъзо Европа давлатлари ўртасини ажратиб турувчи тўсиқдир. Украинанинг НАТО қўлига ўтиши Россиянинг Америка ва Ғарбга қарши энг сўнгги мудофаа чизиғи қулаганини англатади. Чунки Украина Грузия ва Ўзбекистон каби бошқа постсовет республикалардан фарқ қилади. Зеро, бу икки республика Ғарб билан чегара чизиғида жойлашмаган. Шундай экан, Грузия ва Ўзбекистон томонидан Россия учун Украина томонидан хавф бўлганидек хавф йўқ. Шунинг учун Россия бошқа минтақаларда кўрган чораларидан фарқли ўлароқ, Украинага нисбатан кескин ва тийиб қўювчи чора кўрди. У Ғарб санкцияларига ҳам парво қилмади. Чунки у Украина учун берган йўқотишларини санкциялар натижасида бериладиган йўқотишлардан каттароқ, деб ҳисобламоқда.

Америкага келсак, у Украинанинг Россия учун муҳимлигини тушуняпти ва шу боис Украина картасидан фойдаланиб, Россияга босим ўтказмоқда. У Украинадаги ўзига содиқ ҳукмдорлар орқали уни Россиядан тортиб олишга ҳаракат қилмоқда. Америка Украинани Россия билан баҳам кўриши ҳам мумкин, бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Агар шу қарорга келса, Россия Украинанинг шарқий вилоятларини, Америка эса қолган вилоятларни олади.

Аммо, Россия глобал куч мувозанатини ўзгартиришни ва ўз фойдасига янги халқаро тартиб ўрнатиб, Американи дунё етакчилигидан сиқиб чиқаришни истамоқда… Россиянинг Украинага босқини учинчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлади, Хитой Украина инқирозидан фойдаланиб Тайванни босиб олиш учун урушга киради, деган гапларга келсак, буларнинг барчаси ҳеч қандай қийматга ва тўғри асосга эга бўлмаган сиёсий тахминлар, холос. Чунки Россия ўзининг ҳажми ва қувватини тушунади. У ўзига туташ давлатлардаги муҳим манфаатлари таъмин этилишидан ортиғини талаб қилмайди. Шунингдек, Америка унинг Украинага бостириб киришига кўз юмаётганини ҳам билади. Россияни қўллаб-қувватловчи ва унинг кучини бўрттириб кўрсатаётган рус ва араб оммавий ахборот воситаларида айтилаётган гапларга келсак, улар муболаға ва шов-шувлардан бошқа нарса эмас. Россия кучлари Украина ҳудудига катта тезлик билан кириб борган бўлса-да, ҳатто ҳозиргача сезиларли натижаларга эриша олмади, балки, катта йўқотишларга учради.

Аммо Украинанинг таслим бўлиши ва мағлубияти ҳақида, шунингдек, Америка ва Британиянинг Украина президентига сиёсий бошпана бериши ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган гап-сўзларга келсак, бу Россияни Украина ботқоғига кўпроқ киришга ундаш учун уни алдаш бобига киради.

Россияга қарши молиявий ва иқтисодий санкцияларга келсак, улар чидаш мумкин бўлган енгил ёки ўртача санкциялардир. Белни синдирадиган оғир санкцияларга келсак, Америка Россияга кўп зарар етказишни истамагани учун бундай санкцияларни қўллашдан ўзини тийди. Чунки Россиянинг муҳим халқаро ўйинчи бўлиб қолишида Америка учун манфаат бор. У Россияни Яқин Шарқ ва Африкада ўзининг рақиблари бўлган Европа ва Хитойга қарши ишлатади. Шунинг учун SWIFT халқаро тўлов тизимидан Россияни чиқариш каби оғир санкцияларни унга нисбатан жорий қилмаяпти. АҚШ президенти Жо Байден 2022 йил 24 феврал, пайшанба куни «Россияни SWIFT тизимидан чиқариш ҳозир муҳокама қилинмайди», деди. Унинг фикрича, қўлланган бошқа санкциялар Россиянинг SWIFT тизимидан чиқарилишидан кўра кўпроқ оқибатларга олиб келади.

Россияни бу тизимдан чиқаришга чақираётган Америка эмас, Британиядир. Британия Россияда SWIFT тизимининг фаолиятини тўхтатишга чақирди. Буни Болтиқбўйи давлатлари Эстония, Латвия ва Литваларгина қўллаб-қувватлади. Германия эса, Россиянинг бу тизимдан чиқарилишига кескин қарши чиқди. Франция ва Голландия Россиянинг SWIFT тизимидан чиқарилиши фақат зарурат туғилганидагина қўлланиши лозимлигини айтиб чиқди.

Маълумки, SWIFT тизими пулнинг чегаралар бўйлаб бир текисда тез ҳаракатланишини таъминлайдиган глобал молиявий артерия ҳисобланади. Ушбу тизим банклараро глобал молиявий алоқалар ассоциацияси бўлиб, 200дан ортиқ мамлакатдаги 11000та банк ва муассасаларни бирлаштиради ҳамда кунига 40 миллиондан ортиқ хабарларни юборади. У орқали компаниялар ва ҳукуматлар ўртасида триллионлаб долларлар айирбошланади. Ушбу тизим ўз аъзолари учун хавфсиз халқаро савдони амалга оширишга ёрдам беради.

Россияга SWIFT тизими орқали муомала қилишнинг тақиқланиши – агар бу амалга ошгудек бўлса – Россия банк тармоғига ва унинг маблағни қўлга киритиш имкониятига таъсир қилади. Агар Россия компаниялари бу тизимдан чиқарилгудек бўлса, улар SWIFT тизими томонидан тақдим этиладиган муаммосиз ва тезкор пул муомалаларидан маҳрум бўлишади. Бу ҳолат энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳасида Россиянинг муҳим маҳсулотлари учун тўловларга жуда салбий таъсир қилади. Бундан Россияга маҳсулот етказиб берувчи ва ундан маҳсулот сотиб олувчи Европа компаниялари, айниқса, Германия компаниялари ҳам зарар кўради. Россия Европа иттифоқига нефть ва табиий газ етказиб берувчи асосий давлат ҳисобланади. Улар учун муқобил манбаларни топиш осон бўлмайди.

Америка томонидан Россияга қўлланган санкцияларнинг турлари уни қийин аҳволга солмайди. Америка Россияни Украина ботқоғига ботиришни мақсад қилган. Токи, у доим Америкага муҳтож бўлиб қолсин. Америка Европани хавфсизлик масаласида ўзига қарам қилиб қолдиришда ҳам Россиядан фойдаланади.

Бу урушдан нима кутилаётганига келсак, бу Украинанинг бир-бирига душман бўлган икки минтақага бўлинишидир. Бу минтақаларнинг бири шарқда Россияга содиқ бўлса, иккинчиси ғарбда Америкага содиқ бўлади. Икки тараф ўртасида авж олган бу адоват ҳасад ва нафрат оловини узоқ давом эттиради.

Роя газетасининг 2022 йил 2 март чоршанба кунги 380-сонидан

+1
0

Related posts:

Россия билан Украина ўртасидаги вазиятлар ривожи Москва: Суриядаги вазиятни изга солиш бизнинг манфаатимиздан бўлгани учун унга эътиборни қаратамиз Туркия-Россия муносабатларидаги сўнгги ўзгаришлар Россия АҚШнинг темир гурзисига айланиб қолди
Tagsбостириб киришРоссияУкраина
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг салбчилик террори ва Ғарб ОАВ ларининг бу террордаги муҳим роли. 2 – қисм

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Москва: Суриядаги вазиятни изга солиш бизнинг манфаатимиздан бўлгани учун унга эътиборни қаратамиз

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сиёсий ечим Башар Асад ва унинг режимини қўзғолон интиқомидан қутқаришга қаратилган

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/